Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: (Ilk hikoyam.) Buham yaxshilikga...
Qadimda bir podshox buganakan uni aqilli, iymoni kuchli vaziri bor ekan. Kunlardan bir kuni vaziri p...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 >>

Tuzoq 11 (kamolov)

Добавил:(((kamolov))) (03.12.2016 / 20:26)
Рейтинг:rating 213636 article (0)
Прочтений:20002
Комментарии:Комментарии закрыты
— Уфф, қизиқсиз-а, эна, биров с и зга югурмайман, қимайман, деяптими? Дарров ловуллайсиз. Чарчадим, дедим. Ҳали бошқа гапни оғзимга олганим йўқ. Шуи га шунча!
— Майли, болам, — дея бирдан ҳовуридан тушди кампир, — чарчасангам қайтасан, отанг-да. Духтирлар нима деди узи?
— Борганимиздан битта укол қилишди. Кейин менга икки хил дорини ёзиб бериб, “Ҳозироқ шуни топиб келмасанг бўлмайди” , дейишди. “Ярим окдгомда бу дориларни қаердан топаман?” дедим мен. Шундан кейин улар беш-олтита аптекачининг адресини беришди. Мен уларнинг уйига биттама-битта кириб чикдим. Битта дорини топдим. Иккинчиси йўқ экан. Қайтиб келиб дўхтирларга ялиниб-ёлвориб ўзларидан ишлатиб туришни илтимос қилдим. Падарингга лаънатларнинг ўзларида боракан. Одамди сарсон қилмасаям бўлайкан. Пулни олди-да, дарров укол қилиб ташлади. Шундан кейин отам тинчгина ухлади.
— Дўхтирларга ишинг тушмасин, болам. Шуминан яхши бўп кетса қани? Хотининг ҳалиям уйқудан калла кўтаргани йўқ. Уйингга кир-да, уни уйготиб юбориб, ўзинг пича дамингни ол. Мен овқатповқат қилдирай. Кейин обориб бериб келасан, — деди кампир.
— Қанақа дам? — деди Равшан. — Ҳозир анави тирриқ моллардан биттасини сотиб келишим керак. Ундан кейин шаҳарга бориб яна бир-иккита дори топиб келмасам бўлмайди. У дорилар ўзимизда йўғакан. Дўхтирлар шундай деди. Қолганларини шу ердан топсаям бўларкан. Манави рўйхатни қаранг. Кампир гарчи саводсиз, бунинг устига, кўзи яхши ўтмасаям, ўғли берган қоғозни қўлига олиб қаради. Ун да саккиз хил дори ажи-бужи ҳарфларда ёзилган эди.
— Ўҳ-ҳў, — деб юборди кампир, — шунча дори керак эканма?
— Ҳозирча шулар; қолганини кейин ёзиб бераймиш, — деди Равшан бошини қимирлатиб.
— Бугун бозор кунимас-ку, кимга сотасан сигирди? — дея сўради кампир тиришган башарасини баттар тириштириб.
— Мавлон аканинг олдига борай-чи. Кеча касалхонага кетаётганимизда ёрдам керак бўп қолса қараб турмаймиз, дегандай бўлувди, — деб Равшан оғриниб ўрнидан турди. У энди уйига етганида, аввал оппоқ “Жигули”,
унинг ортидан милиция машинаси уларнинг ҳовлиси томонга бурилиб тўхтади ва сигнал берди. Равшан эшикни очган кўйи тўхтаб, орқасига қаради. Иккита машинадан чамаси етти киши тушиб, уларнинг уйи томонга келаётганлигини кўриб, бирдан юраги шув этиб кетди. “Ишқилиб, отамга бир ran бўлган бўлмасин”, деган ўй яшин тезлигида унинг хаёлидан ўтди.

— Кимакан улар? — деди келаётганларга қараб турган кампир. Равшан энасининг гапига жавоб бермасдан ечган ботинкасини қайтадан кийиб, меҳмонларга пешвоз чикди. Бироқ келгувчилар Равшаннинг ўзларига яқинлашаётганларини кўрганидан кейин юришдан тўхташди. Кампирнинг эса юраги ҳаприқиб кетди. “ Болам тушмагур бирон нимани бошлаб қўйганга ўхшайди. Менга айтмай яширган-да. Менимча, отасига дори топишга пули бўлмай бировникига ўғирликка тушганга ўхшайди. Бўлмаса, мелиса мошин эрталабдан нимага келади?” — дея ўйлади у. Равшан машинадан тушган одамларнинг ёнига етиб борганидан кейин ҳаммаси билан қўл бериб кўришиб чиқди. Келган одамлардан бири маҳалла оқсоқоли экан.
— Анави машинада, — дея милиция машинасини кўрсатди оқсоқол, — иккита одам ўтирибди. Бирови эркак, иккинчиси аёл. Бориб кўр-чи, танийсанмийўқми?
— Нима қиламан бориб кўриб? — деди ҳайрон бўлган Равшан.
— Сен бориб кўравер, нима қилишни кейин биласан, — дея жилмайди оқсоқол. Равшан истар-истамас машина томонга юра бошлади.
— Ҳов! — дея бақирди кампир ўтирган жойида. —Уни қаёққа опкетаяпсизлар?! Келган одамлардан иккитаси кампирнинг ёнига келишди. Равшан машинанинг ёнига етиб келиши билан ичкарида ўтирганларнинг иккаласи ҳам ташқарига чикди. Жуда пўрим кийинган, сочи силлиқ таралган, бўйинбоғ таққан одам Равшан томон бир қадам юриб тўхтади. Унинг лаблари тинимсиз титрар, кўзидан ёш сизиб чиқмокда эди. Равшан унинг йиглашига ҳайрон бўлиб тикилганча қотиб қолди. У Равшан тушунмайдиган тилда алланималар деди. Равшаннинг ортидан тезда етиб келган таржимон:
— Сиз бу йигитни танияпсизми? — дея Равшандан сўради.
— Йўқ, — дея бош чайқади у. Унинг гапини шу ондаёқ таржимон келгувчига таржима қилиб берди. Кўз ёши тинимсиз оқишни бошлаган одам яна бир нималар деб гапирди.
— Наҳотки танимаётган бўлсангиз? — деди таржимон.

