Tasodifiy hikoya: The GREAT SMAUG: | | Javobsiz Sevgi | |
| | 2 - qism | |
Endi dars qulog'imga kirmas,tanam xonada bo'lsa ham ruhan osmonlarda bulut ustida o'wa qiz bn sayr q...davomi

Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 4 (kamolov)
келиб урилди...
* * *
Очил Фозилга нисбатан бироз олдинроқ уйқудан
уйғонди. Унинг боши жуда қаттиқ оғрирди. Бундай ҳолга аввал ҳам у кўп бора тушганлиги учун ўрнидан туриб музлатгични очди.
Қора кунга деб асраб қўйган ароқ шишасининг губида бир пиёла қолганини кўриб афти тундлашди. “Ҳарна, йўқдан кўра”. дея хаёлидан ўтказиб уни қултиллатганча пиёлага қуйди.
Ва бир кутаришда сипқорди. Шундан кейин бош оғриғи пича камайиб, ювиниш хонасига кетди.
У ҳали ювиниб улгурмасидан орқасидан Фозил келди. У афтини тириштириб Очилга қараб турди-да:
— Кеча, тозза учиб қопмиз-ку, — деди.
Очил оғзидан тиш чўткасини олмай “ҳим” , деб
жавоб қилди.
— Бошим ёрилай деяпти, бул тез, бошимни юваман, — деди Фозил Очилнинг эринмасдан тишини юваётганидан ичи қизиб.
— Кечаги бойвачча ким экан ўзи? — деди Очил
огзини чайиб бўлганидан кейин.
— Мен қаёкдан билай? Гулларни ҳаммасини сотиб олди. Ҳақини берди.
— Пул қаерда? — деб сўради Очил сочиқни қўлига олиб.
— Билмайман, кеча ўзинг чўнтагингга солгандингку, — деди унга бақрайиб қараган Фозил.
— Эсимда йўқ, — деб Очил шеригини четлаб ўтдида, ётоқхона томонга югурди.
Унинг ортидан Фозил ҳам гизиллаб етиб борди. Чўнтагидан бир даста долларни чиқарган Очил
ўшшайди-да:
— Капалагим учиб кетай деди-я, — деди. Фозил ювинишга чиқиб кетди. Очил эса ошхонага
ўтиб чой дамлади, дастурхон ёзди.
Музлатгич бўшаб қолганини кўргандан кейин: “Ҳамма вақт мен нарса ташийман. Бу баччагар туя қилишдан бошқага ярамайди” , — деб шеригини яниди.
— Кеча сен, анави бойваччага тогамнинг исми
Рустам эди, ёшлигида ўғирлаб кетишган дедингми? — деб сўради Очил огзига бир бурда нон солиб, —
ҳақиқатданам шундайми? Мен ҳеч эшитмаган эканман.
— Бе, қаёқда? Бойвачча шунча мурувват кўрсатганига бир кўнглини кўтариб қўяй дедим-да. Лекин ҳақиқатданам ёшлигимда биздан тўрт-беш қишлоқ нарида бола ўғирланганлигини эшитувдим, — деди Фозил оғзидаги луқмасини эринчоқпик билан чаинаб.
— Тоғамнинг ўғлини мол боқиб юрганида ўғирлашган, дединг-ку.
— Шундай деб эшитувдим. Эшитганимни айтдимда.
— Юр, ўша ёққа олиб бор мени, деб келиб қолса,
нима қиламиз? — деди бир зум чайналишдан тўхтаган Очил.
— Москва катта шаҳар бўлса, бизни қаерданам
топарди у, — деди бамайлихотир Фозил.
— Жинни, кеча унинг машинасида келдик-ку, —
деди жахли чиққан Очил.
— Келиб қолса янаям яхши, — деди пинагини хам бузмаган Фозил, — Тошкентгача билет текин бўлади.
— Қойил-э сенга, илгариям хўжайинни боплаб
туширгандинг. Буниси унданам ўтиб тушди.
— Энди, ҳамма сенга ўхшаганмас. Агар мен бўлмаганимда қотган нонингниям топиб еёлмасдинг. Лўлининг эшагини суғору пулини ол, дейишган. Бундай бойлар ҳамма вақт ҳам дуч келавермайди. Вақтида фойдаланиб қолмасанг, бурнингга икки қўлингни тиқиб қолаверасан, ошна, — деди Фозил ғурурланиб.
— Қарагин-да ишқилиб, асал деб заҳар ютиб
қўймагин, — деди ўзининг камситилганидан хафа бўлган Очил.
— Чойингни ич, кейин мен сенга зўр гап айтаман, — деди Фозил. Аммо у зўр гапини айтишга улгурмади. Эшик асабий тақиллаб қолди. Ҳамхоналар бир-бирига тикилишди.
— Ким бўлиши мумкин? — деди Фозил қўрқув
аралаш.
— Ким бўларди! Бор, эшикни оч, энди xаммасига
жавоб берасан, — деди Очил.
Давоми бор