Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Kursdoshim. muallif: Skarface
Mani ismim Aziz man kollejda 2-kursman (ismlar o'zgartirilgan).XULLAS man silaga (hayotimda realni b...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 ... 5 >>

Tuzoq 6 (kamolov)

Добавил:(((kamolov))) (26.11.2016 / 18:51)
Рейтинг:rating 212877 article (0)
Прочтений:29453
Комментарии:Комментарии закрыты
— Шоҳона яшаяпман. Кўнглим тусагани — муҳайё, — деди у ҳазинлик билан.
— Лекин ҳақиқий бахтни яқиндагина учратдим.
—• Йўғ-э, — деди унга тикилиб қолган Маргарита,— гапир-чи, қанақа бахт экан?
— Бир одам.
— Эрингми?
Анжела дугонаси берган саволдан пиқ этиб кулиб
юборди.
— Қизиқсан-а, Маргарита, ёшлигингда қандай бўлсанг, бир грамм ўзгармагансан. Бунинг учун менга эмас, сенга ҳавас қилиш керак. Агар ўша бахт эрим бўлганида сенга айтиб ҳам ўтирмасдим. Умуман бошқа одам, тушунаяпсанми, Рита? Бошқа!
— Хўш, кейин-чи?
— Нима кейин?
— У одам қанақа, қандай қилиб танишиб қолдинг? Ҳаммасини бирма бир гапиравер, биласан-ку, бунақа гаплар менинг жону дилим.
— У билан. танишиш-у, учрашувларни ҳаммасини
эрим ташкил қилиб берди.
— На-ҳот-ки?! — дея Маргарита ўрнидан туриб
кетди.
— Нималар деяпсан, қандай қилиб эринг?..
— Рита, дугонажон, ўтирсанг-чи, — деди Анжела
паст овозда, дугонасининг ҳовлиқиб кетганидан ясама ранжиб. Ва қадаҳидаги шампан виносини охиригача ичди. Кейин бироз ўйланиб тургач, Рустам ҳақида батафсил гапириб берди.
— Қойил, — деди Маргарита Анжела ҳикоясини
тамомлагач, — бутун бошли романтика... Энди нима қилмоқчисан? — Бу ёгига сенинг ёрдаминг керак. Эримни қўлга туширишда кўмаклашмасанг бўлмайди. У мени бекордан-бекорга Рустамга тортиқ қилгани йўқ. Эртага мақсадига етади-ю, кейин мендан воз кечиб қўя қолади. Ундан кейин аҳволимга маймунлар йиглайди. Хуллас, менинг режам бунақа. Сен чиройда мендан ўтсанг ўтасан-у, лекин ортда қолмайсан. Демак,эримни бемалол ўзингга боғлаб олишинг мумкин. Мен учун, ёшликдан бирга кагга бўлган дугонанг учун у билан бирга бўласан. Мен эса ўша хонага камера ўрнатиб қўяман. Бўлди, шу билан ишинг битади. Эвазига қуруқ қўймайман. Маргарита ўйланиб қолди. Анжеланинг эрининг қўйнига кириб чиқиш унинг учун хамирдан қил сугургандай осон иш. Шу кунгача не-не эрларнинг “танобини тортмади” . Уни ҳозир бошқа масала қизиқтирарди. Яъни, эвазига бериладиган хизмат ҳақи...
— Хўш, қанча бермоқчисан, дугонажон? — дея кулиб қаради у Анжелага.
— Битта лимон етадими? — деди Анжела дугонасининг кўзига тик қараб. — Битта лимон миллионлар олдида нима деган гап? Сал оширсанг, яхши бўлармиди? — деди мийигида кулиб Маргарита.
— Бир ярим етадими?
— Чидаса бўлади. — Яхши, — дея Анжела хизматчи аёлни чақириб, унга коньяк келтиришни буюрди.
* * *

