Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Xoin 4-qism
Biroz pul ishlash uchun shunaqa qilayapman. -dedim. - Xoin! -deb baqirib tepdi. Chap bergandim ikki...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Tuzoq 11 (kamolov)
<< 1 2 3
сену мен биламиз. Мабодо биронта одам исини оладиган булса, иккимиздан биттамиз хиёнат қилган бўламиз.
— Мендан хавотир олма, — деди Эдуард унга илжайиб қарар экан. — Мен шу пайтгача сенга хиёнат қилган бандамасман.
— Тугри, — деди кўзи қизариб кетган Вадим. —Шунча мурдани нима қиламиз энди?
— Уй-пуйга қўшиб ёқиб юбориш керак. Шунда ҳеч ким бу ерда сенинг йигитларингнинг жасади борлигини билмайди.
— Бу ерда қанча бойлик борлигини биласанми сен? — дея Вадим қулочини ёзиб атрофни кўрсатди.
— Мўлжаллаган бойлигинг олдида бу сариқ чақа.
— Тўғри! — дея хитоб қилди Вадим, — Рустам энди меники бўлади! Уй гуруллаб аланга олган маҳал Вадимнинг куйиб жизғанаги чиқиб кетаётган жасадларга эмас, балки уйга, унинг қаеригадир яшириб қўйилган пулларга ичи ачиди. Шу боиски, бирор беш дақиқа ёнаётган уйга термилиб қолди. — Кетдик, — деди унинг ёнига келиб қўлидан ушлаган Эдуард. Машина рулига Вадим ўтиролмас эди. Қўллари,
умуман, бутун вужуди тинимсиз қалтирарди.
Ўзининг ақлидан, қилган ишларидан мамнун бўлган Эдуард эса хурсанд эди. Бор овозда қўшиқ айтгиси келарди. Албагга, буларнинг ҳаммаси унинг ичида эди, сиртида Вадим каби пешонаси тиришган, қайғуга кўмилиб қолган кўринарди. У машинани тўғри ўз уйига ҳайдади. Вадим ундан
“Нега сеникига бораяпмиз?” дея сўрамади. Чунки унгаям Эдуарднинг уйига бориш маъқулроқдай туйилди. Вадим унинг уйига борганидан кейин ҳам наша ўради. Бироқ бир ўзи ҳаммасини чекмади, дўстига ҳам илинди. Эдуард умрида ҳали бирор марта ҳам наша чекиб кўрмаган эди. Шундай эса-да, Вадимнинг қўлини қайтармади. Тутунни симирди-ю, лекин ичига ютмай, оғзида маълум муддат сакдаб турганидан сўнг чиқариб юборди. Улар кўп ўтиришмади. Вадимнинг кўзи юмилиб кетаверди. Эртасига тушдан кейингина уйгонган Вадим ўрнидан турмай анча вақт ўйланиб, кечаги воқеаларни эслаб ётди. Эдуард эса соат саккиз бўлмасидан бурун уйгонган ва уйида ўзининг ишлаши учун махсус ажратилган хонада келгуси режаларни тузиб чиқмокда эди. У ўзи сезмаган ҳолда “дўст”ининг “томир"ини қимирлатиб қўйганди. Буни ўша Вадим унинг маслаҳатини миридан сиригача қолдирмай бажараётганда илгаган эди. Энди у Вадимни мутлақо сафдан чиқариб юбориш, у эришган нарсаларнинг барини ўз ихтиёрига олиш ҳақида бош қотираётган эди. Шу боис, қоғозга айрим нарсаларни чизар, кейин ўчирар, сўнг мутлақо бошқа шаклни чизиб кўрарди. Яна чизилган шаклнинг баъзи жойлари ўзига маъқул келмасдан, унинг ҳам баҳридан ўтиб қўярди. Албатта, оппоқ қоғоздаги яхшиликдан далолат бермайдиган турли чизикдарнинг маъно-мағзига фақат унинг ўзигина тушунарди. У уч соатга яқин тер тўкканидан кейин ниҳоят ниятига етди. Ва бу ишни ҳам қойиллатгани учун ўрнидан туриб керишди-да, ошхонага борди ва музлаткични очиб, ярми ичилган ароқ шишасини олди. Уни биронта идишга қуйишга эриниб, шишанинг ўзидан икки қултум ютди. Худди ўша маҳал хаёл суриб ётавериб зериккан Вадим бошини болишдан кўтариб, соатни билиш мақсадида, стол устидаги қўл телефонига қараган эди, жавобсиз қолган қўнғироқларни кўриб таажжубланди. “ Йигирмадан зиёд қўнғироқ бўлибди-ю, биронтаси ҳам мени уйғотолмабди. Шунчалик қаттиқ ухлаб қолибман-да” , — дея ўйлади у. Ва энди ўзига кимлар телефон қилганлигини билиш учун телефон тугмачаларини бирма-бир босаётганида у яна жиринглаб қолди.

— Алло, — деди Вадим кўзини уқалаб.
— Тирикмисан? Бормисан? Қаерларда юрибсан?

давоми бор
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top