Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Latifalar 70!!! (kopr. By Gangsta)
Раҳбар котибасига: — Қаҳва келтир! Котиба: — Қаҳвани Бразилиядан келтириб бўлишган. Мен сизга у...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Daryo tubida (kamolov)
<< 1 2 3 4
гумондор бўлиб хибсда ушлаб турилибди..


— Назаров.. – деди Ҳамидов иккиси тушлик пайти шу яқин ўртадаги ошхонада овқатланишаркан , хамкасбига қараб гапирарди:

— Кўриб турганингиздек бизнинг гумондор ҳақиқий совуққон қотил..

— Унда нега иккинчи терговда менинг асосларимдан сўнг ўз иқрорини қайтиб олди?

Назаров истамайгина қовурма лағмонни ютди.

— Менимча бу ерда асил жанг иккимизнинг зртамизда кечаябди.... – асабий тўнғилади Ҳамидов, — нега тушунмайсиз? Сиз менга кўмак бериш ўрнига менинг калаваларимни баттар чувалатаябсиз .. Ахир “қарға қарғани кўзини чўқимайди” .
— Агар сизнинг калаваларингиз азалдан чигаллашиб кетган бўлса чи? –айёрона жилмайди Назаров.

— Қанақа қилиб? – хўрилаб чой ичди Ҳамидов “гапирсангчи ээ” дегандек сигир қараш қилди.

— Атиги бир кун менга етарли... Ва асил жиноятчини қўлимда деб ҳисоблайверинг ...




* * * * * *

Кун бугун негадир ноҳуш бошланди. Дарё тарафдан кўпчиган қора булутларни уюрларини кўриб турарканман, бугун кечга қолмасдан ёмғир ёғишини хис қилдим.

Боя Шокир келиб кетганди , бирровга эртанги навбатчилигимга эртароқ боришимни тайинлаб қўйди. Сабаби Асад бува яна ухлаб қолиши мумкин, ўртанча насос яна тўхтаб тўхтаб ишлаётганмиш.
Шу сабаб бўлажак тошқиндан қўрқиб ўзидан айбни соқит қилиб қўймоқчи.

Мен эса парвоимга хам келмас, ўзимча хихилаб кулдим да. ўриндиқда ўтиргна суқсурдек йигитни сочини калталашда давом этдим. Шокир бироз бизга ангарйиб қараб турди. Гўё креслода ўтирган мижозни аввал қаерда кўрган экандигини эслашга уринди аммо эслолмадими жимгина чиқиб кетди.

Йигит анча гапга чечан экан, боя келганидан бери мени гапга кўмиб ташлади. Роса қув кўринади. Кўзлари олма теришига қараганда аёлларга ўч, жувонбоз шекилли .

— Шундай қилиб насос сув тармоғида ишларкансизда.. – деди сочини тарашлаганимдан сўнг кетишга тараддуд кўраётган вақтда менга хизмат пулимни мўмайгина бергач, тиржайди.
— Ака. Ўша тарафларда зўр зўр дачалар бор дейишади.. ?

Унинг нимани исини хидлаганини сездим.
— Ха энди бир иккита зўрлари бор ...

— Акам эрта индин ўтиб қолсам кечга гурунгга ўтиб қоларман .. – ха ўзингга қара .. жонон йигит . сен нима десанг шу ...
Шароит қилса бўлади.. — деб қўйдим.

“Яна битта пандавақи .. ялоқхўр “ дея ичимда уни роса сўкдим.

Албатта халиям кеч эмас, хали қайтишинг мумкин ахир?”

— Ювинишга сув хам “море” ! – хихилади яна ўша йигит ва менга хавода салют дея ишора қилиб хайрлашди.

Ростан хам офтоб ботар ботмас момақалдироқ гумбурлаб ёмғир қўйиворди. Аксига олиб кечаси билан роса вахима билан қасур қусур этиб тонгача эзиб ёмғир ёғди. Онам бўлса “дала даштаги буғдойларга роса фойдаси бор “ деб қолди. Кичкина ўғлим эса “ энди қўзиқорин чиқади” дея яйрайди.

Бу ойлик моянадан дарак йўқ , агар ортиқча пул тушса албатта ўғлимга қўзиқорин олиб келтириб қовуртириб бераман, деб ният қилдим.

Эрталаб чиндан хам сув кўллаб кетибди. Насос халиям расво холатда ишлар, Асад бувани эртароқ жўнатдим–у, ўзим шартта қудуқ тарафга ўтдим. Оқова сувларни нақ кўприк тагидаги ер ости қувурига оқиздирамиз. Бу хам текин хам хавфсиз нарса. Аммо сув ёғингарчилик пайтида кўпайиб тошиб кетса тескариси бўлади.

У ёқдан сув оқиб қудуққа қараб тошади. Мен мана шунисидан қўрқандим. Аммо қудуқ ёнига яқинлашганимда бу холатни кўрдим–у, ундан баттар қўрқиб кетдим. Сабаби мен парчалаб ташлаган ногиронлар аравачаси сал нарида ағаниб ётганди. Унданам дахшатлиси эса , рўпарамдан чиққан кечаги суқсур мижоз йигитни кўриб очиғи довдираб қолдим.

— Шаҳар Ж,Қ,Бисидан капитан Назаров! – ўзини таништирди йигит.
Мен шол бўлиб қолгандек унга бақадек қараб қолдим.

— Хотиннингизга олиб берган ногиронлар аравачасининг ўзгинаси экан .. фақат битта ғилдирагини топа олмадим.. – деди Назаров менга қараб — Балким сиз биларсиз ?

Мен ва ниҳоят хамма сирларим фош бўлганини тушуниб етдим. Чунки хотинимнинг аравачасидан узилган иккинчи ғилдирак сокин дарё қаърида ётарди.

(тамом)
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 10
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top