Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Savol
Тема қолмаганида маслаҳат оши:гг:. Интернетда тарқалган саволга фикр қолдиринг...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 6 (kamolov)
<< 1 2 3 4 5 >>
тугунини ичига ютди.
— Йигитларнинг энди менга умуман кераги йўқ, ҳозироқ уларни қўйиб юбораман. Лекин сенинг масалангда озгина муаммо бор.
— Қанақа муаммо? — деди Рустам ҳайрон бўлиб. Семён унинг гапига бирданига жавоб бермай, аввал хизматкорларига пиво олиб келишларини буюрди.
— Муаммо шуки, — деди келтирилган пиводан
озгина ичган Семён, — сен билан Анжеланинг орасида қандайдир иттифоқ пайдо бўлибди. Мен, очиги, бундай бўлишини кутмаган эдим. Тўғри, сенга ҳамма дардимни айтгандим. Анжела билан ҳақиқатан ҳам ажрашмоқчиман. Ажрашишимга сенинг алоқанг йўқ. Лекин ҳали ҳамма ишни битирмасимдан бурун у билан дон олишганинг мени жудаям ёмон аҳволга солиб қўйди. Рустам бу гапни эшитиб нима деярини билмай
қолди. Юзи қизариб, оловдек ёна бошлади.
— Мен айбдормасман, — деди ўзини оқламоқчи
бўлиб.
— Биламан, унинг ўзи сени ҳоли-жонингга қўймаган. Лекин нима бўлган тақдирдаям сен эркак кишисан. Истамасанг, ҳеч нарса рўй бермаган бўларди, — деб Семён пиводан яна бир марта ҳўплади.
— Хўп, — деди боши га оғриқ кирган Рустам, —
мен айбдор эканман, бу ёги нима бўлади энди?
— Дўстга хиёнат, билмадим, бунинг учун нима қилиш керак? Кел, яхшиси, шу ҳакда эртага гаплашайлик. Унгача мен ўйлаб кўраман, — дея Семён ўрнидан туриб яна ётоғига қараб кетди. Рустам бутунлай боши берк кўчага кириб қолган эди. У ўзини Семённинг ёнида айбдордек ҳис қилар, ўзидан-ўзи хафа бўларди. Бир маҳал унинг елкасига нозиккина қўл тегди. Рустам қарамасдан ҳам билди
унинг кимлигини.
— Нега бунчалик хомушсан? — деди Анжела унинг
орқа томонидан қучоқлаб. Рустамнинг гаши келди. Уни силтаб ташламоқчи бўлди. Лекин бу ўринсиз эканлигини сезиб, индамай тураверди.
— Мен сени шунчалик хафа қилиб қўяман, деб ўйламагандим.
— Сендан хафа эмасман, ҳаммасига ўзим айбдорман, — деб Рустам ўрнидан-турди. Ва хизматкордан ўзи қаерда ётишини аниқпаб олгач, биринчи қаватдаги энг чекка хонага кетди. Бир соатлар чамаси уйқуси келмай шифтга қараб
ётди. Тушиб қолган оғир вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидирди. У шунчалик ўйга берилиб кетган эдики, хонага Анжела кириб келганини ҳам сезмай қолди. Фақат чироқ ўчгандан кейингина у бошини кўтариб эшик томонга қаради.
— Сен бошқа хонада ухлашинг керак шекилли, —
деди Рустам тунги кўйлагини ечаётган Анжелага.
— Сен билан бирга бўлишимни истамайсанми? — деди Анжела қошларини чимириб.
— Ёлғиз қолмоқчиман.
— Мен эса сени ҳечам ёлғизлатиб кўймайман, —
деб Анжела Рустам ётган каравот ёнига келди-да, бармокдарининг учи билан эркакнинг кўкрагини сийпалай бошлади. Бундан Рустамнинг гаши келди. Жувоннинг қўлини силтаб ташлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам Рустамдан бундай қуполликни кутмаган Анжела аввал ҳайратланди. Сўнг Семён иккисининг ўртасида жиддий ran ўтганлигини ту с мол қилиб, эркакнинг кўнглини кўтариш мақсадида жилмайди. Рустам тескари ўгирилиб олгач, секин унинг ёнига чўзилди ва елкасидан ўпди.
— Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси ортиқча. Яхшиси, чиқиб кет, — деди Рустам, — йўқса, шарманда бўламиз. Бир марта шармандалик бўйнимга илингани ҳам стар.
— Семён нима деди?
— У ҳаммасидан хабардор.
— Тушунарли, мен сени ёлғизлатиб қўймайман,
дедимми, тамом, нима юз берган тақдирда ҳам бирга бўламиз... ...Семён етоғига киргач, Маргарита билан ҳам иши бўлмай, шифтга қараб анча вақт ётди. “Вақт келди, энди унумли фойдаланиш керак, — дея ўйлади у, — ўзиям бигга ўқ билан иккита қуённи урдим. Энди Рустамга қушилиб Анжела ҳам гинг деёлмайди. Деганда-чи? Мендай одам унинг суробини тўғрилаб қўёлмайманми?”
