Tasodifiy hikoya: eridan qaytgan amcha
Bir kuni men ko'chada ketayotsam bir qo'shnimni ko'rib qoldim uning ismi oyjamol uni oldiga bordim q...davomi

Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 5 (kamolov)
бойлик орттиришдан кўра куч билан катта маблагга эга бўлиш осонроқ. Ҳар хил мафиозлар тутган йўл ўта аҳмоқона. Тўдани шундай бошқариш керакки, сенинг борлигингни энг яқин одаминг ҳам билмасин”. Павел амакисининг гапига қаттиқ амал қилди. У биронта дўконни ўмаришга тушмади. Биронта одамга зўравонлик ўтказмади. Ризқини четдан — бой мамлакатдардан қидирди ҳамда Эдуардга ўхшаган беш-олти одамни топди. Улар “мижоз”ни Россияга олиб келишар ҳамда Павелнинг кулига топширишарди. Павел эса кулга тушган “оҳу”га шундай зугум утказардики, у қандай қилиб компьютер орқали Швейцарияга — Павелнинг ҳисоб ракамига ярим бойлигини ўтказиб берганини билмай қоларди. Амакиси у ёкда келиб тушган пулни покпокиза қилиб жиянига расмийлаштириб қўйишни яхши биларди. Албатта, ўзини эсдан чиқармаган ҳолда. Ҳамма ишлар хамирдан қил суғургандай битгач, Павел бойваччани қўйиб юборар эди. Аммо “мижоз” “кутилмаганда” бахтсиз ҳодисага учрар ва оламдан ўтарди. Шу билан қозон ёпилар эди. Павел ҳеч қачон Эдуардни хафа қилмаган, ҳар
доим олиб келган “мол”ига қараб унинг ҳақини берган. Шу сафар ҳам у берган ваъдасининг устидан чикди. Аммо “қоп”нинг бир миллионлигини эшитган Александрнинг феъли айниди. Оқибатда эса...
* * *
— Мен сизни қаттиқ ҳурмат қилганимдан каллакесар қўлидан озод қилдим, — деди Дмитрий исмли йигит Рустамга иржайиб қараб, Павел ўргатган гапларини айтар экан.
— Семён Россияда, айниқса, Москвада ўзининг безорилиги билан ном қозонган. Сиздай олижаноб одам қандай қилиб унинг қармоғига илиниб қолганига ҳайронман.
— Сиз кимсиз? — дея сўради Рустам асабийлашганидан ёнидан сигарета олиб лабига қистирар экан.
— Мен сиздай одамларга ёрдам берадиган ташкилотнинг раҳбариман. Менинг вазифам мамлакатга келган сармоядор кишиларни сог-саломат ватанига етиб олишига кўмаклашиш, — деди ўта мулойимлик билан Дмитрий. — Яхши ташкилот экан, — деди ҳамон қўли қалтираётган Рустам.
— Эвазига қанча тўлайман?
— Вой, сизни қаранг-а, дарров хизмат ҳақида гаплашасиз, аввал яхшилаб тамадди қилиб олайлик, у ёғини гаплашиш қочмайди. Вақтимиз бемалол, ҳеч қаерга шошаётган жойимиз йўқ. Қани, юринг мен билан, — дея Дмитрий ўрнидан турди. Рустам истар-истамай унга эргашди. Улар бошқа
хонага ўтишди. Дарҳақиқат, узун стол турли-туман ноз-неъматлар-у егулик, ичкиликлар билан тўла эди. Дмитрий Рустамни тўрга ўтқазиб, ўзи пойгакдан
жой олди.
— Жаноб Рустамбек, — деди Дмитрий француз
коньягининг огзини очар экан, — футболга қизиқасизми?
— Жиним суймайди, — дея жавоб қилди Рустам
қисқагина.
— Бекор қиласиз. Футбол, бу — фалсафа. Ундан
жуда кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Мана, мен футбол бошланди дегунча, ҳар қандай ишимни йиғиштираман. Агар хотиним суйкалаётган бўлса, унинг хоҳиш-истагини футболга алмашиб қўяқоламан. Кейин шунчалик жон-дилим билан футболни томоша қиламанки, натижада бир дунё маъно топаман. Менга ким ютишининг қизиғи йўқ. Асосийси, йигирма иккита одам у ёқдан-бу ёққа югуриб юрса бас. Улар бир қадаҳдан коньяк ичишганларидан кейин
Рустам бироз ўзига келди. Ва ўйинни чўзиб ўтирмаслик учун:
— Қанча берайин? — дея сўради.
— Ҳимматингизга яраша, — деди Дмитрий қадаҳни айлантириб ўйнаркан.
— Аниқроқ айтинг, — деди Рустам тоқати-тоқ
бўлиб.
— Майли, агар сиз суммани шунчалик тез билишни истасангиз, айтганим бўлсин. Биз ҳар доим эллик фоизга ишлаймиз. Чунки меҳмонларни қаттиқ ҳурмат қиламиз.
— Ниманинг эллик фоизига? — деди ҳайрон бўлган
Рустам.
— Семён олиши керак бўлган сумманинг эллик
фоизи.
