Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: özbeklar haqida sher
Borib qolsang moskovga. Kremlga qarab quy. Putinni kurib qolsang. Urischalab javrab quy. А...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Башоратчи ит (Детектив ҳикоя)
<< 1 2
қандай аҳамиятга эга эмас экан.

– Бу борада Гарри ҳақ – деди руҳоний.

Хонада бироз жимлик ҳукм сурди. Браун Ота ўйланиб турди-да, кейин Феннесга қаради.

– Адвокат – деди. – Ўша куни полковник шийпонга Трейлни нега чақирди?

– Полковник Дрюс васиятномасини ўзгартирмоқчи бўлган экан.

– Хўш, ўзгартирибдими?

– Ҳа. Дрюс ўғли Доналддан хафа эди. Шу боис қизи Жанетга акасига нисбатан кўпроқ бойликни мерос қилиб қолдирди.

– Демак Жанет Дрюс отасининг ўлимидан кўпроқ манфаат кўрди.

– Эй Худойим! Руҳоний Ота, сиз нимани тазарда тутяпсиз?

– Қиз доктор Валентинга турмушга чиқмоқчими?

– Менимча шундай. Улар бир бирини севади.

– Доктор доим ўзи билан тиббий жиҳозлар солинган сумкасини олиб юради. Бундай сумкада кўплаб совуқ қуроллар бўлади, шундайми?

– Айтмоқчисизки қотил...

– Қотилликни ким қилганини аниқлаш қийин эмас. Уни қандай амалга оширишганини билиш муаммо. Полковник Дрюс фақат битта эшикдан кириладиган шийпонда ўтирган. Уйга ҳеч ким кирмаганини гувоҳлар тасдиқлаяпти.

– Бирор таҳминингиз борми? – деб сўради Феннес. – Бундай жиноятларни очишда анча тажрибангиз бор.

– Ҳозирча бирор нарса айта олмайман – деб бош чайқади руҳоний. – Мени дўстинг Гарри Дрюс қизиқтириб қўйди. У ҳозир нима қилаётганини аниқлаб бера оласанми?

– Албатта. Эртага яна ўша уйга бораман. Қайтиб келсам, нима бўлганини сизга айтиб бераман.

Уч кундан сўнг Феннес руҳонийнинг уйига ташриф буюрди. Хонага кирган йигитнинг ҳаяжондан ранги оқариб кетганди.

– Гарри Дрюс ўз жонига қасд қилибди! – деди.

Браун Ота бу хабарни эшитиб ҳайратланмади.

– Шундай бўлишини кутганмидингиз? – деб сўради Феннес.

– Таҳмин қилгандим – деди руҳоний маъюс ҳолда. – Бу йигит мени ҳавотирга солиб қўйди. Шу сабаб сендан Гарри Дрюс нима қилаётганини билиб беришингни сўрагандим.

– Мен Гаррининг жасадини топдим – деди Феннес ғамгин бўлиб. – Боғдаги йўлакдан юриб кетаётганимда ғалати туйғуни ҳис қилдим. Атрофга қарадим, ҳаммаси яхшидек кўринди.Бироқ яхшилаб разм солгач, “Қисмат қоятоши” жойида йўқлигини кўрдим. Кўнглим ёмон нарсани сезди. Боғдан югуриб чиқиб денгиз томон ошиқдим. Қирғоқга етиб келганимда Гарри Дрюс қоятош остида ётарди. Жасад ёнидаги қумда “Қисмат қоятоши” аҳмоқни босиб қолди деб ёзиб қўйилганди...

– Қотил ана шу Гарри Дрюс бўлган – деди Браун Ота. – Ҳаммасига полковникнинг янги васиятномаси сабаб. Гарри Дрюс менга катта бойлик қолади деб ўйлаган. Жиян амакисининг ўғлидан ранжиганини биларди. Шу боис ўзича Доналднинг улуши менга қолади деб таҳмин қилган.

Руҳоний бироз тўхтаб, яна давом этди.

– Гарри Дрюс оғир аҳволда эди. Дастлаб Ҳиндистонда полициядаги ишидан, сўнгра Монте Карлода пулларидан айрилади. Жиян пул учун ўз амакисини ўлдирди. Амакиси унга ҳеч нарса қолдирмаганини билгач эса, виждон азобида ўз жонига қасд қилди.

– Аммо Гарри қотилликни қандай амалга оширганини билмаймиз – деди Феннес.

– Ҳозир сенга айтаман, қандай қилганини – деди руҳоний.

– Сиз! – деб бақирди йигит. – Сиз у ерда бўлмагансиз-ку! У ердаги одамларни ҳам билмайсиз. Шундай экан қандай қилиб бу жумбоқни тагига етдингиз?

Браун Ота ўрнидан туриб кетди.

– Ҳа, албатта! Ит мендан кўра кўпроқ билади! Сен воқеани тўғри идрок қила олмаяпсан.

– Сиз эса ит ҳақида оғиз очишим билан жаҳлингиз чиқиб кетади.

