Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: "Ikki ulfat" 3-qism
-Jamshidbek siz ko`p qiziquvchan chiqib qoldingizku? Shu yerda salom-alikimizni to`xtatamiz shekilli...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 3 (kamolov)
<< 1 2 3
ароқ ичди. У
одатда кўпи билан бир қадаҳ ароққа қаноат қилар эди. Очил ва унинг шериги Фозил эса тинимсиз ичиб туришганларидан маст бўлиб қолишди. Бироқ кўзойнакли таржимон бир -икки қадаҳдан кейин ичишни бас қилиб қўйганди. Унинг хаёлида Рустамдан униши керак бўлган пул ғужғон бўлиб айланишни тўхтатмасди. Ва у базм ниҳоялангандан кейин
мақсадига етди. Рустамнинг имоси билан тансоқчилардан бири ён чўнтагидан иккита юз купюралик доллар чиқариб берди. Рустам ҳамюртларини машинага ўтқазиб ётоғига олиб бориб қуйгач, меҳмонхонага қайтиб келди. Унинг кайфияти шу қадар чоғ эдики, меҳмонхонада қолдирилган кийимлари титилганига эътибор ҳам бермади. Келасола костюмини ечиб шкаф ичига илиб қўйди-да, ўзин и диванга ташлади. “Эртагаёқ Ўзбекистонга учаман. Ота-онамни топаман. Қанчалик согиниб кетганман мен уларни. Акаларим бор эди, биггагина синглимни ҳам эслайман. Уларнинг бари улгайиб кетишган бўлишса керак... Ажабмаски, оила ҳам қуришган бўлишса?.. Мени қандай қабул қилишаркин?” — деган хаёлларга берилган маҳал телефон асабий “сайраб” қолди. “Шундай пайтда ҳам одамни безовта қилишади-я” , дея хаёлидан ўтказган Рустам гўшакни кўтарди.

— Алё, Рустамчик, — деган Анжеланинг овози келди гўшакдан.
— Анжела, кутмаган эдим, — деди Рустамнинг
бирдан юзи ёришиб.
— Ана шунақа, мен кутилмаган пайтда безовта
қиламан. Рустамчик, мен ҳозир бошқа жойда — ўзимнинг квартирамдаман, — деди Анжела.
— Ўзингизнинг квартирангиз ҳам борми? — деди
Рустам ҳайрон бўлиб.
— Мен ҳамма нарса Семён икковларингизники бўлса керак, деб ўйлагандим.
— Йўқ, менинг қизлик давримдан қолган уйим
бор. Уни Семённинг кошонасига ҳеч қачон алмашмайман. Ҳозир ёлғиз ўзим ўтирибман. Илтимос, келинг, сизга айтадиган бир дунё гапларим бор, — деди Анжела ўксик овозда.
— Менда ҳам сизга айтадиган хушхабарлар пайдо
бўлди. Сизни қандай толсам экан, деган хаёлда эдим. Лекин сизнинг овозингиз гўшакдан бошқачароқ чикди. Тинчликми ўзи?
— Умуман олганда, тинчлик. Бир-иккита гаплар
бор, уларни келганингиздан кейин гаплашамиз.
— Яхши, манзилни айтинг, — дея Рустам қаламқоғоз олди-да, Анжела айтган манзилни ёзиб олди.Кейин қайтатдан костюмини шкафдан олди. Бироқ
бу сафар ҳам бошқа кийимларига эътибор бермади.

* * *

Анжела Семёнга айтмасдан ўзининг квартирасига
кетганди. Аммо хотинида пайдо бўлган ўзгаришни англаган эр тансоқчиларига Анжеладан куз узмасликларини буюрди. Улар хўжайиннинг хотини кирган уй ҳақида Семёнга маълумот беришган, энди бу уйга яна ким киришини кутишаётган эди. Анжела ўзининг квартирасига Рустам ҳали ресторандалигидаёқ келган ва унинг қўл телефонига қунғироқ қилганди. Аммо телефон ўчирилганлиги боис Рустамнинг меҳмонхонага келишини кутишга мажбур бўлди. Телефондаги қисқа муддатли суҳбат жувонни руҳлантириб юборди ва у гўшакни қўйганидан кейин севган қўшиғини хиргойи қилиб тош ойна қаршисига борди-да, ўзига обдон оро бера бошлади. Чиройли қилиб бўяниб олгач, сочларини орқасига ёйиб ташлади. Сўнгра кийим танлашга ўтди. Иккита кўйлакни кийиб кўрди, бўлмади. Кўкраги унчалик очиқ эмас экан. У бўлиқ кўкракнинг момиққина қирғоғи кўриниб туриши эркакларнинг жонини суғуриб олишини яхши биларди. Семён ҳам айнан Анжела шунақа кўйлак кийганида унга ошиқу беқарор бўлганди. Ўзининг кўринишидан кўнгли тўлиқ хотиржам топгач, юмшоқ диванга ўтирганча сигарета тутатди. Анжела асли кашанда эмас, фақат мана шундай ҳаяжонли дақиқаларда кўзи сигарета қидириб қоларди. Чамаси, орадан ярим соатга яқин вақт ўтгач эшик қўнғироғи чалинди. Анжела хурсанд бўлганидан ўрнидан сапчиб туриб эшик томонга югурди. Рустамни кўриши билан эса бўйнидан қучиб, эркак лабининг бир четидан ўпди. Ундан таралган хушбўй атир ҳидидан маст бўлаёзган Рустам саросималаниб қолди.
— Киринг, — деди унинг қўлидан ушлаб ичкарига тортган Анжела.

Давоми бор
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top