Tasodifiy hikoya: Ахмоқ Нигорахон 5
5. Ботир бу вақтда эр-хотиннинг гапларига эътибор бермай, асбобини зарб билан охиригача киргизар, "о...davomi

......
Добавил: | Каталея (10.08.2016 / 14:25) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 17339 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
..бу одди,киска хикояни сунги жумлалардидан кузим узилган онда англадимки имкон борича бошка укувчилар хам мен туйган таъсуротларни хис этиши керак!
- Кечирасиз, телефон устаси қаерда ўтиради?
Дўконга кириб келган ёшгина жувон барча сотувчилар эътиборини тортди. У шунчаки истарали эмас, балки жуда чиройли эди. Қизларни “ўраш” бўйича устаси фаранг бўлиб кетган Фарҳод унинг олдида ҳозиру-нозир бўлди.
- Келинг, келинойи. Нима бўлди телефонизга?- қизларни мафтун этадиган табассумини ишга солиб сўради.
- Сиз телефон устасимисиз?
- Йўқ. Лекин бирор маслаҳат берарман. Қани бир кўрайчи,- деб қўлини узатди.
- Кечирасиз, менга уста керак..
Фарҳоднинг қўли ҳавода қолди ва ноқулай вазиятдан чиқиш учун кўрсатгич бармоғи билан устахона томон ишора қилди. Бошқа сотувчилар унинг яна бир “ўлжа”ни қопқонга туширишдаги уринишлари чиппакка чиққанидан устидан кула бошлашди..
Жувон устахонадан қайтаётганида Фарҳод яна унинг қаршисида пайдо бўлди. Иккинчи уринишда у бир амаллаб бу гўзалнинг телефон рақамини олиш ниятида эди. Лекин йигитнинг асл мақсади ўзини мазах қилганларни ҳаммасига ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйиш эди. Унда содда тил билан айтганда спорт қизиқиши туғилиб ишқий кайфиятни бир четга суриб қўйганди. Аммо бу сафар ҳам бирор натижа чиқмади. Энди ёши каттароқ сотувчилар Фарҳодни очиқчасига ҳангома қила бошлашди.
- Ҳап, сеними. Шошмай тур. Сендака олмахонларни кўпини кўрганман!- деб устахона томон югуриб кетди.
Уста Тоҳир ҳар доимгидек жиддий нигоҳини сочиб ташланган телефон деталларига тикканча бир нималарни тузатиш билан оввора эди. Фарҳод бу одамдан бирор наф чиқмаслигини яхши билсада уриниб кўришга қарор қилди.
- Тоҳир ака, ҳозирги қизни телефонига нима бўлган экан?
- Блокировкага тушиб қолибди.
- Очиб бердизми?
- Йўқ.
Ҳар доимгидек совуққина жавоб. Фарҳод уни яна гапга сола бошлаганди Тоҳир бир хўмрайиб берди. Аёл қолдириб кетган телефонни унинг қўлига бермади ҳам, минг сўрамасин. Йигит тарвузи қўлтиғидан тушиб яна жойига қайтди.
Тоҳир эса жувоннинг сўзларини эсларди: “Телефон ичидагилар омонат”. Албатта омонат, буни айтишмаса ҳам яхши тушунади. Бирор марта ҳам мижозлар ҳаққига, телефон ичидаги деталлар ёки маълумотларига ҳиёнат қилмаган уста учун бу каби огоҳлантириш ишончсизлик аломатидек туюларди. Қайсидир нопок усталар касрига бошқаларга ҳам шубҳа билан қараш нотўғри эди унинг наздида.
Кечки пайт ота-онаси уйқуга кетгач компютерини ёқиб жувон ташлаб кетган телефонни унга улади. Русуми жуда замонавий бўлса ҳам кодни бузиш қийин бўлмади.
Телефонни ўчириб, бир четга олиб қўймоқчи бўлганида кўнглида негадир ғашлик сезди. Жувоннинг сўзлари бўйича бу аппарат яқинда вафот этган эрига тегишли экан. Тоҳир унинг ичидаги файлларни бирров кўздан кечириш лозимлиги ҳақида ўйлади. Бошлагач эса “Эҳ! Афсус!” деб юборди. Мана унинг энг ёмон шубҳалари рўёбга чиқиб турибди.
Фаҳш видеолар ва расмлар солинган папкалар.
Телефон қайтариб берилганда оила аҳли марҳумнинг бу “қизиқиш”и ҳақида билишлари жуда хунук бўлиши ҳақида ўйлади. Файлларни очиб кўрмасдан ҳам ўчира бошлади. Кичкина суратчалари ва номларидан маълум эди улар нима ҳақида эканлиги. Ёмон расмларни ҳам тозалаб ташлади беш дақиқага қолмай. Доим бундай нарсалардан ўзини тия билган Тоҳирнинг қизиқувчанлик ҳисси бу сафар ҳам унинг виждонини енга олмади. У касбининг бу нозик тарафидан нафратланарди. Аммо наилож, бу ҳунарни устаси бўлгунча икки йил вақти кетди. Бундай ноҳушликларга чидашга мажбур.
