Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: TAQDIR BESHAVQAT (tanlov uchun)
Sevgi nma? Rostini aytsam xaqiyqiy sevgimizni uchratganimizda uni qadriga yetmimiz buni xoxlasak xox...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar
1 2 >>

Башоратчи ит (Детектив ҳикоя)

Добавил:Lewandowski (17.04.2017 / 17:26)
Рейтинг:rating 225679 article (0)
Прочтений:14717
Комментарии:Комментарии закрыты
Муаллиф - Гилберт Кит Честертон



– Ҳа – деди Браун Ота. – Мен итларни яхши кўраман. Аммо одамлар қадимдан бу жониворларни илоҳийлаштириб келганини сира ҳазм қила олмайман.

Руҳоний Феннес исмли ёш йигит билан гаплашаётганди. Йигит унга бир неча дақиқа ҳайратланиб қараб турди. Кейин жилмайди.

– Нимани назарда тутаётганингизни тушундим – деди. – Сизга одамлар итларни илоҳга айлантириб қўйгани ёқмайди. Шундайми, Ота? Лекин мен баъзан итлар биздан кўра кўпроқ нарсани билади деб ўйлаб қоламан.

Руҳоний индамай, оёғи остида ётган катта қора итни бошидан туртди.

– Аслида – деди Феннес ҳаяжонланиб. – Мен сизга айтиб бермоқчи бўлган жиноят ишида итнинг ўрни бошқача.

Йигит чўнтагидан газета чиқариб Браун Отага кўрсатди.

– Манави мақолада ҳаммаси батафсил ёзилган.

Йоркшир графлигидаги Кранстон шаҳарчасида содир бўлган даҳшатли воқеалар сирли ҳикояга ўхшайди. Қотиллик қандай ва нима билан содир этилганини тушунтириб бериш мушкул. Полковник Дрюс ёзги шийпонда ўтирганида орқасидан пичоқланган. Шийпонга фақат битта эшикдан кириш мумкин. Гувоҳларнинг кўрсатмасига қараганда қотиллик содир бўлган пайтда шийпонга ҳеч ким кирмаган.

Полковникнинг котиби Патрик Флойд қотиллик вақтида нарвонга чиқиб дарахтларни қайчи билан бутаётган бўлган. Бу нуқтадан бутун боғни кўрса бўлади. Дрюснинг қизи Жанет эса бу пайтда айвонда эди. Қиз ҳам уйга ҳеч ким кирмаганини тасдиқлади. Яна битта гувоҳ Доналд Дрюс, отаси ўлдирилган вақтда ўз ётоқхонасининг деразасидан боғни томоша қилиб ўтирган.

Қолган икки гувоҳ, доктор Валентин ҳамда полковникнинг адвокати Обрей Трейлнинг кўрсатмалари ҳам бошқа гувоҳларникига мос келяпти.

Кундузги соат 3:30 да Жанет Дрюс шийпонга кириб отасидан – Чой олиб келайми? – деб сўрайди. Полковник чой ичмаслигини, адвокати жаноб Трейлни кутиб ўтирганини айтади. Қиз шийпондан чиқиб келаётганида, боғдаги йўлакда адвокат Трейлни учратади. Адвокат полковникнинг олдига киради ва ярим соатдан сўнг қайтиб чиқади. Гувоҳлар Дрюснинг шахсан ўзи адвокати билан хайрлашаётганини кўришган.

Полковник Дрюс бир кун аввал уйга кеч қайтган ўғли Доналддан жаҳли чиқиб юрган бўлса ҳам ўша куни кайфияти яхши бўлган. Меҳмонга келган икки жиянини ҳам илиқ кутиб олган. Бу икки йигит амакилари ўлдирилган пайтда сайр қилаётган бўлган.

Адвокат кетганидан ўн дақиқа ўтгач, жанет Дрюс дадасидан хабар олиш учун яна шийпонга киради ва полда ўлиб ётган отасини кўради. Унинг оқ плаши қип-қизил қонга бўялганди...

Браун Ота мақолани диққат билан ўқиб чиқди.

– Демак полковник ўша куни оқ плашда бўлган? – деди бироз ўйланиб тургач.

– Худди шундай – тасдиқлади Феннес. – Полковник тропик мамлакатларда яшагани боис оқ плаш кийиб юришга одатланган. Мен ўзим ҳеч нарсани кўрмадим. Қотиллик содир бўлганида мен полковникнинг икки жияни билан сайр қилаётгандим. Мен сизга айтган ит ҳам биз билан бирга эди.

– Адвокат ҳақида нима биласан? – деб сўради Браун Ота.

Феннес бироз жимиб қолди-да жиддийлик билан гап бошлади.

– Трейл ўзгача инсон. Яхши кийинади аммо бироз асабий. Доим бўйинбоғини у ёқдан бу ёққа ўйнатаверади.

Йигит яна тўхтаб қолди.

– Нима бўлганда ҳам ўша ит қотил кимлигини билади. Бунга ишончим комил – деб қўшимча қилди.

Руҳонийни ит ҳақидаги гаплар қизиқтирмаётгандек эди. Браун Ота одамлар ҳақида кўпроқ билишни истарди.

– Сен ўзи Кранстонга Доналд Дрюсни кўргани бормаганмидинг? У сен билан сайр қилмадими?

