Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: muhabbatim qissasi 1 ( by boburov)
'' by boburov ''
davomiy muhabbat qissasi
Ismim Bekzod.
Bu muhabbatim qissasi yetti yil oldin bowlan...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | АТЛАС КЎЙЛАКЛИ ҚИЗАЛОҚ
<< 1 2 3 4 >>
ўзи, оёғи ерга тегмай мен томон учиб келаётганига кўзим тушди. Ха, ха! У юриб эмас, учиб келганча бағримга отилди. Эгнида ўша атлас кўйлак, гўё қизнинг кўксидаги капалакчаси ҳам у билан бирга қанот қоқаётгандай эди.
- Мен сизга айтгандимку!
- Ха, айтгандинг қизим.
- Аяжоним мени албатта топадилар деганмидим?
- Деган эдинг.
- Улар келдилар. Мени бутунлай олиб кетар экан...Биласизми, аяжоним киночилар кўрсатган байрамимизни, мени кўрган эканлар.
Севинчни бағримга босиб, унинг юрак дукуринини тинглар эканман, нолалари Аллохга етиб борган мурғак малаканинг ҳидига тўйгим, Арш билан алоқа ўрната олган жажжи фариштанинг пок қалбига сингиб кетгим келарди.
Агар, ўша байрамни тасвирга олгани келган тележурналистларнинг касетаси тўлиб, бутунлай ўчиқ камера билан мудиранинг илтимоси билангина роль ўйнаб туришганини билганингизда борми, сизнинг хайратингиз ҳам меникидан кам бўлмасди. Ўша онларни яхши эслайман. Атлас кўйлак этагидан ушлаб ўқилган шеър, камерага илтижо билан тикилган бир жуфт қора кўзчалар ва Севинчнинг тилида айтгандай “киночи амакилар”нинг титраб кетган елкалари хозиргидай кўз ўнгимда. Агар машҳур шоирниг “Она” деб номланган шеърини бошқа биров, шу деворлар ортида ўқиб берганида ўчиқ камера билан алдаётган телевидиния ходимлари йиғлашмасди. Эркакларинг елкаларини титратаётган куч кичик юракчадаги улкан дард эди. Ўша дақиқаларда бутун олам титраган, “тасвирга олиш жараёни” тугамай, “Мурувват уйи”нинг тепасига келиб қолган каттагина булут ҳам баралла йиғлаб юборган эди. ..
Қизалоқнинг онаси билан ҳам кўришиш насиб этди. Тўғриси, бизни Севинчнинг ўзи учраштирди. Касал бўлганидан бошлаб, Дилнозанинг мақтанганию, менга қандай урилиб кетгани ва кўйлак чали бўлганигача айтиб чарчамасди. Унинг порлаб турган кўзларига қараб, атиги йигирма кун аввал кўрганим - мунг ва дарддан асар ҳам топмадим.
- Раҳмат опажон- деди, аёл, қўлимни маҳкам сиққанча, - Биласизми, қисматим қанчалик қаро бўлмасин, ягона овунчим Севинч эди. Бевақт вафот этган турмуш ўртоғимдан ёдгор бўлиб қолган кўзмунчоғимни еру-кўкка ишонмасдим. Уни шу қадар яхши кўрардимки, бир лаҳза қўлимдан туширгим келмас, ухлагандагина тикув мошинасига ўтириб чиройли кийимчалар тикиб шу билан қалбимни кемираётган алам ва армонларни енгишга харакат қилардим. Суратдаги атлас кўйлакчасини ҳам ўзим тикканман...
- Севинч кўйлакни меҳр билан тикканингизни сезган эканда. Вой билағонеей! - дедим, жувонни оғир хотиралардан халос қилишга уриниб.
- Сезган опажон. Келинлик уйимга сиғмадим. Қанчалик меҳримни дариғ тутмай шумқадам ёрлиғи билан сийланиб, ота ховлимга қувғин бўлдим. Агар ота-онам ҳаёт бўлганида балки ҳаммаси бошқача бўлар, қизим билан бир лаҳза ҳам ажрашмас эдик. Қўл учида узатган акам ва ичган сувимгача миннат қилгувчи янгамнинг бағрига ҳам сиғмадик. Ноилож қизимни холамга қолдириб, узоқ юртларга иш излаб кетдим. Ниятим, бир хонали бўлсада уйга маблағ ишлаб келиб, фарзандимни ҳеч нимага зориқтирмай тинчгина яшаш эди. Анчагина қийналдим. Ҳамма мақтаган давлатда иш топиш осон эмас, чиройли аёлларни тузоғига туширишни хохловчи нокаслар эса кўп эди. Ёши анчага бориб қолган кар ва гунг кампирнинг қизи келиб, хизматчиликка танлаганига қадар иш топиб берувчи ширкатнинг остонасида яшадим десам ёлғон бўлмайди. Мен икки боласидан алоҳида яшовчи онахоннинг қиёфасида раҳматли онамнинг сийратини тасаввур қилиб, уни астойдил парваришлай бошладим. Аввалги хизматчисининг қаттиққўллиги ва шаллақилигидан зада бўлган кампир кўзларига ишонмас, ўзига кўрсатилаётган меҳрдан боладай қувониб тинмай кафт очиб ўзича дуо қиларди. Менинг маошим унинг Германияда ишловчи ўғлидан келар, ойда бир марта банкдан бориб олар эдим. Олис Ватанимда қолган қизимни бировларнинг кўзига шумшук кўрсатиб қўйишдан қўрқиб, қўлимга теккан маблағни ўша ернинг ўзидаёқ Ўзбекистонга жўнатардим. Аммо шум тақдир менга яна бир зарба тайёрлаб қўйгани етти ухлаб тушимга кирмаган эди. Акам ва келинойимнинг қахриқаттиқлиги етмай, холам ҳам юрагимга найза урди. У мен кетганимга уч ой бўлмай эрининг буйруғи билан қизимни шу ерга ташлаб кетган экан. Қаранг опа, бир оғиз индамай яна икки йил давомида таъмагирлик қилишган. Севинчни соғиниб “Биттагина суратини юборинг” деган илтижоларимга, “ Қизинг жудаям ширин бўлган, суратини кўрсанг қайтгинг келиб қолади. Фикринг бўлинмасдан ишла, пул юбор! Уй жой қилиш ниятинг борми?” деган жавоб эшитардим.