— Кўзимга иссиқ кўринаяпти-ю, лекин бирон жойда кўришганимни эслолмаяпман. Нимага йиглаяпти ўзи бу? — дея таржимонга қаради Равшан. Унинг гапини таржимондан эшитган келгувчи яна гапирди ва гапининг орасида Рустам деган исмни тилга олди.
— Ни-ма?! — деб бирдан бақириб юборди Равшан. — Бу Рустамми?! Меҳмон кўксига урганча: “ Рустам! Рустам!” деганча чўккалаб ўтириб қолди. — Ука-ж-о-н!!! — дея ҳайқириб юборган Равшан Рустамни қучоклаб олди-да, йиглашга тушди. Ёнига келган иккита одамнинг жуда узоқлардан бошлаб гапираётган гапларини тинглаётган кампирнинг қулоғига Равшаннинг “Укажон!” дея бақирган овози эшитилиб, утирган жойида бир қалқиб кетди. Кампир чорпоядан тушиш ниятида ўрнидан турмоқчи бўлди. Бироқ қимирлай олмади. Титраб кетаверди.
— Ўзингизни босинг, момо, ҳаммаси яхши, углингиз келди. Соппа-соғ, фақат сиз ўзингизни босинг... — дея кампир бир нарса бўлиб қолмасин деб уни ҳаяжонланишдан тўхтатишга ҳаракат қила бошлади икки меҳмон. Дабдурустдан пайдо бўлган шовқинни эшитган келинлар ҳам бирин-кетин уйдан чиқиб келишди. Беш дақиқалар укасини қучокдаб турган Равшан
ниҳоят уни багридан бушатди-да, уйга етаклай бошлади.
— Юр, укажон. Энамни кур, энам сени кўзи тўрт бўлиб кутавериб адойи тамом бўлаёзди. Юр, ука!.. Укажон! — дерди у. Унинг гапларини Рустам тушунмаса-да, акасининг ортидан эргашиб бораверди. Рустам онасининг ёнига етиб борганларидан кейин бирдан ўзини унинг қучоғига отмоқчи эди, аммо кампир қалтйраган қўлини олдинга чўзиб: “Тўхта, белингни очиб кўрсат!” дея бирдан уни шаштидан қайтарди. Рустам ҳайрон бўлиб таржимонга қаради. Таржимон кампирнинг гапларини инглиз тили га ўгириши билан, Рустам кўйлагини кўтарди-да, белини кампирга кўрсатди. Унинг бел и да ёнғоқдай келадиган хол бор эди.
— Бо-ла-м! — дея бирдан бақириб юборди кампир. Рустам ўзини онасининг қучогига отди... Бир зумда ҳовли қий-чув бўлиб кетди. Рустам билан бирга келган одамлар Равшанни табриклашар, баъзилари қучокдаб осмонга кўтарар эди. Аммо талай муддат ҳеч ким Рустамни табриклай олмади. Кампир уни маҳкам қучоқлаб олган, юз-кўзидан ўпар, сочидан силар, “ Болажоним, шунча пайт қаерларга йўқолиб кетдинг?! Нимага ўз оёгинг билан кетиб қоласан! Мени, отангни ўйламадингми, болажоним?! Шунчаям санқийсанми, болам?!” — дерди. Шовқинни эшитишиб: “Бўрибой чолга бир нарса бўлганга ўхшайди?” деган ўйда аввал қўшнилар югуриб келишди. Кампир ҳамон ўғлини бағридан бўшатгиси келмас, мабодо бўшатадиган бўлса, яна у йўқолиб қоладигандек туйиларди.
— Бизгаям беринг-да энди қочоқни, бир бағримизга босайлик! — деди ниҳоят Мавлон ака тоқати тоқ бўлиб.

— Кўрдингларми менинг боламни? Қаранглар. Ҳамма тополмай ўлиб кетади, девди. Топилди-ку! Бағрим тўлди-ку, Мавлонбой! — деди кампир унга жавобан.
— Муборак бўлсин, момо! Қучоқлаб тураверасизми, қўйиб юборинг, бизам кўришайлик энди, — дея Мавлон ака чорпояга чўккалаб, Рустамнинг қўлидан ушлади. У доим кампир билан
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top