Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: "Эрим бермаган кайфни бошкалардан топдим"
Салом хурматли хикоя ишкибозлари. Мен сизларга узим бн буган ва Айни вактда давом этиб келаётган ишк...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 2 (kamolov)
<< 1 2 3 >>
табассум ҳадя этиб, — бизда қонун шундай, стол устига, албатта, бир жуфт ароқ қўйилади. Рустам бирдан Семён билан бирга ўтирганини эслади. Унда бир шиша ароқ қўйилган эди. Ҳеч қанақанги удум ёдга олинмаганди. Таажжубланган Рустам жувон ноқулай аҳволга тушиб қолмаслиги учун жилмайиб қўя қолди. — Биринчи қадаҳни, — деди Анжела стол усти турли нозу неъматлар ва егуликлар билан тўлгач, қадаҳларни тўлдирар экан, — танишганимиз учун ичамиз. Бизнинг уйимизга борганингизда ёзилиб ўтиролмадик. Мана бугун очилиб чақчақлашамиз. Рустам аввал аёлнинг қадаҳ бўшатишини кутди.
Ароқни ичаётганида Анжеланинг бирор туки ўзгармади. Рустам ҳам худди жувондай қилиб ичмоқчи бўлди. Лекин уддасидан чиқолмади. Кўзидан ёш чиқиб кетишига оз қолди. Қадаҳни стол устига қўйиши билан ортидан салқин ичимлик ҳўплади.
— Биласизми? — деди Анжела орадан бирор беш дақиқа ўтганидан кейин суҳбатлари озгина қизишгач, — мен сизнинг дўстингиздан хафаман. Албатта, юмшоқ қилиб айтганимда. Ваҳоланки... Яхшиси, айтмаганим маъқул. Хуллас, Семён билан ажрашаман!
— Нега? — деди Рустам ўзини гулликка солиб. — Балки Семён билан бирга худди шу жойда ўтирганларингизда мен ҳақимда у гапирган ва менинг устимдан мағзава ағдарган чиқар... Умуман, унинг гаплари мен учун сариқ чақага қиммат.

— Анжела, — деди Рустам унга табассум билан
боқиб, — у сиз ҳақингизда жуда кам гапирди. Худди сиз каби “Ажрашмасам бўлмайди” , деди, холос.
— Рустамчик, эркаклар ғийбатга нўноқ бўлишади, дейишади. Буларнинг бари — сафсата. Айнан эркаклар гийбатда аёлларни ортда қолдириб кетишаяпти. Албатта, бу гаплар сизга тааллукди эмас. Сизнинг олижаноблигингиз шундоққина кўзингиздан кўриниб турибди. Семён бўлса... Унинг дунёси мутлақо бошқа. У бир марта оғир касалликка чалиниб қолган эди. Кўпчилик уни ўлса керак, деб ўйлаганди, бироқ ҳали куни бор экан, яшаб кетди. Тузалгач, атрофида ҳеч ким қолмаганини кўриб, тахдикага тушиб қолди. Ўшанда биринчи марта мен ёрдамга келганман унга. Кўрнамак, билмади шу хизматларимни, муккасидан хотинбозликка урди ўзини. Кошки, қўлидан бирон нима келса. Мен унинг хотини бўла туриб, унинг бу борада қай даражада эканлигини биламан-ку. Ялаб-юлқашдан нарига ўтмайди. Ахир менинг ҳам она бўлгим, фарзанд кўргим келади, — шундай дея Анжела кулиб юборди, сўнг ўзини кулгидан базўр тўхтатиб: — қандай қилиб хотинбозликни эплайди, ҳайронман!.. — деб қўшимча қилди.
— Унда нега рашк қиляпсиз? — дея сўради ҳайрон бўлиб Рустам.
— Мени қадримни ерга ургани учун... Тўхтанг, шу ерда бу мавзуга нуқта қўйиб, яна битта-битта отайлик, — деди Анжела Рустамга қараб жилмаяркан. Рустам бу сафар ароқни қадаҳларга Анжела қуйишига йўл қўймади. Идишларни ўзи тўлатди. Навбатдаги қадахдан сўнг Анжеланинг кўзи сузилиб қолди. Шундай бўлса-да, у сўзидан адашмаётган эди.
— Русгамчик, сизга қанақа аёллар кўпроқ ёқади?
— дея сўради у. Рустам турли давраларда бўлган, қаерда нима деб
гапириш ҳадисини олганди.
— Албатта, сизга ўхшайдигани. Яъни, кўзи мовий,
сочи тим қора, оппоқ юзли, тор шим ва кўйлак киядигани, — дея жавоб қилди у. — Комплимент учун ташаккур, — деб Анжела
ўрнидан турди-да, столни айланиб ўтиб, ҳеч тортиниб ўтирмасдан Рустамнинг лабидан ўпди, — сиз айнан мени таърифладингиз. Сиз билан бир кечани жон деб ўтказган бўлардим.

