Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 6 (kamolov)
турди.
— Нима ran? — деди эркакнинг бунақа ҳаракатини курган Анжела.
— Анжела, сен ниҳоятда мафтункор аёлсан, лекин менинг ҳозир муҳаббат ҳақида ўйлашга вақтим йўқ. Қутқариб қолгани учун Семёндан миннатдорман. Мени кулга олишганларида пул ҳақида мутлақо ўйлаганим йўқ. Юртимга боролмасликдан, ота-онамни кўролмаслигимдан кўпроқ қўрққан эдим, — деди Рустам бошини кўтариб Анжелага қараркан. Анжела қадаҳига ароқ тўлатиб бир кўтаришда ичиб
юборди-да:
— Ёлғон, — деди чуқур нафас олиб.
— Нима ёлгон? — деди Рустам ҳайрон бўлиб.
— Ўша сенга юртдошмиз деб айтган одамлар сенга ёлғон гапирган. Улар сенга ҳеч қанақанги қариндош эмас. Анжелага термилиб қолган Рустамнинг кўзидан ёш чиқиб кетаёзди. “Наҳотки ёлгон гапиришган бўлса, қаерга келиб қолдим, ҳар қадамда алдов, фирибгарлик! Булар мендан нима кутишаяпти ўзи? Кимга ишонай, кимдан ёрдам сўрай? Йўқ, бўлиши мумкин эмас, ахир ўша йигитларнинг гаплари менга танишку. Мен қанча давлатларни кезиб, ўзимга бунчалик таниш бўлган сўзлашувни учратмаган эдим. Қариндош бўлмаслиги мумкин. Лекин" менинг ўша юрт вакили эканлигимга гумоним йўқ... Балки бу кўзларини сузиб т>'рган аёл ҳам ўзининг манфаатини ўйлаб менга шундай деяётгандир?” — дея ўйлади у.
— Ишонмаяпсанми? — деди Анжела ўрнидан тури шга ҳаракат қилиб.
— Юр, кўрсатаман ўша болаларни. Анжела билан Рустам га тансоқчилардан бири ҳамроҳлик қилаётганди, аёл уни жеркиб берди.
— Йўқол! Сенга пишириб қўйгани йўқ! Ертўлага тушганларидан кейин Рустам ҳайратдан қотиб қолди. Айни чоғда Фозил билан Очил ҳам ҳайратларини яширолмасди. Улар Рустамни айни шу ерда учратамиз, деб мутлақо ўйлашмаган эди.
— Қани, йигитлар, — деди Анжела кўзи юмилиб кетгудек бўлиб,
— Рустамчикка бояги гапларни айтиб беринглар-чи. Йигитларнинг иккаласи ҳам шолғомдайин қизариб кетишди. Уларнинг бошлари бараварига эгилди, тиллари калимага келмай қолди.
— Мени алдагандиларингми? — дея сўради Анжела.
— Йўқ, — деди Очил бошини қимирлатиб,
— Рустамнинг миллатдошимиз эканлиги балки ростдир, бунга бир нарса деёлмаймиз, лекин Фозил билмай «К,ариндошиман», деб қўйибди. Кайф устида. Анжела дарров Очилнинг гапларини Рустамга таржима қилиб берди.
— У қариндошман деб айтганида, ҳали ичмаган
эди, — деди Рустам, — маст бўлганида ишонмасдим. Анжеланинг огзидан Рустамнинг гапларини эшитган Очил баттар мулзам бўлди.
— Шу ёгигаям раҳмат, йигитлар. Мен сизларга қариндош бўлмаган тақдиримда ҳам сизлардан хафа эмасман. Ҳар тугул ватанимни топдим-ку, — дея Рустам ортига бурилди-да, зиналардан тез тепага кўтарилиб кетди. Анжела билан миллиардер ташқарида талай муддат айланиб юришди. Анжела Рустамни қўлтикдаб олган, бир-бир қадам
босганча хаёлга чўмиб борарди. Унинг назарида, ҳамма нарса якун топгандай ва айни пайтда ҳаёти энди бошланаётгандек эди. Семённинг бошлаган ишидан кўнгли хира тортган бўлса, Рустамни учратганидан боши осмонда.
— Нега анави йигитларни бу ерга қамаб қўйибсизлар? — дея сўраб қолди бир маҳал Рустам.
— Уларми? — дея Анжела бироз ўйланиб қолди.— Сени ўғирлаб кетишганларидан кейин биз кимлар билан гаплашганлигингни аниқлаштирдик. Гаплашганларинг орасида шу икки йигит ҳам бор эди, бу ҳакда сен менга айтгандинг. Ҳар эҳтимолга қарши олиб келди к.
— Уларга зугум қилдингларми? — дея сўради Рустам тўхтаб, Анжелага қараркан.
