Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Love... by Misterkhan Turnirga
Salom bu hikoya real bo'gan voqealarga asoslanib yozilgan.Ismim Sardor yoshim 20 da uylanmaganman,...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 >>

Tuzoq 2 (kamolov)

Добавил:(((kamolov))) (22.11.2016 / 16:05)
Рейтинг:rating 212299 article (0)
Прочтений:22543
Комментарии:Комментарии закрыты
— Русларнинг ароғи ана шундай ўткир бўлади. Ҳечқиси йўқ, ҳали ўрганиб кетасан, — деди Семён Рустамнинг аҳволини кўриб. Шундан кейин улар иш тўғрисида бироз гаплашиб туришган бўлишди. Кўпроқ Семён гапирди. Рустам унинг гапларини маъқуллаб, бош қимирлатиб турди, маъқул келмаганларига эса ортиқ қулоқ солмади ҳам. Кейин гап мавзуси оила томонга бурилди-ю, Семён бирдан хотинидан нолий кетди.
— Ишонасанми? Анжела учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйганман. Ўзига бир эмас, иккита “Мерс” олиб берганман. Шуям кам! Қачон қарасанг, мингирлагани -мингирлаган . Мен аёлларни яхши кўрармишман. Ўзинг ўйла, қайси эркак аёл зотини ёмон кўради? Ҳаммаям ҳар-ҳар замонда шўхлик қилгиси келади-да, шунга энди дунёни бузиб ғавғо кўтариш керакми? Хуллас, у билан ажрашмоқчиман. Бошқа йўли йўқ ундан қутулишнинг, — деди Семён афсусланиб бошини чайқар экан.
— Яхши-ку, — деди унга эътироз билдириб Рустам, — аёл бўлганидан кейин эрини қизғанадида, эрим бойвачча деб тўғри келганга сени бериб кетаверсинми? Агар Анжела эркакларни хуш кўрганида, ўзинг нима қилган бўлардинг? Чидаб туролармидинг?
— Рустам, дўстим, биз эркаклармиз. қўлимиз узун. Ана, арабларнинг тўрттагача хоти ни бор. Бизда борйўғи биттагина. Шунга битта-яримта “дугона” орттирсак осмон узилиб тушибдими? — деди Семён ўзининг гапини маъқуллаб.
— Мен барибир сенинг гапингга қўшилмайман. Хотининг фариштадай аёл. Агар унинг жавобини берсанг, унга ўхшаганини бошқа тополмайсан.
— Гапингга қўшиламан. Лекин... Хуллас, чарчадим. Топганим, балки, Анжела бўлолмас, аммо аник, биламанки, миямни бунчалик эговламайди.
— Хотининг билан мен гаплашиб кўришимга рухсат берасанми? — деди Рустам суҳбатдошининг кўзига қараб туриб. Унинг бу гапи Семённинг айни кўнглидаги эди. Ахир бекорга шунча гапни Рустамга айтмади-ку. Шундай булса-да, у сир бой бермасликка
ҳаракат қилиб:
— Гаплашсанг-гаплашмасанг мен қатъий қарорга келиб қўйдим. Қароримни ўзгартириш ниятим йўқ, — деди.
— Сен қароринг ҳақида гапирма. Дунёда нималар ўзгариб кетмаяпти дейсан. Сенинг қароринг уларнинг олдида икки пул. Эртагаёқ Анжела билан гаплашаман.
— Майли, ўзинг биласан. Ке, қўй, шу гапларни, мен ўзимни жуда ноқулай сезаяпман. Худди аёллардай ғийбат қилаётганга ўхшаб қолдим. Қани, яна битта-битта отайлик. Рустамнинг бироз кайфи ошганлиги сабабли кейинги ичилган ароқнинг ўткирлиги сезилмади. Улар яна пича ўтирганларидан кейин ўринларидан туришди. Семён қанча ҳаракат қилмасин, Рустам унинг одамларини қўшимча тансоқчиликка олмади. У дўсти билан хайрлашганидан кейин қўл телефони жиринглаб қолди. Рустам: “Семён биронта гапни эсидан чиқариб қўйган, шекилли” , деган ўйда телефонини ёқиб қулоғига тутди.

