Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: "Odnoklassniki.ru" 1-qism
Agar kim "ODNOKLASSNIKI.RU" filmda qatnashmoqchi bo'lsa marhamat kommentariyada yozib qoldirsin. Bu ...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 8 (kamolov)
<< 1 2 3 4 5 >>
“ҳақ” берди. Кечга бориб кайфи ошиб қолган “ сайёҳ” Рустамбой ҳақида тўлиб-тошиб, қўшиб-чатиб гапириб берди ва табиийки, миллиардер ва унинг гумашталарининг чув тушиб қолишида ўзи қаҳрамонлик вазифасини ўтаганлигини оғзи кўпириб ҳикоя қилди. Очилнинг ҳам уйида деярли шунга ўхшаш тафсилотлар бўлди. Шу боисдан ҳам ҳар икки “қадрдон" ўртоқ “кўт”га айланмади. Албатта, қишлоқда айтилган гапларнинг учқур қаноти бўлади. Очил билан Фозил эртасига ҳали бош оғриғидан қутулолмай қатиқ ичаётганларида қўшни қишлокдагилар, ундан наридагилар уларнинг саргузаштларидан хабар топиб улгуришганди. Орадан икки кун ўтганидан кейин эса бутун туманда бу воқеанинг янада қўшиб-чатилган тафсилотлари кезиб юрар эди.уҲозир Америкада яшайдиган Рустам қачонлардир шу ерда туғилгани, кейин унинг ўғирлаб кетилиши ҳақидаги хабар Рустамнинг ҳақиқий ота-онасининг қулоғига ҳам етиб келди. Фозил ресторанда Рустамнинг қулоғига “лагмон’’ илаётганида, ўзи билмаган ҳолда ҳақиқатни ҳам гапириб қўйганди. Яъни, у ёшлик кезларида йўқолиб қолган бола ҳақида эшитганди. Тўғрироғи, Рустамнинг йўқолиб қолиши район, областда ваҳимали туе олган, ота-оналар болаларини кўчага чиқармай қўйганди. Етмишдан ошиб қолган Бўрибой ота бунақа гаплар ни аввал ҳам эшитгандиДДекин уларнинг ҳеч бири тўғри бўлиб чиқмаганлиги учун бу хабарга ҳам қўл силтади. “ Бўлса бордир, — дея ўйлади у оппоқ соқолини силаб, — лекин мен қидириб борсам, бошқа Рустам бўлиб чиқади. Ҳатто миллатиям ўзбек бўлмайди. Бундан ўн беш йил аввал ҳам шунақа бир хабар тарқалГанди. Ўлай деб қидириб излаб топсам, татар чиқиб келди. Бунинг устига, отиям Рустам эмас, Рамил экан. Буям шунга ўхшаш ran-да” . Гарчи хаёлидан шунақа ўйлар ўтган эса-да, барибир кўнглининг бир чеккасида умид учқунлари пайдо бўлди. Бу шунчалик майда эдики, киприк соясини ҳам ёритолмас эди. Бозордан шунақа миш-мишларни эшитиб келган Бўрибой ота узум сўриси тагидаги чорпояда неварасини ўйнатиб ўтирган кампирининг ёнига келиб ўтирди. Сўнг кампирига чои дамлаб келишни буюрди. Бўрибой отанинг иккита келини бор эди. Бири Рустамнинг акасининг, иккинчиси эса укасининг хотини. Уларнинг ҳар иккиси ҳам чол-кампир билан бирга яшарди. Чунки Бўрибой ота қўли калталик қилганидан, ҳеч бирига уй-жой қуриб беролмаган, шу боис бор-йўғи тўрт хонали уйининг учта хонасини иккаласига бўлиб берганди. Ҳали келинлар ёш, болалари кам пайти жой масаласида қийналишмади. Аммо болалар катга бўлган ва кўпайган сайин уйнинг торлиги билиниб қолди. Бунинг устига, болаларнинг тез-тез уришиб қолиши, унга катталарнинг ҳам аралашиши икки овсинни юз кўрмас даражага олиб келган эди. Бўрибой ота улар га қараб туриб, ичида эзилар, ҳеч курса, болалари ни тузукроқ ўқишларда ўқитиб, топармон-тутармон қилолмаганидан афсус чекарди. Эҳтимолки, шу боисдан ҳам ота келинлари: “Фақат нима иши бўлса, менга айтади, овсиним тараллабедод қилиб юради”, қабилидаги ўйга боришмасин деган хаёлда уларга иш буюрмас, нимаики дарди бўлса, кампирига айтар, келинларга қандай буйруқ беришни эса, кампирининг ўзи эплаб ташларди.
— Кампир, — деди Бўрибой ота суюққина чойни ҳўплагач, афти буришиб, пиёласидаги чойга хунук назар билан қарар экан, — пенсияни беришмадими?
