Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: [U] Dugonam Sayyora. (tanlovga)
Salom, men Umida. Avvallari boshqa saytlarda hikoya yozardim. Bu saytni yaqinda bilib qoldim. Sizlar...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Qarindoshlar (Insent)

| ТАНИШУВ САЙТИ кучирилган хикоя ажойиб

Добавил:JKO (31.10.2016 / 17:57)
Рейтинг:rating 210109 article (0)
Прочтений:15021
Комментарии:Комментарии закрыты
��вваллари таҳририятга мактуб йўллаганлар ҳақида ўқисам, ҳайрон бўлардим «Қандай ёзишаркин?» деб. Буни қарангки, бугун ўзим ҳам хат ёзаяпман. Ёшим 45да, турмуш ўртоғим мендан бир ёш катта. Фарзандларимиз, уч нафар набирамиз ҳам бор.
Сўнгги 15 йил ичида соғлигимни йўқотиб бўлдим. Неврозга чалинганман. Бир неча ой илгари бачадонимдаги миомани жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Аммо муаммом бу ҳам эмас.
Эримнинг номаъқул хатти-ҳаракатларидан эзилиб кетдим. «Ёшим ўтиб бораяпти, набираларим бор» демайди. Танишув чатларига кириб, ўзини ёш йигит деб таништиради-ю, қизлар билан гаплашади. Шунчаки, суҳбатлашса ҳам майлига эди. Ётоқда кечадиган ишларни айтиб, эркаловчи сўзлар билан ёзишади. Илгари беҳаё фильмлар дискларни кўрарди. Зўрға бу одатини йўқ қилдим. Энди бўлса, уяли алоқа компанияларининг танишув сайтлари чиққан. Ўзи дўконда савдо қилади. Кун давомида телефони қўлидан тушмайди. Уйга келиб ҳам ҳеч ким йўқ хонага кириб олади-да, алламаҳалгача телефон орқали қизлар билан «яқинлик қилади». Бир-икки сафар қизларнинг рақамларини билиб, уларга қўнғироқ қилдим. Аммо натижаси бўлмади.
Турмуш ўртоғимнинг азалдан феъли оғирроқ. Аччиғи чиққанида, бир неча марта жавобимни берган. Эр-хотин ётоқ масаласида ҳам келишолмаймиз. Рости, унинг талаблари тарбиямга тўғри келмайди, қабул қилолмайман... Ва табиийки, рад этганим учун жаҳли чиқиб, сўкинади.
Ўзим ҳам савдо билан шуғулланаман. Эрим илгари рашк қилиб турарди. Операция бўлганимдан сўнг мен билан иши бўлмай қолди. «Ширин сўзингиз кўчадагиларга-ю, аччиғи менгами?» десам бақиради. «Сен билан яқинлик қилишимни ўзинг сўра мендан» дейди. Ахир қандай қилиб айтаман? Алам қилгани у билан севишиб турмуш қурганмиз.
Яқинда 7-синфда ўқийдиган ўғлимни мастурбация пайтида кўриб қолдим. Отасига айтсам, парвойига келтирмади. Фақат «Ўғлингга қараб қўй» деди, холос. Жахлим чиқиб, ўғлимни роса уришдим.
Отасининг қилиқларини болалар билиб қолишидан жуда қўрқаман. Лекин муаммо тобора чуқурлашиб кетаяптики, нима қилишни билмай қолдим. Маслаҳат беринг, эримни номаъқул ишлардан қандай қайтарай? У билан қандай муомала қилишни билмаяпман...»
Исми сир тутилди.
Муштариймизнинг мурожаатини ўқиб, мавзуга қай томонлама ёндашишни узоқ ўйладик. Гарчи бу оилавий муаммо бўлса-да, эр-хотин муносабатлари ва нозик масалалар ҳам тилга олинганки, уларга ҳам ечим топиш талаб этилади. Балки хат билан танишгач, «Оила сирини кўчага олиб чиқиш тўғрими?» дерсиз. Аммо бу «сир» аёлнинг елкасига оғирлик қилаётган ёки куни келиб болаларнинг боши хам бўлишига сабаб бўлса-чи? Шунда ҳам индамай, ичга ютиш керак дейсизми?
Биз кимнидир оқлаш ёки айблаш фикридан йироқмиз. Мавзуга холис ёндашиб, муаммога ечим топиш мақсадида сексопотолог Дилмурод ЭРГАШЕВГА юзландик.
15 йил олдин нима бўлганди?
Ҳеч бир муаммо ўз-ўзидан юзага келмайди. Унинг таг замирида, албатта, бирор воқеа-ҳодиса ётади. Мактубда тилга олинишича, аёл сўнгги ўн беш йил давомида ҳаловатини йўқотган. Демак, муаммо кеча, ундан аввалги кун ёки бир неча ой илгари пайдо бўлмаган. Хўш, 15 йил ичида нималар содир бўлди? Эр-хотин муносабатларида нималар ўзгарди? Аввало, мана шу саволга жавоб топиш лозим. Оила муҳаббат асосига қурилган экан, турмушнинг бахтли палласи ҳам бўлган. Аммо кейинчалик қандайдир ҳолатлар сабаб муносабатлар бугунги кўринишга келган.
Эркакнинг хатти-ҳаракатларидан унда комплекс борлиги сезилаяпти. Эҳтимол ёшлик чоғида ёки уйланганидан сўнг нафсониятига тегадиган қандайдир воқеа бўлган-у, шунинг таъсирида ўзига нисбатан ишончи пасайган. Балки рафиқаси томонидан бир неча бор рад этилиши руҳиятига зарба бўлгандир? Ҳа, биз эркакларни кучли жинс вакили деб биламиз. Аммо биргина сўз уларни кўкларга кўтаради ёки, аксинча, ер билан чилпарчин қилади.
Комплекс
46 ёшни қаршилаган эркак нима сабабдан ўзини ёш йигит сифатида таништиради? Чунки унда ўзидан қониқмаслик, ташқаридан олаётган муомаласига эҳтиёж бор. Балки ташқи кўринишидан қониқмас. Ёки эркаклик ғурурига даҳл қилувчи ҳолатлар юзасидан иккиланиш мавжуддир. Нима бўлганда ҳам муаммо эркак руҳиятида яширинган. Ва шу нарса унга тинчлик бермайди. Мутахассис кўмаги билан уни қийнаётган вазиятни аниқлаш мумкин.
Чегарадан чиққанми ёки?
Сексологияда муаммонинг чегарадан чиққан ва чегара доирасидаги кўринишлари бор. Биринчиси, мутахассис назоратида даволанишни талаб қилади. Иккинчиси учун эса керакли тавсия ва йўл-йўриқлар билан ёндашиш мумкин. Мактубдаги эркак муаммоси эса яқинликка киришиш учун стимул(рағбатлантириш)ни ташқаридан излашидир. Тиббий тилда айтганда эркакнинг алоқага киришиши учун маълум стимул бўлиши лозим. Бу организм учун нормал ҳолат. Кимдадир кўриш, кимдадир эшитиш орқали хоҳиш уйғониши содир бўлади. Агар эркакнинг мазкур талаблари қондирилмаса, у ташқаридан юпанч излашга тушади. Виртуал мулоқот ёрдамида беҳаё сўзларни айтиш эркакдаги айнан шу муаммо белгисидир.
Эркакнинг ўзига нисбатан ишончи паст. Шунга ҳам мақтов ва рағбатлардан руҳланади. Бошқалардан эшитган эркаловчи сўзлар унинг эркаклик ғурурини оширади, бироқ рафиқасига нисбатан салбий
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top