Tasodifiy hikoya: Hayotimda birinchisi 3-qism
Shunaqa yolgizlik qiyin uka bir ogiz wirin sozga zor bolib qolarkansiz dedi man unga qarab dangal si...davomi

Adashgan avtobus (kamolov)
Добавил: | (((kamolov))) (22.07.2017 / 07:40) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 30684 |
Комментарии: | 10 |
Нилуфар ҳар сафар катта йўл ёқасидаги зилол суви шиддат билан отилиб турадиган артезиан қудуғи ёнига борганда, челагини қўйиб, йўлнинг қарши тарафига умид билан боқади. Отасини кутади. Мана, қарийб тўрт йил бўлибдики, шу аҳвол. Отаси Ёраҳмад ака Россияга ишга кетганича бедарак. На хат бор, на хабар. Айниқса, онаси Кибриё хола қийналиб кетди. Бу орада Ёраҳмаднинг онаси Султон момо ўғлининг йўлига кўз тикиб оламдан ўтди. Нилуфарнинг бўйи етиб қолди. Укалари "Ейман, кияман", дейди. Томорқадаги ўн сотих узум, битта сигир, тўртта қўй билан амал-тақал кунлари ўтарди.
Нилуфар челагига сувни тўлғазди-да, қўлини пешонасига соябон қилиб йўлга яна узоқ тикилди. Узоқдан бир енгил машинанинг қораси кўринди. Аммо у тез келарди. Тўхтамай вағиллаб ўтиб кетди. Қиз чуқур хўрсинди. Сувга ғамгин тикилиб ўтирди. Шу маҳал ҳовузчага бир тош шалоп этиб тушиб сув сачради. Қиз чўчиб тушди. Кимнингдир кўланкаси пайдо бўлди. Ялт этиб ортига қаради. Жамшид экан. У велосипед рулини тутганча жилмайиб турарди.
– Яхшимисан, Нилуфар? – сўрашди Жамшид.
– Раҳмат. Ўзингиз яхшимисиз? – дея қиз ним табассум билан ерга қараб олди.
– Нима бало, тушингни сувга айтаяпсанми, дейман-а?
– Йўқ, отам ҳақида ўйлаётгандим, – деди қиз ва бир энтикиб қўйди.
– Россиянинг қаерида ўзи?
– Билмайман.
– Тахминан ҳам билмайсизларми?
– Йўқ, нима эди?
– Қидириб кўрардим-да.
– Қанақа қилиб?
– Кетаяпман...
Қизнинг юраги "шувв" этиб кетди.
– Нима?! Сиз ҳам-а?!
– Ҳа.
– Қачон?
– Эртага болалар билан Тошкентга кетамиз. Сўнг Чимкент постидан ўтиб, у ердан автобусга ўтирамиз.
– У ёқда нима иш қиласилар?
– Чаққон йигитлардан қурилиш бригадаси туздим.
Нилуфарнинг негадир йиғлагиси келди. Кўзларида беихтиёр биллурий томчилар пайдо бўлди.
– Нега йиғлаяпсан?
– Кетганлар қайтмаяпти-ку... – деди қиз пичирлаб.
Жамшиднинг юраги ҳаприқиб кетди. "Қандай яхши. Мен учун қайғураяпти, демак, бефарқ эмас", ўйлади ўзича.
– Отанг ёлғиз кетиб бекор қилганлар-да... Сафарда кори ҳол бўлиши мумкин. Ишқилиб, бошлари омон бўлсин. Мен Ёраҳмад акани албатта суриштираман. Мабодо учратиб қолсам...
Қиз ялт этиб қаради. Унинг ғунча лаблари ҳадикли пирпирарди. Шу тобда йигитнинг елкасига оҳиста бош қўйгиси ва тўйиб йиғлагиси келди. Аммо қаерда тургани ёдига тушиб, ўзини аранг тийди. Хўрлиги келди. Ўғил бола бўлганида-ку, ўзи биларди. Жамшид акаси билан бирга кетган бўлармиди... Ҳеч бўлмаса, акаси ҳам йўқ.
– Сиз отамни топасиз-а, Жамшид ака? – маъюс сўради Нилуфар.
– Албатта. Сен билан менинг тақдирим ўша кишига боғлиқ. У кишининг розилиги керак, – деди йигит аста.
Нилуфар бошини қуйи эгди.
Улар бир-бирини болаликдан ёқтирардилар. Бу муносабат кўпчиликка маълум эди. Жамшид уларникига бир неча бор совчи жўнатди, аммо Кибриё хола афсус билан "Отаси келсалар, кейин жавобини айтаман", деяверди. Унинг ҳам Жамшидни куёв қилгиси бор эди. Лекин эрининг рухсатисиз нимаям қила оларди? Бунинг устига, тўй-тўйчиқ, қуда-андачилик деган гап бор.
Нилуфарнинг кўзларидан ёш томчилари яна думалаб тушди.
– Қачон келасиз? – базўр тили калимага келди қизнинг.
– Бирор йил ишлаб кўрайин-чи.
– Кетманг...
– Кетмасам бўлмайди-да. Тушунасан-ку, тўй-ҳашамга пул керак бўлади. Кейин уй-жойларни ҳам эпақага келтирмасам бўлмайди.
– Хат ёзиб турарсиз?
– Албатта.
– Сизни соғинаман... – деди қиз шивирлаб.
– Мен ҳам...
Шу маҳал челак кўтарган бир болакай келиб қолди.
