Привет, Гость!
Chat (2) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Afsusdaman Yoxud Singlisining Qoniga Bulğangan Qöllar! 6-qism {Silvestr Slay}
Awalg qismlarn öqmagan bölsangz qarndowlar(inset)da öqwgz m-n. Ewik qönğiroğining qisqa calinganin e...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Adashgan avtobus 7 (kamolov )
<< 1 2 3 4 5 >>
Тўрт фасл ўз вақтида келаркан. Фарзандларинг – бу сенинг меваларинг, бойлигинг. Уларни кўриб янада завқ оласан, ёшарасан. Эҳтимол, улар билан бирга бўлсанг, умрингга умр қўшилар. Ўз туғилиб ўсган тупроғинг сенга яна қувват беради. Бор, боравер. Бу ерда касалликдан чиқмай, бекорга ўлиб кетасан. Кейин бизнинг жойларда мусулмон мозори ҳам йўқ. У ер бизга анча узоқ, камида 200 километр. Мени ҳам қийнайсан, Рустамни ҳам. Биз бўлса, шу ерга ўрганганмиз. Мана шу совуқ, намлик, узоқ қиш, ботқоғу чивин – бу бизнинг тақдиримиз", деганди.
Яқинларини оғир табиий шароитли шимолнинг совуқ жойларида қолдириб келаётгани учун у йиққан жамғармасини сўраб олишга ботинмади. Йўлда ва адашган автобусда бор будини сарфлаб қўйди. "Энди Ларисага телефон қилиб айтиб кўраман. "Бир қисмини, кейин пенсиямни юбор" дейман, дея хаёл сурган эди-ки...
– Қўйинглар. Бўлар иш бўлибди, отамизни қийнамайлик. Дамини олсинлар. Хўп, яхши қолинглар, – деди Жамол ва шарт ўрнидан туриб, эшикни таранглатиб ёпиб чиқиб кетди. Меҳри ҳам енгил фотиҳа қилди-да, ўрнидан қўзғалди. Албатта Камол ноқулай аҳволда қолди ва у ҳам ўрнидан турди. Қосим уларни жимгина ташқарига кузатиб чиқди.
– Бўпти, яхши боринглар, – дея олди базўр.
Инилар кетишгач, Қосим "Хаҳ!" деб сонига шапиллатиб бир уриб қўйди-да "Бизни тоза боплади-ку-а, бу бобой" деб ҳовлига кирди. Негадир отанинг ёнида ўтиргиси келмади. Гаплашадиган гапи йўқ. "Дамини олаверсин, хотин қарар", деди-да, четдаги ўз ҳужрасига бориб тинчланиш учун ётиб олди ва кўп ўтмай ухлаб қолди. Саидвафо бўлса уни бир оз кутди. Ҳамма туриб кетганидан келиннинг хабари йўқ эди. У болалари билан ичкарида қизиқ бир телесериал томоша қилишарди. Шу туфайли қайнотасининг ҳам чиқиб кетганини пайқамай қолди ва ярим тунда эридан хавотир олиб, уни ўз ҳужрасидан топди. Устига бир кўрпа ташлаб қўйди. Отани бирор фарзанди олиб кетган бўлса керак, деган ўйга борди.
Саидвафо чойхонага яна қайтиб бормади. Ўша эски чорвоқдаги ҳужрасига йўл олди. Хаёлида хотини Санобар ва у билан кечирган ҳаёти, фарзандларининг туғилишлари, қувонч ва ташвишли кунлари бир-бир ўтаверди.
Улар амал-тақал турмуш кечиришарди. Ота-оналари ёш ўтиб кетган ва улардан эски уй-жойдан бўлак ҳеч нима мерос қолмаганди. Кетма-кет ўғил болалар туғилаверди. Жамол билан Камолга суннат тўйи қилиб берадиган вақт ҳам келди. Аммо тўй қилиш учун аввало уй қуриш керак эди. Шу мақсадда у қарз олди ва Россияга бориб ишлаб пул топиб келиб узадиган бўлди. Тўйни қўрқмай, донғи чиқадиган қилди. Ўша даврдаги энг таниқли хонандалардан бирини айттирди. Шунга яраша элга дастурхон ёзди.
– Ҳой, дадаси. Нима қиласиз бунчалик дабдабани?! Ўзи зўрға кун кўраётган бўлсак, қарз олган бўлсангиз, кўрпамизга қараб оёқ узатавермайсизми, – дея зорланди хотини.
Лекин Саидвафо ўртоқларига мақтанишни яхши кўрарди. Айниқса, ширакайф пайтлари жуда сахий бўлиб кетарди. Тўйда ҳам раққоса, ҳам ўйнаётган ўз ўртоқлари бошидан пачкалаб пулни сочди. Тўкилган пуллардан териб урра қочган бир нечта болалар велосипедли ҳам бўлишди. Аммо у тўйдан кейин энасини кўрди. Қарзни қистаб келаверишди. Хотин томондан келган ва сўймай омон сақлаб қолган новвосни сотиб, Россияга жўнаворди. Аммо дастлаб ишлари юришмади ва пулсиз қайтиб келишга юраги дов бермади.
Тақдир тақозоси билан Камень-на-Обидан бир неча чақирим наридаги кичик бир рус қишлоғидаги фермер хўжалигида молбоқарлик қила бошлади. Қишлоқда эркак зоти камбўлгани учун сут соғувчи қиз ва бевалар билан "тил топиша" бошлади, маишатга берилди. Шулардан бири Лариса эди. У тўсатдан ҳомиладор бўлиб қолди ва Саидвафонинг этагидан маҳкам тутиб олди.

