Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: xazonga aylangan orzularim
xozir boladan qutuliwi oylavotgAnim bejizmas. Voqea qanaqa bolganini ewitilar. Nurik mani yaqin ort...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Lesbilar (qiz bilan qiz) | «Ёр-ёр»лардан мосуво қизлар тақдири(kopiya by Akbarshox)
<< 1 2
бирга яшай бошладик. Уйга бир-икки бор қўнғироқ қилдим. Аммо овозимни эшитишлари билан гўшакни қўйиб қўйишарди. Яқинда синглимни узатишди, мени тўйга айтишмади ҳам. Отам «Агар остонамга қадам босса, ўлдираман!» дебди. Биламан, энди мени кечиришлари амри маҳол. Шундагина бу «муҳаббатим» нафақат ор-номусимдан, балки яқинларимдан ҳам айирганини тушуниб этдим. Акмал аканинг ота-онаси ҳам мени тан олишмаган. Хотини билан қонунан ажрашишларига рухсат беришмаяпти. Яқинда ўғил фарзандли бўлдик. Ҳомиладорлигим ҳам, туғруқ жараёни ҳам жуда оғир кечди. Аммо дардимга шерик бўладиган, аҳволим билан қизиқадиган ҳеч кимим йўқ. Боламни бағримга босиб, туғруқхонадан ҳам сўппайиб бир ўзим чиқдим. Акмал акам эса кун бўйи ишда. Кўпинча ота-онасидан хабар олгани қишлоққа кетади. Биламан, фарзандларини кўриб келади. Турмушим омонатга ўхшайди. Агар буни турмуш деб бўлса…
Бир куни Акмал ака мени ҳам кўчага ҳайдаб, хотини билан ярашиб оладигандек туюлади. На бирор дугонам билан, на қариндошим билан гаплашаман. Ҳамма мендан юз ўгирган. Тўрт девор ичида гуноҳимнинг жабрини тортиб ўтирибман. Тенгқурларимнинг барчаси бахтли. Мен эса бахт деб ўйлаганимни бировга кўз-кўз ҳам қилолмайман… Оилавий шароитимиз билан қизиқадиган қўшниларимга нима деб жавоб беришни билмай қоламан. Сезиб тураман, улар ҳамма гапдан хабардор. Мени кўрса, пичир-пичир қилишлари, нафрат кўзи билан қарашларидан биламан буни. Энг қийини эса энди ортга йўл йўқ! Ўз ҳаётимни ўзим барбод қилганман… Йигирма икки ёшимда бировнинг оиласини барбод қилиб, юзи қора бўлганман...»
«Қиз боланинг ўзи ҳам, кўнгли ҳам гулдек нозик бўлади», дейишади. Гул қизлар, остона ҳатлаб кўчага чиқаётганингизда эгнингиздаги либосингизу қошу кўзингизга эътибор бериш билан бирга елкангизда ўзингизнинг, оилангизнинг, ота-онангизнинг обрў-эътиборини, номусини ҳам олиб чиқиб кетаётгангизни унутманг! Алдамчи ҳиссиётларга берилиб, гулдек умрингизни кулга айлантирманг! Сиз шаҳзодаларга муносибсиз! Ота-онангиз бахт қасрининг бекаси бўлишингизни ният қилиб ўстираяпти сизни! Бировнинг бахтига шерик бўлиш асло ярашмайди сизга! Чиройли келин бўлиб, «Ёр-ёр» садолари остида ота-онангизнинг дуосини олиб, ота уйингизни тарк этишингиз бахтли келажагингиз калитидир! Ҳар бирингизга шу бахт калитлари насиб этсин!
Manba: www.Uzbxxx.CoM - Saytdan olindi.
Bizdan uzoqlashmang
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top