Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: birinchi mata
Ismim Javohir u payitla xali yow bolidim taxminan 14 ili 15 yowidim bir kuni ogayn bn otiudi uyda ga...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | KIller 2 (kamolov) copy
<< 1 ... 4 5 6
— Хўш, чув туширганинг шуми?
— Ҳечқиси йўқ, ака, пича калтак еган бўлсам, ўлиб қолганим йўқ… Ҳали кўрсатиб қўяман у ифлосга!
— Нима қиласан? Ўлдирасанми?
— Ўлдириш қочмайди. Аввал Самадни қийналишга, азобланишга мажбур қилиш лозим.
— Ў, айёрсан-ку, — кулиб юборди Шўртумшуқ. — қани, қандай азобламоқчисан?
— Менга бир кун муҳлат беринг! Яхшилаб ўйлаб олай… Қолаверса, баданимдаги таёқ излари ёмон азоб бераяпти…
— Биласанми, Вадим, — деди Шўртумшуқ бироз паст тушиб. — сен… Негадир менга ёқиб қолдинг. Билмадим… Нимангни ёқтириб қолдим… Аммо қўлингдан нимадир келишини кўнглим сезаяпти… Аслида, ўша кунги қилиғинг учун боплаб адабингни бермоқчийдим… Шаштимдан туширдинг. Демак… Тўхта, ахир у сени тарбия қилди, едирди, ичирди! Энди уни жазоламоқчи бўлаяпсан… Бу кўрнамаклик-ку!.. Бир кун келиб сендақалар мениям бўғизлаб кетиши мумкин…
Бу гап Вадимнинг нақ бўғзидан олганди. Бир муддат индамай каловланиб қолди… Хўш, буёғига нима дейди?.. Шундай мум тишлаб тураверадими?.. Шўртумшуқ узоқ кутишни ёқтирмайди…
— Тўғри, буни тан оламан, — деди Вадим таваккал. — мени боқди, ҳунар ўргатди… Бироқ…
— Нима бироқ? Гапир!
— Бироқ, менинг қалбимни парчалаб ташлади. Ўз манфаатини деб туйғуларимни топтади.
— Тушунмадим, бу билан нима демоқчисан?
— Қизингиз Рухсора туфайли шундай калтаклади…
Шўртумшуқ аввалгисидан ҳам қаттиқроқ хохолади.
— Шунақа дегин?.. Қизим туфайли дегин?.. Қара-я!..
— Нима, гапимга ишонмаяпсизми?
Шўртумшуқ илкис кулишдан тўхтаб, Вадимнинг томоғини чангаллади.
— Билмаган бўлсанг, билиб қўй, йигит!.. Мен билан ўйнашиб ҳеч ким барака топмаган… Самадинг ким бўпти менинг олдимда?!. Ҳозир қасам ичасан!.. Самадни таг-туги билан йўқ қилишга қасам ичасан!..
— Қасам ичганни Худо ҳам хушламайди-ку, ака!..
— Ҳаддингдан ошма, бола! Бу ерда Худо менман!.. Мен қасам ичганларни кўпроқ ҳурмат қиламан! Чунки фақат қасамгагина ишонаман!.. Бўл тез!..
— Қасам ичаман!.. Ўлган онамнинг руҳи билан қасам ичаман!..
— Бу бошқа гап. — Шўртумшуқ Вадимнинг томоғини қўйиб юборди-да, диванга бориб ўтирди. — Лекин барибир эсингда бўлсин, мабодо ҳийла ишлатишни хаёл қилган бўлсанг, Худодан ҳам олдин ўзим жазоингни бераман…
— Тушундим, ака!
— Энди бор, мендек саховатли акангнинг даврида бир ётиб дам ол! Рухсора сендан хабар олиб туради… Қолган гапларни кейин гаплашамиз…
Вадим иш бу қадар осон кўчишини кутмаганди. Ҳамон ишонқирамай, чиқиб кетаётганда орқасига қайта-қайта қараб олди… Шўртумшуқнинг бамайлахотир кўз юмиб ўйга чўмганини кўргачгина, хотиржам зални тарк этди…

* * *
Вадим хонасига кириб улгурмай, ёнига Рухсора кириб келди. Кирибоқ эндигина кийимларини эҳтиёткорлик билан еча бошлаган йигитнинг елкасига бошини қўйди.
— Шундай қўрқдимки, шундай қўрқдимки!.. — Вадимнинг қалин, сап-сариқ сочларини силаб пичирлади у.
— Нимадан қўрқасан?.. Қўрқадиган иш бўлгани йўқ.
— Анави сизни калтаклаб қоладими деб қўрқдим-да!
— Э, қулоғига боплаб лағмон осиб ташладим. — жилмайиб қизни қучоқлади Вадим. — Роса ишонди ўзиям!
Рухсора ҳар эҳтимолга қарши дераза, эшик томонни кўздан кечирди. Ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, яна Вадимнинг олдига қайтди.
— Боплабсиз… Энди менга қулоқ солинг! Биринчи ишни-чи, Шўртумшуқдан бошлаймиз.
— Нима қиламиз?
— Шаҳардаги ҳамма завод-фабрикалар шунга қарашли. Бу ярамас ўшаларни соғиб ичади… Ишонасизми, мен унинг банкдаги ҳисоб рақамини билиб олганман.
— Хўш, нима қипти?
— Ана ўша ҳисоб рақамни Самад акага шипшитиб қўйсангиз борми, нақ қиёмат қойим бўлади. Шўртумшуқ синадими, ана кейин келасиз-да, пуллар негадир Самад акага ўтибди деб айтасиз Шўртумшуққа…
— Ўзимдан гумонсираса-чи?
— Гумонсирамайди. Биз компьютерчисини тўғрилаб юборамиз…
— Қандай қилиб?
— Умуман… Банкдаги ҳисоб рақамини фақат компьютерчи билади. Бунга Шўртумшуқ ҳам қаттиқ ишонади…
— Хўп, кейин-чи? Кейин нима бўлади?
— Кейинми?.. Икки ўртада ҳақиқий жанг бошланади.
— Хўш, Самадни тинчитишдиям дейлик. Шўртумшуқнинг ўзини…
— Самад ҳам осонликча ўзини ўққа тутиб берадиганлардан эмас. Мен уни анчадан бери танийман… Улар отишма қилиб ўтиришмайди. Аксинча…
— Йў-ўқ, отишма бўлади. — қизнинг гапини бўлди Вадим.
— У ҳолда барибир сизни киллер сифатида ёллашади… Менга қаранг, сиз иккаласининг ҳам ишончини қозона олишингиз керак… Тўғри, бу осон эмас. Лекин ҳозир шундай қилишга мажбурсиз…
— Хўп бўлади, маликам! — Вадим инқиллаб Рухсорани оҳиста диванга ётқизди. Лаблар туташди. Кийиксифат сийналар таранглашиб, Вадимнинг кўксига ботди…
Йигит соғинч туфайлими, ҳирс билан севгилисининг баданларини ўпар, Рухсора бўлса, шошилмасдан унинг кийимларини ечиб оларди…

* * *

Самад ака эрталаб ўрнидан туриб, ёрдамчиси Толибдан шаҳардаги «точка»лар тўғрисида керакли ахборотларни аниқлаб билгач, ўйланиб ўтириб анчадан бери мириқиб дам олмагани эсига тушиб кетди.
— Вей, Толиб, — деди у кериша-кериша. — бугун тоғдаги дачага бормаймизми?
— Сиз нима десангиз шу-да, хўжайин! — сирли жилмайиш қилди Толиб. — «Ёш»ларидан бор, бир оғиз буюрсангиз, ест қиламиз!
— Бўпти, иккитасини олволсанг бўлади! Фақат иккаламиз кетамиз… Бошқаларга индамай қўяқол!.. Ҳа энди… Бу дунё ўткинчи. Ишлаб ўлиб кетмайлик тағин, нима дединг?
— Тўппа-тўғри, хўжайин! Одам дам олишниям билиши керак…
— Айтганча… — Самад ака бошини қашиб бир муддат жимиб қолди.
— Нимадир демоқчимидингиз?
— Ҳа… Анави етимчадан дарак бўлмадими?..
— Ие, хўжайин, қаранг-а, айтиш эсимдан чиққан экан.
— Нима гап?.. Ўлмабдими ҳалиям?
— Э, хўжайин, — Толиб кафтларини бир-бирига ишқалаб, Самад акага яқинроқ келди. — буёғига ошиғимиз олчи деяверинг!,,
— Хўш, хўш?..
— Вадим ҳадемай Шўртумшуқнинг борини қўлингизга топширади. Мен йигитлар орқали аниқладим… Бугун- эрта кеп қолиши керак.
— Тушунмадим. Қайси борини топширади?
Толиб секин унинг қулоғига шивирлади.
— Банкдаги ҳисоб-рақамини сизга ўтказиб юбормоқчи.
— Бўлиши мумкинмас. — қўл силтади Самад ака. — У шалвираганга йўл бўлсин!.. Ўзини зўрға эплайди-ю… Ўйинчоқмиди бу иш?!.
— Буёғини билмадим-у, аммо Вадимга Рухсора ёрдам бераётганмиш…
— Шунақа дегин? — Самад ака бирдан ҳушёр тортиб қошларини чимирди. — Рухсора дегин?.. Оббо суюқоёқ-ей, ҳали шунақа ишларниям биларканми?.. Тўхта, тағин бу яна бир ҳийла бўлмасин!..
— Ҳийла эмас! — деди Толиб. — Аниқ биламан, ҳийла эмас… Адашмасам, Вадимингиз ўша кунги айбини ювмоқчи шекилли…
— Яхши, кўрамиз… У ҳолда дам олишни вақтинча қолдирамиз. Вадимни кутамиз… Сен кузатишда давом эт! Йигитларга айт, ҳар бир босган қадамини кузатишсин!.. Агар сал нотўғри қадам босаётганини сезишса, тезлик билан уни судраб келишсин!
— Хўп бўлади!
Толиб чиқиб кетгач, Самад ака нонушта буюриш ниятида ошхонага қўнғироқ қила бошлади…

Davomi bor
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 4 5 6

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top