— Жоним, — деди худди ўша пайт Маргарита унинг кўкрагини силаб, — нега бунча хомуш бўлиб
ҚОЛДИНГ?
— Қайтанга хурсандман, — деди Семён иржайиб,
— ишларим бунчалик тез битиб кетади, деб ўйламагандим.
— Қанақа ишлар?
— Бунисига сенинг ишинг бўлмасин. Бир сўрадинг, қайтиб бунақа гапни оғзингга олма.
— Менинг виждоним қийналаяпти. Анжела энгяқин дугонам...
— Нима қипти? Мен у билан орани очиқ қилганимга анча бўлди. Бундан бу ёғига ўзинг кўнглимни хушлаб юраверасан. Ундан кейин, Анжела икковимизнинг орамизда негадир ҳеч нарса ўхшамайди. Мана, масалан, сен билан ҳамма нарса бўлди-ку. Сениям кўнглинг тўлди, меникиям.
— Ёкдими? — дея сўради Маргарита.
— Бўлмасам-чи, — дея Семён унинг лабидан ўпиб қўйди. Сўнг яна шифтга қараб хаёл сурганча ётаверди. Агар Вадим қўнғирок, қилиб қолмаганида, балки, шу ҳолича ухлаб ҳам қоларди.
— Сенга зўр янгилик бор, — деди Вадим, — айтсам ишонмайсан.
— Қанақа экан ўша мен ишонмайдиган янгилик? — деди Семён кўзини уқалаб.
— Бугун тинчитилган Дима аслида ҳеч ким эмас экан. Буни мен йигитларинг олиб келиб берган учта асирдан билиб олдим. Асли уларни Павел деган одам бошқараркан. Уни Швейцарияда қандайдир ҳомийси қўллаб тураркан. Хуллас, ўша Павел “ мижоз”ингни тинчитган. Биласанми, қандай қилиб? Рустаминг билан бирга Америкадан келган тансоқчилардан бири илгаридан Павел билан алоқа боглаб келган. У Америкадан "кўзга кўринган бойваччаларни Москвага олиб келиб Павелнинг ихтиёрига топширади. У ёги эса маълум, — деди Вадим.
— Шунақа дегин, — деди Семён ҳайрати ошиб, —ярим йил аввал бир америкалик бизнесмен бу ёққа келиб, кейин изсиз йўқолганди. Буларнинг ҳаммаси шу маразнинг иши экан-да. Унинг “ ини” қаерда экан?
— Ҳеч ким билмайди. Қўлга тушганлар унинг номини эшитишган-у, аммо ўзини кўришмаган. Ҳамма ишни у Диманинг қўли билан қилган.
— Эсиз, — деди Семён сочини қули билан тараб, — бекор уни тинчитган эканман-да.
— Ҳа, менам шундан афсусдаман. Лекин қаерда бўлмасин, мен уни топаман.
— Топсанг, сендан илтимос, менга хабар бер. Бир гаплашиб кўрай-чи, қанақа экан ўша кўринмас одам? — деди Семён. Шундан кейин Вадим хайрлашиб гўшакни қўйди.
— Уфф... — деганча Семён ўрнидан турди ва шкафнинг ёнига борди-да, бироз ўйланиб қолгач, бир шиша пиво олиб огзини очди-ю, худди чўлу биёбонда қолиб кетган одамдай ютоқиб-ютоқиб ичди. Ва Маргаритага қаради. Вадим билан гаплашаётганида унинг борлиги эсидан чиққанди. Шунча гапларни Маргаританинг билиши эса мумкинмас эди. Шу боис у жувон га қараб турган пайтининг ўзидаёқ унинг такдири қандай якун топишини белгилаб қўйди. Семён каравотга ўтиргач, Рустам билан Анжеланинг ишини ортиқча чўзгиси келмади. Шу боис, халатини елкасига ташлаб хонадан чиқди ва тансоқчидан Анжелани сўради.
— У Рустамнинг ёнига кетди, — деди тансоқчи кўзини ерга тикиб.
— Зўр бўпти-ю, — деди бирдан тиржайган Семён,
— сен йигитлардан бири билан анави икки ўзбек болани шаҳарнинг ташқарисига олиб бор-да, тинчитиб кел. Айтиб қўяйин, аввалги сафаргидек ўлиги ташқарида қолиб кетмасин. Кўмиб ташланглар, — дея буйруқ берди у. Кейин ўзи ташқарига чиқди-да, ҳовлида стол устига нарда қўйганча ўйнаб ўтирган иккита “одам”ини чақирди. Улар югурганча етиб келишгач:
— Видеокамера олиб келинглар, — деди Семён... ...Анжела Рустамни ўзига қаратолмаганидан, унинг
сочини силаш билангина кифояланиб қолган эди. Рустам эса гоҳ-гоҳида чуқур нафас олиб қўяр, энди бу ёғи қайси томонга қараб кетишини билолмай ҳалак эди. Чироқ бирдан ёнганидан иккиси ҳам сапчиб ўринларидан туришди.
— Ўҳ-ҳў, — деди Семён қўлларини бир-бирига. ишқалаб, — жа,
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top