Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Zilolam bilan
salom ismim Anvar 79yilman farg'ona shaxrida yasheman uylanganman bir qiz 1 o'glim bor qizm 3 sinf o...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Seksga aloqador faktlar, maslahatlar
1 2 >>

Захм (сифилис)

Добавил:PFJNSAYDALIMOV (04.01.2017 / 09:20)
Рейтинг:rating 217542 article (0)
Прочтений:22348
Комментарии:Комментарии закрыты
ASSALOMU ALAYKUM, MEN MEDIKMAN..... QUYIDA ENG KO'P UCHRAYDIGAN GENITAL KASALLIKLARDAN BO'LMISH ZAXM HAQIDA MA'LUMOT BERILADI....
Захм (сифилис)

Захм (форс тилида "захм" — "жароҳат", деган маънони, лотин тилида "зирЬШз", "1иез" — "юқумли манба", деган маънони англатади) — окиш трепонема микроби билан чақириладиган, асосан, жинсий йўл орқали юқадиган, наслга ўтувчи сурункали таносил касаллиги. Касаллик дастлабки босқичларда фақат терини шикастлантирса, кейинги босқичларда жамики ички аъзоларда оғир жароҳат ўчоқларини пайдо этиши мумкин.
Захм билан огриган бемор касалликнинг юқумли босқичларида бошқалар учун хатарлидир. Касаллик турли йўллар билан юқиши мумкин, аммо 95-98 фоиз ҳолларда у фақат жинсий алоқа орқали юқади. Лекин соғлом одам захмли бемор қўллаган буюмларни ишлатганда, у билан битта идишдан овқат еганда, ўпишганда касалликни юқтирган ҳоллар ҳам учрайди.
Одам организмига емирувчан таъсир кўрсатувчи касаллик қўзғатувчилари — рангсиз спирохеталар терининг тирналган, шилинган жойларидан ўтиб, хасталикни юзага келтиради. Одатда, касалликнинг илк аломатлари терига юқумли манба тушганидан 20-25 кун ўтгач пайдо бўлади. Бу захмнинг яширин даври ҳисобланади. Аммо, ҳали илк белгилар пайдо бўлмаган шу даврда ҳам бемор жинсий алоқа йўли билан ўз касаллигини бошқаларга юқтириши мумкин.
Касалликнинг яширин (инкубақион) босқичи ўртача 3-4 ҳафтага тенг дейилса-да, гоҳо бу давр узоқроқ (ёки, аксинча, қисқароқ) давом этиши ҳам мумкин. Бунга беморнинг ўзи билмаган ҳолда ангина ёки бошқа яллиғланиш дардини даволаш учун кичик дозада антибиотик қабул қилганлиги сабаб бўлади. Кўпинча ҳам сўзак, ҳам захмга бир пайтда йўлиққан бемор олдин кўриниш берган сўзак бўйича даволанади, захм эса узоқрок муддат яширин қолади. Захмнинг бирламчи даври яширин босқичдан сўнг, яъни зинокорликдан 3-4 ҳафта вақт ўтгач бошланади. Бу пайт оқиш трепонемалар кирган жойда яра пайдо бўлади. Қаттиқ шанкр аталувчи бу яра кўпинча жинсий аъзоларда пайдо бўлади. Қаттиқ шанкр юмалоқ ёхуд овал шаклли, деярли оғриқсиз, пуштисимон рангли, қўл билан пийпаслаб кўрилганда қаттиқлигини сезиш мумкин бўлган яра кўринишида ифодаланади.
Захмга хос бу яранинг орт тешик ҳудудида, тилда, лабда учраши ҳам кузатилган. Одатда, бу хил кўринишлар жинсий алоқанинг ўта бузуқ йўсинларидан фойдаланган зинокорларда кўпроқ учрайди. Гоҳо бирламчи захмнинг кўриниши ташқи жинсий аъзоларда индуратив шиш пайдо бўлиши билан ифодаланиши ҳам мумкин. Бўсага ружу қўйган ёхуд жинсий алоқада оғиз бўшлиғини жирканч мақсадда қўллайдиган кимсаларда яра ангина тарзида учраши ҳам кузатилади. Баъзан бармоқларда ҳам яра — шанкр — панариқий тусида учраб туради. Яра кўпинча битта ёки бир неча дона бўлади Камдан-кам ҳолларда кўпроқ бўлиши мумкин. Захмнинг бирламчи даври ўртача 6-7 ҳафта давом этади. Одатда, яра пайдо бўлгандан 5-8 кун ўтгач, яқин теградаги лимфа тугунларининг шишиб катталашиши кузатилади. 3-4 ҳафта ўтгач эса бирламчи, фаол захмда барча лимфа тугунларнинг катталашиши рўй беради. Зино-кўчасига адашиб кириб қолганларнинг кўпчилигида: "Қандай қилиб бу касаллик ташхисини барвақтроқ аниқлаш мумкин?" — деган савол туғилиши табиий.
Аксари зинокор кимсалар бузуқлик қилгандан кўп ўтмай бу дардни қонда аниқлаш мумкин, деган нотўғри тушунчага эгалар. Ваҳоланки, захм ташхисини аниқлашда қўл келадиган махсус серологик реакқиялар дардни зинодан 6-8 ҳафта ўтгачгина, яъни яра пайдо бўлганидан биро ой кейин аниқлаб бериш имконига эга. Унгача қонни текширтириб таскин топиш ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас.