— У мендан бир тийин ҳам олмоқчи эмасди. У
мени бирга ишлашга таклиф қилган, холос.
— Ёш бола эмаслигингизни ўзингиз яхши биласиз, жаноб. Лекин бировнинг ичидаги нарсани билишдан оғир нарса ҳам йўқ дунёда. Балки ҳақиқатан қам сиз Семённинг бутун бойликларингизни ўзиники қилиб олмоқчи бўлганидан хабарингиз йўқдир?
— Нималар деяпсиз? — деди ҳайратланган Рустам.
— Бутун сармоянгиз қанчалигидан яхши хабаримиз бор. Шунинг эллик фоизини, биз сизга ҳисоб рақами берамиз, ўшанга ўтказасиз.
Бу гапни эшитиб Рустам тошдек қотиб қолди.
* * *
Анжела бошида қатгиқ оғриқ пайдо бўлганидан
кейин ўрнидан туриб, уй томонга кета бошлади. Семён унинг орқасидан қараб турганида телефон жиринглаб қолди. Гўшакни кўтарган эди, ундан Вадимнинг овози келди.
— Семён, мен сени хурсанд қилолмайман. Одамларнинг хабар беришича, микроавтобус ва “ Волга”даги рақамлар сохта экан. Уларнинг номерлари аввал битта “Запорожец" ва “Москвич"га берилган. Ўша машиналарнинг эгалари бундан икки кун муқаддам рақамлари ўғирлаб кетилганини айтишди, — деди Вадим.
— Ахир улар сув эмаски, ерга сингиб кетса, қаергадир киргандир?! Кимнингдир хабари бордир?! —
деди хуноби ошиб Семён.
— “ Волга”дагилардан бири тирик қолган, ҳозир
касалхонада ўладиган бўлиб ётибди. Агар ўша ўзига келса, биронта маълумот олиш мумкин.
— Қайси касалхонада? — дея шошиб сўради Семён.
— Марказийда, менинг одамларим у ерда навбатчилик қилаяпти.
— Яхши, ҳозир мен у ерга етиб бораман, — деди Семён ва гўшакни қўйиб тансоқчиларни чақирдида, уларга машинага ўтиришларини буюрди. Эрининг қаёққадир кетаётганлигини кўрган Анжела уйидан югуриб чикди. Семён унга ўқрайиб қаради. Аммо хотини бунга эътибор ҳам бермади.
— Янгилик борми? — дея сўради.
— Арзимас. Лекин унга сенинг боришинг шарт
эмас, мен ўзим ҳал қилиб келаман. Анжела бирдан бўшашиб қолди. Унинг хаёлидан
“Ишқилиб, тирик бўлсин-да” , деган ўй кечди.
— Манавиларни, — деди Семён жирканганча иккита савдогарни кўрсатиб, — подвалга қамаб қўйинглар, керак бўлиб қолади. Учта машина бирин-кетин уйдан кагга тезликда
чиқиб кетди. Эрига нисбатан умуман ҳурмати қолмаган Анжела шу топда унга омад тилади. Семён касалхонадаги боши дока билан боғланган,
ҳануз ҳушига келмай ётган йигитга қараб турди-да:
— Буни ўзига келтиришнинг иложи борми? — дея
сўради шифокордан.
— Афсуски, — деди бошини чайқаб шифокор, —
балки умуман ҳушига келмаслиги ҳам мумкин. Жароҳати оғир. Шунда Семён бирдан шифокорнинг ёқасидан
олди-да:
— Менга у тириклайин керак. Агар ўлса, сен ҳам
ўласан! — деди ўшқириб. Кўзларидан ўт чақнаб турган Семённинг важоҳатини кўриб врач қалтираб кетди ва бошини қимирлатиб “хўп” , деган ишорани қилди. Семён унинг ёқасини қўйиб юбориб хонадан чикди ҳамда ҳушсиз ётган йигитни аравачада олиб келаётган иккита оқ халатли йигитга урилиб кетай деди.
— Эшакка ўхшаган! Ўласанми кўзингга қарасанг?! — дея ўшқирди у оқ халатли дўхтирларга ва йўлак бўйлаб кетаётиб бир нарса эсига тушиб қолган одамдай жойида таққа тўхтади-да, ортига ўгирилди. Беморни олиб кетаётган шифокорлар Семён чиққан хонанинг ёнидаги палатага кириб кетишди. Бироз ўйланиб турган Семён дарров уларнинг ортидан борди.
Эшик ёнида яна бояги оқ халатлига урилиб кетишига сал қолди. Аммо бу сафар унинг жаҳли чиқмади.
— Нима қипти бунга? — дея сўради шифокордан. Шифокор ортига бир қараб олди-да:
— Елкасидан ўқ теккан, — деди.
— Тирикми? — дея сўради Семён кўзлари каттакатта бўлиб.
— Ҳозирча тирик. Кўп қон йўқотиб ҳушидан кетган, — деди шифокор.
— Қанақа қон керак? Ҳозироқ топиб бераман, —
деди Семён бирдан ҳовлиқиб. Бундай