Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Aziz bn 2
Salom mani ismim nodira 96 yilman uwa kuni ayam va adam janjallawib qoliwdi va biz uyimizda ijarada...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar | Adashgan avtobus (kamolov)
<< 1 2 3 4 5 >>
ҳам Жамшиднинг аксини кўргандай бўлди. У "Мени кут, Нилуфар. Мен тез қайтаман. Отангни албатта топаман. Кейин тўйимиз бўлади. Ширин турмуш қурамиз. Бир этак фарзандларимиз бўлади. Мен уларга қўшиқ айтиб бераман", деяётгандай эди.
– Вой, намунча ғўзапояни кўп ташламасанг-а, болам. Бунақада қишга ўтинимиз етмайди-ку.
– Яхшироқ қизисин, дедим-да, ойижон.
– Қизиб бўлибди-ку, хаёлинг қаёқда ўзи?
– Хўп, – деди Нилуфар ва тандир ичига разм солди. Тандир қизариб бўлганди. У чўғни ўртага тўплаб қўйди. Қизариб ловуллаётган юзидаги ва чаккасидаги маржон-маржон терларини артди.
Пишган патирларнинг тўрттасини онасига кўрсатмаслик учун алоҳида ажратиб қўйди. Энди ошхонада ёғни доғ қилиб бўғирсоқ пишириб олиши керак. Аммо тўсатдан у ерга онаси кириб қолди.
– Ҳа, нима пишираяпсан, қизим? – сўради ҳайрон бўлиб.
– Бўғирсоқ, – деди қиз.
– Нега?
– Егим келди-да.
Она бир хўрсинди-да бошини ўйчан сарак-сарак қилиб қўйди.
– Ҳа-а, отанг ҳам бўғирсоқни яхши кўрарди. Сен барибир отангга тортибсан-да, қизим, – дея, нари кетди.
Нилуфар онасининг ортидан ачиниб қараб қолди: "Юрсалар ҳам, турсалар ҳам отамни ўйлайдилар-а. Эҳ, отажон, қаерларда юрибсиз?! Ахир онам адойи тамом бўлдилар-ку!.."
– Ойижон! – дея қичқирди қиз тўлқинланиб. – Биласизми, бу бўғирсоқларни мен ким учун пишираяпман?
Она қизига савол назари билан боқди.
– Отам учун! – деди қиз сирли табассум билан.
Онанинг юзини тундлик тарк этди. У ҳам жилмайди.
– Нима? Бирор хабар эшитдингми-а?!
– Қўшни маҳалладан бир йигит ўша ёққа ишга жўнаб кетаётган эмиш. Ундан бериб юбормоқчиман.
– Шунақами?.. – дея ўйланиб қолди аёл. – Майли, болам, чиқмаган жондан умид, дейдилар. Ёнига бир жуфт нон ҳам солиб бер, хўпми?
Қиз севиниб кетди:
– Хўп бўлади, ойижон!
– Ҳа-а, ким экан ўша йигит-а?
– Ҳм-м... Жамшид акам-де.
Онанинг юз қиёфаси бирдан тундлашди:
– Нима дединг? Вой ўлмасам, у ҳам кетаяпти, де?! – деди аёл хавотирлик билан.
– Ҳа.
– Нима бор экан-а, ўша узоқ жойларда? Ўзимизнинг юртимиздаям иш тиқилиб ётибди-ку. Худди у ёқларда пул тоғ-тоғ бўлиб тургандай, тавба...
– Отам нима учун кетганлар бўлмаса? – тўсатдан сўраб қолди қиз.
– Униям дарди шу эди. Илгари бир-икки ўша ёқларда бозор-ўчар қилиб тузуккина даромад қилиб келувди. Ким билади энди, нима бўлди-нима қўйди, худо билади. Жамшиджон уни топармикин-а? Эҳ, бу эркаклар, ишқилиб бошлари тошдан бўлсин-да. Менга ҳам... Тўйингизни кўриш насиб қилармикин... – деди аёл кўзига ёш олиб.
– Вой, яхши ният қилинг, ойижон. Ҳали кўрасиз, отам қайтиб келадилар. Уйимиз тўлиб кетади.
– Илоҳим, айтганинг келсин. Бўғирсоқларингни олиб бориб берақол, қизим. Отангга икки энли хат ҳам ёз. Ҳа, айтмоқчи, у ўша ёқлардан уйланиб олган бўлсаям... ҳеч хижолат бўлмасин, хўпми? Эркакчилик-да. Шунақа деб ёза қол, болам.
Шундай дедию, аёл кўзларидаги ёшларини артиб, нари кетди. Нилуфар онасининг ортидан ҳайрон тикилиб қолди.Орадан тўрт ой ўтди. Ёз ойлари эди. Бу вақт ичида Жамшиднинг омади чопди. У Олтой ўлкасидаги тевараги ўрмонзорлардан иборат объектни бошдан оёқ қуриш бўйича иш олди. Қонуний меҳнат шартномаси тузишди. Қурилишни пойдевордан бошладилар. Ишлар ёмон эмас, озиқ-овқат таъминоти ҳам жойида, иссиқ вагончаларда яшардилар. Маошлари ишбай, баъзида аванс ҳам олиб туришарди. Жамшид рус мактабида ўқигани учун рус тилини яхши биларди. Қолаверса, тунги дам олиш вақтларида ёрқин гулхан қошида гитарасини чалиб, ўзбекча ва русча қўшиқларни худди Владимир Висоцкий йўлида ижро қиларди. Шу тариқа тез орада қурилиш эгалари ва қурувчилар меҳрини қозонди. Бу қўшиқлар ўзи каби ёри ва диёридан узоқ кишилар дардига малҳамдек эди.
