Tasodifiy hikoya: 2- kursligimda davomiiiii
Xullas sevarani gaplarini uzoq oyladim va azizga rad javobini berdim. U uzbga qaytdi va biz xar kuni...davomi

Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 11 (kamolov)
ҳазил-ҳузул қилиб юрарди.
— Беринг энди бошқаларгаям! — деган ran эшитилди тўпланганлар ичидан ҳам. Шундан кейингина кампир истар-истамас ўғлини бағридан бўшатди. Рустам ўзини қучоқлаётган эркаклар-у, юзидан ўпаётган аёлларга кулиб -ҳайратланиб қарарди. Тўпланган одамлар ичидан отасини қидираркан, соқолли кишилардан қай бири отам экан, дея ўйлар эди.
— Мана, янгаларинг, — деганча бир пайт хотинию бола-чақаларини, укаси Баҳромнинг хоти ни ва унинг болаларини етаклаб келиб қолди Равшан. Бироқ Рустам ҳеч балони тушунмади ва атрофга
аланглаб, таржимонни қидира бошлади. Ҳартугул, унинг ўзи Рустамдан кўз узмай турган экан, тезда ёнига етиб келиб Равшаннинг гапларини таржима қилди. Рустам хурсанд бўлиб кетиб, кагга янгасининг юзидан ўпди.
— Манавилар менинг болаларим, сенинг жиянларинг, — деди Равшан укасининг қилиғига ғаши келса-да, кулиб. Рустам энди уларни бирма-бир қучоқлаб ўпишга тушиб кетди. Шундан кейин Равшан Баҳромнинг хотини билан ҳам Рустамни таништириб қўйди. Оилавий танишув ниҳоясига етгач, Рустам:
— Булардан сўранг, отам қаерда эканлар? — дея таржимонга юзланди.
— Отамнинг мазаси йўқ, — деди Равшан.
— Нега? — деди бирдан ҳаяжонланиб кетган Рустам.
— Сенинг дардингда тамом бўлган, ука! Ҳозирам сендай меҳмонни қолдириб, мен шаҳарга кетишим, дори-дармон топиб отамга оборишим керак, — деди кўзидан оқиб келаётган ёшни тиёлмаган Равшан.
— Тўхтанг, тўхтанг, — деди таржимонга одамлар орасидан ёриб, ака-уканинг ёнига келган оқсоқол, — бу гапни таржима қилманг. Уят бўлади, ука. Ҳозироқ бошқа одам шу дориларни топиб, дўхтирхонага етказиб беради.
— Хўп, — дея таржимон Рустамнинг акасининг гапларини бошқача таржима қилди:
— Отангизнинг соглиги анча яхши экан. Сизни согинибди.
— Кетдик, ҳозироқ отамнинг ёнига борамиз, — деди Рустам таржимонга. Бу ran тезда атрофдагиларга, Равшанга етказилди. Кампир ҳам эшитди.
— Бечоранинг, — деди кампир ўтирган жойида, — юрагининг мазаси йўқ. Улининг келганини бирдан эшитиб қолса, бир нима бўп қолади. Яна боламга етишган жойимда чолимдан айрилиб қолмайин...
* * *
— Нега мени ярим кечаси безовта қилиб бу ерга олиб келдинг? Ҳамма нарсага фаросатинг етар экан, ўзинг ишингни қолган жойидан давом этказавермайсанми? — дея жаxл билан ўрнидан туриб кетди Эдуард.
— Сен билан тортишадиган пайт эмас ҳозир. Йигитларимга ичим ачияпти. Наҳотки шуни тушунгинг келмаса?! — деди Вадим унга қараб.
— Ўзингнинг жонингга-чи, ичинг ачимаяптими? Йигитларингни...
— Унда ўзинг бажарасан бу ишни, — дея бирдан Эдуарднинг гапини бўлди Вадим. Эдуарднинг ранги оқариб кетди. У қўли титраган ҳолда ёнидан сигарета чиқариб лабига қистирди-да, бир амаллаб тутатиб олди.
— Мен, — деди у шундан кейин овози қалтираб, — амалиётчи эмасман. Мен назариячиман. Амалиётни сенга чиқарган.
— Юрагинг ёрилиб кетдими? — дея кулиб қўйган Вадим ҳам сигарета тутатди.
— Мен сенинг мақсадинг нима эканлигини тушунмаяпман.
— Нега бунча довдирайсан? — деди Вадим. — Биламан, бунақа ишларни эплаш қўлингдан келмайди, лекин қанчалик оғирлигини бир маротаба бўлсаям ўзинг ҳис этишинг учун айтдим бу таклифни. Вадимнинг шу гапидан кейин Эдуарднинг бироз
титроги босилди. У диванга ўтирди-да, шишадаги пивони бир кўтаришда охиригача симириб юборди.
— Ўйлаб кўрсам, сен ҳақ экансан. Айтганингни ҳозирдан бажаришга киришаман. Менинг одамларимдан олтитаси, Семённикидан ҳаммаси нариги дунёга равона бўлади. Фақат бунинг учун озгина ёрдам бериб юборасан. Келишдикми? — деди Вадим. — Озгина бўлса майли, — деди ичилган пиво бирмунча томирини кенгайтирган Эдуард.
