Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Har doimgi saviyadagi seks
Tungi soat 23:15, To'qqiz qavatli bino zinasidan ikki yigit-qiz tepaga chiqib kelardi. Ulardan biri ...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Яна СНАЙПЕР һақидаги һикоя...
<< 1 2 3 >>
сўкинди. Элла Жога қаради ва бақира кетди:
— Унинг сўкинишига индамай қараб тура оласанми?

Жо бу жанжаллар ҳиқилдоғига келгани ҳақида ўйлаб қолди ва эртасигаёқ мистер Гернсидан Клинт учун армияга чақирилишигача бирорта вақтинчалик иш сўрашни кўнглига тугди. Ҳечқурса Элла кундузи уйда бир ўзи ўғлига кўпроқ вақт ажрата олар. Боланинг ҳиққиллашидан кулгусини эшитиш яхши-да. Баъзан Жо ўғли ва укасининг юз ифодалари бир хил эканлигидан ҳайратланарди. Иккиси ҳам — доим нимадандир хафа ва кўнгли тўлмаган.
— Менимча, бирорта эси паст отаётган бўлса керак, — дея ўз саволига жавоб бера бошлади Жо Клинт ва Элла ўтасида алангаланаётган жанжални ўчиришга уриниб.

Эртаси куни эса у газеталарда айнан шу тахминини ўқиди. Сарлавҳалар савол берарди: «Водийдаги эси паст снайперни қандай топиш мумкин?», «Телба Снайпер. Ким у?».

Жо кундузи завод ошхонасида тамадди қилиб ўтирган уч полициячидан снайпер ҳақида чидай олмай сўради.
— Бу бола эсини йўқотгани аниқ, — деди полициячилардан бири. — У бу туришда кимнидир ўлдириб қўяди. Шунақа жиннилар ҳам бўлади. Улар хаёлига келиб қолади-да, милтиқдан дуч келган томонга ўқ уза бошлашади. У бирорта хат ёзганда ҳам уни ушлашимиз осон кечарди.

Официант аёл Безори Жек деганлари ҳам қоп-қоп хат ёзгани, у хатлар билан бутун бошли Скотланд Ярднинг жами деворларини ёпиштириб чиқиш мумкинлиги, шунда ҳам уни топа олишмаганини эслатди.

Юзлари қип-қизил иккинчиси полициячи эса на ҳамкасби, на газетачиларга қўшилди.
— Агар менинг фикримни билмоқчи бўлсангиз, — деди у. — у қандайдир олифта. Ҳеч ким ҳеч кимдан қасос олмаяпти. Шунчаки, асабларга ўйнаш учун ўқ узяпти. Олифталар ўзи шунақа бўлишади. Балким ким ҳайдовчига яқинроқ ўқ узиш ҳақида баҳслашишгандир? Жа қуюшқондан чиқиб кетибди улар. Балдоғи мис чарм камарларни олиб, иштонини ечиб, бақиртириб ясаш керак уларни.

Тушликдан сўнг Жон мистер Гернси билан Клинт ҳақида гаплашмоқчи эди, лекин бошлиқ ундан аввал гап очди:
— Бу мерган йўл қурилиши давомида уйи бузиб ташланганлардан бири бўлиб чиқса ажабланмайман. Эсингдами, Жо, жуда кўпчилик норози эди. Лекин бизга янги йўл керак ҳам эди-да!
— Гапларингизга қўшиламан, — деди Жо. — Илгари ишга кечикмай, деб жуда эрта йўлга чиқишга мажбур бўлардим. Уйга ҳам қачон етиб боришимни олдиндан айта олмасдим. Энди эса йўлга қанча вақт сарфлашимни сониясигача биламан. Айтмоқчи, мистер Гернси...
— Лекин улар ҳаммани рози қилишмаган, — девом этди бошлиқ. — фалон ўлчамдаги уй фалон фунт турмайди, деб ҳисоблашган. Ҳаммага бир хил ҳақ тўлашган. Ҳеч кимнинг уйининг ичида нима борлигига эътибор ҳам бермаган. Баъзилар уйини яқиндагина таъмирлашган, янги иситиш тизими, турли мосламалар қилиб олишган-да... Ҳаммага баробар бўлинган. Мана, кимдир янги йўлда қатнаётганлардан ўч олишни кўнглига тукканга ўхшайди.

Жо бошини тасдиқ маъносида ирғади:
— Бўлиши мумкин. Сиз шерифга кўчириб ўтказилганларнинг ҳаммасини текшириш керак, деб айтасизми?
— Бу ҳақда шериф билан гаплашишим керак, деб ўйлансанми, Жо?
— Бу жиддий масала, менимча, учрашишингиз керак.

Натижада, Жо Гернсидан Клинт учун иш сўрашни унутди.

Эртаси куни ишга келган Жо ҳовлида полициячиларнинг машинасига кўзи тушди.
— Ўғри тушибди, — тушунтирди Боб Ламотта. — Кимдир идорага кириб, кассани босган, столлардаги ҳамма тортмаларни очиб кўриб, иккита ёзув машинкаси, радиоприёмник, ҳисоблаш машинаси ва яна алламбалоларни кўтариб кетибди.

