Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Man foxishaga chiqargan qiz
FOXWA QIZ man ismimni yoziw wart emas man 17 yowdaman bu voqea bundan 2 yil oldin ro'y bergan bitta ...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 4 >>

АТЛАС КЎЙЛАКЛИ ҚИЗАЛОҚ

Добавил:SaRDoR_UmRZoQoV (21.06.2017 / 23:54)
Рейтинг:rating 231306 article (0)
Прочтений:28335
Комментарии:6
Унинг анчадан буён тоби йўқ эди. Харорати ўйнаётган қизалоқнинг касалини топа олмаган, аммо бу ердаги болаларнинг дардини анча тушуниб қолган кекса шифокор керакли муолажаларни ўринда олишни буюрди.
Унинг исми Севинч.
Кўпчиликка қўшилмай, доим ғамгин юргувчи қизчанинг бошқалардан ажратиб тургувчи яна бир одати, аниқроқ айтганда кун бўйи, хатто ухлаганида ҳам қўлидан қўймайдиган биттагина бойлиги бор.
У сарғайиб, хилвираб қолган эскигина сурат эди.
Қайта- таништиравергани учун дарвоза олдида тургувчи қоровул амакигача суратда ким акс этганини яхши биларди...
Одатдагидек суратни қучиб ухлаб қолган Севинч Дилнозанинг баланд овозидан уйғониб кетди. Ўзидан бир неча ёш катта, мураббия айтгандай “хали зўр шоира бўлиши мумкин ” бўлган бижилдоқ қиз бир тўда тенгдошлари даврасида мазза қилиб мақтанарди:
-Нима, ишонмаяпсизларми? Кўйлакларимиз Наврузга тайёр бўлар экан. Мухтасар ойижонимиз ҳаммамизга тиктириб беряптилар. Ким қанақа бичимни хохласа худди шунақа бўлади деб ваъда бердилар.
Севинч ғала – ғовурга бир пас қулоқ тутди. Тушунгани шу бўлдики, яқинлашаётган байрамга кимдир кўйлак тиктириб бермоқчи. “Ҳар доим шунақаку” пичирлади у. Меҳмонлар уларга чиройли ўйинчоқлар, ширинликлар ва кийим-кечаклар бериб кетишади. Шунга шунча ваҳима қилган Дилнозаининг эса қувончи ичига сиғмаяпти.
У яна қўлидаги суратга тикилди. Ундан жилмайиб турган қўхликкина аёлнинг юзидан аста ўпиб, қучоғида ўтирган қизалоққа хасад билан назар ташлади.
-Россаям баҳтлисана? –шивирлади қизча суратни ёстиғи остига қўяр экан, -Кўрасан! Мен ҳам бир куни албатта баҳтли бўламан...
У юмилиб кетаётган кўзчаларига эрк берган чоғ, яна бир гуруҳдоши сочида тароқ синиб қолган Дилбарнинг қўнғироқ овози жаранглади:
- Ол-а, роса опқочасанда ўзинг ҳам. Ойингларни пули шунча кўпми? Атлас кўйлак қанча туришини биласанми ўзи? Ҳаммаларингга тикиб берар эканми?
АТЛАС КЎЙЛАК?!
Миясида чақмоқ чақди Севинчнинг. Қанақа атлас? Ким тикиб беради?
У ўрнидан сакраб турди. Хозиргина ёстиғи остига қўйган суратни яна қўлига олганча, шиппакчасини қидирди. Топа олмагач уч-тўрт каравот устидан маймундек сакраб, бир жойга йиғилиб олган катта-кичик қизларни нари –бери итариб, боядан бери мақтанаётган Дилнозанинг олдида пайдо бўлди ва бўғзига тиқилган алланимани қулт этиб ютганча луқма ташлади:
- Ким? Ким тикиб берар экан атлас кўйлакни?
Ер кўтармай, каравотида турган қизчанинг қилиғидан жахли чиққан Дилноза эса бурун жийириб, овозини яна бир парда кўтарганча жавоб қайтарди:
-Мухтасар ойимиз! Фақат бизга-шеър ёзадиганларга холос!
Севинчнинг хафсаласи пир бўлди. Шундай бўлсада сирни бой бермай, қўлини белига тираганча илжайди:
-Қаттан биласиз опача? Балки мен ҳам шеър, йўқ ундан каттароғини ёзарман.
Қизларнинг гурра кулгусидан хонадаги деразалар ойнаси зириллаб кетди. Кимдир Севинчдан янги ёзган шеърини ўқиб беришни сўраса, кимдир “қўшиқ бўлганидан айтақол миттихон ” дея мазахлашга тушди.
Дугоналарининг кинояларидан илҳомланган Дилноза ҳам уларга қўшилди, лекин қаршисида турган қисматдош қизалоқнинг мунг тўла кўзларига қараб, хато қилганини англаб, оҳиста пичирлади.
- Иситманг тушдими? Нега ўрнингдан қўзғолдинг?
У Севинчнинг касаллигини биларди. Суратдаги онасини тинмай мақтайдиган қизалоқнинг пешонасига кафтини босгандагина бошқа қизлар ҳам уялиб бошлари ҳам бўлди.
-Яхшиман,- деди Севинч, бурнини тортганча,- Атлас кўйлакни...
Дилноза унинг муддаосини тушунди. Наврузга ясанмоқчи. Бироқ, кўйлак фақат ижодкор қизларга тикилаётганини тушунармикин?
Қиз ҳаёлидан ўтаётган ларни бир жумлага жамлай олмай чайналди:
- Биласанми...Халиги...Атлас...
