Привет, Гость!
Chat (2) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Kimda Xato? N3
Shokir tabiatan baquvat, chiniqqan bola bo'lganligi un uncha-munchaga charchamasdi. U qizni shu qada...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

ЭХ ДУНЁ 2...

Добавил:SaRDoR_UmRZoQoV (08.08.2017 / 13:43)
Рейтинг:rating 233975 article (0)
Прочтений:9773
Комментарии:Комментарии закрыты
“ Қўй, керакмас! Дарсингни қил. Ўзим қилавераман!” деганимга қарамай кулиб билганидан қолмасди. Тўртинчи фарзандимга оғироёқлигимни билиб қолган Зулайхо қўлимни совуқ сувга урдирмай қўйди. Бозордаги савдо- сотиғини ҳам йиғиштириб менга кўмаклашар, ҳар доимгидек оғир кечадиган хомиладорлигим у туфайли анча енгиллашган эди. Мен ёмон токсикоз бўламан. Энг тоза ёғнинг хиди ҳам чучмал туюлиб, ошхонага кира олмайман, унча-мунча нарса ёқмай ўқчийвераман.
Уч ой шу тахлит ўтди. Чаққонгина, қўли ҳам, тили ҳам ширин Зулайходан ҳамма хурсанд. Аввал хомиладорлигимда хизматкор олишга мажбур бўлардик. Бегонани ҳеч жиним суймай, тайёрлаган овқатларини ҳам таъбим тортмай ичардим. Синглимдай қадрдон бўлиб қолган Зулайхога эса бемалол ишонаман. Орада уч-тўрт марта касалхонада ҳам ётиб чиқдим. Мени кўргани келган болаларнинг уст-боши ораста, олиб келган таомлари мазали.
Июнда ўқиши тугаган бўлсада Зулайхо мени ўйлаб сентябр ойидагина хонадонимизни тарк этди. Хайрлашар эканмиз, эрим ва қайнота -қайнонам билан маслаҳатлашган холда тилла тақинчоқлар тўпламини совға қилдик. У хафа бўлиб, қўлимизни қайтарди. Мен мажбурлаб тақиб қўйиб “ Сарпангга бу синглим буюрсин!” деганимдан сўнгина ноилож қабулиб, ҳаммамизни дуо қилди. Еган ичганига розилик сўраб, қайта-қайта раҳмат айтди. Жуда яхши қиз эдида Зулайхо....Жудаям яхши.
Ҳикоясиининг шу ерига етганда аёл чуқур хўрсинди.
Хаёлимда, бировнинг ишончини суистимол қилиб эрига тегиб олган қизлар гавдаланди.
-Нима, у хозир ёмонми? Эрингиз билан юриб кетдими? Оилангиз бузилдими?
Аёллигимга бориб, миямга келган келган саволларни пайдар-пай берар эканман, ўз тахминларимни тўғри деб хисоблаб, баралла йиғлаб юборган суҳбатдошимга ачиниб кетдим.
-Қўйинг, хафа бўлманг опа! Худога солинг! Шунча яхшилигингизни билмабди. Илондай кириб олган эканда ўзиям?
-Йўқ,-деди елкалари силкиниб йиғлаб юборар экан,- Қани энди сиз айтгандек бўлса! Эримга тегиб олса, илонлик қилса ҳам майли эди.
Бу хотин жинними? Алмойи-жалмойи гапларидан соғ одамга ўхшамайди. Нима деяётганини ҳам билмайди чоғи? Бир оздан сўнг у сал ўзига келгач чуқур хўрсинди, узоқ бир нуқтага хиссиз тикилганча лаблари титради.
-Қани энди сиз айтганчалик бўлса! Зулайходай кундошим бўлса, жон дердим! Аммо у энди йўқ. Тушуняпсизми, йўқ?! Уни ўлдириб кетишибди. Бизникидан кетган куниёқ ўлдиришган экан. Тахмин қилаётгандирсиз нима учун?
Нахотки?
— Ха, уни ўша тилла тақинчоқ учун! Уни тунаб, бўғизлаб, сўнг анхорга ташлаб юборишибди...Кеча ўша аблахларнинг суди бўлди. Хали йигирмага ҳам кирмаган махлуқлар яхшигина оиланинг фарзандлари экан. Қилган жиноятларини эса сесканмай тан олишди... Одамлар нима учун бунчалик вахшийлашиб кетишган синглим? Аллақандай , икки пулга қиммат матохлар учун бир-бирини молдай сўяверади. Бечора Зулайхо, совғани бераётганимизда “ Опа ҳеч бунақа нарсаларни тақмаган эдим. Менга ярашмаса керак?” деб олгани унамаган эди. Мен ахмоқ эса унинг гапларини ҳижолатга йўйиб, ўзимча бир камбағал қизнинг хизматларини муносиб тақдирлаяпман” деб ўйлабман. Ундан кўра, ўзига ўхшаб, чиройли дуо қилиб қўймайманми? Бечора қиз ўша малъунларнинг эътиборига тушмас ва хозир ҳаёт бўлармиди?
Аёлга нима деб тасалли беришни билмадим. Шу улуғ кунларда Зулайхонинг руҳига Аллохдан махфират сўрашдан бошқа чорам ҳам йўқ эди...
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top