Мистер Гернси шериф ёрдамчилари билан гаплашаётгани эшитилиб турарди:
— Албатта, менда гумон бор. Мен буни ким қилган бўлиши мумкинлигини сезяпман. Лекин кечагидек — снайпер ҳақида гаплашмоқчи бўлганимизда қўлларингизни силтамай, эътироз билдирмай эшицангизгина айтаман.

Бу сўзларни эшитгач, Жо кўзга кўринмасликка қарор қилди. Агар қария Гернси унинг маслаҳатига амал қилган бўлса-ю, полициячилар уни тинглашни исташмаган бўлса, яхшиси бошлиқнинг кўзига кўринмай тургани маъқул. У дарҳол қўл остидагиларини йиғиб, ишга киришди. Ҳа, ноқулай аҳволга тушиб қолди. Қариянинг тахмини ёмон эмасди.

Ўғирликни жуда тез очишди. Тушликдан олдин ҳаммол Мануел иккинчи қаватга — Жо бригадаси билан ишлаб ётган цехга кўтарилиб, ютоқиб гап бошлади:
— Уни ушлашди! Кимлигини ҳаётда топа олмайсизлар! Қани, уриниб кўринглар-чи!
— Мисс Понсонби? — деди кимдир гурр кулгуга сабаб бўлиб. Мисс Понсонби компанияда у асос солинган кундан бери ишлар, жуда ҳалол аёл эди.
— Эсингни еганмисан? — эътироз билдирди Мануел. — Қанақа мисс Понсонби! Бўпти, барибир топа олмайсизлар. Бу Рей экан!

Буни ҳеч ким кутмаганди. Мўминқобил йигит Рей компанияда бухгалтер бўлиб ишлар, ёлғиз онаси билан яшар, кечалари черковда орган чаларди. Бу ҳам миссис Понсонби ўғри бўлиб чиққандек ҳайратланарли эди!

Янгиликдан ҳануз ўзига кела олмаётган Мануел тушунтириш бера бошлади: Рей аввал бошдан пул ўғирлаб юрган экан. Ишчилардан кимдир бошлиқ уни тутиб олиб, иқрор хати ёздирганини эслади. Мистер Гернси ёш бухгалтерни нима қилсам экан, деб ўйлаганча у ўзининг иқрорномасини ўғирлаб, ишдан бўшаб, бошқа жойга кўчиб кетишни мўлжаллаган. Ҳақиқий ўғриликни саҳналаштириш учун идорадан пул ва бошқа нарсаларни ҳам ўғирлаган. Бироқ қария Гернси Рейнинг иқрорномаси йўқолганини кўргач, гап нимада эканлигини сезган. Ҳақиқий ўғри ҳеч қачон бундай «қимматбаҳо» қоғозга тегмаган бўларди. У ўз гумонларини шериф ёрдамчиларига билдирган, бу сафар улар уни индамай эшитишибди. Полиция уйига бостириб боргач, Рей ҳаммасини бўйнига олибди.

Мистер Гернси кун бўйи Рейга расман айблов эълон қилиш-қилмаслик ҳақида ўйлади. Иш куни тугашидан пича аввал у ўзининг чанг босган «Шевроле»сига ўтириб, якуний қарорни Рейнинг онаси билан гаплашиб олгач чиқаришни ният қилиб, унинг ҳузурига йўл олди.

Навбатчиликдан сўнг, Жо душда чўмилаётганда Боб Ламотта кулимсираганча ундан сўради:
— Телба снайпер ҳақидаги сўнгги янгиликларни эшитдингми? Кимнинг машинасига кумуш ўқ келиб тегса у вампирлар ҳақидаги янги филмга бепул чипта соҳиби бўлар экан! — Боб ўзининг ҳазилидан ўзи нашъа қилганча хохолаб кулди.

Жо янги йўлдан уйига қайтарди. Бошида турли ўйлар ғужғон ўйнарди. Қороғуликда йўл четида турган машина ёнидан ўтиб кетай деди. Жо «Шевроле»ни таниди. Формали кимса қўлидаги фонар билан олдинга ундади.
— Ўтиб кетаверинг, кетаверинг!
— Бу бошлиғим мистер Гернсининг машинаси. Унга нима бўлди?

Фонар Жонинг юзини ёрита бошлади ва шериф ёрдамчиси деди:
— Уни ўлдиришибди. Ўқ унинг бошига теккан. Сиз Гернсининг қўлида ишлармидингиз? Исмингиз нима?

Сирена овози эшитила бошлади. Яна битта полиция машинаси етиб келди. Жо мистер Гернси рулни қучоқлаб сулайиб қолганини кўрди. Унинг шу ҳолати Жога маъқулроқ кўринди: у бошлиғининг ўлик юзини кўрмайди.
— Шундай бўлиши ҳам керак эди, — деди шериф ёрдамчиси. — Доим машиналарга қарата ўқ узилаверса, эртами-кечми бирортага тегиши аниқ эди.

Шу вақт Жони ток ургандек бўлди. У ўзи истамай гапира бошлади:
— Агар бу тасодиф бўлмаса-чи? Кимдир аввалдан ