Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Sanjar Santexnik taqdiri (1 qism) ___ By Chavandoz
Erta tong. Havo ochiq ko`cha odamni jindek muzlatadi. Hulas ko`chada romantik havo bulyapti. Sanjar ...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 3 (kamolov)
<< 1 2 3 >>
ва:
— Ўзимнинг меҳрибоним, — дея эркалади-да, хизматкорни чақириб, шампан виноси олиб келишни буюрди.

* * *


Рустам стол устини тўлдириб ташлади. Тўрт хил овқат, газа к, салқин ичимликлар-у коньяк-ароқлар иккита савдогарни шошириб қўйди. Илло, ресторан да овқатланиш чўнтак “иситма”сини ошириб боришини билган ҳамюртлар доим ижарага олинган уйда овқатланишарди. Бунинг устига, тансоқчилар ичимликларни уларнинг қадаҳларига қуйиб беришлари ҳар икковининг ҳайратини баттар оширди. Улар хизматнинг бунақа турини киноларда кўп кўришган эди, бироқ айнан ўзларига шундай илтифот кўрсатишларини ҳечам кутишмаганди. Рустам гапни нимадан бошлашни билмас, ўзининг ҳам рўпарасида ўтирган икки йигитга миллатдош эканлигини қандай айтиш чорасини тополмасди. Нима десин? Тўғридан-тўғри:
“Мен ҳам ўзбекман. Мен ҳам Ўзбекистон деган диёрда туғилганман” , десинми? Ишончсизроқ чиқиб қолмайдими? Манави йигитлар қандай қабул қилади? “ Бизнинг миллатда Америкага бориб санқиб юрадиганлар йўқ”, демайдими? Бу саволлар унинг бошида ғужғон ўйнар, икки-уч марта сўзлашга уринган тилини боғлаб қўйганди. У рўпарадагиларига одатий жилмайиб қўяр, назарида, бу жилмайиши ҳар доимгидай самимий чиқмаётганга ўхшар эди. Бундан у баттар ноқулай аҳволга тушарди. Савдогар йигитлар стол устидаги тўкин-сочинликдан ҳайратга тушишса-да, таомга ўзлари аввал қўл узатишдан тийилиб туришди. Орага бироз сукунат
чўмганида:
— Қишлоққа борганимда роса мақтанадиган бўлдим-да, — деди Очил шеригига секингина. Уларнинг шивирлашларидан тансоқчилар безовталанишиб, таржимонга қарашди. — Йигитлар, сизлардан битта илтимос, бунақа жойларда бошқалар тушунмайдиган тилда гаплашманглар, — деди таржимон Очил билан унинг шеригига. Рустам таржимондан нима гаплигини сўраган эди, у йигитларни овқатга ундаганлигини айтди. Миллиардер таржимонга кулиб, унга:
— Илтимос, менинг гапларимни тез-тез уларга таржима қилиб туринг, уларнинг оғзидан чиққанини эса менга, — деди. Таржимон “хўп” дегандек бошини қимирлатди.
Шундан сўнг Рустам:
— Мен ҳам ўзбекка ўхшайманми? — дея сўради
Очилдан.
— Ўзбекка! — деди Очил ҳайратини яширолмай Рустамга тикилиб қолди.
— Ҳа, ўзбекка? Менинг исмим сизларнинг миллатингизда кўп экан. Сизларнинг она тилларинг менга жуда таниш туйилаяпти, шунга сўраяпман, — деди Рустам.
— Бунақа исм тожиклардаям бор. Қирғизларда, қозоқларда, ҳатто татарлардаям тиқилиб ётибди, — деди Очилнинг ёнида ўтирган ҳамроҳи. Таржимондан бу гапларни эшитган Рустамнинг капалаги учди. “Наҳотки, булар менинг миллатдошим бўлмаса?” — деган хавотирга тушди.

