Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Hayotiy seks
Hamma Erkaklar qatori pul,mashina va albatta seksga qiziqsamda ishim kopligidan kopincha qiziqishlarimga vaqt ajratolmasdim, hamasi ishga yangi hodima kelgandan boshlandi, idoradagi barcha erkaklar undan kozini uzolmasdi, didim chakki bolmasada tan olish kerak men ham bunday chiroyli qizni birinchi korishim edi, oq koftaga tarang ko'kraklar,kalta yubkaga chiroyli ko'tlari tiralib turar, hipcha belidan esa quchoqlab olging kelardi, badani shunchalik oq va tiniqke yeb qoyging kelardi, kiyinishidan...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | KIller 2 (kamolov) copy
<< 1 ... 3 4 5 6 >>
olganing ma'lum bo'ladi. Vaqti kelib o'zing aytib berasan! Hozir esa…
— Mavlon!..
— Labbay boss!..
Mavlon Samad akaning imosi bilan yana charm tayog'ini hozirlab Vadimning tepasiga keldi…
— Buning ta'zirini bergin-da, keyin katta yo'l chetiga olib chiqib tashla!.. Men yigitlardan ikkitasini tayinlayman, qorovullab turishadi… Qolgan jazoni Sho'rtumshuqdan olsin bu xunasa!..
— Xo'p bo'ladi!.

* * *

Самад аканинг буйруғи билан ўласи ҳолатга келиб қолган Вадимни катта йўл четига ташлаб кетишди. Ҳаммаси олдиндан режалаштирилганди. Шу яқин орада Шўртумшуқ машинасида худди ўша ердан ўтади. Қирғоқда қонга бўялиб ётган Вадимни кўради-ю, шубҳасиз олиб кетади. Ҳарқалай, тиш қайраб юрганини Самад ака яхши билади…
Кўз очиб юмгунча қош қорайиб, ҳаво янада совиди. Изғиринга қараганда тунда қор ёғиб бериши ҳам ҳеч гапмас.
Вадим ҳамон беҳуш ётарди. Аксига олгандек, шу куни йўлдан деярли йўловчи ўтмади. Балки ўтганлари ҳам эътибор бермагандир…
Ниҳоят узоқдан Шўртумшуқнинг ярқираган «Мерседес»и кўринди. Бу маҳал Самад ака пойлоқчиликка қўйган икки йигит дарахтлар панасида туриб икки томонни астойдил кузатишар, мабодо Вадимни олиб кетишмаса, тез шефга қўнғироқ қилиш пайида эдилар…
Машина Вадим ётган ерга етганда, ҳайдовчи тормозни босди. Аввал тансоқчи, унинг кетидан Шўртумшуқ пастга тушди.
— Қара, манави сотқиннинг адабини беришган кўринади! — деди Шўртумшуқ Вадимни оёғи билан туртиб. — Қизиқ, наҳотки ўша валломати шундай қилган бўлса?..
— Ака, тўғри топдингиз, — кулди ҳайдовчи. — ўшалардан бошқа ким ҳам уни калтаклай оларди. Ҳарқалай, ўткинчи келиб урмагандир?!.
— Машинага ортларинг! — буюрди Шўртумшуқ уёқ-буёққа қараб олгач. — Зап қўлга тушди ярамас!..
Йигитлар Вадимни машина юкхонасига жойлаб ўзларини салонга уришди. Самад аканинг йигитларидан бири эса, «иш» силлиқ битганидан мамнун бўлиб қўл телефонига ёпишди…