Бу пайтда унинг эри — Семён уларни қўшни залда кузатиб ўтирарди. У хотининг қилиғини кўриб ғижинди. Ва асабийлашганидан олдидаги вискини бир кўтаришда ичиб юбориб, оғзини енги билан артди. Сўнг ароқ шишасига термилиб қолди. Пешонаси тиришиб, шишадаги ёрлиқни ўқиб ўзини овутмоқчи бўлди. Ўқиди-ю, бироқ миясига ҳеч нима кирмади. Шундан сўнг у алам билан шишани стол устига тўқ этказиб уриб ўрнидан турди-да, иккинчи эшик орқали ташқарига чиқиб кетди. Рустам ўпишиш шунчаки бўлмаганини, унга озгина эҳтирос ҳам аралашганини сезган ва бу аёлга нисбатан ўзида ҳам қизиқиш пайдо бўлганди. Асбоб ҳам туриб кетганди. Бироқ сир бой бермади. Қандай ўтирган бўлса, шу ҳолича ўтираверди.
— Зерикдим, — деди Анжела, — ҳамма нарсадан
бездим'. Узоқларга кетгим келаяпти. Кўзимни 'юммоқчиман, воз кечмоқчиман баридан.
— Баъзида одам шундай қилгиси келиб қолади.
Менимча, бу ўткинчи ҳою ҳавас, агар хоҳлаган нарсасини ўша пайтнинг ўзидаёқ бажармаса, кейин бу нарса ўз-ўзидан қолиб кетади.
— Йўқ, мен қолиб кетишини истамайман. Узоқ
Африка бўлсаям майли, Семёндан нарироқ юрсам бўлгани, — деди кўзига ёш олган Анжела. Рустам атрофига аланглади. Бегона кўзлар уларни
кузатмаётганига амин бўлгач, секин ўрнидан турдида, Анжеланинг ёнига бориб унинг қўлидан ушлаб урнидан тургазди.
— Биз бу ерга қайғуларни эсга олиш учун кел ганимиз йўқ, — деди унга жилмайиб қараб.
— Кетдик, яхшиси бирорта боққа бориб сайр қиламиз.

Таклиф Анжелага маъқул тушганидан, индамай Рустамга эргашди. Ташқарига чиққанларидан кейин эллик метрлар
чамаси нарида спортчиларга ўхшаб кийиниб олган бир йигит уларни кузатиб тургани Рустамнинг эътиборини тортди. Бироқ парво қилмади. Ўйладики: “Семён менинг тансоқчиларимга ишонмай, қўшимча одам йўллаган”, деб. Рустам ўтирган машина йўлга тушганидан кейин ҳалиги йигитнинг ҳам машинаси томон шошиб қолиши унинг гумонини яна бир марта тасдиқлади. Машина катга тезликда Пушкин боги томонга елиб кетди. Анжела Рустамнинг қўлини қучокдаб олган, ҳар замон кўзига эҳтиросли қараш қилиб қўяр эди. Улар талай муддат боғни айланишди. Рустам жувонга Америка ҳақида гапириб берди. Аммо қизлар ҳақида бирон огиз ҳам сўз айтмади. Анжелани эса Рустамнинг айнан қизлар билан муносабати кўпроқ қизиқтирарди.
— Шу ёшгача биронта аёл билан ҳам юрмаганмисиз? — дея сўради охири унинг ўзи чидолмасдан гап мавзусини шу томонга буриб.
— Афсуски, бу масалада мен жудаям ночорман.
Ишларим шунчалик кўпки, қизлар билан юриш у ёқда турсин, ҳатто бу ҳакда ўйлашгаям фурсатим етмаган. Мана, биринчи бор айланиб юрибман. Шундаям азбаройи ўртоғимнинг хотини бўлганингиз учун...
— Рустам, мени хафа бўлмасин десангиз, кимнинг
хотини эканлигимни эслатманг, илтимос, — деди Анжела Рустамнинг қўлини қўйиб юбориб.
— Мен сизнинг дилингизни оғритиб қўймоқчи
эмасдим. Қасрда туғилганим, кимнинг фарзанди эканлигимни билмасам-да, ўзимни мусулмон ҳисоблайман. Мусулмонларда оила жуда муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун сизнинг оилангизни ўзимга яқин олиб, унинг бузилмаслигига ҳаракат қилаётган эдим. Семён ҳам, сиз ҳам бирга яшамасликка қарор қилган экансизлар, қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Менинг эса иккаловингиз билан ҳам дўстлигим абадий бўлади, — деди Рустам Анжелага жиддий қараб.
— Раҳмат, Рустамчик, мен сиздан айнан шуни кутган эдим. Яна бир марта такрорлайман , сиз ҳақиқий олижаноб эркаксиз, тўғрироғи, йигитсиз. Эркак бўлишингизга, аҳвол шу тариқа кетаверса, кўп борга ўхшайди. Анжеланинг сўнгги гапидан кейин ҳар иккиси ҳам
қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
— Қарангки, сўзни ҳам шунчалик усталик билан айтасизки, осонлик билан ўзингизга тегишли бўлган гапдан чиқиб кетасиз, — деди Анжела кулгидан тўхтагандан кейин.
— Нимани назарда тутаяпсиз? — деди Рустам.
— Аёллар билан боғлиқ гап-да, чала қолдириб бошқа томонга ўтиб кетдингиз-ку.
— Мен аввал ўзимнинг қайси
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top