Tasodifiy hikoya: ENG EHTIROSLI HIKOYA BY POFIGIST KRUTOY...
Haqiqiy rohatlantiradigan hikoya o'qimoqchimisiz marhamat faqat sizlar uchun "POFIGIST KRUTOY"dan, e...davomi

Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 6 (kamolov)
жўнатсин” , дея ўйлади. Аммо худди ўша пайт Семённинг орқа томонидан йўтал товуши эшитилиб қолди. Семён ўрнидан турди-да, нақшинкор деворга яхшилаб разм солди. Ва унда эшик борлигини сезиб қолди.
— Ўҳ, — деди' у ортига бурилиб Димага қарар
экан, — хазинанг бу ёқдага ўхшайди-а! Оч, бир кўрайлик-чи, нималарни яшириб қўйибсан? Йигитлар қайтиб келишгунча зерикмасдан “музей”ингни томоша қилиб турамиз. Диманинг ичи шиғ этиб кетди. Нима қиларини
билмай довдираб қолди.
— Оч! — дея бақириб юборли Семён Диманинг
қизариб-бўзариб кетганини кўргач. Дима бирдан стол тортмасини тортиб, яширган тўппончасини олмоқчи бўлди. Лекин улгурмади.Унинг ёнгинасида турган Семённинг одами биқинига тепиб юборди. Семён пинҳона хонада ким яширинганини п'усмоллаб билди. Ва ғазабдан қалтираб, Диманинг ёқасидан ушлади-да, ўрнидан тургазиб: — Мараз, агар ҳозироқ эшикни очмасанг, итнинг кунини бошингга соламан! — дея бўкирди. Димадан садо чиқмади. У ичида Павел эртароқ
етиб келсин, дея дуо қилиб турарди.
— Тарзан! — дея бақирди Семён. — Эшикни буз! Қорачадан келган, кўзининг тубигача жун босган
барзанги йигит деворнинг ёнига келди-да, синчиклаб қараб эшикнинг қаердалигини аниқлашга киришиб кетди. У тезда айтилган буйруқни бажаравермагач, Семён Диманинг жагига бир мушт туширдида:
— Нега бунча чўздинг, кўзинг кўрми? — дея ўзи бориб эшикни кўрсатди. Барзанги бир-икки марта тепди, аммо эшик очилмади. Шунда у қўлидаги тўппончадан эшикнинг қулфига уч-тўрт марта ўқ узди, сўнг бир тепган эди, эшик шараклаб очилиб кетди. Семён нариги хонага ўтди-ю, ҳангу манг бўлиб қолди. Рустам столга оёққўлидан боғланганча ўтирарди.
— Дўстим, сени не куйларга солиб қўйишди! — дея бақирганча у Рустамни қучокдаб олди, сўнг унинг қўлларини тезлик билан еча бошлади.
— Айтгандим-ку сенга қўриқчи берай деб, қулоқ солмадинг! Семён Рустамни озод қилиб бўлгач, аввалги хонага югуриб ўтди-да, мунғайиб ўтирган Диманинг пешонасидан отиб ташлади. — Итдан тарқаган ҳаромилар! — дея сўкинди у.
— Улар ҳали менга зиён етказишмаганди, — деди
Рустам Семённинг ишидан норози бўлиб.
— Улгуришмаган, — деди Семён ва Рустамни белидан қучиб ташқарига бошлади. Ертўладан биринчи бўлиб кўтарилган тансоқчи
кўкрагидан ўқ еб орқасига қулади. У Рустамнинг устига йиқилишига оз қолди.
— Ким улар? — дея бирдан бақирди Семён рацияни қўлига олиб.
— Тўртта қоп-қора машинада ниқоб кийганлар келишди. Мен сизга хабар беришга улгурмасимдан чиқиб қолдиларинг, — деди рўпарадаги уйнинг томидаги йигит Семёнга ахборот бериб. — Вадимга хабар бер, кейин ўзинг уларни нишонга ол. Балки ўзимиз ҳам чиқиб кетармиз, — дея Семён ортига бурилиб, йигитларига қаради.
— Вадик томдан ўқ узишни бошлаши билан битта-битта чиқиб подъездга яширинасанлар. Павелнинг йигитлари ҳам анойилардан эмасдилар, томдан отилган ўкдан иккитаси аганаганидан кейин машиналарнинг орқасига яширинишди-да, ертўладан чиқмоқчи бўлганларни ўқ ёмғири остида қолдиришди. Яхшиям кўп ўтмасдан Вадимнинг йигитлари ёрдамга етиб келди, акс ҳолда Семён ҳам шу ернинг ўзида жон таслим қилиши ҳеч ran эмасди.
Қисқа муддатли отишмадан кейин Семён Павелнинг учта йигитини асирга олди. Қолганлари эса қонига беланди. Асирларни йигитларининг ихтиёрига бергач, Вадимга қўнгироқ қилиб раҳмат айтишни унутмаган Семён хурсанд бўлиб Рустамни машинага миндирганча уйига олиб кетди. Ҳовлига кириб келган “Мерседес”дан Рустамнинг
тушаётганини кўрган Анжела югуриб келиб унинг бўйнига осилди.
