Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: НИМАГА КЕЛДИМ-АХИР 3
Жахл килган булиб Россияга бир йил келмадим. Эрим билан яшаган уйимизга хам бормадим,онам ...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 >>

Tuzoq yakuniy qism (kamolov)

Добавил:(((kamolov))) (08.12.2016 / 10:41)
Рейтинг:rating 214152 article (0)
Прочтений:21295
Комментарии:Комментарии закрыты
— Ҳа, — деди ҳайдовчи, — бир эмас, тўртга йигитни ўлдириб кетишибди. Бечоралар россияликлар экан. Шунга ағдар-тўнтар бўлиб ётибди. Игор орқа томонга бир қараб олди-да, кейин:
— Виталий, — деди пешонасини қашиб, — фотоаппаратни олдингми?
Унинг шериги бирдан вазиятни тушунди.
— Йўқ, эсимдан чиқибди, — деди атайлабдан.
— Ака, — деди ҳайдовчига Игор, — институтда шунақанги латта бола билан ўқиётганимга пушаймон еб юбораман баъзан. Сиздан илтимос, орқага қайтайлик, меҳмонхонага бориб фотоаппаратни олиб келмасак бўлмайди.
— Пул борми? — деди ҳайдовчи пинагини бузмай.
— Бор?— деди ҳайрон бўлиб Игор.
— Ун да фотоаппарат деганлари ҳозир қаҳат эмас, исталган жойдан топиш мумкин.
— Ака, уни икки минг. “кўки"гаям тополмайсиз. Японларники. Токиодан олиб келганман. Шунақа зўрки, — дея ўзининг фотоаппаратини мақтади Игор.
— Майли, шунақа бўлса, орқага қайтамиз, — дедиҳайдовчи. Меҳмонхонанинг ёнига етиб борганларидан кейин тўртала йигит ҳам машинадан тушишди. Игор қайдовчини овора қилганлари учун кира ҳақини икки баравар қилиб тўлаб, бугун кеч бўлиб қолганлигини, энди эртага саёҳатга чиқишларини айтди. Хайдовчи “ Менга барибир”, дегандай елкасини қисиб қўйди-да, пулни олиб, жўнаб кетди.
— Қовун туширибмиз, — деди ўзларининг хоналарига чиққанларидан кейин Игор. — “ Мент”лар хитланиб қолибди. Энди Рустамнинг қишлоғига боришимиз қўлга тушишимиз билан баробар... Ҳозир келакелгунча мен бир нарсани ўйлаб келдим. Шефга қўнғироқ қиламиз-да, Семённинг одамлари “ари”нинг уясини қўзғатиб қўйганлигини айтамиз. Шу билан бошимизга келадиган балодан қутулиб қоламиз. Агар рост гапни айтадиган бўлсак, тўрталамизнинг ҳам калламиз кетиши аниқ. Унинг ran и ҳаммага маъқул ту шли. Зеро, ҳамманинг хаёлида чигалликдан қандай чиқиш мумкин, деган ўй бор эди.
— Семённинг одамлари ўзига ўхшаганда, — деди Вадим Игордан тафсилотларни эшитгач. — Энди аэропортдан хабар олиб туринглар. Рустам барибир узоқ вақт қишлоғида туролмайди. Унинг Америкада қиладиган ишлари кўп. У ўтирган самолётга сенларам чиқасанлар-да, ҳамма ишни Америкада ҳал қиласанлар. У ёқда бундай ишларни қилиш осонроқ кўчади.
Игор иш осонлашганлигини эшитиб хурсанд бўлиб кетганидан шерикларига қараб илжайиб қўйди.