Yana bir qabr toshi
Ҳужра совуқ, ўчоққа ўт ёқилмаган, сандал иситилмаган, чироқ ўчиқ. Ҳатто сандал устидаги эски, кирлигидан ялтираб кетган кўрпани ҳам олиб кетишибди. Теварак-атрофда увадаси чиққан эски тўшаклар ва бошқа лаш-лушлар сочилиб ётарди. Уларни йиғиб ўчоқ олдига жой тайёрлади ва ўтин-чўп олиб кириб бир амаллаб олов ёқди. Қосим агар пул бўлса, бу ерни бузиб текислаб, бир ўғлига иморат қуришни мўлжаллаб юрарди. Бутун умиди отасининг бойлигида эди...
Қоронғулик, сокинлик қўйнида Саидвафо оловга тикилиб ўтираверди. Совқотгач елкасига эски, увадаси чиққан тўшакни ташлаб олди. У ҳозир фарзандларидан бири ортидан қидириб келиб "Юринг, отажон. Қўяверинг, пул топилади, лекин меҳр топилмайди. Қўйинг, хафа бўлманг", деб етаклаб кетишини жуда-жуда истарди. Титраб ётаверди. Узоқ ётди. Шу маҳал ташқарида бир ниманинг шарпаси эшитилгандай туюлди. Мўйсафид "Хайрият, Қосим келди" деб бир оз ҳушёр тортди. Аммо эшик ғийқиллаб аста очилди-да, думини ликиллатиб бир бароқ мушук кириб келди. Сўнгра эшик тарақлаб ланг очилиб кетди. Саидвафо бир чўчиб тушди. Қўрқиб кетди. Ўрнидан туриб эшикни ёпиб келиш учун чоғланди, аммо мадори етмади. Эшикдан ва пардасиз деразадан ғира-шира оқиш нур ёғдуси тушиб турарди.
– Эй худо, қайси қилган гуноҳларим учун мени бунчалар азоблайсан? Кечагина ўтқазгани жой тополмай, иззат-икром қилиб юрган фарзандларим қани? Нега мени бу ташландиқ жойдан олиб кетишмаяпти? Менга бунчалар беоқибатлик қилишаяпти? – деди у пичирлаб.
Шу маҳал очиқ эшик остонасида соя каби бир шарпа пайдо бўлди. Бароқ мушук безовта миёвлаб қўйди.
– Бу саволингизга мен жавоб бераман, – деди шарпа аёл овозида.
– С-санобар, бу сенмисан?
– Ҳа. Сизни бу дунё азобларидан қутқаргани келдим. Гуноҳларингизни кечирдим!
– Йўқ-йўқ. Менинг ҳеч қандай гуноҳим йўқ, ахир!
– Нега йўқ экан? Сиз эркак бўлиб нима қилдингиз, ўзи? Гап фарзандни туғдиришда эмас, тарбиялаб вояга етказишда. Сиз оиламизнинг ана шу муқаддас қоидасини буздингиз. Ўз бурчингизни менинг зиммамга юклаб ўзга юртларга қочиб кетдингиз. На хат ёзиб, на хабар олдингиз, маблағ ҳам жўнатмадингиз. Ниҳояти арзимаган алимент пулини ҳам тўламадингиз. Қарзларингизни бир амаллаб ўзим уздим. Болаларингиз юпун, оч, меҳрингизга зор, тирик етим бўлиб ўсишди. Кўча-кўйларда ўртоқларининг оталари билан юрганини, музқаймоқ олиб бераётганини кўришганида ўксинишди. Улар ота тарбиясига бир умр муҳтож бўлиб яшашди. Баъзан "Отам қачон келадилар?" деб ичикиб касал ҳам бўлиб қолишарди. Суратингизга тикилиб, йўлингизни пойлашарди. Сиз бўлса, номардлик қилиб уларни ташлаб кетдингиз. Улардан яна қандай меҳр кутяпсиз?!
– Мени кечир, Санобар. Мен у ёқда уйлангандим. Фарзанд кўрдим. Бутун оталик меҳримни ўша болага бердим. У ернинг зах ҳавоси, совуқларидан сил касаллигини орттирдим. Тўшакка йиллаб михланиб қолдим. Лариса менга туну кун қаради ва ниҳоят бир оз соғайганимдан сўнг "ўз юртингда бутунлай тузалиб кетасан. Энди қолган умрингда ўз фарзандларинг бағрида бўл", деб жўнатди-да...
– Ҳа. Сиз менга хиёнат қилдингиз. Лекин ҳозир ҳам ёлғон гапираяпсиз. Сиз юртимизга аслида фарзандларингиз учун эмас, мусулмон мозори бўлмагани учун келдингиз. "Нима эксанг, шуни ўрасан" дейдилар. Бетарбия фарзандларингиз ўз бошингизга етишди. Майли, бевафо бўлсангиз ҳам, сизни барибир яхши кўраман. Сиз билан жуда кам бирга бўлдик. Бир умр сизни кутиб яшадим ва ҳозир ҳам кутаяпман. Юринг, мен билан кетинг. Бу дунёда бирга бўлолмадик, энди у дунёда бўлайлик, – деди Санобарнинг руҳи ва қўлини
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 4
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top