– Ит жумбоқни ечишда ёрдам беради – деди Браун Ота вазиятни юмшатишга уриниб. – Лекин итга ҳайвон сифатида қарашинг керак. Итларда ҳеч қандай башорат қила оладиган хусусият йўқ. Сен полковникнинг ўлимидан хабар топгани учун Нокс соҳилда инграган деб ўйлаяпсан. Бундан ташқари адвокатга қараб ириллагани учун Трейлни қотил деб ҳисоблаяпсан. Аммо бу унчалик ҳам тўғри фикр эмас.

– Лекин ҳаммаси айнан шундай содир бўлди-ку! – деди Феннес ўжарлик билан.

– Сен шундай деб ўйлаяпсан – деди руҳоний. Ҳаммаси сен тасаввур қилаётганингдан осонроқ. Сен итни сирли бошоратчига айлантириб қўйдинг. Аммо ит башоратчи эмас – шанчаки ҳайвон ҳолос.

– Унда сиз бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

– Трейл асабий одам. Буни ўзинг айтгандинг. Адвокат доим бўйинбоғини ўйнашини ҳам гапирганинг ёдингдами? Итларнинг асабий одамларни ёқтирмаслиги исботланган. Трейл эса итдан қўрққанлиги сабаб қочиб кетган. Буни ҳеч қандай сирли томони ҳам, қотилликка умуман алоқаси ҳам йўқ.

Феннес нимадир демоқчи бўлди-ю, фикридан қайтиб индамади.

– Энди соҳилдаги воқеага қайтсак – давом этди Браун Ота. – Нокснинг ўзини бундай тутишиинг ўзига хос сабаби бор. Нокс таёқчани топа олмагани учун соҳилга келиб инграган.

– Нега таёқчани топа олмади? – деб сўради Феннес сабрсизлик билан.

– Чунки таёқча сувга чўкиб кетган. Бу оддий таёқча бўлмаган, унга ханжар солинган. Айнан ана шу таёқча қотиллик қуроли эди. Гарри Дрюс ундан қутилишнинг ақлли усулини ўйлаб топган.

– Ханжар солинган таёқча – деди Феннес секингина. – Энди тушуняпман. Аммо Гарри Дрюс қандай қилиб амакисини ўлдирган?

– Биз икки муҳим нарсани ёдга олишимиз керак. Биринчиси қотиллик ёзги уйда содир этилган. Иккинчиси полковник оқ плашда бўлган.

– Давом этинг.

– Қотил бу ишни қандай қилганига ҳеч кимнинг ақли етмайди. Зеро шийпоннинг фақат битта эшиги бор. Гувоҳлар уйга ҳеч ким кирмаганини тасдиқлаяпти. Улар тўғри айтишган. Қотиллик пайти ичкарига ҳеч ким бўлмаган. Гарри Дрюсга уйга киришнинг кераги ҳам бўлмаган.

– Нимани назарда тутяпсиз?

– Шийпон одатда асосан юпқа ёғочдан қурилади. Ёғочлар орасида ёриқлар бўлади, шундайми? Гарри Дрюс шийпоннинг орқасидаги яшил тўсиқ остида тўхтаб сигарета тутатганини айтганинг ёдингдами? Тўсиқ орасидан шийпонда ўтирган оқ плашдаги полковникни кўриш мумкин эди.

– Энди тушундим! – деди Феннес. – Демак Гарри Дрюс ханжарини чиқариб яшил тўсиқ орасидан кўриниб турган оқ нуқтага санчган.

Йигит бироз ўйланиб қолди.

– Бироқ бу жудаям хавфли эмасми? Гарри амакисининг ўлишини аниқ билмаган. Бундан ташқари полковник унга мерос қолдириши ҳам номаълум эди. Аслида ҳам полковник Дрюс жиянига ҳеч нарса қолдирмади.

– Сен бу йигитнинг феъл-атворини ўрганишга уриниб кўр – Браун Ота тушунтирди. – Гарри Дрюс қиморбоз бўлгани боис Ҳиндистонда ишидан, Монте Карлода пулларидан айрилган. Бу йигит ҳеч иккиланмай ҳар қандай таваккал га қўл уриши аниқ эди. Гарри амакисиникига меҳмонга келганида, полковникнинг ўғли билан муносабати ёмонлашганини кўради. Амакиси васиятномасини ўзгартирмоқчилигидан хабар топгач эса бойликдан умид қилган. Шунда қалтис таваккалга қўл уради. Амакисини ўлдириб, пулларга эга чиқишни кўзлайди. Оқибатда эса...

Орада жимлик ҳукм сурди.

– Демак ит унчалик муҳим эмас, шундайми?

– Йўқ. Албатта Нокснинг ўрни муҳим. Ит сенга таёқча ҳақида айта олмасди, чунки унинг забони йўқ. Сен итга шунчаки ҳайвон сифатида эмас, илоҳий башоратчидек муносабат билдирдинг. Одамлар баъзан Яратганга эмас, ана шундай хурофотларга ишониб қолади. Шу сабаб сендан жаҳлим чиққан эди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top