Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: ADMIN VA MODERDAN ILTIMOS QILAMAN BUNI XIKOYALARGA CHIQARINGLAR
ILTIMOS XIKOYANI CHIQARING ADMIN NEGA KOP XAYOTIY VOQEALAR YOZYAPMAN NEGA CHIQARMAYAPSILAR ILTIMOS U...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Er xotin munosabatlari
1 2 >>

YILLAR DAVOMIDA TOPILGAN "BAXT". by Farishta

Добавил:FARISHTA (02.11.2016 / 20:37)
Рейтинг:rating 210421 article (0)
Прочтений:21669
Комментарии:Комментарии закрыты
Ота-онамнинг ёлғиз фарзанди эдим. Тилаб-тилаб, ўн йилда топган фарзандини еру кўкка ишонишмас, уйда ҳатто таом ҳамменинг истагимга кўра пишириларди. Шунга қарамай онам менга уй-рўзғор юмушларини яхшилаб ўргатди. Китобларга меҳрим бўлакча бўлгани учун Кумуш, Раъно, Золушка каби ижобий қаҳрамонларга ҳавас руҳи бор эди менда. Шунинг учун мени «Эрка бўлса-да, тантиқ эмас» дейишарди…Орадан йиллар ўтиб, мактабни битирадиган вақтим етди. Оппоққина, баланд бўйли, сочларию қош-кўзи тимқора, бир сўз билан айтганда, кўзга яқин қиз бўлгандим. Синфдошларим каби менинг ҳам олдимда «ким бўлсамэкан?» деган савол кўндаланг турарди. Очиғи, шу пайтгача бир қарорга келмаганим учун актриса бўлиш истагида Театр ва рассомчилик институтига отланган дугонамга эргашдим. Ота-онамдан сир тутган ҳолда ҳужжатларимни топширдим. Қайтиб келаётганимда ортимдан бировкузатаётганини сездим. Қарасам, келишган, қад-басти расо йигит. Ўзимни сезмаганга олдим. У то уйгача изма-из келди. Дарвозамизни ёпиб, тирқишидан мўраласам, мен кирган эшикка бироз тикилиб турди-да, кейин қайтиб кетди. Шу-шу ортимдан қолмайдиган бўлди. Кейин билсам, Ҳайрулло исмли бу йигит Театр ва рассомчилик институтининг тўртинчи курс талабаси бўлиб, машҳур бир режиссёрнинг ўғли экан.Кириш имтиҳонларидан йиқилиб, ҳаётдаги биринчи зарбани, аниқроғи, аччиқ сабоқни олдим. Хайрулло эса изимни пойлашда давом этаверди. У қилди-бу қилди, хуллас, кўнглимга йўл топди. Ўн етти ёшимда ота-онамнинг қаршилигига қарамай шу йигитга турмушга чиқдим. Лекин бечоралар мендан оқ фотиҳасини аяшмади. Кейинҳам ёш оиламизни мунтазам қўллаб-қувватлаб туришди.Қайнонам қаттиққўл аёл эди. У билан туришни истамадим. Эрим ижарага уй олди. Орадан бир йил ўтгач, ўғилли бўлдик. Хайрулло акам битириш арафасида бўлгани учун уззукун институтдан бери келмасди. Мен эса нуқул боламни кўтариб онамникига чопардим. Онам чақалоқни боқар, яна менга истаган овқатимни пишириб бериб, сийларди. Қарасам, эримникидан кўра онамникида яшаш менга кўпроқ ёқа бошлади. Бир куни «бор-э» дедим-да, уйга қайтмай қўя қолдим. Аввалига эрим бир неча кунлик эркалик, деб қўйиб берди. Кейин олиб кетиш пайига тушди. Бироқменга оилавий ҳаёт ҳам, турмуш ўртоғию она бўлиш ҳам ёқмай қолганди. «Ажрашаман!» дедим. Ота-онам тушунтиришга ҳаракат қилишди, эрим остонага ётиб олди, лекин аҳдимдан қайтмадим. Чунки ҳали ҳам бола эдим. Мен ишқ деб ўйлаган нарса шунчаки ҳавас бўлиб, бир йилдаёқ сўнган, ўзимни қурбон қилиб, фарзандимни ўйлаб яшаш ҳақида ўйлайдиган даражада етук инсон эмасдим. Оилам бузилиб кетди. Ўғлимни тирик етим қилдим. Бунинг даҳшатини ҳали яхши тушунмасдим.Боламни онамга қолдириб, бир корхонага котиба бўлиб ишга кирдим. Ўшандагина эрсизлик нималигини тушундим. Ёнимдан ўтган ҳам, кетган ҳам этагимга осиларди. Раҳбарнинг ўзиэса иккинчи хотин бўлишни очиқчасига таклиф этди. Ишдан бўшашга тўғри келди. Ота-онам фарзандим ва мени ҳеч нимадан кам қилмасликларига ишонардим, аммо уларни боғлаб бериб қўймаганини ҳам яхши англардим. Тезроқ бирор касб эгаллаб, оёққа туриб олишим керак эди. Мактабда аъло баҳоларга ўқирдим. Шу сабабли ўзимни қўлга олиб, бир йил яхшилаб тайёрландим-да, тиббиёт институтига ҳужжатларимни топширдим. Омадим келиб, талаба бўлдим.