Шу учтагина сўзни бир бирига ёпиштира олмаган ва юрагини алланима тилиб ташлаган Дилноза миясида ярқ этган фикрдан кўзлари чақнаб, Севинчнинг нозик қўлчаларидан ушлади.
- Атлас кўйлак киймоқчимисан?
- Ха- деди қизалоқ, -Жудаям.
- Бир нарса ўргатсам қиласанми?
Дилноза кўз ёшларини артиб тугата олмаётган ва ўзига мўлтираб тикилиб турган қизчанинг жавобини ҳам кутмай, унинг қулоғига бир нарсаларни шивирлади. Севинч эса қўлидаги суратни янада маҳкамроқ ушлаб , “хўп-хўп ” деганча бош ирғагач, ташқарига отилди.
Иккинчи қаватдан қандай тушгани ҳам билмайди. Дилнозаопаси айтган одамни тезроқ топмаса бўлмайди. Мудиранинг хонаси қатта эди? Вой у бошқа бинодаку.
-Майли, -деди қизалоқ енгил шабода тортқилаётган этагини ёпишга уриниб зиналарни хатлаб тушар экан, - Барибир топаман. Агар кетиб қолган бўлса мудирадан телефонда гаплаштиришни илтимос қиламан.
Болалар уйининг раҳбари хонасидан чиқиб кетаётган Муҳтасар уйга шошиб, қадамларини тезлатди. Бугун тўгарак машғулоти бўлмади, лекин қизчаларини жудаям хурсанд қилди. Қўлидаги атлас ва адрас матоларни кўришганидаёқ кўзчалар чақнаб кетганди.
Ўғил болаларни ташқарига чиқариб, тикувчини таклиф қилгач муддаосини айтгандаги қийқириқ ва қарсакларни эса хали кўп йиллар эслаб юрса керак. Ўлчамлар олиниб, тарқатилган бир вароқ қоғозларга ҳамма ўзи хохлаган бичимни чизиб беришни сўрагандаги хурсандчилик эса ҳаммасидан ошиб тушди. Ҳамма ўзи истаганча ижод қилиб, тикувчини бошини обдон қотиришди, ранги ва шакллари турлича матоларни ҳам ўзлари танлашди. Ховурлари бироз босилгандагина Муҳтасар ойижонлари ёдларига тушди. Уни бирма-бир қучоқлаб, юзидан ўпиб, миннатдорчиликларни изҳор қилишгачгина ўз гуруҳларига тарқалишди.
Хозироқ бориб, бу шодиёнага ҳомийлик қилган турмуш ўртоғига раҳмат айтади. Агар қизларнинг қувончини борича айтиб берса борми, бояқиш яна кўзига ёш оладида.
Қийинчилик кўриб улғайган эрининг кўнгли бўш. Унинг ўзи Муҳтасардан тўгарак машғулотларини қолдирмаслигини талаб қиладию, етимхонада ўтадиган икки соатини ҳар бир дақиқасигача суриштириб савол бераверади.
“ Бугун нимани ўргатдинг?”
“Болаларингни ҳаммаси шеър ёзадими?”
“Улар билан нималар хақида гаплашасан?”
“Яна нималарни ўргатяпсан?”
“Илоҳим, барака топсин!” шивирлади Муҳтасар, тақдир пешонасига битган инсон билан ғурурланиб. Мудира ҳам хурсанд бўлиб, роса дуо қилди. Унинг айтишича, хали ҳеч ким қизларнинг кўнглига қараб мато танлатмаган, бичимлар хақидаку умуман фикрлари билан қизиқмаган экан.
У қадамларини яна тезлатди. Ошхонани айланиб ўтса бўлди, дарвоза кўриниб қолади. Омади чопиб маҳалла ичига кириб қолган такси учраса, беш дақиқада уйда бўларди. Аммо шу он кутилмаган ходиса юз берди. Ошхона олдидаги бурчакдан ўқдек учиб чиққан беш ёшлар чамасидаги қизалоқ унга урилиб мункиб кетди.
Муҳтасар қизчани аранг тутиб қолмаганида унинг йиқилиб тушиши тайин эди. Чўкалалаганча бағрига босар экан, унинг оқ сариқ юзига, жингалак сочларига қараб кулиб юборди.
-Вой, сени ҳам сочинг патилаку. Қилиқларинг ҳам бир ҳил. Ростини айтсам, бир тўпалончига жуда ўхшар экансан. Исминг нима?
Қизалоқ индамади. Унга бир пас пас тикилгач, қучоғидан сирғалиб кетмоққа чоғланди, мудиранинг эшиги томон ялт этиб назар ташлагач эса саволга савол билан жавоб қайтарди:
- Сиз Муҳтасар ойимисиз?
- Ха.
Унинг кўзлари порлаб кетди. Хозир юлқиниб чиққан қучоғига сингиб бир пас жим турди, кейин бийрон тилда
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 4 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
 M Prezidentka [Off] (07.02.2022 / 17:04)
 Hayot davom etadi
Juda tasirli ekan
 A EroS [Off] (22.06.2017 / 12:37)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
zo'r hikoya ekan ayniqsa oxiri shedevr chiqibdi
 M Сабо [Off] (24.06.2017 / 21:26)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Ajoyib...
 A SaRDoR_UmRZoQoV [Off] (22.06.2017 / 04:26)
 Har bir yurakda og'riqli dard bor.
Odnodan oldim...
 M Maftuna1993 [Off] (22.06.2017 / 02:16)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Зор чикибди рахмат ижодисга омад:*
 M Zebuzar [Off] (26.06.2017 / 07:03)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Zo&#039;r chqbti davomi bordur yana bolsa intizorlik bn<br />
kutamz
Всего: 6
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top