Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Xech kimga aytolmagan Gaplarim,(Toqima xayoti xikoya)
Сизларга уз хайотимда буган ва булиб келайотган ходиса ва вокеяни хикоя киламан!Имло хатолар учун ол...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Adashgan avtobus 5 (kamolov)
<< 1 ... 3 4 5 6 7 ... 9 >>
қучоқ очиб кўришиб кетишди. Тантанавор равишда Зайни ҳам пайдо бўлди.
– Бу бизнинг қаҳрамонимиз. "Қисиқ кўз" устидан ғалаба қозонди, – деди Жўшқин кулиб.
– Ҳа, дабдаласини чиқаздим, – деди Зайни оғзи қулоғида.
– Ким у "Қисиқ кўз" деганларинг?
– Каратэчи Клара, "чёрный пояс".
– Пояс-мояси йўқ экан, ечиб кўрдим, – деди Зайни.
Кулги кўтарилди.
– Хаҳ, хайрият, эсон-омон келдингларми, ишқилиб?
– Қани, каретага марҳамат! – қичқирди Козим.
– Наҳотки, бизни беш кундан бери кутаётган бўлсанглар?
– Ҳа, албатта. Ҳайдовчи ҳеч қачон ўз йўловчиларини қолдириб кетмайди-да, – деди Ашурали атайин баланд овоз билан.
– Наҳотки, яна тахтачамизда кетсак?
– Йўқ, бу сафар "люкс, супер-салон".
– Нима, қолганлар кетишдими?
– Ҳа. Бошқа автобусда.
– Ишқилиб улар ҳам қаллобмасмикан? Ҳозир "Йўлда учрагандан қоч!" дейдиган замон бўлиб қолибди.
– Э, йўғ-а, бу ёғи бир қадам қолди-ку.
Йигитлар автобуснинг аҳволи, орқа ойнанинг йўқлиги ва унинг ўрнига адёл тутиб қўйилганини кўриб ҳайрон бўлишди, ухлаётган Фаридани кўриб, ҳалок бўлган қизларни эслашди.
– Отахон, анави иккита яхши кийинган қизларимиз бор эди-ку.
– Ҳа-ҳа, чиройликкина.
– Ўшалар нобуд бўлишди.
– Ё астағфируллоҳ! Омин, охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин! – деди Низомхўжа.

Бу пайтда барча пассажирлар чиқиб бўлишганди. Фарида уйғонди. Низомхўжа ўтганларнинг руҳи покларига бағишлаб Қуръон тиловат қилди.
– Жасадларини нима қилдинглар?
– Бири ботқоққа чўкиб кетибди. Иккинчисини ўша ерга кўмиб, тошдан қабр қилиб келдик.
– Уйидагилар хабар топдимикан?
– Бориб хабар берамиз-да.
– Нима, ёмон жойга тушиб қолдингларми-а?
– Ҳа. Айтишга тил ожиз.
Автобус йўлагига ҳам тахтачалар қўйилиб, ташландиқ олмос конидан илгарироқ тасодифан тушиб қолиб, қутулиб қайтган бошқа йигитларни ҳам чиқариб олинди.
– Йўлкирангиз неча пул, амаки? – сўради улардан бири.
– Имкониятларингизга қаранглар. Бензин билан овқат пулига қарашворсаларинг, бас. Бермасанглар ҳам майлига. Ўзиям оналарингни кўриб қолибсизлар, чамаси.
– Ҳа. Жаҳаннамдан қайтаяпмиз, амаки.
– Кўрар кунимиз бор экан-ку, – деди бошқа йигит.
– Ҳе, қуриб кетсин бу Россия дегани-е, – деди бир аёл қарғаниб. – Оч қолсак ҳам, юпун бўлсак ҳам ўз юртимиздан қўймасин экан!
– Чиқаверинглар, ёпишиб-ёпишиб ўтираверинглар. Орқа ойна йўқ, совуқроқ.
– Майли, қанақа бўлсаям етиб олсак бўлгани. Бу томонларни елкамнинг чуқури кўрсин!
– Қани, дуо қилинг, отахон. Жўнадик бўлмаса!
Низомхўжа ва барча йўловчилар қўлларини дуога очишди:
– Илоҳи омин, гўзал ва осойишта юртимизга кўз тегмасин! Ҳар кимга ҳам ўз юртини обод қилиш, ўз юртида, ўз фарзандлари бағрида тинч-тотув яшаш насиб қилсин! Йигит кишини бировга хор, душманга зор қилмасин, бемаҳал ўлимдан худонинг ўзи асрасин. Йўлимиз бехатар бўлсин, бешикаст, беталофот ватанимизга етиб олайлик!