Эрим билан ажрашишга ариза бериб қўйгандим, аммо фарзанд билан ажрашиш осон эмас экан. Муҳлат беришди. Кириш имтиҳонларига тайёрланиш билан бўлиб муҳлат ҳақида умуман унутибман. Эсимга тушганда, берилган муддат ўтиб кетганди. Энди қайта ариза топширишим керак экан. Негадир бундай қилгим келмади. Умуман, бу муаммо ҳақида ўйламасликка қарор қилдим ва уни миямнинг энг қоронғи бурчагига улоқтирдим, ўқишга муккасидан кетдим. Эрим эса ҳар ой фарзандим учун пул юборарди. Тасодифан у ер-бу ерда учрашиб қолсак, мен билан бир оғиз сўрашар-сўрашмас, ўгирилиб кетарди.Тиббиёт институтида ўқиш осон эмасди. Китоблар, лаборатория, амалиёт билан ўралашиб, етти йил ҳам ўтди. Бу вақтда ўғлим ота-онамнинг қарамоғида бўлди. Ва ниҳоят, дипломни қўлга олдим. Шифохоналардан бирида иш фаолиятимни бошладим.Ёшим йигирма олтига чиқиб, оқ-қоранинг фарқига борадиган бўлдим. Ўғлим ҳам мактабга чиқди. Шундагина унинг отасизлиги билинди. Тенгдошлари орасида кўнгли яримлигини сезардим. Мен енгилтаклик билан катта хатога йўл қўйганимни аллақачон англагандим. Бироқ ортга йўл йўқ эди. Онам бошқа турмуш қилишим кераклигини, боламга ота зарурлигини уқдирарди. Негадир бу ҳақида умуман ўйлагим келмасди.Эримнинг ишлари эса анчагина ривожланиб борар, у суратга олган фильмлар оғизга тушиб, машҳур режиссёрга айланганди. Мухлисалари ҳам талай бўлса керак, деб ўйлардим ўзимча. «Қачон уйланаркан? Бу хабарни қандай қабул қиларканман? Наҳотки у ҳақида ҳамон ўйласам?..» Охирги пайтлар ана шундай хаёллар менга тинчлик бермасди.Узоқ кутилган воқеа содир бўлди. Унинг уйланаётгани ҳақидаги хабар менга қаттиқ таъсир қилди. Аввалига ўзимни ҳеч нима бўлмагандек тутдим. Кейин қувноқ бўлишга интилиб, куни бўйи бўлар-бўлмасга хандон отиб кулавердим. Атрофдагилар бундан ҳайрон эдилар. Кечга бориб кайфиятимтушиб кетди. «Қанақасига уйланади?! Ҳали мен билан қонунан ажрашмаган-ку?» деб жаҳлим чиқарди. Ўша кеча илкбора қилган ишимдан пушаймон бўлиб, туни бўйи йиғлаб чиқдим.Эртасига тобим қочиб, ишга боролмадим. Индинига ҳам. Томоғимдан овқат ўтмас, уйқумдан ҳаловат қочганди. Эримнинг уйланаётгани ҳақидаги хабарни менга онам етказгани учун аҳволимнинг сабабини биларди. «Қўяқол энди, уйланса уйланар. Эркак киши бўйдоқ ўтармиди?! Сен ҳам бахтингни топарсан», деб юпатишга урингани сайин аламим ортарди. Бир ҳафта шу алфозда ётдим. Рангимда ранг қолмаганди. Шу етти кун ичида онам менга нимадир айтмоқчи бўлиб қийналаётганини сездим. Охири бунинг сабаби ойдинлашди…Ўша куни эшикдан Хайрулло акам кириб келганида, аввалига ҳеч нарсанитушунмадим. Кейин эса ҳаммаси онам билан ҳамкорликда пухта ўйлаб чиқиб, саҳналаштирилган томоша эканини англадим. Маълум бўлишича, эрим ажрашишга келмаганимдан ўзига яраша хулоса чиқарган. Онам билан тил топишиб, ўғлимизни тез-тез кўриб тураркан, фақат ўзини дада эмас, сеҳргар амаки деб таништирган экан. Ўғлим аллақандай сеҳргар ҳақида гапириб юрар, буни болалик фантазияси маҳсули, деб унчалик эътибор бермасдим. Хуллас, саккиз йил давомида Ҳайрулло акам сездирмай доим мени қўллаб юрган. Ўша менга ножўя назар билан қараган корхона раҳбарининг ҳам таъзирини берибди. Институтда ўқишларим биланқизиқибди. Имтиҳон ёки синовларни қайта топшириш имкони менга осон берилишини шунчаки омадга йўйиб, роса соддалик қилган эканман-да. Ишга жойлашишим ҳам Хайрулло акамнинг ёрдами билан бўлибди. Буларнинг баридан бехабар юрганим эса ўзимга ортиқча бино қўйганимдан эди. Энг охирги ёлғон эса уйланиш хабари бўлибди.— Шунча кундан бери аҳволингга қараб, ичим эзилиб юргандим. Бугун Хайрулложонга қўнғироқ қилиб, ортиқ чидай олмаслигимни, сирни фош қилиб қўйишим мумкинлигини айтдим.Шунга ўзи кела қолди.— Наҳотки, саккиз йил давомида уйланиш, бошқа оила қуриш ҳақида ўйламаган бўлсангиз? – сўрадим эримдан.– Асло! Бир сония бўлса ҳам сенга қайта эришишим, ўғлимнинг мени «дада» дейишидан умид узишим мумкин эмасди. Шунчаки, сен улғайишинг,
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top