— Йўқ, — деди жувон кўзини олиб қочиб. — Сен мени яхши кўриб қолганингни айтгандинг. Одатда, яхши кўрган одамига ҳечам ёлгон гапирилмайди, ўйлайманки, менга айтаётган гапларингнинг ҳаммаси рост. Рустам айни мўлжалга урганди. Анжела бу гапдан кейин бутунлай довдираб қолди. Ҳаяжонланганидан ҳатто вужудига енгил титроқ кирди. “Алдадим, гапларимга ишонма, икки ўзбек йигити итдай қилиб калтакланди” , деб айтишга огиз ҳам жуфтлади. Бирок бундай қилса, бутун режалари чиппакка чиқишини ўйлаб, тилини тишлади. Сўнг бошини қимирлатиб:
— Ишонишинг керак, — деди.
— Яхши, — деди Рустам қиёфаси янаям жиддийлашиб, — ўзи нималар содир бўлаяпти? Мендан нима истайсизлар? — Бошқалар нима исташини билмайман-у, лекин менга фақат сенинг муҳаббатинг керак. Сенинг севгингни уйготолсам бўлди, бор-йўги шу керак менга, — деди Анжела энди Рустамнинг кўзига тик қараб. Рустам ўзига керакли бўлган жавобни ололмагач,
майса устига чордона қуриб ўтириб олди. Унинг кайфияти бутунлай тушиб кетган, ҳамма нарсадан совиб улгурганди. Ҳеч кимга ишонмасди. Ҳатто ,манави ўзини Рустам учун исталган нарсага тайёр кўрсатаётган жувон гая м. Бу ерда юришига биттагина сабаб бор эди. У ҳам бўлса, юртига бориш. Тупрогини кўриш. Иложини қилиб, яқин қариндошларини топиш.
— Қачон қўйиб юборасизлар анави йигитларни?
— дея сўради Рустам бошини қуйи эгганча.
— Билмадим, — деди Анжела, — менга боғлиқ эмас. Буларнинг ҳаммасини Семён ҳал қилади. Рустам жувоннинг гапидан кейин бирдан ўрнидан
туриб кетди ва тез-тез қадам ташлаб уйга кета бошлади. Унинг мақсадини тахминан билган Анжела орқасидан қараб қолиш билан чекланди. Ҳозир у уйга киролмасди. Чунки эрининг дугонасининг қучоғидан чиқиб келишини кўришни истамас эди. Уйга кирган Рустам хизматкорлардан Семённи чақириб беришларини сўради. Аммо улар бу илтимосни бажаролмасликларини айтишди. Шундан кейин у бутунлай асабийлашиб кетди ва ўзи Семён ётган хонага кўтарила бошлади. Бироқ зинадан икки погона ҳам кўтарилмасдан тансоқчилардан бири унинг қўлидан ушлаб қолди.
— Ҳозир шефни безовта қилиш мумкинмас, —
деди у имкон қадар юмшоқ гапиришга уриниб.
— Менинг эса ҳаққим бор уни безовта қилишга,
— деди Рустам қўлини тортиб олиб, — менга қилган одобсизлигинг учун эса жазоланасан. Тансоқчи Рустамга қараб турди-да:
— Нима бўлгандаям мен буйруқдан четга чиқолмайман, — деди жилмайиб.
— Шунақами? — деб Рустам ҳафсаласи пир бўлганча ортига- қайтди. У ҳеч қа1юн, ҳатто ё шли гида ёлғиз қолиб кетганда ҳам бунчалик ночор аҳволга тушмаганди. Боши ғовлаб кетган, биронта режа ни тузукқуруқ охиригача етказолмасди. Рустамнинг ортига қайтиб кетаётганлигини кўрган
тансоқчи ҳам жойига кета бошлади. Худди ўша пайт Рустам орқасига қаради ва тансоқчи зинани бўшатиб қўйганлигини кўрди-ю, ўгирилиб икки зинани бигга қилганча тепага югурди. Тансоқчи унинг ортидан отилди-ю, аммо етиб ололмади. Ғарқ терга ботиб шифтга қараб ётган Семён эшикнинг туйқусдан очил ишидан чўчиб тушди-да, бирдан ўрнидан туриб чойшаб билан белини ёпди.
— Тинчликми? — деди Рустамнинг авзойи бузуқлигини кўриб.
— Сенда гапим бор, тез пастга туш, — деб Рустам
ортига бурилди. Ороми бузилганидан қатгиқ ранжиган Семён битта-битта қадам ташлаб пастга тушиб келди.
— Семён, — деди диванда ўтирган Рустам уни
кўриши билан ўрнидан туриб, — сенинг ёрдаминг сув билан ҳаводек зарур менга.
— Биласан-ку, сен учун ҳамма нарсага тайёрман. Ҳозир дамингни олиб, эрталаб айтганингда ҳам тезда бажариб ташлаган бўлардим. Ёки шунчалик зарурми? — деди ялтироқ халати чўнтагидан сигарета олиб лабига қистирган Семён.
— Анави икки ўзбек йигитини қўйиб юборсанг.
Кейин менга Ўзбекистонга учишим учун самолётга чипта керак, — деди Рустам шошиб.
— Бор-йўғи шуми? — деди Семён ва Рустамнинг
ёнига келиб диванга ўтирди ҳамда мароқ билан сигарета