Tasodifiy hikoya: Zilol jonim asalim (bahorgi voqealar-4)
Davomi o'rtoqlar.............Bahorning o'rtalari ayni jiyda gullagan pay. bilasila o'sha vaqt qizlan...davomi

Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 9 (kamolov)
— Биз сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар сифатини ҳам бир кўрмоқчи эдик. Ҳар қалай, чет элга “ Россияда ишлаб чиқарилган” деган маълумот билан кетади, — деди бироз жиддийлиги ортга чекинган новча одам.
— Ҳозир ярим тайёр маҳсулотларгина бор, бундан
сифатни аниқлаш, менимча, бироз оғирроқ.
— Шундай бўлса-да, бир кўрайлик. Ноилож қолган Вадим меҳмонларни устахонага ўзи
бошлаб борди. Вадим билан кўришаётган маҳалдагина бир оғиз сўз айтган, шеригига нисбатан анча ёш кўринадиган текширувчи қшш қотмаган елимга тикилиб қолди. Буни кўрган Вадимнинг кўзи ўйнаб кетди. Ва йигитларига имо қилди. Уста кийимидаги, иккита барзангидай йигит текширувчилшнг ёнига келди.
— Бирорта ёрдам керакмасми? — дея сўради улардан бири.
— Ғалати ҳиди бор экан, — деди текширувчи, —менинг бобом дурадгор ўтган. Ишхонасига кўп борганман. Елимларни бир-биридан яхши ажратаман. Лекин бунақа ҳидлисини ҳечам кўрмаган эдим.
— Бу Мексикадан келтирилади. Сизнинг отангиз совет даврида дурадгорлик қилган бўлса керак. У пайтлари фақат ўзимизнинг елимлар ишлатилар эди,
— деди Вадим унинг ёнига бориб.
— Бўлиши мумкин-у, барибир ғалати экан.
— Сиз елимнинг сифатини билмоқчимисиз ёки
бизнинг маҳсулотларнинг? — деди Вадим аччиқланиб.
— Начора, — дея гапга аралашди новча прокуратура ходими, — тайёр маҳсулот йўқ экан. Тайёр бўлганида келиб қўяқоламиз.
— Ўзларинг биласизлар, — дея Вадим уларга қўл
силтаб устахонадан чиқиб кетди. У хонасига борди-да, дарров ёнига учта йигитни
чақириб, “ Булар бир нарсанинг исини олганга ўхшайди. Киллер ёлланглар. Эртага пешингача иккови ҳам “тинчитилсин”. Лекин бугун тирик юриши шарт” , деган буйруқ берди. Дарҳақиқат, ёш терговчининг миясига “Елимнинг таркиби текшириб кўрилса, бирон нарса чиқиб қолар” , деган ўй келган эди. Аслида, уларнинг мақсади солиқлар эмасди. Мебеллар сифати ҳам уларни қизиқтирмасди. Прокуратура ходимларини Семённинг наркотик моддаларни қандай қилиб четга чиқараётганлиги қизиқтирарди. Шунга яраша ўзларига тегиши мумкин бўлган улуш
миқдорини ошириб олишмоқчи эдилар. Чунки буларга ҳеч ким “ Бориб фалончининг наркотик модда сотаётганини аникдаб келинглар” , деб айтмаганди. Улар Вадимни наркотика экспортига алоқаси бор, деб гумон қилишарди, холос. Лекин юқорида айтганимиздек, қандай усулда экспорт амалга оширилишидан бехабар эдилар. Текширувчилар кетгач тезда елимлар бошқа жойга
олиб кетилиши, ярим тайёр маҳсулотлар эса ёқиб юборилиши тўғрисида Вадим буйруқ берди. Бу ишларнинг ҳаммасини бажариб бўлганидан кейингина у Семённи “ўйин”дан чиқариб ташлаш режасини туза бошлади. Икки соат мобайнида тинимсиз чекди, у ёкдан-бу ёққа бориб келди. Шунчалик хаёлга берилиб кетгандики, ҳатто калта юбка кийган, оёқлари узун, баданини кўз-кўзлаш учун юпқа, тор кийим кийиб олган ўн саккиз ёшли, малласоч, сулув “дугона”си Татьяна кириб келганини ҳам сезмай қолди. — Менинг жоним нимадан бунчалик безовта бўлиб
қолди? — дея Татьяна Вадимнинг ёнига бориб, елкасига осилди. Шундагина Вадимнинг хаёли жойига келди. Ва қувониб кетди.
— Жуда вақтида келдинг-да, — деди у қиздан бўса
олар экан, — диққатим шунчалик ошиб кетган эдики, кўнгилга яқин биронта одам ни қўмсаб тургандим.
— Мени эса хаёлингга ҳам келтирмагансан. Агар
ёнингга ўзим қидириб келмаганимда, эсламасдинг ҳам. Тўғрими, жоним?
— Сиқилардим. Менга нима етишмаётганлигини
ўйлардим. Кейин сени эслардим ва тезда ёнимга чақирган бўлардим. Ахир ҳозир менга сен етишмаётганлигингни сезиб турибман.