Семённинг одамлари Дима ўтирган уйнинг атрофини ўраб олишди ва бу ҳакда хўжайинга хабар беришди. Шундан сўнг Семён бор-йўғи битта соқчисини олиб машинада ўша уйнинг ёнига бордида, ертўлага тушмоқчи "бўлганида унинг йўлини иккита барзанги тўсди.
— Қаёққа? — деди улардан бири оғзидаги сақичини чайнаб.
Семён бир муддат уларга қараб турди-да:
— Хўжайинларингнинг ёнига, — деди.
— Кимсан? — деди ҳалиги барзанги огзини чапштлатишда давом этиб.
— Хўжайинингга бориб айт. Семён бор-йўғи битта йигити билан келибди, де. Таниш ном эшитилиши билан барзанги бесаранжом бўлиб қолди ҳамда ёнидаги телефонии олиб дарров Димага қунғироқ қилди. Дима Семённинг бу ерга келишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Чунки унинг ўзи Рустамни “тинчитишда" иштирок этган ва ҳеч ким бу ишнинг “ҳиди”ни олмаганлигига ишончи комил эди. “ Балки, — дея ўйлади у, — бошқа иш билан келгандир. Бирдан ваҳимага тушиб қолиш мендай одамга ярашмайди. Агар мен Рустамни бирёқли қилганимда ҳам бигга одами билан нима қила оларди. Бирпасда ўзини ҳам тинчитиб қўяқоламан” . Ичкаридан “киритавер” , деган буйруқни эшитган
барзанги дарҳол Семёнга йўл бўшатди. Семён ертўлага кираётиб қўлидаги сигаретани оёқ остига ташлади. Бу “ишни бошланглар” , деган буйруқ эди. Дима “авторитет”ни қучоқ очиб кутиб олди ҳамда
ўзининг мана шундай кўримсиз жойдан идора очганлиги учун узр сўради.
— Сичқонлар шунақа жойда яшайди, — деди Семён кулиб.
— Сенинг бунақа жойдан ин қилганингнинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Бу гапдан Дима гезариб кетди. Бошини у ёқданбу ёққа боксчилардай чайқаб:
— Одамни тузлашнинг жа ҳадисини олгансиз-да,
ўртоқ қария, — деди ва сал нарида турган йигитига қараб лабини тишлади. Бу унга “тайёр тур”, деган ишора эди. Тансоқчи йигит қўйнига қўлини тикдида, тўппончасини маҳкам ушлади. — Мен сени тузлаш учун келганим йўқ. Бунга вақт бор. Менга Рустамни бер, мен кетаман!
— Ким сизга қанақангидир Рустамни менда деб айтди? — деди Дима ўзини ҳайрон бўлгандай тутиб.
— Ўзингни гўлликка солма, — деди Семён ўқрайиб.
— Туҳмат қандай жазоланишини ўзингиз мендан
яхшироқ биласиз, деган умиддаман, — деди мийигида кулимсираган Дима.
— Ёлғон эса ундан ҳам баттарроқ! Сен йирикроқ одам бўлганингда мен аллақачон таниган бўлардим. Ўзинг майда экансан, лекин гапни майда қилма!
— Ҳақоратлар сони ортиб бормаяптими, муҳтарам Семён ака? — деди Дима киноя билан.
— Айтганимни қилмасанг, бундан баттариям бўлади, — дея Семён ёнига қўлини тиқди. Шу заҳоти
унга тансоқчи тўппончасини ўқталди.
— Бу ер менинг жойим, шундай экан, бу ернинг қонуни ҳам меники, ортиқча ҳаракат қилмасдан ўзингизни қўлга олиб ўтиринг, — деди Дима қовоғи осилиб.
— Сен майдагина бола экансан, десам қуён билан ошнолигинг ҳам бор экан-ку, — дея Семён ёнидан папирос қутисини чиқариб ундан бигга дона олдида, лабига қистириб энди тутатганида эшик томонда шовқин-сурон бўлиб қолди. Бироздан кейин Семённинг кетма-кет бешта йигити кириб келди. Улар қўлларидаги тўппончаларини Дима билан тансоқчининг пешонасига тирашди.
— Айтдим-ку, ука, ҳали биз билан гаплашишга
майдалик қиласан деб. Ёлгончилигинг учун жазони эса, агар айбингни. ювмасанг, албатта, ҳозирнинг ўзидаёқ оласан, — дея Семён ўрнидан турди ва папиросни чуқур тортди.
— Рустам қаерда? Гарчи пешонасига ўқталган тўппончадан Диманинг
баданидан совуқ тер чиқиб кетган эса-да, у вазиятдан силлиқ чиқиб кетиш учун Семённи яна бир марта алдаб кўрмоқчи бўлди.
— У бу ерда эмас, қўшни кварталдаги ўттиз бешинчи уйнинг йигирма олтинчи квартирасида.
— Шунақа дегин, — деди Семён мийигида кулиб
ва ёнидаги йигитга:
— Болалардан иккитасини олиб кўриб келинглар, — деб буюрди. Дима: «Мениям қўшиб жўнатади. Йўлда амал-тақал қилиб қочиб қоламан», дея ўйлаган эди. Аммо ўйлагани рўёбга чиқмади. У чуқур тин олди.
— Йигитларингиз келгунча ўтиришга рухсат берарсиз, — деди Дима Семёнга им кон қадар илжайиб
қарашга ҳаракат қилиб.
— Э, узр, — деди Семён қулини икки ёнга ёзиб,
— сенинг мезбон эканлигинг эсимдан чиқиб қолибди.
У Дима билан унинг одамига туппонча ўқталиб турганларга бир имо қилган эди, улар хавфдан вақтинча озод бўлишди. Дима айланма стол га бориб ўтирди ва стол тагидаги кичкина тугмачани босди. Павел амакиси билан гаплашар экан, кўзи ёнибўчаётган қизил чироққа ту шли. Бу Димага ҳужум бўлганлик белгиси эди. У амакисига кейинроқ қўнғироқ қилишини айтиб, гўшакни жойига қўйди-да, “ ҚўриқчиларГ дея бақирди. Павел ўтирган хонага бирин-кетин иккита барзанги югурганча кириб келди.
— Димага ҳужум бўлган, тезда ҳаммани йиғиб унинг ёнига боринглар! — деди асабийлашган Павел. Орадан беш дақиқа ҳам ўтмасдан Павелнинг ҳовлисидан кетма-кет тўргга машина қушдайин учиб чиқиб кетди. Дима: “Ишқилиб, Павел уйида бўлсин, тезроқ йигитларни
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 ... 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top