* * *

Кампир чолининг худойиси ўтганидан кейин Равшанни ёнига чақирди-да:
— Анави чул'читдан сўраб бил-чи, ўзи билан юрган ўрис хотини унга ким бўларкан? — деди.
— Чулчитингиз ким, эна? — деди ҳайрон бўлган Равшан.
— Шуниям билмайсанма, уканг-да. Ҳеч балога тушунмайдиган одамди чулчит дейди. Ҳали билмайман, қандай қип уни одам қилиб оламиз... Агар хотини бўлса, отангнинг қирқи ўтганидан кейин элга билдирув қип қўяйлик. Тўй қиламиз деса кўнма. Отамнинг йили ўтмай туриб, бу уйда тангир-тунгир бўлмайди, дегин.
Укасининг кўрсатган муруввати туфайли бир қоп пулни орқалаб кўргач, ғоз юришни одат қилиб олган Равшан ёлгиз ўзи огилхона томонда у ёқдан-бу ёққа хаёл суриб бориб-келаётган Рустамнинг олдига борди-да, укасининг ўзбек тилини билмаслигини ҳам унутиб, энасининг гапларини унга айтди.
Рустам акасига жилмайиб қараган кўйи елкасини қисди.
— Оббо, — деди Равшан бошини қашлаб, — энам айтганича бор-да, чулчитдан фарқинг йўқ.
У таржимон иш билан қаёқкддир кетганлиги сабабли хотинлари билан бирга ўтирган Анжеланинг ёнига борди. У ерда ҳам асосан иккала овсин ўзаро гаплашишар, Анжела уларнинг ҳеч бир сўзига тушунмасдан гоҳ унисининг, гоҳ бунисининг оғзига анграйиб ўтирарди. Равшаннинг армияга бориб келгани фойда бериб, чала-чулпа русча гапириб, Рустамга ким бўлишини жувоннинг ўзидан сўради. Анжела унинг гапидан кейин қизариб кетди ва бу ҳакда яхшиси Рустамнинг ўзидан сўраш кераклигини айтди.
— Унингга ҳеч балони тушунтириб бўлмаяпти, юр, ўзинг сўраб бер, — деди Равшан. Акасининг саволи Рустамни ўйлантириб қўйди.
Хотиниммас, деса, Анжела у билан куну тун бирга. Бунинг устига, ундан ҳомиласи ҳам бор. Хотиним дейдиган бўлса, буям ҳақиқатдан йироқ. Шу боисдан у бироз муддат ер чизиб турди-да, кейин умид билан унинг кўзига тикилиб турган Анжелага:
— Акамга айт, сен менинг хотиним бўласан, — деди. Бундай хушхабарни эшитган Анжеланинг кўзидан
ёш сизиб чикди ва Равшаннинг борлигига эътибор ҳам қилмасдан Рустамнинг бўйнига осилиб олиб, унинг лабидан ўпди. Буни кўрган Равшан бирдан ерга қаради. Нарироқда уларни кузатиб турган кампир:
— Ҳаҳ, бетингдан бузилгур, — дея Анжелани қаргади. Яхшигина томошага гувоҳ бўлган овсинлар эса бирдан кулиб юборишиб, бир-бирига қарашди.
— Унда айт эрингга, — деди Равшан ерга қараганча гапириб, — отамнинг қирқи ўтганидан кейин қўй-пўй сўйиб элнинг олдидан ўтиб қўямиз. Гарчи Равшаниниг сўзлари русчанинг бузилган шаклида талаффуз қилинган бўлса-да, Анжела ҳеч балони тушунмади. Зеро, у қўй сўйиб элнинг олдидан ўтиш нима эканлигини тасаввур ҳам қилолмас эди. Кечга бориб уларнинг уйлари яна гавжумлашди.Оқсоқол, серқатнов бўлиб қолган ҳокимият вакили, таржимон келишди. Тўрт-беш милиционер эса уларнинг уйлари тўғрисида, кўча четида туришди. Айнан кўчада турган милиционерлар Рустамнинг кўнглига яна бир марта ғулғула солди. Унинг кўнгли бу ердаям худди Россиядагидек нималардир содир бўлаётганлигини сезар эди. Келгувчилар унчалик кўп ўтиришмади. Икки соатлар у ёқ-бу ёкдан гаплашиб туришган бўлишди-да, бир косадан шўрва ичишиб, таржимонни қолдиришганча қайтиб кетишди. Шундан кейин Рустам Анжелага кўнглидан кечаётган ўйларни айтди.

— Эҳтимол, шунақа воқеалар содир бўлаётгандир ҳам, мен бу ёққа келаётганимизда, меҳмонхона ёнида бизни кузатиб турган Семённинг йигитларини кўргандай бўлувдим. Балки уларни бу ернинг милиционерлари сезиб қолишгандир. Шунинг учун биздан тез-тез хабар олиб туришгандир, — деди Анжела ўзига эр деб ҳисоблай бошлаган одамнинг кўзига тик қараб.
— Менинг кетгим келаяпти, Анжела, — деди Рустам кутилмаганда. — Бу ерда кўпроқ қоладиган бўлсам, қариндошларимни ҳам ташвишга солиб қўяман. Энг яхши йўл тезроқ Америкага кетиш. У ерда ҳам ишларим қалашиб қолган.
— Менимчаям, шундай қилсанг тўғрироқ бўлади. Мана, қариндошларингни топиб олдинг. Энди истаган пайтда келйб кетишинг мумкин. Эртасига эрталаб Рустам таржимон орқали ўзининг мақсадини акасига айтди. Унинг гапини эшитиб Равшаннинг капалаги учиб кетди.
— Бунинг калласи айниб қолганми? Нималар деяпти ўзича? Шунча вақт изгиб юргани етмайдими? Ҳеч қаерга бормайсан! Бир йўқолиб отамдан айирдинг, энди бизларга знаниям ортиқча қилиб қўймоқчимисан?! — бақирди у.
Рустам унга тезда қайтиб келишини, вақтинчалик Америкага бориб келмаса бўлмаслигини тушунтиришга уринди. Аммо фойдаси булмади. Шундан кейин у таржимон билан бирга энасининг ёнига борди. Эна акаданам ошиб тушди:
— Пишириб қўйибдими сенга у ёкда?! Кетсанг сени оқ қиламан! — дея бақириб берди у углига. Рустам нима деярини билмай қолди ва қизариб бўзариб нари кетди. Туш пайтида улардан хабар олгани келган оқсоқол Рустамнинг қовоқ-тумшуғи осилиб юрганлиги сабабини таржимондан сўраганида, у бўлиб ўтган гапларни гапириб берди. Кўпни кўрган, катта-кичик билан доим алоқада юрган оқсоқол талай муддат ўйланиб қолди, сўнг сўрининг устида ўғлидан баггар ғамга кўмилиб ўтирган кампирнинг
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top