Атроф қалин ўрмон билан қопланган бўлиб, сал нарида азим Обь дарёси оқарди. Сокин оқаётган дарёни сал баландликдан бемалол кўриш мумкин. Дарё соҳилларига бориш анчагина қийин бўлиб, ботқоқлик, тиканли чакалакзорлардан иборат эди. Аммо бошқа бир нохуш ҳолат бор эдики, бу ҳам бўлса, баланд девор билан ўралган қўшни ишхона ҳовлисидан анқийдиган бадбўй ҳид эди. У ерда ҳайвон терилари кимёвий усулда қайта ишланиб, чарм тайёрланарди.
Заводнинг Давид исмли хўжайини Жамшиднинг олдига келиб илиқ саломлашди. Унинг кўзлари қизарган, нигоҳида қандайдир безовталик аломати сезиларди.
– Исминг нима?
– Жамшид.
– Қўшиқни яхши айтар экансан. Демак, сен бригадирсан, шунақами?
– Ҳа, – деб жавоб берди йигит ҳам рус тилида.
– Ишларинг қалай?
– Чидаса бўлади, – деди йигит ва бурнини қўли билан тўсиб, жийириб қўйди.
Давид уни тушунди шекилли, кулди:
– Духи ишлаб чиқарамиз-да.
– Ҳа, яхши духига ўхшайди, – деди Жамшид кулимсираб.

– Бу ҳид асосан анави ердаги ахлат чуқуридан келади. Менга қара, кел, бир иш қилайлик. Сендан илтимос, қурилишдан чиққан чиқиндиларингни ўша ерга тўкинглар, ҳар ҳолда кўмилиб, ҳиди камаярмиди.
– Майли, лекин аравани қандай олиб ўтамиз?
– Деворнинг ҳув анави ерини бузиб эшик очиб олинглар. Аммо уни доимо қулфлаб юрасан. Калитни бировга бермайсан, келишдикми?
– Келишдик. Лекин бизнинг хўжайиннинг бундан хабари борми?
– Ҳа, бор. Сизлар қураётган бино аслида бизнинг буюртма, кейинчалик бизнинг маъмурий биномиз бўлади. Офис ёнида сассиқ ҳовузнинг бўлиши яхшимас-да, нима дединг? Хуллас, кўмиб ташлайверинглар. Мен қоровулларимга тайинлаб қўяман, тушундингми?
– Ҳа, – деди Жамшид.
– Манавини олиб қўй, – деди Давид бир оз пул узатиб, – ҳар ҳолда сизларга қўшимча иш. Қурасизлар, ташийсизлар.
– Ҳожати йўқ эди.
– Ол, олавер.
Шундай қилишди. Хўжайин кўрсатган жойга темир эшик ўрнатишди. Эшик битгунга қадар нариги томонда юзига ниқоб таққан қуролли қоровул ёнларидан нари кетмади. Қоровул йигит уккиникидай кўзларини ишчилардан узмас, қўриқлаётган ҳовлига томон тез-тез хавотирли нигоҳ ташлаб оларди.

* * *
Эридан дарак бўлавермагач Кибриё холанинг ниҳоят тоқати тоқ бўлди. Жонсарак аёл тўсатдан сафарга тараддудланиб қолди.
– Ҳа, ойи, тинчликми? – сўради Нилуфар.
– Бўл, қизим, тайёргарлигингни кўр.
– Қаёққа?
– Тошкентга бориб келамиз, отангни суриштирамиз, – деди аёл ҳовлиқиб.
– Кимдан?
– Билмасам, қизим. Нимадир қилишимиз керак-ку, ахир. Бизга ёрдам берадиган яхши одамлар ҳам топилиб қолар! Бораверайлик-чи.
– Ахир, сигир, қўйларимиз-чи?
– Сигиримизни қўшни боқиб, сутини соғиб туради. Қўйларимизни Каримбердига сотдим! Йўлга пулимиз бор. Бўлақол тезроқ, қизим.
– Ахир Жамшид акам...
– Жамшид аканг уни тополмаган. Топганида аллақачон хабар берарди. Россияни жуда бепоён дейишади, учратмагандир-да, бояқиш..
Эрталаб йўлга чиққан она-бола пойтахтга тушга яқин етиб келишди. Бироқ қаерга боришни, кимга мурожаат қилишни билолмай гарангсиб юришди. Бир такси келиб ёнларида тўхтади. Тепакал таксичи йигит жилмайиб деди:
– Қаерга борасизлар, онахон?
– Хўжайинимнинг ёнига.
– Яхши. Ўтиринглар, олиб бориб қўяман.
Тиззалари оғриб, аранг юраётган Кибриё хола орқа эшикни очиб, ўтириб қўя қолди. Нилуфар ҳайрон бўлди.
– Бу ёққа ўтиринг, синглим, – деди киракаш олд эшикни очиб.
– Қаерга борамиз, ойи?
– Ўтиравер-чи, худо ўзи бир йўлга бошлар, – деди содда онаси тиззаларини уқаларкан.
Таксичи машина моторини ўт олдирди.
– Менинг эрим Россия деган юртда-да.
– Ўҳ-ҳў! У ёққа боролмайман,
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 3
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top