Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: МАРДИКОР КИЗ кисса: 10 кисм. (Реал вокеа)
��у хаёллар билан Мохигул касалхона дарвозасидан чикканини хам сезмай колди. Унинг исмини айтиб чакирган овоз сергаклантирди. Шу он нигохи кучада машинасининг капотига суянганча кул ковиштириб утирган Аъзамга тушди. Йигит охиста юриб, Мохигулга якинлашди. - Яхшимисиз? - .... - Бувингизни ахволлари яхшими? - Яхши, - Мохигул шундай дея кискагина жавоб берди, у ишига шошилаётган эди: - Узр, мен шошиб турувдим. - Бозоргами? - Ха. Аъзам мен хозир деди-ю машинаси сари бориб, кулида когозга урог...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Adashgan avtobus 5 (kamolov)
<< 1 ... 4 5 6 7 8 9 >>
оқиб, деярли беҳуш ётарди.
– Сизга нима бўлди, Жамшид ака?! Мени қўрқитманг!
Барнонинг гўдаги борлиги ва Кибриё холанинг кексалигини кўриб ҳарҳолда раҳмлари келдими, уларни қоровулхонага олиб кириб "Шу ерда қимирламай ўтирасанлар!" дея дўқ уриб чиқиб кетишди. Аммо Кибриё хола юрагини чангаллаб йиқилди. Чунки унинг кўз ўнгида бўлғуси куёви бўлмиш Жамшидни аямай савалашаётганига ва чаккасидан қон оқиб кетганига кўзи тушганди. "Ах, вой болам!", дея олди хола. Аёлни етаклаб олиб кириб қўйишгач, ўзидан кетди. Барно: "Холажон, сизга нима бўлди? Кўзингизни очинг", дея қичқирди. Сўнгра "Ҳой, ёрдам беринглар, холанинг аҳволи ёмонлашиб қолди-ку!" дея кичкина туйнук орқали қичқира бошлади. Аммо унга ҳеч ким эътибор бермади. Босқинчилар сумкаларни бир-бир очиб бойлик қидиришарди.

Юклардан тузук-қуруқ буюм чиқавермади. Рудик билан Аслан нарсаларни титкилашиб хуноблари ошди. Бўлаётган бу ишларни Барно кўриб анграйиб қолди. Чунки ҳозиргина калтак еяётган ҳайдовчи ҳам худди хўроз гўнг титаётгандай безориларга қўшилиб олганди.
– Ҳеч вақо йўқ-ку! – қичқирди Аслан.
– Ёнларини титкилаш керак! – жавоб берди Рудик.
– Битта-биттадан олиб чиқинглар! – буйруқ берди Аслан.
Қароқчилар биринчи бўлиб Бекзодни судраб олиб чиқишди ва унинг уст кийимларини еча бошлашди. Қаршилик кўрсатмоқчи бўлганди, бир уриб ағдаришди. Бу ҳолатга кўзи тушган Барно ўзидан кетиб йиқилди. Чақалоқ биғиллаб йиғларди...
Қолган йўловчилар ҳам бир-бир олиб чиқилиб тинтув қилинди, дўппосланди. Майда-чуйда тақинчоқ, соат, телефон аппаратларидан бўлак деярли қўлга илинадиган ҳеч вақо топилмади. Унақа буюмларни аллақачон Бадр билан Баҳром тинчитган ёки озиқ маҳсулотлар сотиб олиш учун йўлда алиштириб бўлишганди.
Асланнинг Рудикдан жаҳли чиқди ва унинг "шўр" тумшуғига мушт туширди.
– Аблаҳ, аввал яхшилаб аниқлаб, кейин бизга хабар бергин-да! Вақтимиз бекор кетди. Компенсацияни чўз!
Рудик жағини силаб, киссасидан икки юз доллар чиқариб узатди.
– Бу кам.
– Мени дўппосладинг-ку.
– Ҳай майли. Бу сенга сабоқ бўлсин. Келаси сафар каллангни ишлат, – деди у ва ниқоблиларга қарата қичқирди. – Йигитлар, кетдик! Бу ерда биз қиладиган иш қолмади.
– Мен-чи, мен нима қилай! – сўради Рудик.
– Бу сенинг муаммоинг!
Шундай деди-да, йигитларини олиб Аслан жўнаб қолди. Рудик қўрғон ўртасида улоқтириб ташланган сумкалар, тупроқ билан қориштириб ташланган уст-бош, латта-путталар, инқиллаб ётган, ўтирган ярадор йўловчилар билан танҳо қолаверди.
Жамшид ва икки йигит бундай ғайритабиий ҳолатни жон деб кутиб туришган эди. Довдираб туриб қолган Рудикка дастлаб Жамшид шердек ташланди. Демир ва Тўлқин ҳам қўлларига тушган нарсани олиб унга ёрдамга отилишди ва Рудикни тепа бошлашди.
– Бу ифлоснинг қўл-оёғини боғланглар! – қичқирди Жамшид.
Бошқа йигитлар ҳам қараб ўтиришмади. Сумкалар камарини йиртиб олиб тупроққа беланган Рудикнинг оёқ-қўлларини бир зумда чирмаб ташлашди. Бу ҳолатга узоқдан кўзи тушиб қолган Улус бўлса қочиб қолди.
– Ҳаммаларинг машинага тез чиқинглар! – буюрди Жамшид.
– Ойим, ойим қанилар?! – қичқирди Нилуфар.
Қоровулхона деразаси қаттиқ тақиллади. Бу гўдак кўтарган Барно эди. Жамшид ва оқсаётган Бекзод ўша ёққа томон чопишди. Эшик қулфланган эди. Жамшид уни тепиб синдириб кириб борди ва ерда юрагини чангаллаб ётган Кибриё холага кўзи тушди.
