Привет, Гость!
Chat (3) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: pochcha va qayinsingil
Bu hikoyani dostim Dilmurod aytibergandi.mani wu saytga bir nimala yozmoqchi bop yurganimi bilib san...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 9 (kamolov)
<< 1 2 3 4
Бурибой чол огир нафас олмоқда эди. Дўхтир унга кетма-кет иккита укол қилди. Шундан сўнг чол бироз тинчланди.

— Отангни тез касалхонага обормаса бўмайди, — деди дўхтир ҳовлига чиққанидан кейин Равшанга, — мен вақтинчалик таъсир кўрсатадиган укол қилдим. Агар ҳозирдан ҳаракатингни қилсанг, дўхтирхонага оборишга ул17расан. Равшан нажот излаб атрофига қаради. Шовқинни
эшитиб югуриб чиққан учта қўшнида ҳам машина бор эди. Ҳагго биттаси яқингинада яп-янги “Тико” сотиб олганди. Улар дўхтирнинг гапини эшитиб бирдан тескари ўгирилишди. Маъруф дўхтир қараса, аҳвол чатоқ. Улар Равшаннинг айтганини қиладиганга ўхшамайди.
— Мавлон ака, — деди Маъруф дўхтир айнан Равшаннинг “Тико’ си бор қўшнисига, — ака, ёрдам қилиб юбормасангиз бўлмайди.
— Мен жоним билан оборардим-у, бензиним сал чатоқроқ-да, — деди қўшни афтини бужмайтириб.
— Келинингиз, — деди Маъруф дўхтир бўш келмасдан, — бугун неварангизни оборувди. Анча мазаси йўқ экан. Иложим йўғиди, лекин қарадим, ўзимHHiir ёнимдан укол қилдим. Ҳали яна иккита уколи турибди. Қиммат турадиган ноёб доридан укол қилиш керак. У дори шаҳарда фақат битта одамда бор. Унинг уйини фақат мен биламан. Ўйлаб қарасам, шаҳарга тушишга вақтим бўлмайдиганга ўхшайди. Мавлон аканинг бирдан ранги оқариб кетди. Зеро,
у ҳақиқатан ҳам набираси касаллигини биларди.
— Майли, — деди у бирдан, — йўлда бензиннинг бир иложини қилармиз. Бўрибой чолни олиб кетишганларидан кейин кампир келинларини чақириб роса қарғади.
— Бир жой ўт олиб кетгандай нимага ваҳима қиласанлар?! Касал бўлмаган одам бормикин?! Иссиқ жоннинг иситмаси чиқади-да. Бутун қишлоқни бошларингга кўтардиларинглар-а сенлар!.. Ёки қайнатангларнинг ўлишини хоҳпаб қолдиларингма?! Келинлар қайнонанинг гапларини бошларини эгиб
эшитишди. Шундан сўнг иккаласи ҳам висир-висир қилишиб, уй-уйига кириб кетишди.

* * *


Милиция бўлинмасига борганларидан кейин Рустам: “Тагин булар \ар хил шубҳа-гумонларга бориб ўтирмасин, меҳмонхона директорига ўхшаб” , — деган ўйда ҳамма гапни рўй-рост айтди. Меҳмонхона таржимони унинг оғзидан чиққан гапларни оқизмай-томизмай ўзбек тилига ўгиргандан кейин бошқарма бошлигининг ҳайрати ошиб кетди.
— Наҳотки, — деди у бошини сарак-сарак қилиб, — шунақасиям бўлса?! Ёш боланинг бир ўзи Америкадай жойда миллиардерга айланиб кетиши фантастика-ку! Бу йигит ҳақида китоб ёзиш керак. Ўз ўрнида милиция капитанининг гапларини таржимоннинг огзидан эшитган Рустам таажжубланди.Агар одам истаса, ҳамма нарсани қилиши мумкин. Бунинг учун чексиз хоҳиш бўлиши керак, — деди у. — Лекин ҳозир менга қандай қилиб миллиардерга айланиб қолганим эмас, балки ота-онамни топишим муҳимроқ. — Албатта, — деди бошқарма бошлиги, — ёрдам берамиз. Лекин орадан анча вақт ўтиб кетган, шунинг учун маълум муддат кутишга тўғри келади. Биз архивларни бирма-бир титкилаб чиқайлик аввал. Бунга камида бир ҳафта кетади.
— Ундан тезроқ қилишнинг иложи йўқми? — дея
сўради Анжела.
— Афсуски, имкони бўлганда, ҳозирнинг ўзидаёқ
муаммоларингни ҳал қилиб берардик,
— деди капитан.
— Топилмаслиги ҳам мумкинми? — дея сўради
Рустам ташқарига чиққанларидан кейин Анжеладан.
— Йўқ, топилади. Агар сен ҳақиқатан ҳам шу ерда
тугилган бўлсанг. Чунки ота-онанг сен йўқолиб қолганингдаёқ милицияга хабар қилишган. Фақат боя капитан айтганидек, вақт керак, холос. Улар меҳмонхонага қайтиб боришди. Рустам ўрнига
ётиб олди. Унинг ичини қандайдир ҳаяжон кемирмокда эди.
— Сенга чой олиб келдим, — деб қолди бир махал Анжела.
— Мен сенинг ташқарига чиқиб кетганингни билмай қолибман, — деди Рустам ва ўрнидан туриб ўтирди.
— Биласанми? — деди Анжела ўйланиб, — сенга бир хабар бор. Буни сен қандай қабул қилишингни билмайман. Лекин мен шундай бўлишини анча вақтдан бери кутган эдим.
— Хабаринг шунчалик жиддийми? Бирдан маъюс
тортиб қолдинг, — деди Рустам жилмайиб.
— Жиддийми, жиддиймасми, буниси ҳам сенга
боглиқ.
— Аввал айт, билайлик. Жиддийми, бошқами, бир
ran бўлар.
— Мен ҳомиладорман.
— Ни-ма?! — деди ҳайратдан кўзи чақчайиб кетган Рустам.
— Қанақа қилиб?
— Оддий. Қорнимдаги боланинг отаси сенсан.
— Ахир...
— Ҳеч қанақанги ахирга ўрин йўқ... Биламан, сен
учун бунинг асло қўрқинчли жойи йўқ, лекин истамасанг... Шуни билмоқчиман, — деди Анжела. Унинг кўзидан ёш сизиб чиқди.

