Tasodifiy hikoya: Dugonamning otasi bilan
(qiz nomidan yozaman) Meni ismim Malika. Yoshim 25 da. Universitetda o’qiman. Turmushga ham chiq...davomi

Библиотека | Boshqalar | Артур Конан Дойл
МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ
“Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 2-қисм
қашшоқ, унинг бутун квартирасида шу қадар мураккаб ўйинга ҳеч арзигулик нарса йўқ. Бинобарин, улар квартирадан ташқаридаги бирон нарсани кўзда тутишган. Бу нима бўлиши мумкин эди? Мен ёрдамчисининг сурат олишга ишқибоз эканлигини, бу ишқибозлик баҳонасида нима учундир йертўлага тушиб туришини эсладим. Ертўла! Мана чигал иппинг иккинчи учи. Мен Уилсондан унинг сирли ёрдамчисини суриштира-суриштира, Лондондаги энг совуққон, довюрак жиноятчилардан бирига тўқнаш келиб қолганимни пайқадим. У йертўлада қандайдир мураккаб иш билан банд, нега деганда икки ойдан бери йертўлада ҳар куни бир неча созлаб ишларкан. У йерда нима қилиши мумкин? Фақат бир иш: аллақандай бошқа бинога олиб борадиган лаҳим қази-ётган бўлиши керак. Шундан хулосага келгач, мен сизни бошлаб шу воқеалар бўлаётган жой билан танишгани жўнадим. Ҳассам билан тошкўчани уриб кўрганимда сиз таъжубландингиз. Мен эса лаҳимнинг қай томонга қараб қазилаётганини — кўча
томонгами ёки орқа томонгами, шуни билмоқчи эдим. Маълум бўлдики, лаҳим кўча томондан қазилмаётган экан. Мен бориб қўнғироқни чалдим. Кутганимдек, эшикни ёрдамчиси очди. Шунгача у билан унча-мунча тўқнаш келган бўлсак-да, аммо бир-биримизнинг юзимизни кўрмаган эдик. Бу гал ҳам мен унинг юзига қарамадим. Тиззаларинигина кўрмоқчи эдим. Тиззаларининг ифлос, ғижимланган, қирилганлигини кўрсангиз сиз ҳам пайқашингиз мумкин эди. Бу кўп соатлар давомида лаҳим қазиш билан банд бўлганидан гувоҳлик бериб турарди. Энди бу лаҳимни қаёққа кетаётганини аниқлашгина қолган эди. Мен муюлишдан бурилишим билан шаҳар ва шаҳар ат-рофи банкининг лавҳасини кўрдиму масала ҳал бўлганини фаҳмладим. Контсертдан сўнг, сиз-уйингизга кетгач, мен Скотленд-Ярдга бордим, у ердан эса банк бошқармаси раисининг ҳузурига қараб жўнадим.
— Сиз уларнинг банкни хусусан шу кеча талашга уринишларини қаёқдан билдингиз? — деб сўрадим мен.
— Маллалар уюшмасининг идорасини ёпиш билан улар мистер Жебез Уилсондан холи бўлишга ортиқча муҳтож эмасликларини, бошқа сўз билан айтганда, лаҳимни қазиб бўлганликларини билдиришди. Бундан шу нарса маълум эдики, улар лаҳимдан тезроқ фойдаланиб қолишга ҳаракат қиладилар, чунки, биринчидан, уни кўриб қолишлари, иккинчидан эса олтинни бошқа жойга олиб бориб қўйишлари мумкин эди. Шанба улар учун айниқса қулай кун эди, негаки, қочишлари учун бир кеча-кундуз ортиқ вақт берар эди. Мана шу мулоҳазаларнинг ҳаммаси асосида мен, ўғирлик яқин бир кечада содир бўлади, деган хулосага келдим.
— Бу мулоҳазаларингиз ғаройиб!— дедим завқ билан самимий.— Сиз ўз фикрларингизни узун занжирдек шундан тизгансизки, унинг ҳар бир бўғини мустаҳ-кам.
— Бу ҳодиса мени диққатбозликдан халос қилди,— деб қўйди Шерлок Холмс эснаб.— Аттанг, яна зерикиб, диққатим ошиб келаётибди шекилли! Менинг бутун умрим — кундалик ҳаётимизнинг бир хилда диққинафаслик билан ўтаверишига чап беришга ҳаракат қилишдан иборат. Баъзан мен ҳал қиладиган кичкина жумбоқлар шу мақсадга эришишимга ёрдам беради.
— Сиз инсониятнинг чинакам валинеъматисиз,—дедим мен.
Холмс кифтини қисди:
— Дарҳақиқат унча-мунча фойда келтирсам керак. «L hommе c’еst rien — l oеuwе c’еst “ деган экан Гюстав Флобер Жорж Сандга ёзган хатида.