– Хола, сизга нима бўлди?!
Аёл беҳуш ётарди. Жамшид уни кўтариб сўри устига ётқизди.
– Тузукмисиз, дадаси? – йиғламсираб сўради Барно.
– Сенга ҳеч нима қилишмадими? Ёраҳмадга-чи? – сўради Бекзод ва фарзандини шилиниб қонталаш бўлиб кетган қўлига олди.
– Бошимизда шу кулфат ҳам бормиди?
– Кетдик. Бу ердан тез кетайлик! – деди Жамшид.
– Қандай қилиб?
– Автобусни ўзим ҳайдайман.
Йигитлар Кибриё холани остки тўшаги билан замбилга ўхшатиб кўтариб олишди.
– Эҳтиёт бўл, Бекзод.
Нилуфар онасини ётган ҳолда олиб чиқиб келишаётганини кўриб шу томон чопди.
– Вой дод!!! Ойимга нима қилди?!
Унинг фарёди еру кўкни тутиб кетди. Йигитлар ёрдамга ошиқишди.
– "Тез ёрдам" чақирайлик, Жамшид, – деди Демир.
– Йўқ. Чегара узоқ эмас. Бу ифлос жойлардан тезроқ жўнаб қолишимиз керак. Йўл-йўлакай бирор шифохонага ўзимиз олиб кирамиз.
– Болалар, машинага чиқинглар! Холани орқа ўриндиққа ётқизинглар.
– Анавини нима қиламиз?!– Юкхонага юкланглар, бир жазосини олсин!
– ГАИлар тўсса, нима қиласан, Жамшид?
– Тўхтамайман, – деди у рулга ўтириб у ёқ-бу ёғини текшириб оларкан. – Калити қани, калит?! – қичқирди у асабий.
Рудикни юкхонадан яна туширишга тўғри келди:

– Ҳой ифлос, калит қани?!
– Ён киссамда, – деди у яна тепки ейишдан чўчиб.
Унинг киссаларини кавлаштириб, ҳужжатлари ва ўзлари берган пулнинг қолганини ҳам олишди.
– Тезроқ бўлларинг! Ҳалиги шериклари келиб қолиши мумкин! – дея қичқирди Жамшид хавотирлик билан.
Машина двигатели ниҳоят ўт олди. Ҳамма пала-партиш жойлашишди. Тажрибасиз Жамшид автобус ҳайдамагани учун ортга бурмоқчи бўлиб айвон устунларидан бирига зарб билан урилди. Аёллар қичқириб юборишди.
– Ўзи ҳайдашни биласанми, эй! – қичқирди Алёна.
У ҳам юз берган вазиятдан ҳайратда эди.
Жамшид эпчиллик билан ричагни биринчи тезликка қўйиб, жон-жаҳди билан газ тепкисини босган эди, автобус учқур тулпорлардай олдинга ташланди ва қулаётган айвон машинага тегишига бир баҳя қолди. Автобус юриб кетаркан, чанги ортида қулаган айвоннинг шарақлаган овози эшитилди. Демир машина ҳужжатлари ва юкдонни очиб, унинг ичидагиларни бир-бир кўздан кечириб борарди. Оппоқ қозоқи қалпоқ ҳам топиб олди.
– Жамшид, эҳтимол, манавини кийиб оларсан.
– Майли, – деди Жамшид машинани тез ҳайдаб бораркан, қалпоқни кийиб ойнага бир қараб олди.
– Қалай, ярашдими?
– Ҳа! – деди йигитлар.
Ўртадаги нохушлик андак кўтарилгандай бўлди.
– Эҳтиёт бўл, Жамшид. Секинроқ ҳайда. Биринчидан, бетоб холанг бор, иккинчидан, тез ва бетартиб ҳайдашинг маҳаллий милицияда шубҳа уйғотади, – деди Демир.
– Иложи бўлса, катта постларни айланиб ўтишимиз керак.
– Ҳа. Иккинчи даражали йўллардан жануб томон бораверамиз.
– "Москва – Тошкент" поезди юрадиган темирйўл бор-ку, ҳалиги.
– Ҳа-ҳа, нима эди?
– Ўша йўлга етиб олсак, унинг ёнидан кетган текис машина йўли бор. Мен буни болалигимда дадам билан Москвага борганимда кўрганман. Қозоқ даштларидан икки сутка юргандик. Ўшанда йўлни томоша қилавериб зерикиб кетгандим.
– Тўғри, ўша йўлга чиқиб олсак, яхши бўларди. Мабодо машина бузилиб қолгудек бўлса, поездга ўтириб ҳам кетаверардик.
Шундай қилишди. Холани шифохонага олиб киришди. Аммо зотилжам касаллиги хуруж бериб турган маҳали, унинг устига, қаттиқ қўрқиб кетгани учун юраги дош бера олмагани ва шу туфайли вафот этганини айтишди. Уни ўраб-чирмаб ватанга олиб кетишга қарор қилишди. Нилуфар оғир қайғуда қолди.
Бошқаларга ҳам дори-дармон, дўкондан бир оз булка нон, минерал сув сотиб олишди-да, чоғроқ йўлдан темирйўл сари равона бўлишди. Ҳаво тобора совиб борар, изғирин шамол эсарди. Олтой шаҳарчаси ортда қолиб, шувоқлар чийиллаб овоз чиқараётган даштликлар бошланди. Аммо автобус ичи иссиқ бўлгани учун ташқаридаги юз-кўзни очирмайдиган совуқ изғирин йўловчиларга таъсир этмасди. Фақат иккита машина сиғадиган поёнсиз йўл даштлик
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 4 5 6 7 8 9 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 5
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top