— Рустамчик, — деган овоз келди ундан.
— Ким бу? — деди Рустам ўзига қўнғироқ қилган қизнинг дарровдан кимлигини билолмай. Хўжайиннинг бундай савол 'берганини эшитган тансоқчилар безовталаниб Рустамга қарашди. Рустам уларга “Ҳаммаси жойида”, дегандек қўлини кўтариб қўйди.
— Наҳотки мени дарров эсингиздан чиқариб қўйган бўлсангиз? — деди овоз эгаси.
— О-о, Анжела, — деди Рустам юзига табассум югуриб, — яқинда давлатингиз меникидан ҳам ўтиб кетар экан. Танимабман, ўлай агар.
— Сиз эркаклар доим шунақасиз. Дарров эсингиздан чиқариб қўясиз, — дея эркаланган овоз келди гўшакдан.
— Бир қошиқ қонимдан кечинг. Мен, албатта, айбимни ювишга ҳаракат қиламан. Айтинг, қилган айбимни нима билан ювсам булади?
— Мен билан кўришасиз!
— Унда мен тайёрман. Қачон ёнингизга қушдай учиб борай?
— Ҳозироқ, — дея шўх кулди Анжела.
— Ҳозир, — дея довдираб қолди Рустам. — Қурқиб кетдингизми?
— Йўқ, Семён билан кўришганимизга атиги...
— Агар унинг номини яна бир марта тилга олсангиз, мен сиз билан гаплашмай қўяман, — дея бирдан Рустамнинг гапини бўлди Анжела.
— Майли, мен розиман. Ҳозироқ бораверайми?
— Ҳазиллашдим. Яхшиси, эртага кўришайлик. Бамайлихотир ўтирамиз. Нима дедингиз?
— Жуда соз. Мен узим сиз билан эртага кўришишни мўлжаллаб тургандим. Эртага пешинда мен сиз айтган ерга бораман.
— Яхши, унда ўзим сизга қўнғироқ қиламан, —
деб Анжела гўшакни қуйди. “Ўзи нималар бўлаяпти? — дея ўйлади Рустам. — Анжела менинг телефон рақамимни қаердан олибди? Яна қўнғироқ қилган вақтини қаранг. Эри билан хайрлашиб улгурмасимдан... Нега энди олдинроқ қўнгироқ қилмади? Бу ерда бир сир борга ўхшайди ” . Рустам туни билан ухлаёлмай чикди. Энди уйқуга тетиши билан тушига қандайдир махлукдар кириб, унга ҳужум қилар, Рустам чап бериб қочмоққа тушса, яна олдидан чиқиб қолаверарди. Охири бўлмади. Ўрнидан турди-да, чироқни ёкди. Бориб юзини ювиб келди-да, каравотга ўтирган кўйи хаёл сурди. “Тушим нимадан далолат бераяпти? Илгари ҳечам бунақа туш кўрмасдим... Балки, Семён билан Анжеланинг ажрашишида хийла сир яширингандир?” Бироз ўтиб Рустам бу ўйларидан бутунлай воз кечди. Чунки москвалик дўстларининг оилавий келишмовчилигида ўзининг дахлдорлигини кўрмади. Сунг бироз чарчаш, кўзини толиқтириш мақсадида телевизорни ёкди. Ҳаммаси рус тилидаги кўрсатув, кинолар. У ҳеч вақо тушунмади. Шундай булса-да, экранга бақрайиб ўтираверди. Мақсади бирон нима англаш эмас, шунчаки кузини чарчатиш эди. Ниҳоят, тонгга яқин мақсадига эришди. Қотиб ухлаб қолди. Ва шу аснода кўрган тушини буткул унутди. Рустам эрталаб Семён билан учрашди. Ошнаси
уни эски кинотеатр биносига олиб борди. Рустам бу иморатни синчиклаб кузатар экан, икки юз минг доллар эвазига қойилмақом қилиб таъмирдан чиқаришни чамалади. Албатта, Америкада бундай бинони “одам” қилиш учун камида бир миллион кетади. Россияда эса арзон ишчи кучи эвазига бинойидек иншоот тикласа булади. У бажарилажак барча ишларни Семён билан келишиб олганидан сўнг яна меҳмонхонага келди. Бу сафар Семён тихирлик қилиб уни олиб қолишга уринмади. Рустамга ҳам Семёндан таклиф тушмагани маъқул келган бўлса-да, кўнглининг бир бурчагида гашлик пайдо қилди. Тушдан кейин Рустамга Анжела қўнғироқ қилди
ва ажабланарли томони, у ҳам “Горка” ресторанида учрашишса маъқулроқ бўлишини айтди. Рустам кўнди, унга бу томошанинг нима билан
якунланиши қизиқроқ эди. Рустам ресторанга борганида ёнига бир неча хизматчи қизлар нима ейишини сўраб келишса-да, буюртма бермади. Анжела етиб келишини кутди. Жувон келишилган муддатдан нақ ярим соатга кеч қолиб келди.

— Мени юз бора кечирасиз, — деди у ресторан ичида кўриниш бериши билан. — Ишларим шу даражада кўпки, санаб ўтишнинг ўзига нақ бир кун вақт кетади. Рустам уни ўрнидан туриб тавозе билан кутиб оларкан, қўлидан ўпиб қуйди. Ва жувоннинг кечикишидан асло хафа бўлмаганлигини айтди.
— О-о, Рустамчик, қани эди, ҳамма сиз каби олижаноб эркак бўлса, — деди Анжела Рустамни мактаб, — сизнинг хислатларингиз адоқсиз.
Таомномадан ҳар иккаласи ҳам ўзларига ёққанини
танлаб бўлишгандан сўнг:
— Рус ароғининг энг зўридан икки шиша олиб келинг, — деди Анжела хизматчи аёлга алоҳида таъкидлаб. Буни эшитган Рустамнинг капалаги учиб кетди:
— Рус ароғининг “шира”си ниҳоятда ўткирлигидан хабардор бўлдим. Агар ундан икковлашиб икки шиша ичадиган бўлсак, мени бу ердан кўтариб олиб кетасиз, — деди у.
— Хавотир олманг, — деди Анжела Рустамга эҳтиросли табассум
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top