Tasodifiy hikoya: HIKOYACHILAR UCHUN MAXSUS...
Ötgan safar yozganimda gaplarinda imlo hatolari köp ekan. Shuning uchun boshqatdan töldirilgan shakl...davomi

Яна СНАЙПЕР һақидаги һикоя...
Добавил: | SANJAR (13.04.2018 / 15:36) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 18578 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Ассалому алайкум....
Телба снайпер
Водийда янги йўл қурилаётганига икки йил тўлаётганди ва ўтган йиллар ичида бу ерда икки киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг биринчиси устига бетон плита тушиб кетган қурувчи бўлса, иккинчиси шу атрофда яшовчилардан бири эди. У бузилиши керак бўлган уйини ташлаб чиқишдан бош тортиб, сочма ўқдан ўқланган милтиқ билан ҳимояланиб, тун бўйи мижжа қоқмай дераза остида ўтириб чиқар ва шу уйда эллик йилдан буён яшаётгани, ўлиги ҳам шу ердан чиқишини айтиб бақирарди. Бироз шов-шув бўлганди, мухбирлар, сураткашлар... Бироқ уйни штурм қилишга ҳожат қолмаганди: чол юрак хуружидан вафот этганди.
Бироқ эрта тонгда қуриб битказилаётган янги йўлда кетиб борар экан, Жон Ганарсон умуман бошқа нарса ҳақида ўйлаётганди. Янги йўл ҳақида бош қотиришга ҳали вақти бўлади: энди бу йўл туфайли у ишдан уйигача ҳеч қанақа светофорлар, чорраҳаларда ушланмайди, доим бирор таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли торайиб қолган йўллардан юришига ҳожат қолмайди; бироқ янги йўл тушган жойда бир пайтлар инсонлар яшаган, уларни кўчириб уйлари бузиб ташланган, илгари машинасини шундоққина уйининг олдигинасигача ҳайдаб борарди, энди эса тепалик ёнида қолдириб, уёғига пиёда чиқишга мажбур бўлаётганди.
Ҳозир у бошқа муаммолар хусусида бош қотираётганди. Биринчиси, унинг кичик ўғли — кетма-кет дардга чалинаверадиган, туни билан йиғлаб, биғиллаб чиқадиган Билл эди. Боласининг ҳалиям тирик юрганига хотини Элла сабабчи.
Элла — иккинчи рақамли муаммо. «Тинч қўй, Жо, — дея жеркиб берарди хотини кечалари уни силаб-сийпалай бошласа, — зўрға турибман. Билл куни бўйи йиғлайвериб, бошимни шишириб юборди. Битта Билл менга камлик қилгандек, Xудо урган уканг етишмай турувди».
Укаси Клинт учинчи рақамли муаммо эди. Афтидан, Жонинг ҳаётидаги муаммоларнинг барчаси инсонлар экан. Унинг ўзи яхшигина топади, соғлом эркак. Эҳ, Билл онасининг чиройи-ю, отасининг соғлигини мерос қилиб олгандами?! Агар Элла ва Клинт бир-бири билан келишолгандами? Клинтнинг ўзи алоҳида яшагани идеал ҳолат бўлардику-я. Бироқ, унинг айтишича, ҳозир иш тополмаётганмиш, шу сабабли уни исталган вақтда армияга чақириб қолишлари мумкин экан. Клинт жуда кеч ётарди, бу эса Элланинг ғашини келтирарди. Куни бўйи у округни ўзининг шалоқ машинасида кезиб чиқарди. Машинанинг юриб туриши ҳам Жонинг зиммасида эди, бу эса Эллани янада ғазаблантирарди. Уйга ҳам ўзи истаган вақтда, яхшилаб овқатланиб олиш учунгина келарди. Табиийки, ука уйга бир тишлам нон ҳам олиб келмасди, бу эса Эллани қутуртирарди.
Жо чуқур нафас олди. Қоронғулик атрофдаги тепаликларни тобора ўз комига тортаётганди. Фақатгина туғма эҳтиёткорлиги кескин тормоз босиб, йўл четида турган машина билан тўқнашиб кенишининг олдини олди.
— Вой Xудойим! — инграрди машина эгаси. — Мени отишди! Xудойим! — У униққан иш кийими кийиб олган ўрта яшар эркак эди. — Нега?! Мен кимга керак бўлдим? Xудойим! Ўз йўлимда кетаёган бўлсам, ҳеч кимга халақит бермаган бўлсам, мана сенга, деб отиб ташлашди! Ўқ мана бу ерга тегди. — У бармоғини тешикка тиқиб кўрсатди. — Ўқнинг тушганини эшитдим, лекин топа олмаяпман. Машинадан тушаётганимда учиб кетдимикин-а? Фонарингиз йўқми?
Жода фонар йўқ эди.
— Менга қаранг, нега сиз уни ўқ деб ҳисоблаяпсиз? Балким қаршингиздан келаётган машина учириб юборган тошдир? — деди Жо.
Эркак Жога қутургандек шунақанги нигоҳ солдики, Жонинг баданидан совуқ тер чиқиб кетди.
— Тош?! Қанақа тош?! Нималар деяяпсан? Қани, йўлингдан қолма! Тош эмиш! Вой Xудойим!