Ҳирсни уйғотувчи файллар ўчирилгач бошқа папкаларни ҳам тафтиш қилишга киришди.
Оилавий суратлар. Булар раҳматликнинг ота-онаси бўлса керак. Сочларига оқ оралаган фариштали онахон ва юзидан нур таралувчи отахон. Ўғли ишга кетаётганида улар қўлларини дуога очиб туришларини, ишдан қайтганида эса бағриларини очиб кутиб олишларини тасаввур қилди беихтиёр.
Аёлини эса устахонада кўрган эди. Унинг суратларини катталаштирмади. Бегона жувон суратларига разм солишни ўзига эп кўрмади, у аёл бева бўлса ҳам.
Кейинги суратлар раҳматлик йигит ҳаётидаги энг бахтли онларни акс эттирарди.
Мана бу ширингина болакай ўғилчаси ҳойнаҳой. Онаси билан, бувиси ва буваси бағрида роса суратга тушибди турли қилиқлар қилиб. Бир неча дақиқадан бери қовоғидан қор ёғаётган Тоҳирнинг юзига табассум югурди. Ният қилиб қўйди ичида “Менга ҳам шундай ширин ўғилчалар берсин” деб. Бир суратда эса болакай бир эркакни қучиб оғзи қулоғига етгудек кулиб турибди. Мана ниҳоят телефон эгаси ҳам чиқди. Ўлган йигит жуда келишган, салобатли одам бўлган экан. Кўплаб қизларнинг орзу-ҳавасидагидек. Ҳақиқий шаҳзода. Бироқ умри қисқа экан.
Тоҳир оилавий папкадаги сўнгги суратга бироз тикилиб қолди. Ёш оила. Уларнинг нигоҳларидаги бахтни фақатгина кўзи ожиз кўра олмасди. Марҳум ўз аёли ва ўғли билан тушган бу сурат устага жуда қаттиқ таъсир қилди. Бир қарашда оддий сурат. Аммо бир оиланинг ҳақиқий бахтини ифода этади. У ўйланиб қолди. Вафот этган йигитнинг хавас қилса арзигулик аёли, оиласи бўла туриб нега фаҳш суратлар ва видеоларга қизиқиши бўлгани ҳақида...
Бошқа суратларни кетма-кет ўтказар экан раҳматликнинг ҳаётига кириб бораётгандек ҳис қиларди ўзини. Мана у дўстлари даврасида. Чойхонада, қозон-ўчоқ олдида чиройли табассум билан капгир кўтариб турибди. Кейингилари ишхонасидан лавҳалар бўлса керак. Катта стол эгаси экан. Ёмон мансабда ишламаган кўринади.
Кейинги папка эса яна бир бор Тоҳирнинг нафратини қўзғотди. Телефон эгаси ишхонасида калта кўйлак кийган бир қизни белидан қучиб турарди. Бирин-кетин уларнинг муносабатларини акс эттирувчи лавҳалар чиқа бошлади. Қиз унинг ўйнаши эканлиги сир эмасди суратлардан. Ҳаттоки қиздан бўса олаётгани ҳам муҳрланган экан.
Тоҳирнинг кўз олдида устахонага келган жувон намоён бўлди. Унинг мунгли кўзлари, дард тўла нигоҳи. Севган инсонидан, фарзандининг отаси, жуфту-ҳалолидан айрилгани аёлни ғамгин кўринишида ифода этарди. Бу аёл ўз эри ҳақида билмаган тафсилотлари маълум бўлса қай ҳолатга тушишини тасаввур қилди. Ёрқин, ширин хотиралар устини нафрат пардаси қоплаши мумкин эди.
Тоҳир телефонни барча кераксиз нарсалардан тозалашга аҳд қилди. Марҳум йигит ва ишхонадаги қизча муносабатларини акс эттирувчи барча суратлар ўчирилди. СМСлар орасида бир талай севги ёзишмалари бор экан. Мазмунидан ўша бегона қизга тегишли бўлганларини ҳаммасинини йўқ қилди. Уларнинг орасида йигитнинг аёлидан келганларига ҳам кўзи тушди. “Бегим, қачон келасиз? Сизни соғиндик”, “Адаси, чарчамаяпсизми? Сизни севаман”...
Раҳматликнинг шаънига доғ тушириши мумкин бўлган барча суратлар, ёзишмаларни ўчирилди. Мусиқалар орасида Қуръон суралари ёзилган экан. Тоҳир фаҳш файлларни муқаддас китоб оятлари янграган аудиолар билан қандай қилиб бир жойда сақланиши мумкинлигини тушунолмасди. Онги буни қабул қилмас эди. Гўёки катта жавонда Қуръон китоби ва ёнгинасида шарманда кинолар акс этган дисклар тахлангандек. Ўлган йигитнинг қандай гуноҳларга ботганлигини таҳмин қилар экан уни мағфират қилишини Аллоҳдан сўради.
Телефон ичини тозалаб бўлгач ўзини катта ишни амалга оширгандек ҳис қилди ва кўнгли ҳотиржам