— Қишлоқнинг нариги томонига почтачи келиб тарқатиб кетибди. Эшагинг ҳаром ўлгур, ҳар доим шундай қилади. Навбат бизга келганда пули тамом бўп қолади... Эртага келармиш, — деди кампир кўлидаги набирасини кўрпачанинг устига ўтқазиб қўяркан. Бу аёл ёшлигида қишлоқнинг энг олд қизи эди. Ҳамма унга ошику беқарор бўлганди. Лекин Бўрибой ота барининг бармоғини тишлатиб куйди. Ойсифат билан озгина салом-алиги фойда бериб, бир кун и кечкурун олиб қочиб кетди ҳамда ҳамма ишни бажариб ташлади. Ўзига тўқ бўлган Ойсифатнинг ота-онаси шундан кейингина қизларини унга беришга мажбур бўлишди. Ойсифат Рустам йўқолиб қолгунча ҳам илгаригидай гўзал эди, уни кўрганларнинг, албагга, бир маротаба суқи тушарди. Аммо Рустам йўқолди-ю, у бирдан ўзини олдириб қўйди. Юзи га ажин тушди, сочи қировдай оқариб кетди. Унинг чиройидан асар ҳам қолмаганди.
— Ҳмм, — деди Бўрибой ота ўйланиб, — бугун гўшт олиб келмоқчийдим. Пул сагана етмади. Унга кампири ёвқараш қилиб қўйди.
— Кейин, — деди Бўрибой ота, айтсамми айтмасамми, деган хаёлда, — шу битта ran эшитиб қолдим...
— Нима гапакан? — дея сўради кампир чолидан кўзини узмай.
— Эсингдами, ўн беш йил бўлдими-ўн олти йилми... йўқолиб қолган бир татар болани излаб борувдим...
— Унга нима қипти? — дея бирдан чолининг гапини бўлди кампир.
— Ҳеч бало қилмаган, — деди чол кампири гапини бўлганидан жаҳли чиқиб, — яна битта шундай ran тарқабди. Америкадан бир бола Масковда шу районлик иккита савдогар боламинан учрашиб копти. Шу бола: “Мени бир пайтлар ўғирлаб кетишган, ҳозир Америкада яшайман. Бойлигимнинг учи-қуйруғи йўқ. Отим Рустам”, дебди.
— Ни-ма?! — деб юборди бирдан ҳаяжонланиб кетган кампир.
— Оти Рустамакан? Кўралмай ўлиб кетаманма, деб қўрқувдим болам бечорани!
— Шу пайтдан кўз ёш тўковурасанма?! — дея уришган бўлди кампирини Бўрибой ота, аслида ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
— Отаси, — деди кампир кўзидаги ёшини рўмолига артиб, — қаердайкан шу болалар, уйини сўраб суриштирдингизма?
— Бозорда эшитдим бу гапни, кимдан сўрайман? Илгариям бундайча миш -мишлар ёлғон чиқувди. Шунинг учун...
— Ҳечам шу болангизни ўйламанг, йўқолгандаям уч-тўрт кунгина излагансиз, мен уни кўчадан етаклаб келганим йўқ-ку! — дея яна чолининг гапини бўлган кампир дийдиёсини бошлаб юборди.


— Дарров биғиллашга тушасан! Суриштирувдим, милисаям изловди. Тополмовдик-да, энағарди боласи! — деб Бўрибой чол пиёласидаги совиб қолган чойни ичди-да, ўрнидан туриш ҳаракатига тушди.
— Қақа борасиз энди? — деди кампири жиғибийрони чиқиб.
— Улингнинг биронтасини олиб, топаман шу болаларни, — деди Бўрибой ота кўзидаги ёшини яшириб. Чол билан унинг катга угли Равшан қуёш уфққа
ёнбошлайдиган маҳал, амал-тақал қилиб Очилнинг уйини топиб келишди. Очил бунақа ошна-огайниси йукдигидан, уларни хушламайгина кутиб олди. Бўрибой ота ичидаги гапни узоқ сақлаб туролмади. Озгина у ёқ-бу ёкдан гаплашиб турганларидан кейин бирдан мақсадга кўчиб қўя қолди.
— Тўғриси, шунақа гаплар ҳам бўлувди, — дея чайналди Очил. — Лекин биз унчалик ҳам эътибор қилмаганмиз. Асосан савдо билан шуғулланганмиз... Даврада Очилнинг ҳам отаси ўтирган эди. У ўғлининг бунақа чайналишига чидолмади. Илгаридан ҳам унинг отаси дангал гаплиги билан қишлокда танилганди. Нимаики, хоҳ яхши-хоҳ ёмон бўлсин, шартта истаган одамига айтиб кетаверарди. Бунинг устига, ичида сир сақлаб туролмасди. Ўғилларини ҳам шунақа қилиб улғайтирмоқчи эди. Аммо уддасидан чиқолмади. Ташқи кўриниши отасига ўхшаган фарзанддарнинг бошқа ҳамма фазилатлари онасига, унинг уруғ-аймоғига тортиб кетди.
— Эзмаланмай нима бўган бўлса, ҳаммасини гапир-да, баччағарди боласи, булар шунча йўлдан оворайи сарсон бўлиб келишган. Сен эзмаланиб мияни қотирасан! — боласини койиди дангалчи ота. Очил отасига норози қиёфада бир қараб қўйдида, гапни энди узокдан бошламоқчи бўлганида, падар уни яна силтаб ташлади. Шундан кейингина Очил қисман Рустам ҳақида гапириб берди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top