* * *

— Рухсора, юр буёққа! — Шўртумшуқ диванда чўзилиб ётганча телефон орқали ким биландир астойдил гаплашаётган суюқоёқни имлади. — Тез ваннахонага кир! «Эр»ингни топиб келдим…
Рухсора ҳовлиқиб хўжайиннинг ортидан эргашди. Ваннахонада Вадим беҳуш ётар, аъзойи бадани қонга бўялган, ҳар-ҳар замонда алланималар деб алаҳларди…
У қўрқиб кетди. Бир Шўртумшуққа, бир Вадимга тикилиб, беихтиёр титрай бошлади.
— Қўрқма, — Рухсоранинг елкасидан ғижимлади Шўртумшуқ. — сотқинлар одатда шу тахлит жазоланади… Аммо бу ишни биз қилмадик.
— Унда ким? — сўради Рухсора ҳамон титрашдан тўхтамай.
— Ким бўларди? Тутинган отаси… Майли, бошимни қотирмай, буни ўзига келтир! Қонларини яхшилаб ювгин-да, одам башара бўлганда менинг олдимга етаклаб кир!..
Хўжайиннинг раъйига қарши бориб бўлмайди. Айниқса, Шўртумшуқ гапи иккита бўлишини ёқтирмайди. Рухсора бош ирғаб югурганича ҳидлатадиган дори олиб чиқиш илинжида залга кириб кетди…
— Вадим!.. Кўзингизни очинг!..
Рухсора доридан қайта-қайта ҳидлатгач, қимирлай бошлаган Вадимни турта бошлади. — Кўзингизни очинг!..
Ниҳоят Вадимнинг кўзлари очилди. Бирпас аланглаб шифтни, ёнбошини кўздан кечирди. Тепасидаги Рухсорага кўзи тушгач, жилмаймоқчи бўлди. Аммо оғриқ устун келди шекилли, тўсатдан инқиллай бошлади.
— Жоним, сизни ким бундай аҳволга солди? — сўради Рухсора кўзлари ёшланиб. — Қайси ваҳший сизни калтаклади?.. Қайси гуноҳингиз учун?
— Мен қаердаман? — шивирлади Вадим. — М-мен тирикманми?
— Албатта тириксиз!.. Менинг ёнимдасиз?.. Тура оласизми? Мен… Қонларингизни ювиб қўйишим керак…
— Ҳозир… Ўзим…
Вадим инқиллай-инқиллай, бир қўли билан ванна четини ушлаб гавдасини кўтарди. Рухсора дарров қўлтиғидан олиб амал-тақал Вадимни ванна ичига туширди.
— Ҳозир… Кийимларингизни ечиб олай… Мана… Шундай… Оғрияптими, Вадим?..
— Ҳечқиси йўқ, Рухсора, ўтиб кетади… Ўтиб кетади…
Вадимнинг кўкармаган жойи қолмаганди. Айниқса, чарм таёқ теккан ерлари ёрилиб-ёрилиб кетибди. Рухсора ичкаридан йод олиб чиқиб ҳамма яраларига суртди. Билакларидаги, белидаги яраларни дока билан яхшилаб бойлади. Ярим соатлар ўтгач, Вадим анча ўзига келиб, бемалол оёққа турди.
— Сизни хўжайин кутаяпти! — деди Рухсора паст овозда. — Мабодо шу киши урмаганмиди?
— Йўқ, Самаднинг одамлари уришди. — жавоб қилди Вадим. — Энди Шўртумшуқнинг навбати…
— Қайси гуноҳингиз учун?
— Кейин айтиб бераман… Бунинг ўрнига ўзинг бир саволимга жавоб бер!
— Хўп, сўранг-чи!
— Нега мени алдадинг?
— Қачон?
— Сен… Шўртумшуқнинг қизи эмас экансан-ку!.. Сен…
Вадим уёғини ҳам айтмоқчи бўлди-ю, негадир тили айланмади.
— Ким айтди сизга?
— Алдашга уринмай қўяқол, ҳаммасини эшитганман… Лекин… Нима қилайки, сени ёқтириб қолдим… Мана шу нарса мени ушлаб турибди…
Рухсора айбдорона бош эгди…
Ҳа, алдагани рост. Ҳаммаси Шўртумшуқнинг буйруғи билан бўлганди. Бироқ… Ўша афсонавий кечадан сўнг… Хаёллари чалкашиб кетишини қаердан билибди?!. Қаршисидаги шу шеркелбат йигитга боғланиб қолишини қаердан билибди?!.
— Тўғри, Вадим, — бошини кўтармай тилга кирди Рухсора. — сизни алдаганимни бўйнимга оламан. Шўртумшуқ шуни хоҳлаганди. Лекин… Ишонинг, мен ҳам сизни севаман… Биламан, сиз ҳам менга барибир паст назар билан қарашингиз аниқ… Тўғри-да, мен кимман ўзи? Оддий хизматкор, на уйи, на ота-онасининг тайини бор бир чувриндиман…
— Ундай дема, — қизнинг сўзини бўлди Вадим. — сен чувринди эмассан. Чувринди деб анави ярамасларни айтса бўлади… Сен… Уларнинг олдида фариштасан… Ишон, ўтмишингни ҳеч қачон юзингга солмайман! Фақат… Сен ҳам мендан юз ўгирма!..
— Бундай хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг! Сиздан юз ўгирмайман… Фақат… Ҳозир бир нарсадан қўрқиб кетаяпман…
— Нимадан?
— Шўртумшуқ сизни… Калтаклайдими?..
Вадим деворга суянган кўйи елка қисди.
— Балки…
— Сабаби нима, Вадим?
— Сабабими?.. Ҳамма айб ўзимда… Булар ўйин қилишаётганидан бехабар қолибман. Йўлда Самад кузатиб келаётганини кўриб қолувдим. Мен аҳмоқ, Шўртумшуқнинг ҳайдовчисини ўлдириб, машинани авария қилдим… Ўзимча Самадга яхши кўринмоқчи бўлдим… Оқибатда эса…
— Ҳечқиси йўқ, — Рухсора Вадимнинг елкасидан ушлаб ўзига қаратди. — душманларингиз иккита бўлибдими, унутмангки, ёнингизда мендек айёр дўстингиз ҳам бор… Биласиз-ку, аёл макри қирқта туяга жой бўлади… Сира қўрқманг, ҳали биз булардан боплаб ўч оламиз!.. Фақат… Менга ишонсангиз бас!
— Қизиқсан-а, шундай пулдор, каллакесар одамлардан ўч олиб бўларканми?
— Бўлади… Энг оғриқ жойини топсангиз, булар нима бўпти?!. Илгари ±лғиз эдим, қўрқардим. Энди эса, ±нимда сиздан халоскорим бор… Бўпти, бу ҳақда кейин гаплашамиз… Ишқилиб, анави сизни ўлдириб қўймаса бас. Шундан қўрқаяпман…
— Қўрқма, — Рухсоранинг икки юзини силаб қўйди Вадим. — мен ҳам осонликча жон берадиганлардан эмасман… Қани, бошла, ўша Шўртумшуқнинг ёнига!..
— Бўпти, фақат… Сиз ҳам сал айёрлик қилинг!.. Уни ишонтира оладиган гапларни топиб гапиринг!.. Биласизми, сизни калтаклашларини кўриш мен учун оғир!..
— Яхши, қани, юр!..

* * *
— Ҳайдовчини нега ўлдирдинг, хунаса? — Шўртумшуқ Рухсорани чиқариб юбориб, эшикни ичкаридан тамбалагач, Вадимнинг ёқасидан олди.
— Мен… Сизнинг фойдангизни ўйлаб шундай қилдим. — Вадим бир зарб билан Шўртумшуқнинг қўлларини силтаб ташлади. — Шу йўл билан уни чув туширмоқчийдим.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 3 4 5 6 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top