Мусофирчилигимнинг иккинчи йили охирида бекамнинг ўғли Германиядан бутунлай қайтиб келди. Ёши қирқ бешдан ўтган ва аввалги хотинидан бефарзандлик туфайли ажрашган Муратбей оқ ювиб, оқ таралган волидасини кўриб хурсанд бўлди. У онаси баҳона атрофимда парвона, илтифот кўрсатмасамда кўнглимни олишга харакат қиларди. Бир куни менга совға –саломлар билан кириб келган опаси дангал гапни айтди қўйди. Айтишича, укаси мени севиб қолган ва мен рози бўлсам уйланмоқчи эмиш. Аввалига қовоқ уйиб, бир хафтача тишимнинг оқини кўрсатмадим, газеталарни титкилаб, ширкатга қўнғироқ қилиб бошқа иш изладим. Сўнг обдон ўйлаб кўрдим.
Хотин, бола-чақаси бўлмаса, номозини канда қилмай ўқиса, қолаверса меҳнаткаш ва меҳрибон инсон экан, бундан ортиғини топаманми?
Ахир борадиган бошқа жойим бўлмаса, яна кимларга сарғаяман?
Никоҳ ўқилди. Мен қўрқоқлик қилиб ўз юртимда ширингина қизчам борлигини айта олмадим. Назаримда у болам хақида эшитса уйланмай қўядигандай эди. Мен эса аввал меҳрини қозонай, сўнгра албатта фарзандим хақида оғиз очаман деган ўйда эдим.
У болаларни жудаям яхши кўрар, учраган кичкинтойларни ширинлик билан сийлаб, Яратгандан биттагина авлод сўрарди. Мен эса алғов –далғов тушларимда кўзларимга жавдираб турган қизчамдан бошқа ҳеч кимни кўрмасдим. Ишонасизми, охирги пайтлар ҳеч қаерга сиғмай, юрсам ҳам, турсам ҳам ҳаёлим фақат боламда эди. Охири бир туш кўрдим, арқони булутларга туташиб кетган баланд арғимчоқда учаётган эмишман, қучоғимда эса атлас кўйлакчали Севинчим ўтирарди... Тонг отишига ҳам сабрим етмай, эримни уйғотдим ва йиғлаганча қизим хақида сўз очдим. Янгиликдан бақрайиб қолган турмуш ўртоғим шашқатор кўз ёшларим ювган юзимдан аста ўпар экан, қулоғимга шивирлади:
-Нега бу хақда аввалроқ айтмадинг? Эртагаёқ сенга учоқ билетини олиб бераман. Юртингга уч ва қизимизсиз қайтма!
Уни маҳкам қучоқлаганча ўкириб йиғлаб юбордим. “Қизимизсиз қайтма” деган жумла қайта-қайта жаранглар, Аллох тақдиримга битган болажон инсонни пойига тиз чўкиб, оёғига бош ургим келарди. Наинки бош уриш, бир умр чўриси бўлишга ҳам тайёр эдим...
... Тайёпагоҳдан такси тутиб, тўғри холамникига учиб келдиму, оддийгина қилиб айтилган хабардан бир уюм хазондай сочилиб кетдим.
-Қизинг етимхонада. Нима уни боқиш осон деб ўйлаганмидинг? Ўзими хўраларим ҳам етади. Пулларингни эса топиб бераман...
Қолган гапларини эшитмадим. Тушларимга тинмай кираётган қизим яшайдиган “Мурувват уйи”нинг манзилинигина олиб, пойтахтга шошдим. Уни топдим опа. Топдим... Қолган гаплардан эса ўзингиз хабардорсиз .
Келгач шунга амин бўлдимки, мени бу ерга бошлаб келган куч фақатгина оналик меҳрим эмас , фарзандимнинг Яратганга қилган илтижолари ҳам экан. Бўлмаса, арқонлари оппоқ булутдан
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 6
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top