– Бўпти, мен борай. Сафар олдидан болалар билан маслаҳатлашиб олишимиз керак эди, – деди Жамшид атайин овозини баландлатиб.
– Хўп, яхши боринг, – деди қиз ва ҳаммаҳалла бола ёнида ўзини ноқулай сезиб челакларига ёпишди. Бола севишганларга бир нигоҳ ташлади-да, сувга энгашди. Қиз челакларини кўтариб қудуқдан узоқлашди. Жамшид эса велосипедига ўтириб, жўнаган бўлди.
Болакай уларни тушунди шекилли, илжайиб кулиб қўйди-да, тезгина кетди.
Йигит тўхтаб ортига боқди, Нилуфар ҳам челагини қўйди. Узоқроқдан бўлса ҳам нигоҳлар тўқнашди. Йигит қўлини оҳиста кўтарди. Қиз ҳам беихтиёр қўл силкиб қўйди.
Велосипед ўрнидан оғир қўзғалди...
Нилуфар уйга хомуш кириб келди. Пахта савалаётган онаси ҳар доимгидек ғийқиллаб очилган эшик томон умидли тикилди. Гўё қизи хушхабар билан кирадигандек. Бир оз қизига қараб турди-да, аламини яна увадалардан ола бошлади.
Нилуфар ошхона сари бораркан, Жамшиднинг ҳам Россияга кетаётгани ҳақида онасига айтишниям айтмасликни ҳам билолмай боши қотди. Охири айтмасликка қарор қилди. Остонага келиб эшикка бошини қўйди-да, онасининг ҳаракатини бир оз кузатиб турди.
– Ҳа, қизим, намунча паришон бўлмасанг-а?
– Ўзим, шундоқ.
Она чуқур хўрсиниб қўйди.
– Ҳе-е, ишқилиб, отанг соғ бўлсалар бўлгани. Пул топиб келмасалар ҳам майлига. Очимиздан ўлмасмиз... Ҳалима айтди. Қўшни қишлоқлик бир йигитнинг жасади келганмиш.
Нилуфарнинг юраги музлаб кетди. Жамшиднинг ортидан чопиб бориб "Қайтинг! У томонларга борманг!" дея ҳайқирмоқчи бўлди. Беихтиёр ўтирганча кўзларига ёш олди.
– Йиғлама, қизим, худо хоҳласа отанг албатта келадилар. Умидимизни узмайлик, яхши ният қилайлик. Бечора болам, сен ҳам қийналиб кетдинг, – деди она беихтиёр кўзлари жиққа ёшга тўлиб.
Нилуфар онасига кўнглидаги қўш дардини айтолмаслиги алам қилди, ич-ичидан онасига бор ҳасратини айтиб йиғлагиси, онаси уни овутишини хоҳладию лекин иложсизликдан уйга кириб, бошини сирдош ёстиғига қўйганча юм-юм йиғлади. Отамга ёки Жамшидга бир гап бўлса, у ҳам отам каби бедарак кетса нима қиламан...
Сўнгра кўкламда Жамшид билан адирга чиқиб, чучмомо терганларини, қийғос пишган шафтолизор боғларни кезганларини эслади. Жамшид яхшигина қўшиқ айтарди. Унинг овози Нилуфарни мафтун этарди. Айниқса, "Севиб қолдим" бир қўшиғини гитарани қўлига олиб қиладиган хиргойиси қулоғидан ҳечам кетмасди,Юлдузларга етар қўлим,
Осмонлардай ёруғ йўлим,
Орзулардай оппоқ дилим,
Севиб қолдим,
севиб қолдим.
Эртакка ҳам ишонаман,
Нурга тўла кошонаман,
Зар тилладан остонаман,
Севиб қолдим,
севиб қолдим.
Дилда баҳор гуллар очар,
Дилда гуллар ифор сочар,
Бедор тунлар уйқум қочар,
Севиб қолдим,
севиб қолдим.
Дил осмони булут бўлди,
Ёмғир ёғди ивиб қолдим.
Ҳамма дардим унут бўлди,
Севиб қолдим,
севиб қолдим*.
– Энди Жамшид акам ҳам кетяптилар. Ким билади, уларни мусофир юртларда нималар кутаяпти? Тақдиримиз не кечади? – дея пичирларди кўзёши оқиб тушаётган лаблари титраб.
Шу пайт онасининг "Нилуфар-у!" деган овози эшитилди. "Ҳувв!" дея жавоб берди қиз ва кўзёшларини тез артиб, ойнага қараб олди.
– Чиқақол, болам! Хамир қил, нонимиз оз қолибди!– Хўп бўлади, ойижон! – деди қиз ва хаёлига келган бир фикрдан ўзича хурсанд бўлиб кетди: Хаёлидан "Сафарга отланган Жамшид акамга икки жуфт сутли патир ёпиб бераман. Эҳтимол, бу нонларни ейиш отамга ҳам насиб қилар. Тоғ тоғ билан учрашмас, одам одам билан учрашади дейишади-ку! – деган фикр ўтди.
Қиз шу ўйлар оғушида чаққонлик билан хамир қоришга уннади. Хамир кўпчигач, астойдил эзғилади. Икки ошиқ кўнгилнинг айрилишига гўё шу хамир сабабчидай. Сўнгра бўлакчаларга ажратди. Хаёлига яна бир фикр келди: "Бир бўлагини бўғирсоқ қилиб пишириб берсам-чи?" Тандирга ўт ёқди. Ловуллаб ёнаётган ғўзапоя алангасида