— Балки хотининг етишмаётгандир, — деди жилмайиб Татьяна ва иккала қўлини Вадимнинг бўйнидан ўтказиб қучоқлади.
— Оҳ, менинг қадрдон севгилим! Улар талай муддат шундай тур га нл ар и дан кейин
Татьяна секин сиргалиб чикди-да:
— Дала ҳовлингга таклиф қилмаганингга ҳам анча
вақт бўлиб кетди, одамни зериктириб қўйдинг, — деди ноз билан.
— Ишим қанчалик кўплигини билсанг эди, бу саволни бермасдинг. Мен сенга ажойиб сюрприз тайёрламоқчиман, — деди Вадим ва ўзини диванга ташлаб, қўлини икки ёнга ёзди.
— Қанақа сюрприз экан? — дея югургилаб унинг қучоғига кирди Татьяна.
— Айтмайман. Айтсам, қизиғи қолмайди. Ҳозир
сен менга муаммоларни унутишимга ёрдам бер. Ундан кейин бир-иккита ишларимни битираман, — деди Вадим қизнинг сочидан силаб.
— Ҳар доим шунақа, — дея тескари ўгирилиб
олди Татьяна, — ишингни битирасан-у, кейин мен керак бўлмай қоламан.
— Эркакларнинг ишига аёлларни аралаштиришни
ёқтирмаслигимни яхши биласан-ку. Ўзингга тегишлисини олгин-да, жим бўл. Йўқса, умрингда кўрмаган сюрприздан ҳам қуруқ қоласан. Вадимнинг мутлақо жиддий гапираётганлигини
сезган Татьяна яна ўгирилиб, эркакни қучди.
— Дарров мендан хафа бўлдингми? Энди ҳечам
ишингга аралашмаганим бўлсин. Икки соатлик дам олишдан сўнг чўмилиб чиққан Вадимнинг хаёли га ғаройиб ўй келиб қолди. Ва кафтларини бир-бирига уриб ишқалади. “Ана энди ҳамма
ишлар жойида бўлади” , — дея ўзига-ўзи гапирди у.
* * *
Маргарита қочиб кетганидан кейин Семён на уйга
сигди, на ҳовлига. Тинимсиз пиво ичди, сигарета чекди. Бўралатиб сўкинди. Лекин кимни сўкаётганлигини ўзи ҳам билмасди. Кейин уйига кирди-да, диванга чўзилганча ухлаб қолди. Орадан икки соат ўтгандан кейин уйғонди. Бироқ калласини кўтармасдан -ўйланиб ётди. “ Вадимнинг олди да анча обрўйим тушиб қолди. Ўзиям устимдан роса кулган бўлса керак. Балки бошқа нарсалар ҳам хаёлига келгандир. Майли, нима деб ўйласа ўйласин, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Иккита бола билан битта макиён чангалимдан омон чиқиб кетди, холос. Барибир ҳеч қайсиси узоққа кетолмайди. Қўлимга тушади. Ана ундан кейин ҳисоб-китоб мутлақо бошқача бўлади”, дея хаёлидан ўтказди у ва чиройи очилиб ўрнидан турди. Хўжайиннинг кайфияти яхшилигини кўрган тансоқчилару қолган барча хизматкорлар енгил нафас олишди. Семён муздай сувда яхшилаб ювиниб олганидан
кейин аввал ёнига барча тансоқчиларни йиғди. Ҳаммасига бирма-бир бошдан-оёқ кулиб қараб чикди, елкаларига қоқди. Сўнг ўша машҳур ўқрайиши юзида акс этди-ю, тансоқчиларнинг оёқларига титроқ кирди.
— Мен сизларнинг ҳаммаларингга ишонганим боис
атрофимга йиққанман. Қорниларингни тўйғазаяпман. Кийинтираяпман. Олдимга келганингда, кўпчилигингнинг уйинг ҳам йўқ эди. Ҳозир бор. Бўлгандаям, шоҳона. Лекин эшакнинг ортиқча семириб кетиши эгасига малоллик олиб келаркан. Ана, учтанг бунга мисол. Менинг буйруғим бажарилмай қолганлиги ўз йўлига, ит, ҳеч қурса ўзинг тирик қол. Одам шунчалигам латта бўладими?.. Хуллас, сизларга айтмоқчи бўлганим, кимда-ким менинг буйруғимни бажаришга “дух”и етмаса, марҳамат, ҳозирдан қорасини кўрсатмасин менга. Агар шу ерда қолишни ният қиладиган бўлсанглар, ҳар битта бажарилмаган буйрук, учун нафақат ўзларингнинг жонларинг билан, балки, бутун уруғ-аймоғингнинг жони билан ҳам жавоб берасанлар. Укдиларингми?! — деди Семён сўзини ниҳоялаб. Бу гаплардан кейин кўпчиликнинг кўнглида кетиш истаги пайдо бўлди. Аммо бу истакни амалга оширишнинг мутлақо имкони йўқлигини ҳаммаси
биларди. Шу боиски, барчаси бошларини эгганича: “Тушундик” , дея жавоб қайтаришди. Шундан кейин Семён бошқа уй хизматчиларини
йиғиб, уларга ҳам ўзининг “игна”сини суқиб олди. Барчанинг