ЯНА ТУТҚУНЛИК

Жамшид ва Бекзодлар ўтирган автобус Жамбул сари кетиб бораркан, Рудик ойна орқали барча йўловчиларни синовчан кузатиб борар, уларнинг божхонадан ўтмай айланма йўл билан келаётганлари ва илгари Олтой ўлкасининг ўша чет жойларида олмос, нефрит конлари бўлгани унинг шубҳа ва қизиқишини янада орттирарди.
Тилла конида ишлаган бўлсалар ўғирлик мол билан чегарани бузиб ўтишгандир, деган ўйга борган шофёр овқатланиш баҳонасида бир кафе олдида тўхтади.
– Ким хоҳласа, тушиб тамадди қилиб олаверсин. Ярим соат турамиз! – деди мизғиётган йўловчиларга қарата.
Лекин деярли ҳеч ким чурқ этмади. Бу ҳол ҳайдовчининг эътиборини янада жалб қилди. "Тушгилари келмаяпти. Демак, юкларини қўйиб кетгилари йўқ", деб ўйлади. Йўловчиларнинг ёнида ҳеч вақолари йўқлиги учун тишларининг кирини сўриб келаётганларидан у хабарсиз эди.
Рудик кафе ортига ўтиб кетган бўлди-да, уяли телефонида кимгадир қўнғироқ қила бошлади. У бир қамоқдош жангари дўсти билан хаёлига келган ғайриоддий тафсилотлар ва шубҳали "контрабанда" ҳақида тўлқинланиб, узоқ гаплашди. Ниҳоят, бир қарорга келишди. Демак, таклиф этилган жойга йўловчиларни олиб бориб, божхонадагилар қилмаган ишни қилишади.
Рудик ўз йўловчиларини берироқдан туриб худди ўғри мушукдай зимдан кузатди. Машинадан деярли ҳеч ким тушмади, ҳеч ким овқатланмади. Шу маҳал телефон жиринглади. Ўша дўсти Аслан экан.
– Алло, Рудик.
– Ҳа, эшитаяпман.
– Хуллас, мен ҳозир Улус билан гаплашдим. Машинангни Четовулдаги қўрғонга олиб борасан. Мен бу ердан ҳозир уч-тўртта йигитларимни олиб ўтаман. Ишқилиб, анави айтганинг бор гапми?
– Менимча, бир нима бор. Мана, ҳозир уларга "Овқатланишга тушинглар, ярим соат тўхтаймиз", дедим. Лекин бирортасиям миқ этмай, юкларини маҳкам қучоқлаб ўтиришибди, – деди у Ансора ва Аслиянинг мизғиётган ҳолатларини кўз олдига келтириб.
– Майли, таваккал-да. Мабодо ёнларидан ҳеч вақо чиқмаса, менда бошқа бир вариант ҳам бор.
– Қанақа вариант?
– Ҳар биридан минг доллардан, аёллардан беш юз доллардан талаб қиламиз.
– У ҳам бўлмаса-чи?

– Бўлмаса, Тошкентдаги яқинларига қўнғироқ қилишади. Айтган пулни такси орқали юборишади. Қалай таклифим?
– Яхши, келишдик. Лекин ҳаммаси гўё тасодифан юз бериши керак. Менга ҳам дўқ-пўписа қилавер, уриб-дўппосласанг ҳам майли. Лекин кейин товониниям қўшиб тўлайсан.
– Бўпти, бўлмаса, ишни ўзаро уришишдан бошлай қолайлик. Сен менга ўшқирасан. Мен бўлса, сенинг ёқангдан оламан. Ҳаммаси табиий бўлади.
– Каскадёрлик қилар эканманда-а?
– Ҳақини олганингдан кейин қиласан-да.
– Неча фоизи меники бўлади?
– Йигирма. Бўладими?
– Кам-ку, жўра.
– Биз ахир тўрт кишимиз. Улус билан олтита. Мен ҳам йигирма оламан, қолганларга ўндан. Нима дейсан?
– Бўпти, қўлни ташла.
– Қўлинг йўғ-у!
– Э-ҳа, ахир бу телефон-ку.

* * *
Моторга мой қуйиб олиш баҳонасида Улуснинг қўрғонига кириб борилди. Қўрғон баланд девор билан ўралган, дарвозаси ланг очиқ эди. Рудик сигнални чалди. Ҳеч ким кўринмасди. Яна узоқ чалди. Аслан писта чақиб бир хонадан чиқиб келди. "Ҳа, нима керак?!" дея ўшқирди. Бу пайтда дарвоза сезиларсиз беркилиб орқасидан қулфланди ва юзига қора ниқоб таққан тўрт барзанги қўлларида таёқ билан пайдо бўлишди.
– Мой керак!
– Қанақа мой? – сўради Аслан.
– Қанақа бўларди? Ҳар доимгидек-да.
– Тошингни тер!
– Нима дединг?!
– Эшитмадингми?
Жамшид ва Бекзод ҳушёр тортишди.
– Ҳой, шофёр ака, нима қиласиз у билан пачакилашиб.
– Сен аралашма, тек ўтир! – дея ўшқириб берди Рудик. – Анави ҳезалак пули кўпайиб, одамни менсимай қолибди.
– Ҳой сен, нима дединг? Яна бир қайтар. Ким ҳезалак?!
– Ҳе энанги...
Аслан чопиб келди-да, ҳайдовчи томондаги эшикни очиб Рудикка ёпишди ва уни пастга тушириб, дўппослай кетди. Рудикнинг кийимлари тупроққа беланди. Автобусдаги йигитлар ёрдамга отланишди ва туша солиб ҳар иккисини ажратиб, ҳайдовчини қутқармоққа ошиқишди. Аммо қаердандир пайдо бўлган ниқобли тўрт барзангилар уларни савалаб кетишди. Автобусдаги аёллар қўрқиб чинқиришарди. Нима гаплигини ҳеч ким англолмай қолди. Рудик қаёққадир қочиб қолди. Хуллас, йўловчилар ўласи қилиб калтакланишди. Уларни судраб бир хонага қамай бошлашди. Сўнгра аёлларни ортларидан киргизишиб, устларидан қулфлашди. Қий-чув бошланди. Нилуфар Жамшиднинг устига ўзини ташлади. Унинг чаккасидан қон
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 3 4 5 6 7 ... 9 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 5
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top