Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Эрли аел билан
Салом хаммага, мен бу сайтда янгиман ва умримда биринчи марта езишим. Бу хикоя эмас, реал вокеа. 2002-2004-йиллари мед училишеда укиган пайтимда бир киз мени севарди, лекин мен у билан шунчаки дуст сифатида курардим. У вактда мен бошка кизла билан юрардим. Укишни тамомлагандан анча вакт утиб "Мой мир" да уша кизни учратиб колдим, анча вактгача шунчаки салом-алик килиб хол-ахвол сурашиб езишиб турдик. Бу пайтда мен уйлани, фарзандли булиб булгандим. У киз хам оилали эди. Купинча кечаси билан одно...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Adashgan avtobus (kamolov)
<< 1 2 3 4 5 >>
билан пичирлашиб, қоққан қозиқдай бир жойда тураверишди. Шу пайт "Сенларга юр, деяпман!" пўписа қилди. Қўлида резина таёғини ўйнатиб, яна икки соқчи етиб келди.
Кибриё хола нима қиларини билолмай, автобус ҳайдовчиси томон қичқирди:
– Ҳой, иним! Биз нима қилайлик-а?!
– Мана, сўрадим. Хўжайинингиз шу ерда, шекилли. Уни топиб беришади. Унгача айтганларини қилиб, сизлар ҳам шу ерда бир оз ишлаб турасизлар-да. Бепул овқат, ётоқ ҳам беришади, хўпми, холажон?!
– Вой, нима иш қиламиз?
– Ошхонада сизларбоп иш бор экан. Оз-моз чойчақа ҳам ишлаб кетасизлар-да. Бунинг нимаси ёмон!
– Майли, ўғлим, майли. Сизга кўпдан-кўп раҳмат.
Шундай қилиб, олтмишга яқин, асосан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ишлагани келганлар қатори она-бола ҳам қаттиқ қўриқланадиган завод ошхонасида меҳнат қила бошлашди. Ёраҳмад акани ишчилар орасидан кўп излашди, лекин учратишмади. Афсуски, унинг ягона сурати ўша ҳайдовчининг қўлида қолган, паспортларини бўлса, ҳайдовчи Давид исмли завод бошлиғига топшириб кетганмиш.





БЕКЗОД ИЛА БАРНО

Бекзод Гулчиройнинг никоҳсиз туғилган ёлғиз ўғли эди. Аммо саратон касаллиги уни ёш олиб кетди. Ўн олти ёшли йигитча одамларнинг хизматини қилиб, бобосидан қолган лой томли пастқам уйда бир ўзи яшарди. Аксига олиб унинг яқин қариндошлари ҳам йўқ эди. Маҳалладагилар тезроқ уйлантириб қўйиш пайида унга мос келадиган қиз қидира бошладилар. Ниҳоят йигирмага кириб, хушсурат йигит бўлганида қўшни қишлоқдан худди ўзининг тақдирдошига ўхшаш етим қиз топилди. Унинг исми Барно экан. Барноларнинг уйида эҳтиётсизлик туфайли газ портлаб, ёниб кетган ва оила аъзоларининг барчаси ҳалок бўлишганди. Ўша маҳалда қиз қўшнисиникига қатиқ олгани чиққан экан, омон қолибди.
Хуллас, маҳалла-кўй ўртада маблағ тўплаб, икки етимнинг бошини қовуштириб қўйишди. Бобосидан қолган эски, вассалари чириган пастқам уй, фақат эгилиб юрса бўладиган узумли боғ уларнинг висол гўшасига айланди. Бу гўшани обод қилиш учун кўп меҳнатлари сингди. Райҳону анвойи гуллар экишди. Аммо улар эски кийимга янги ямоқдай бўлиб тураверди. Янги иморат қуришга имкониятлари йўқ эди. Шу туфайли икки ёшнинг орзу-умиди фақат эскини бузиб, янги ошиён қуриш, ўзларидан кўпайиб оддий инсонлар каби яшамоқ эди.
Бироқ Бекзод кейинги вақтда баъзи ўртоқлари қатори хорижга ишга кетиш ва керакли маблағни тезроқ топиб келиш ҳақида ўй сурадиган бўлиб қолди. "Барно-чи? Уни қандай ёлғиз ташлаб кетаман? Ёш келинчак бўлса..." деган ўйгина йигитга азоб берарди. Бунинг устига хотини ҳомиладор бўлди. Фарзандли бўлиш оталик масъулиятини янада оширди. У бир-икки қўшниларнинг болалари хориждан яхшигина пул жўнатиб турганлари ҳақида эшитди. Охири қарорини хотинига маълум қилди. Аммо Барно: "Кетсангиз, мени ҳам бирга олиб кетасиз. Икки кишилашиб ишлаймиз. Менбоп иш ҳам топилиб қолар", деди.
Шундай қилишди. Ёш келин-куёв сафарга отланишди. Таксида кетиб бораркан, Барно қад кўтараётган бунёдкорлик ишларини кўриб завқланди. Қаторлаштириб қурилаётган замонавий уйларни кўриб ҳавас қилди:
– Бекзод ака, уйларни қаранг, ажойиб, нақадар гўзал! Наҳотки ўз юртимизда бизларбоп ишлар топилмаса?..
– Тўғри, юртимиз ёмонмас, осойишта. Лекин у ёқда тез ва кўпроқ пул топамиз. Доллар, евро, рубль деган пул ишлаймиз. У пуллар жуда баракали бўлармиш. Мана кўрасан, уйимизни тезда битказиб оламиз, – деди йигит ишончли оҳангда.
