Tasodifiy hikoya: eski latifalar 3 (kopr)
40 dan 80 gacha bo‘lgan istalgan juft sonni tanlang. Uni 3 ga ko‘paytiring. Keyin undan 11 sonini ...davomi

Библиотека | Jalablar bilan | Севганига янга бўлган раққоса....
билиб қолса…
— Сен ҳеч кимга ҳеч нима демасанг, отам
билмайди, — деди Карим Салимнинг гапини бўлиб,
хотиржам гапиришга уринаркан. — Ахир акангнинг
бахтига чанг солишни истамассан…
— С-сен уйимизга раққосани бошлаб келганинг, —
деди Салим асабийликдан тишларини
ғирчилатаркан, — ғирт аҳмоқлик! Нима энди тўйдан
кейин ҳам унинг раққосалиги…
— Укажоним, кулиб гапирсанг-чи, — деди Карим
тишларини кўрсатиб илжаяркан. — Ким айтди
сенга у раққоса бўлиб қолади деб. Келинойинг
тўйдан кейин ҳам раққосаликни давом эттираман,
деб ҳозирча осмонларда учиб юрибди. Уддабурон
эркак тўйгача келинга «Хўп, азизам!» дейди-да,
тўйдан кейин хотинни «Хўп, азизим», дейишга
ўргатади.
Карим укасининг елкасига қоқиб қўйди-ю, янги
келинчакнинг ёнига бориб, ўша шодон қиёфада
ўтириб олди. Салим нима қилишини билмас,
асабийлашар, нафаси бўғилиб борар, лекин уни
кўпроқ афсус-надоматга ўхшаш алам
қийнаётганди. У эндиликдаги ҳаётини ўйларкан, бу
ерлардан узоқроқ бўлишни дилига тугиб қўйди.
Баланд зиналардан кўтарилиб чиқиб кетаётганида
эса Мадинанинг дугонаси Ҳанифа маъюс қиёфада
унга яқинлашиб, бир хат тутқазди. Хатни очган
Салимнинг кўзларидан икки томчи ёш титраб
ёзилганлиги билиниб турган
сатрлар устига думалади.
«Мен билмаган эдим, Салим, билмаган эдим!»