Ганарсон уйининг ортидаги тепалик тагида машинасини тўхтатиб,тор сўқмоқ бўйлаб тепага кўтарила бошлади.
Клинт меҳмонхонада полга ёнбошлаб, телевизор томша қиларди. Элла духовкада нимадир пишираётганди. Билл эса меҳмонхона ва ошхона орасида бурнини тортганча эмаклаб юрарди.
— Йўлимизда қизиқ ҳодисалар бўляпти, — деди Жо остонадан кирар-кирмас.
— Ҳа-ҳа, — деб жавоб берди Клинт юзидаги қуруқ ифодани бузмасдан.
— Кўрдингми, Жо! Энди мени тушунгандирсан? Куни бўйи шу аҳвол, кундан кунга ҳиқилдоғимга келяпти, — ингради Элла.
Кичкина Билл отаси олиб келган ва аслида кечки овқатдан кейин ейилиши шарт бўлган конфетга қўлчаларини чўза бошлади. Жо қатъият билан ўғлини итариб ташлади, болакай йиғлай бошлади.
— Бунга нима дейсан? — аралашди Клинт. — У энди иккига киряпти. Нега унинг ғашига тегасан?
Билл отасига хафа бўлиб тикилиб турарди. Жо уҳ тортди ва бир-икки дақиқадан сўнг маза-матраси йўқ овқатни кўкларга кўтариб мақтаб турарди, Элла эса бунга эътибор ҳам бергани йўқ. Овқатланиб бўлишгач, у ётоққа жўнади, бироқ ҳадеганда уйқу келмас, шу сабабли Жо яна меҳмонхонага йўл олди. Клинт ҳануз полда ястанганча тунги шоуни томоша қилиб, сигарет тутатиб ётар, Элланинг хира кайфияти ҳалигача тарқамаганди. Жо уҳ тортиб, яна ётоққа қайтди.
Ганарсон «Гернси корпорейшн»да ишларди. Бу завод мева ва сабзавотларни қайта ишлар, уларни қуритиб, қадоқлаб маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга жўнатар эди. Корхона унчалик катта эмасди, раҳбариятда тўртта бригадир бор эди. Жо улардан бири эди. Катта омборхонага ўхшаб кетадиган цехларда кўпинча у ўзини уйидан кўра шу ерда хотиржам ҳис қилишини тан оларди.
«Янги йўлимизда қизиқ ҳодисалар бўляпти...» — деди Жо бригадирлардан бирига ечиниш хонасида кийим алмаштираётиб. «Кеча қизиқ ҳодисанинг гувоҳи бўлдим», — дея ўртоқлашди у корхонанинг ошхонасидаги официант аёлга. Фақатгина қария мистер Гернсига ҳам буни айтаётганда ичидан бир нидо келди: «Сен бир нарсани ҳадеб такрорлавераяпсан». Жо пешонаси тиришиб, ички овозига ўзича жавоб қилди: «Унда нимани айтай? Менинг муаммоларим уларга қизиқмикан?» Нима бўлганда ҳам, мавзуни ўзгартириб, бошлиғи билан машиналар ҳақида гаплаша бошлади.
Бироқ, иш куни якунланаётиб Жо яна ўша мудҳиш воқеага қайтишга мажбур бўлди. Навбатчиликдан сўнг душда ювинаётиб, бригадирлардан бири Боб Ламотта сувнинг шовқини аралаш унга деди:
— Эй, Жо! Боя гапириб берган эркак унга қарата ўқ узишганини сенга айтган экан, сен эса бу тош дегансан...
— Мен тош деганим йўқ, шунчаки фараз қилдим...
Бироқ Боб Жони эшитмаётганини билдириб, елка қисди ва душдан сўнг суҳбатни давом эттирди:
— Xуллас, Жо, сен адашибсан. Шерифнинг ёрдамчилари ўқ узилганини тасдиқлашибди.
— Шерифнинг ёрдамчилари ҳеч қачон адашмас эканми? — ғўлдиради Жо.
— Тўғри. Бироқ бугун ҳам йўлда ўқ узишган. Бир хоним шаҳардан қайтаётган экан, бир вақт пақиллатиб отиб қолишибди. Ўқи орқа ён ойналарнинг иккисини ҳам тешиб ўтган. Тошдан бунақа туйнук қолмаса керак...
Эртаси куни йўлда учинчи марта ўқ узилди. Икки кун мобайнида полиция ўтаётган машиналарга ким ўқ узган бўлиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида тепаликлар атрофини тинтиб чиқишди. Жавоб жуда оддий эди: исталган киши! Йўлнинг узунлиги бир неча мил эди, атрофдаги тепаликларнинг эса саноғи йўқ.
Кейинги икки кун давомида ҳеч ким ўқ овозини эшитмади. Бироқ учинчи кун турли участкаларда тўртта машина ўққа тутилди.
— Бу кимнинг иши бўлиши мумкин? — ҳайқирди Жо уйида.
Элла дарров жавоб берди: ўрмонда тиқилиб ётган, бутун дунёни ўзидан қарздор деб ҳисобловчи бекорчи безорилардан бири бўлса керак-да.
Клинт сўкинди.