— Хайрият, — деди у пичирлаб, — тирик экансан!
— Рустамнинг озод бўлиши биз учун байрам! —
дея хитоб қилди хотини уялмасдан Рустамнинг лабига лаб босганлигини кўрган Семён: “Исталган эркакни ром қилиб олишингни билмаган эканман” , дея хаёлидан ўтказиб.
— Тезда дастурхон тузалсин, базм уюштирамиз. Рустам жувоннинг қилигидан ноқулай аҳволга тушди. Қизарди. Ва Анжелани мулойимлик билан ўзидан итарди. Аёл буни сезди ва Рустамга нозли норози қараш қилиб:
— Қаёққа борсанг ҳам сени толиб оламан, — деди
паст овозда. Дарров дастурхон турли ноз-неъматлару егуликичкиликлар билан тўлди. Дастурхон атрофига Маргарита ҳам ўтирди.
— Бу хоним, — дея ran бошлади Анжела дугонаси уни бир туртиб қўйгач, — менинг ёшликдан бирга
ўсган якка-ю ягона дугонам бўлади.
— Наҳотки, — деди Семён кўзи чақнаб, — мен сенинг эринг бўла туриб яқин дугонанг ким эканлигини билмасам. Рухсат этинг, хоним. Маргарита Семёнга юзини тутиш билан бирга ўзи
ҳам уни ўпиб олди. Ўпиш маҳали эҳтиросли қилиб “ Имм!” дейишни ҳам унутмади. Бу сас Семённинг
қулоғини қитикдаб ўтди. Базм ниҳоятда қизиб борар, Рустамдан бошқа
ҳамма кайфни тароқ қилишда ўзаро мусобақа ўйнашаётгандай ароқ қадаҳларга қуйилган заҳоти бир кўтаришда ичиб юборар эди. Семённинг буйруғига биноан мусиқа қўйилди. Базм давомида ўзига ноз-ишва қилиб турган Маргаритани Семён рақсга таклиф қилди. Таклифни жон-жон деб қабул қилган Маргарита Семённи бўйнидан қучоқлар экан, дугонасига:
— Эрингни чарчатиб қўйсам -хафа бўлмассан! —
деди илжайиб. Бу гапдан кейин бирдан кулги кўтарилди. Ҳатто
дастурхон атрофида қўл қовуштириб хизматга тайёр бўлиб турган тансоқчилар ҳам илжайишди. Фақат Рустам соф рус тилида айтилган гапга тушунмаганлиги боис ҳаммага бир-бир қараб қўйиш билан чекланди. Гарчи кайфи тароқ эса-да, Анжела ўзи ёқтириб қолган одамга нисбатан диққатини бир дақиқа бўлсин сусайтирмаганди. Шу боисдан Рустамнинг ҳайрон бўлганлигини дарров илғаб, дугонасининг гапини таржима қилиб берди. Шундан кейин Рустамнинг ҳам лабида табассум учқунлари пайдо бўлди.
— Мени рақсга таклиф қилмайсанми? — дея сўради Анжела Рустамнинг чиройи очилганини кўргач.
— Бажонидил, — деди Рустам ва ўрнидан турди. Анжела дугонасидан ўтказиб Рустамни қучди. Унинг
лаби эркакнинг томоғида ўрмалар, бундан Рустам баттар хижолатга тушар эди. Гарчи яхшигина кайф бўлиб қолган эса-да, хотинининг қилаётган ишлари Семённинг назаридан четда қолмасди. У азбаройи тансоқчилар олдида ноқулай ақволда қолмаслик учун, мусиқани тўхтатишларини буюриб, ҳаммадан қадаҳ кўтаришларини сўради. Сўнг тансоқчилар ташқарида қолишиб, икки жуфтлик уйга кирди. Энди у ерда ҳеч кимдан тортинмасдан базмни давом этказиш мумкин эди. Шундоғам бўлди... Семён хотинига парво ҳам қилмасдан Маргаритани ётоғига олиб кириб кетди.
— Сизлар ҳақиқатан ҳам бутунлай ажрашмоқчимисизлар? — деди Семённинг орқасидан қараб қолган Рустам.
— Бунга ўзинг ҳам гувоҳ бўлиб турибсан. Энди ишончинг комил бўлгандир. У билан менинг ишим йўқ. У ҳам менга парво қилмайди, — деди Анжела Рустамдан бўса олиш учун унинг бўйнига осиларкан.
— Мен "ўзимни ноқулай ҳис қилаяпман, — деди Рустам Анжеланинг лабларидан лабини базўр айириб. — Мен туфайли ораларинг бузилиб кетаётганга
ўхшайди, назаримда.
— Ҳечам унақа деб ўйлама, мен сенга айтгандимку, сен келмасингдан бурун муносабатларимиз совуқлашиб кетганди , сенинг келишинг менинг кўнглимдаги муҳаббат оловининг қайта аланга олишига хизмат қилди, холос. Мен ҳозир туну кун сен тўғрингда ўйлаяпман, — деди Анжела Рустамнинг елкасига бошини қўйиб Рустам бошини орқага ташлаб кўзини юмди. Икки савдогарнинг гапларини эслади ва энтикиб кетиб ўрнидан