— Нега энди? — деди Рустам ўрнидан туриб Анжелага яқинлашар экан, — нима бўлган тақдирдаям бус-бутун одам дунёга келади. Бу фақатгина шодлик келтириши мумкин. Бошқа ҳамма нарса бекор. Анжеланинг юзида табассум пайдо бўлди. У кўзидаги ёшини артганча Рустами и нг қучоғига кирди.
— Мен бахтлиман, — деди у, — севган одамимдан
бола орттирдим.
— Бахт фақат сеники эмас, у менга ҳам тегишли.
— Ростданми?! — дея Анжела Рустамнинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб олди-да, юз-кўзидан ўпишга тушиб кетди.
— Бундай хушхабарни ювмаслик гуноҳ. Ҳозир мен
ҳамма нарсани тайёр қиламан. Сен шу ерда ўтира тур, — дея Рустам шошилиб чиқиб кетди. У ресторан га бориб, базм учун керакли нарсаларни буюргач, иккита шампан виносини очди-да, ходимларнинг: “ Бизга мумкинмас” , деганларига ҳам қарамасдан уларга ичирди. Кейин ташқарига чиқиб, такси тутди. Ундан қаердан гул топиш мумкинлигини сўраган эди, у қеч вақони тушунмади. Шунда Рустам атрофига аланглаб, меҳмонхона адоғида ўсиб очилиб ётган атиргулларга кўзи тушиб қолди ҳамда таксичига “ Бай-бай” , дея қўлини силтади-да, югуриб бориб гуллардан уч донасини узиб олди. Ва меҳмонхона томон чопди.
— Менга албатта ўгил тугиб берасан! — деди Рус­там тошойна олдида ўзига оро бераётган Анжеланинг орқасидан қучиб ва янги узилган атиргулни унга тутди. Кувончдан ўрнидан туриб кетган Анжела Рустамни маҳкам қучоқлаб олди.
— Мен сени бунчалик шод бўлади, деб ҳечам ўйламагандим! — деди у. Ўша купи улар ҳақиқий байрам уюштиришди. Рустам ўзларининг хонасидаги столнинг безатилишига қаноат ҳосил қилмасдан, ресторанда меҳмонхонада яшовчиларнинг ҳаммасига байрам қилиб берди.
— Рустам, — деди кечаси Анжела, — сенга кўп нарсани айтиб беришим керак. Рустам у томонга ўгирилди-да, “Нимани айтмоқчисан?” мазмунида қаради.
— Нима сабабдан Россияга келганингни биласанми?
— Тадбиркорлик мақсадида, — деди Рустам Анжеланинг бунақа саволига ҳайрон бўлиб.
— Тўғри, сенинг мақсадинг тадбиркорлик билан шуғулланиш бўлган. Бошқалар эса бошқача ўйлашган. Яъни, Семён.
— Хўш, Семён нима ҳақида ўйлаган экан? — деди баттар ҳайрати ошган Рустам.
— У сенинг ҳамма пулингга эга чиқиш мақсадида сени Россияга таклиф қилган. Бу гапдан кейин Рустам бирдан ўрнидан туриб кетди.
— Қандай қилиб? — деди у газаби келиб. — Менинг у билан орани очиқ қилмоқчи бўлганим шунчаки саҳна эди, — деди Анжела кўзидан оқаётган ёшга эътибор ҳам қилмай.
— Очиқроқ гапирсанг-чи.
— Хуллас, у менга, сени қўлга тушириш учун вақтинчалик ўзи билан ажрашишимни, ишончингни окдашимни ва ниҳоят сенга турмушга чиқишимни буюрганди.
— Ундан кейин-чи?
Давоми бор
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top