Бирламчи захм ташхисини энг барвақт аниқлаш услуби — микроскопик текширишлар ёрдамида бажарилади. Бунинг учун Қаттиқ шанкр юзасидаги оқма ёхуд лимфа тугунлар пунктати олиб текширилади. Замонавий серологик текширишлар эса касаллик юққанидан 1,5-2 ой вақт ўтгачгина аҳамиятга молик бўлади. Биринчи босқичнинг яна бир хатарли жиҳати шундаки, унинг аломатлари гоҳо умуман юзага чиқмай зимдан кечиши мумкин. Масалан, микроблар қиннинг шиллиқ бурмаларига ёки бачадон бўйнига тушса, касалликнинг дастлабки аломатларини аёл киши-нинг ўзи ҳам шифокор ҳам сезмай қолиши эҳтимолдан холи эмас.
Кейинчалик захмли яра, яъни қаттиқ шанкр ўз-ўзидан битиб кетиши мумкин. Покизароқ юрадиган кимсаларда бу ярачалар 5 ҳафтагача, касаллик асорат берганда ёки ифлосланганда эса 2 ойгача битмаслиги мумкин. Аммо яраларнинг ўз-ўзидан битиб кетиши қувонарли ҳол эмас, аксинча, бу касалликнинг ўта хатарли бўлган кейинги босқичларга ўтаётганлигидан далолат беради.
"Бемор Т. — 34 ёш. Ҳайдовчи, икки фарзанднинг отаси. Бошқа шаҳардан юк олиб қайтаётганида йўлда машина кутиб турган аёл билан ҳамроҳ бўлади. Тезда апоқ-чапоқ бўлиб олгач, аёл билан йўлдаёқ интим муносабатда бўлишга улгуради. Орадан 20 кунлар вақт ўтгач олатида қизгишроқ дог пайдо бўлади. Кейинчалик бу дог кўпайиб ярага айланади. Яра оч-қизгиш рангда, қаттиқ бўлиб, огриқ сезилмайди. Бемор ўзича ҳар хил малҳам дориларни кўллайди ва яранинг ўз-ўзидан битиб кетганлигини кўриб, кўнгли хотиржамлик топади.
Аммо орадан 5-6 ҳафта ўтгач, беморнинг терисида ҳар хил тошмалар пайдо бўлади. Уўзини беҳол ҳис қилади, боши огрийди ва лимфа тугунлари шишади. Ниҳоят шифокорга мурожаат қилишга аҳд қилади. Текширишда бемор захмнинг иккиламчи даврини бошдан кечираётганлиги ва худди шу ўзгаришлар унинг турмуш ўртогида ҳам борлиги маълум бўлади ва улар даволанишга жалб этиладилар ".
Касаллик дастлабки босқичдаёқ аниқланиб, даво чоралари кўрилмаса, захмнинг иккиламчи даври бошланади ва 7-10 ҳафта вақт ўтгач, бадан ҳамда оёқ қўлларга оч кизғимтир тошмалар тошади. Тил, оғиз шиллиқ қавати, бодомча безлар ва товуш бойламлари ич юзасида ҳам яра-чақа тусидаги тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Ютиниши бироз қийинлашган, ўзини бўғилгандай ҳис қилувчи бундай беморлар билан ўпишиб кўришиш ҳам касаллик юқиши учун етарли ҳисобланади. Бу даврда дармонсизлик, бош оғриғи, бўғимлар ва мускуллар толиқувчанлиги, ҳарорат кўтарилиши каби белгилар пайдо бўлади. Хавфли жиҳати шундаки, тошмалар Омамни унчалик безовта қилмайди, шунинг учун ҳам кўпчилик унга бепарво бўлиб, касалликни навбатдаги босқичга ўтказиб юбориши мумкин. Орадан маълум вақт ўтгач, бу тошмалар йўқолиб кетади, кейинчалик эса сон жиҳатидан камроқ бўлса-да, бу тошмалар яна пайдо бўлади. Бу захмнинг иккиламчи даврининг қайталанган тури ҳисобланади.
"С. — 27 ёш. Унда иккиламчи қайталанган захм топилган. У тўйларни "гуллатувчи" отарчи раққоса бўлиб, давралардан сўнг кўпчилик билан жинсий муносабатда бўлган. Захмнинг дастлабки белгиларини, ҳойнаҳой, улар қин ичида бўлганлиги учун сезмаган. Мутахассисга мурожаат қилишидан бир ярим ой муқаддам танасига безовта қилмайдиган тошмалар тошиб, аста-секин, ўз-ўзидан йўқолиб кетган. Аммо томогида пайдо бўлган нохуш сезги ва овози бўгилганлиги учун мутахассисга мурожаат этишга мажбур бўлган. Дарҳақиқат, текшириш жараёнида огиз бўшлигига, бодомча безлари ва жинсий аъзоларига яккам-дуккам тошмалар тошганлиги аникланди ".
Бу даврда баъзи беморларда соч тўкилиши, бўйин, тўш териси рангининг оқариши кузатилади. Бемор бу даврда ҳам даволанмаса, касаллик юққанидан 3-4 йил ўтгач,
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top