— Мен, — деб у таржимонга қаради, — ёшлигимда йўқолиб қолганман. Кейин Америкага бориб...
— Эй-й, — деди Очилнинг ёнида ўтирган йигит ҳаяжонланиб, — Рустам... Тоғамнинг биз қатори ўғли бор эди, исми Рустам. Мол боққани акаларига қўшилиб чиққанда, иккита одам машинасига ўтқазиб ўғирлаб кетган. Уни олиб кетишаётганини иккита бола кўриб қолган. Кейин тоғамлар ўғлини роса қидиришди, лекин ҳеч қаердан топишолмади. Ўғирлаганларни милиса ушлабди, аммо бола йўғимиш. Рустам чидолмай ўрнидан сакраб туриб кетди-да, йигитни қучоқлаб олди ва баралла йиғлаб юборди. Ўтирганларнинг ҳаммаси таажжубда, Рустамнинг қучоғидаги йигит эса ноқулай аҳволда эди.
— Отингиз нима, биродар? — деди ниҳоят бироз ўзига келган Рустам йигитни қучоғидан бўшатиб кўз ёшини артаркан.
— Фозил, — деди йигитнинг кўнгли ҳам алланечук бўлиб.
— Фозил, мен ўша боламан, мени айнан мол боқиб юрганимда ўғирлаб кегишган. Тушундингизми, ўғирлаб кетишган... Менинг ота-онам ҳозир тирикми?! — шундай дея Рустам юрагини ушлади. Тансоқчилар Рустамнинг икки ёнидан маҳкам тутишди-да, жойига ўтиришга кўмаклашишди. Улардан биттаси ички чўнтагини кавлаб, валидол олдида, хўжайинига берди. Дори таъсиридан бироз ўзига келган Рустам яна ҳамюртларига табассум билан боқиб, олдидаги шампан виносини олди:
— Олинглар, — деди у ҳаяжони ҳамон тарқамаганидан қалтираб, — бугунги кун учун ичамиз! Ҳамма унга қўшилди. Қадаҳлардаги вино тугагандан кейин Рустам тансоқчилар хизматидан воз кечиб, уларга эшик ёнида кутиб туришларини айтдида, стол устидаги ароқни очиб, ўзи ҳаммага қуйиб чикди. — Бугун, — деди у қувончдан кўзи порлаб, — мен
ҳаммага хизмат қиламан. Бугунги кун ҳамма кунлардан устун, ҳатто ҳар қандай бай рам дан ҳам! Икки йигит ўзларига миллатдош, ҳатто қариндош чиқиб қолган америкалик бойнинг гапларини эшитишгач, бироз ноқулай аҳволга тушишди. Аммо яхшигина чойчақа олиш умидида Рустамнинг киприк қоққанига ҳам эътибор қилиб турган кўзойнакли таржимон қарсак чалиб: “ Браво! Браво!” — дея бақириб юборди. Рустам елиб-югуриб юрган хизматчи қизлардан бирини ёнига чақириб, унга ресторан эгасини чақириб келишни илтимос қилди. Қиз тезда бошлиқни етаклаб келди. Бошлиқнинг кўзи безовта боқар, “ Биронта хизматчим айб иш қилиб қўйдими?” — дея ўйларди. У стол ёнига келгач, Рустам унинг белидан қучди-да: — Дўстим, бугун сизнинг ресторанингизда ҳамма
текин овқатлансин, менинг ҳисобимдан, — дея хитоб қилди. Буни эшитган ресторан эгасининг юзида табассум
пайдо бўлди. У дарров ёнида жилмайиб турган хизматчи қизга ресторанга кираверишга “ Бугун ресторанимизда барча овқатлару ичимликлар текин” деган ёрлиқ осиб қўйишни буюрди ва Рустам қуйиб берган қадаҳни бир кўтаришда ичиб, газагига енгини ҳидлади ҳамда яна биттадан ичишни таклиф қилди. Иккинчи қадаҳ ҳам бўшагандан кейин Рустам ресторан эгасига юз минг долларга чек ёзиб берди. Ташқарига илинган ёрлиқни тезда кўпчилик илғаган шекилли, тезда юз эллик кишига мўлжалланган жой хўрандалар билан тўлди. Ҳамма хурсанд, ҳамманинг юзида табассум. Ўшандай байрамона'кайфиятда ресторанга иккита алкаш кириб келди. Келибоқ хизматкор қизлардан бирини ёнларига чақиришиб, тезда ўзлари учун жой топиб беришини буюришди.

— Жой йўқ, — деди уларга қўрс муомала қилган
хизматкор қиз.
— Шунча одамга жой топилганда бизга йўқми? — деди алкашлардан бири аламзадаланиб.
— Бу ер сизлар кирадиган жой эмас, тезда туёкдарингни шиқиллатиб қолмасаларинг, мен қоровулрни чақираман, — деди уларга ғижиниб қараб турган қиз.
— Унда биз ҳов анави жойга ўтирамиз, — деди
алкашларнинг новчароги ва кийими шеригиникига нисбатан пича тозароғи ҳамда улфатини айнан Рустам утирган жойга етаклади.
— У ёққа мумкинмас сизларга! — деб официантка
қанча айтмасин, улар қулоқ ҳам солишмади. Тўғри Рустамнинг ёнига бориб айнан унга:
— Текинакан деб ўтираверасанларми? Қани, ўрниларингдан бир туриб юборинглар-чи, — деди. Рустам ажабланиб таржимонга қаради. Таржимон
унга нима дейишини билмай турганида, Очил: — Йўқол, бу ердан, икковингам! — дея дўқ урди
алкашларга.
— Ўзларинг маишат қилиб ўтирибсанлар, текин
деб. Нега бизга хўжайинлик қиласанлар? Ундан кўра жойни бўшагиб қўйларинг! — дея қичқирди яна ўша новча п йен и ста.
— Қаёқдандир бу ерга келиб хўжайинлик қиласан! Рустам шундай кунни увол қилгиси келмагани учун
тансоқчиларии чақиришга мажбур бўлди. Улар тезда иккала алкашнинг суробини тўғрилашиб, ташқарига чиқариб ташлашди. Орага тушган ноқулайлик учун Рустам ҳамюртларидан узр сўраб, базмни давом эткизишини айтди. Шу куни у ҳаддан зиёд — беш қадаҳ
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top