– Йўқ – деб жилмайди Феннес. – Доналд озгина ёввойироқ. Кечаси санғиб юради-да, тушгача ухлайди. Мен бир пайтлар Ҳиндистонда ҳарбий зобит бўлган Доналднинг икки амакиваччаси билан бирга сайр қилдим. Каттаси Герберт Дрюс фақат отлар ҳақида гапирди. Кичкинаси Гарри эса ўзининг Монте Карлодаги омадсизлигидан нолиди. Қиморда пул ютқазган экан.

– Тушунарли – деди руҳоний. – Энди ит ҳақида гапирчи. Бу кучукнинг қандай каромати бор экан?

– Манави итга ўхшайди – Феннес Браун Отанинг оёғи остидаги кучукка ишора қилди. – Итга ишониш тўғри эмас деб айтгандингиз. Бироқ мен ўша кучукнинг ўзгача ҳислати борлигига ишонаман. Унинг исми Нокс. Герберт Дрюс, унинг укаси Гарри ва мен Нокс билан бирга қирғоқда сайр қилдик. Полковникнинг ёзги уйи денгизга яқин. Уйни орқасида айланиб юриб денгиз яқинидаги қоятош олдидан ўтдик. Бу қоятош “Қисмат қоятоши” деб аталади. Қоятош олдидан ўтишимиз билан, даҳшатли нимадир содир бўлганини ҳис қилдим. Мен Гербертнинг орқасидан кетиб борардим. Гарри эса шийпоннинг орқасидаги яшил тўсиқ остида тўхтаб сигарета тутатди. Биз ундан соат неча бўлганини сўрадик. Гарри соатига қараб вақтни айтди. Герберт иккимиз озгина узоқроққа юрдик. Соҳилга бориб денгизга қараб таёқчалар отдик. Шу пайт ғалати воқеа содир бўлди. Герберт таёқчасини денгизга отганида Нокс югуриб бориб таёқчани тишлаб олиб келди. Кейин ортимиздан келган Гарри ҳам таёқчасини денгизга отди. Ит таёқчани олиб келиш учун денгизга югурди. Сувга шўнғиб таёқчани излади. Шу пайт бирдан тўхтаб атрофга алади-да тезлик билан олдимизга югуриб келди. Қаршимизда ўтириб олиб инграй бошлади. Овози қўрқинчли эди. Биз ҳайратланиб Ноксга қараб қолдик. Ит инграётган маҳал аёл кишининг чинқириғи эшитилди. Бу овоз шийпонда отасининг жасадини топган Жанет Дрюсники эди.

Феннес тўхтаб қолди.

– Ит ҳаммасини билади – деди ниҳоят. – Чунки Нокс айнан полковник ўлдирилган пайтда денгиздан чиқиб инграшни бошлади.

– Кейин нима бўлди? – деб сўради Браун Ота.

– Биз ёзги уйга қайтдик. Боғда адвокатни кўрдик. Уни кўрган ит қаттиқ хуриб жаноб Трейлга ташланиб қолди. Адвокат қочиб кетди. Эҳтимол Нокс уни қотил деб ўйлагандир.

Браун Ота ўрнидан туриб кетди. Унинг юзи ғазабдан қизариб кетганди.

– Демак ўша кўппак қотил кимлигини билади-а?! – деб жаҳл билан бақирди. – Сен аҳмоқ Нокс адвокатни қотил деб ҳисоблайди демоқчимисан?

Феннес руҳонийнинг асабийлашаётганидан ажабланди. Бир неча дақиқа индамай турди.

– Сизга нима бўлди, Ота? – деб сўради. – Мен нима қилдим?

Браун Ота қилган ишидан ҳижолат тортди.

– Кечирасан, болам – деди бироз кўнгли юмшаб. – Эҳтиросга берилиб, қизишиб кетдим. Илтимос мени кечир, ўғлим. Энди мена кейин нима бўлганини айт.

– Сиз бу итда сирли ҳислат борлигига ишонмаслигингиз мумкин – деди йигит. – Аммо Нокснинг ўзини тутиши ғалати. Аввал эгаси ўлганини сезгандек ингради, кейин адвокатни кўриши билан унга ташланди. Сизнингча бу ҳеч нарсани англатмайдими?

Руҳоний ҳеч нарса демади.

– Трейл жуда ғалати одам – давом этди Феннес. – Асабийлашганидан доим бўйинбоғини ўйнайди. Бу мени ўйлантириб қўйди. Полиция ёзги уйдаги ҳаммани тинтиб кўрди аммо ҳеч кимдан қотиллик қуроли топилмади. Мен адвокатнинг бўйнидаги тўғноғич қотиллик қуроли эмасмикан деб ўйлаб қолдим.

Браун Ота бош чайқади.

– Эҳа – деди ўйчан ҳолда. – Қотиллик қуроли. Бу ҳақида яна бошқа таҳминларинг борми?

– Гарри Дрюсда баъзи фикрлар бор. Ҳиндистон полициясида ишлагани сабаб тергов ишларида анчагина тажрибага эга. Жуда ақлли йигит. Қандайдир қоидабузарлик қилгани учун полициядаги ишидан ҳайдалган. У ҳам ит ҳақидаги фикримга қўшилмади. Айтишича итнинг ириллаши ҳеч
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top