— Паша! — дея бақирди Вадим. Унинг овозининг акс-садоси сўнган заҳоти эшик очилиб, барзангидай бир йигит кириб келди. — Уйда Семённинг нечта одами қолган бўлса,
ҳаммасини ҳаммомга йиғ, — дея буйруқ берди унга Вадим. Йигирма дақиқага қолмай унинг амри адо этилди. Унгача Вадим билан Эдуард бир оғиз ҳам гаплашишмади. Индамасдан кетма-кет сигарета чекишди. Яна икки шишадан пиво олиб келтиришиб, секин-секин ичишди. Йигитлар ҳамма йиғилгани ҳақида хабар келтиришганидан сўнг Вадим бир нуқтага тикилган кўйи ўша Паша исмли йигитга уларнинг ҳаммасини отиб ташлашни буюрди.
— Уларнинг аксарияти аёллар, — деди Паша хўжайин буйруғини ўзгартирармикин деган умидда.
— Нима қипти? — дея унга ўқрайиб қаради Вадим. — Сениям ҳаммомга қамалгинг келиб қолдими?
Бу гапдан Паша бирдан сергакланди ва илдам қадамлар билан ҳаммом томонга кетди. Бироздан кейин у ёкдан автоматнинг тариллаган овози эшитилди.
— Биринчи гуруҳ тинчиди, — дея пичирлади Вадим ўзига-ўзи гапиргандай, — навбат кейингисига. Паша “иш"ии битириб, Вадимнинг бошқа йигитлари билан бирга қайтиб келди. У Вадимнинг савол назари билан қарашига жавобан: “Ҳаммаси тамом” , дегандек бош қимирлатди.
— Энди икки киши дам олади, қолганлар қўриқчилик қилади, — деди Вадим, — биринчи навбат Паша билан Олегга, қолганлардан иккитанг эшик олдида, иккитанг дарвозанинг ёнида турларинг. Тўртта йигит ташқарига чиқиб кетди. Дам олувчиларга эса Вадим Семённинг иккинчи қаватдаги ётоғига чиқишларини буюрди. Сўнг ўзи бир дона сигарета олиб, унинг махоркасини тўкиб ташлаб, ўрнига эзилган наша баргларини солди ҳамда унинг атрофини тупуклаб ҳўллади. Шундан кейингина тутатди. Ва ичига чуқур тортиб, тутунни бироз ушлаб турди-да, сўнг чиқариб юборди. Уч марта шундай қилганидан кейин вужуди енгиллашди.
— Агар қанотим бўлганида, ҳозир учиб кетган бўлардим, — деди у Эдуардга қараб. Эдуард унга ачиниб қаради:
— Сенинг бунақа одатинг борлигини илгари билмаган эканман.
— Ҳали кўп нарсани билмайсан, — деди Вадим ва ўрнидан туриб, костюмининг ён чўнтагидам тўппонча чиқарди. Иккинчи чўнтагини кавлаб, овоз сусайтиргични олиб, уни тўппончанинг мил и га бураб ўрнатди-да, тез-тез юриб иккинчи қаватга кўтарилди. Чироқ бирдан ёнганида Олег билан Паша ўринларидан сакраб туришди.
— Мабодо “ гомик”масмисанлар? — дея тиржайди Вадим.
— Битта ўринга икковинг ётиб олибсан. Яна бир-бирингни-а... Унинг гапи-ю, қўлидаги тўппончани кўрган йигитлар ҳайраздан қотиб қолишди.
— Мени кечирасизлар, вазият шуни тақозо қилиб қолди, — дея Вадим кетма-кет тўрт марта тўппонча тепкисини босди. Иккала йигит ҳам бирдан қонига бўялганча полга г>фсиллаб қулади. Эдуард тўппонча овозини эшитмади-ю, аммо гурсиллаган овоз унинг қулоғига аниқ-тиниқ етиб келди. Бу унинг кўнглида озгина ҳадик пайдо қилди. Ҳаяжонини босиб олиш учун, стол устидаги пиволарни бирма-бир симиришга тушиб кетди. Вадим мамнун қиёфада юқоридан тушиб келдида, Эдуардга эшикнинг ташқи томонида қўриқчилик қилаётганларни чақириб келишни буюрди. Бу буйрукдан Эдуард оғринди. Лекин Вадимдан айни пайтда ҳамма нарса кутиш мумкинлигини ўйлаб, дарров унинг айтганини бажарди. Вадим уларга дам олиш учун бошқа хонани кўрсатди. Йигитлар дам олган и киришди-ю, аммо ухлашга улгуришмади. Худди боягидек усулда уларни ҳам Вадим нариги дунёга равона қилди. Дарвоза қўриқчилари эса уйга кирган заҳотиёқ
кўкракларидан ўқ еди.
— Ана, ҳаммаси тамом, — деди Вадим қўлидаги тўппончани стол устига отиб юборар экан.
— Гувоҳларнинг биронтаси ҳам қолмади. Энди Семённинг мен томонимдан ўлдирилганлигини