– Худо хоҳласа, – деб қўйди келинчак.
Содда келиннинг тасаввурида янги уй битиб қолгандай туюлди ва энди ортга қайтмасликка, аксинча, бу борада эрини қўллаб-қувватлашга аҳд қилди. Ширин орзуларга берилди. Ниҳоят чегара постига етиб келишиб, ўзга юрт ерига умид билан қадам қўйишди. Улар "Келинглар, ҳозироқ жўнаймиз. Чипталар жудаям арзон! Комфорт! Гарантия!" деб қичқираётган юзи иссиқ-совуқдан қорайиб кетган автобус ҳайдовчисига дуч келишди.
– Ўзи қаерга борасизлар, ака? – деб сўради Бекзод.
– Барнаулга бир ярим суткада етказиб бораман, у ёғига истаган тарафингизга кетаверасиз-да, окаси.
– Ишлаб келиш учун қайси томонга борсак экан? Бизга қанақа маслаҳат берасиз, ака?
– Красноярск, Иркутск. У ёқларда ўрмон кўп, дарахт кесасиз, бинолар қурасиз, яхши пул тўлашади, дейишади.
– Красноярскка қандай борамиз?
– Биз сизларни Барнаул темир йўлига ташлаб ўтамиз. У ердан поездга ўтирасизлар. Ёш келин-куёвларга жа яхши-да, "СВ" вагонлариям бор, – деди ҳайдовчи. – Хоҳласангизлар ўша ерда бошқа рейсли автобуслар, таксилар ҳам тиқилиб ётибди.
– Яхши. Лекин, ака, чиптангиз нархини сал туширмайсизми? Тушунасиз-ку, маблағимиз озроқ, яқинда тўйимиз бўлганди. Агар иложи бўлса... – сўради йигит ялинганнамо.
– Бўлди, ука. Сизни тушундим. Бунинг иложи бор. Майли, бу сизлар учун "свадебний подарок" бўла қолсин. Автобус йўлагининг энг охирига ўтирасизлар. Чиройли тўшакча солиб бераман. Келинчакка бир юмшоқ тахтача бор. Бу кишини қучоғингизга оласиз ва қарабсизки, любой "СВ"дан зўр... Икки юз минг берасизлар. Хўш, розимисиз? – сўради ҳайдовчи қўлини узатиб.
– Юз эллик, денг.
– Ҳа, майли, юз саксон бера қолинглар. Лекин бу нарх ҳақида ҳеч кимга айтманглар, хўпми? – шивирлади ҳайдовчи.
– Келишдик, – деди Бекзод хурсанд бўлиб.
Шундай қилиб, ёш келин ва куёв мўъжаз автобусда, ним қоронғуликда, поёнсиз узоқ йўлда, романтик орзулар қўйнида кетиб боришарди.
Йўловчиларнинг келин-куёвга ҳаваси келар, улар томонга кулиб нигоҳ ташлашарди. Бекзоднинг қорнига келинчак бошини қўйган ҳолда қўлларини ғимирлаётган ҳомиласи устига қўйиб борарди...
Ниҳоят автобус Барнаулга етиб келди ва темир йўл шоҳ бекати олдидаги кенг майдоннинг бир четида тўхтади. "Етиб келдик!" дея қичқирди чипта сотган ҳайдовчининг шериги. Шу маҳал автобус эшиги олдига чироғини ёқиб ўчираётган "Форд" русумли микроавтобус келиб тўхтади. Ундан ўрта ёшли келишган аёл тушиб, автобус эшигидан чиқиб келди-да, йўловчиларга рус тилида мурожаат қила бошлади. Унинг сўзлари жуда самимий эди:
– Ҳурматли фуқаролар! Аввало бизнинг Олтой ўлкамизга хуш келибсизлар! Ўлкамиз Россиянинг энг хушманзара ва иқлими илиқ жойи ҳисобланади. Афсуски, бизнинг ишлаб чиқариш корхоналаримизда ишчи кучи етишмайди. Агар ораларингда хоҳловчилар бўлса, марҳамат, яхши иш ўринлари бор. Сизлар билан қонуний шартнома тузилади, ишлаш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома оласизлар, вақтинча пропискага қўйиласизлар. Марҳамат, таклифимни маъқул кўрган йигирма киши манави машинага ўтириши мумкин. Йўл ҳақи, ётоқ, уч маҳал овқат компания ҳисобидан. Эътиборингиз учун раҳмат! Мен Татьяна Исаевнаман. Ким хоҳласа, марҳамат!
Аёлнинг жонли, чиройли эълони йўловчилар эътиборини ўзига жалб қилди. Тушишга ҳозирлик кўраётган уйқусираган йўловчилар орасида шивир-шивир бошланди. Кимдир "Борайлик" деса, бошқаси "Э, йўқ, бу хотинга ишониб бўлмайди, фирибгар бўлса керак", дерди.
– Унақа деманг, ўғлим, – деди ўрта ёшли бир киши. – Одамларга ишонмоқ керак. Ишлагани келган бўлсангиз, бу ҳам бир имконият. Эртага йўл бўйида иш қидириб тургандан кўра нақдини кўриб қўя қолмайсизми? Пул топиш осонмас.
Шу кишини гапи Бекзодга ҳам маъқул бўлди. Унинг назарида гўё одамларнинг кўпчилиги ўша аёлнинг кетидан бориб, жой қолмайдигандек Барнони шошилтирди ва салон
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 3
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top