Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Malades qizlar (hajviya) davomi...
Supurgini kelinposhshaning qo‘llaridan olib, xizmat qilishni boshlab yuborganini qaynonaning o‘zi ha...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 2 (kamolov)
<< 1 2 3
миллатга тааллуқли эканлигимни аниқлайман, шундан кейин ўша миллат вакиласига уйланаман.
— Мабодо миллатингиз лўли бўлиб чиқса-чи? —
дея сўради Анжела. Бу гап кутилмаганда унинг оғзидан чиқиб кетди. Гапириб бўлгандан кейин шундай савол бергани учун ўзини-ўзи ичида койиди.

— Шундай бўлган тақдирдаям, — деди Рустам
бироз сўлиш олиб. Ва Анжелага қўлини узатди. Хайрлашиш учун узатилган қўл ҳавода бироз муаллақ қолди. Анжела Рустамдан буни кутмаган эди. Шу боиски довдиради. Кейин ноилож қўлини Рустамнинг кафтига қўйди. Рустам жентельменларга хос ҳаракат билан унинг қўлини ўпди-да:
— Мени маъзур тутасиз, зарур ишларим бор эди,
ҳали сиз билан кўп кўришамиз, гаплашамиз, — деб тез-тез қадаштар ташлаб жувондан узоклашди. Анжела унинг орқасидан қараб қоларкан: “ Бир куни, албатта, мен билан битим тузасан, бойвачча” , — дея хаёлидан утказди. Рустам машинага ўтиргач, ҳайдовчига одамлар кўпроқ жойга олиб боришини айтди. Ҳайдовчи бироз ўйланиб тургач: — Хўжайин, мен Москвани яхши билмайман, балки биронта одамдан сўрармиз, — деди ойна орқали орқа ўриндиқаа ўтирган Рустамга.
— Унда ҳайдайвер, ўзим қаерда тўхташ кераклигини айтаман, — деди Рустам. Қоп-қора, сўнгги русумдаги “ Мерседес” жойидан
енгилгина қўзғалди-да, дарров тезлашди. Рустам машина деразасидан кўчани томоша қилиб борар экан, битта жойдан катта-катта сумка кўтариб чиқаётган одамларни кўриб қолди ва ҳайдовчига шу ерда тўхташни буюрди. Машинадан тушиб, ўша одамлар чиқиб келаётган жойга кирди. Рустам бу ер бозор эканлигини дарров англади. Ва расталар оралиғидан аста-секин юра бошлади. Сотувчилар ўзларининг молларини рус тилида мақташарди. Уларнинг гапини тушунмаган Рустам жилмайиб қўярди. У раста охирига етай деганда, бирдан гул бозори бошланиб қолди. Гуллар Рустамнинг жону дили эди, шу боисдан ҳам уйининг атрофига дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган гуллардан эккан, алоҳида коллекция қилган эди .Қизиқиши уни гулларни синчиклаб кузатишга мажбур этди. У сариқ-қизил аралаш очилган лолани қўлига олиб меҳр билан кузатаётганда унинг қулогига корачада н келган икки сотувчининг ўзаро гаплашаётганлари чалинди. Уларнинг гаплари Рустамга ниҳоятда таниш эди. У гул ни унутиб, сотувчиларга термилиб қолди.
— Сизлар русмисизлар? — деб сўради Рустам инглизчалаб. Йигитлар инглиз тилини билишмас экан. Рустамнинг гапига тушунмасдан русчалаб бир нарсалар дейишди. Энди уларнинг гапини Рустам тушунмади. Ва атрофига аланглади. Мақсади, биронта инглиз тилидан бохабар одам ни топиш эди. Хўжайиннинг безовталаниб қолганини курган икки тансоқчи югуриб келди. Рустам уларга инглизчани биладиган одам топиб келишларини буюрди. Тансоқчилардан бири тезда ортига бурилиб юриб кетди. Иккинчиси эса Рустамнинг ёнида қолди. Сотувчилар жуда башанг кийинган чет элликнинг
қилиғидан ажабланиб, унга ҳайрон бўлиб қараб туришарди.
— Очил, — деди сотучилардан бири шеригига, —
менимча, бу жа катта бойваччага ўхшайди. Кўп гул оладиган чўти бор-ов. — Менимча, бунинг Москвада қариндош-париндоши ўлган. Шунга чамбарак ясатиш нияти бўлса керак, — деди шериги Рустамдан кўзини узмай. — Гулларнинг нархини беш-олти баравар куп айтамиз, шу баҳонада кеча анави “ойимча”ларга кетган харажат чиқиб кетади, — деди дастлаб гап бошлагани.

— Шунақаларнинг тез-тез қариндош-уруғи ўлиб
турса бизга яхши бўларди, — деди Очил исмли йигит. Рустам дилига яқиндай гапларни эшитаётганидан
хурсанд бўлар, гулларни кўриш баҳонасида қулоғини динг қилиб, сотувчиларнинг сўзларини кўпроқ эшитишга ошиқарди.
— Рус тилини билмаганиям яхши бўлди, бозорнинг нархини билмайди. Баҳонада бизлар “соққа” қилиб қоламиз, — деди сотувчиларнинг новчароғи. Бу пайтда тансоқчи бир одамни етаклаб келиб
қолди. Рустам у одам билан қўл бериб сўрашди-да, озгина ёрдами керак бўлиб қолганлигини айтди. Тансоқчи билан бирга келган кўзойнакли одам:
— Жоним билан ёрдам бераман, — деди. — Унда сиздан илтимос, манави, — деди Рустам.

Давоми тез орада
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top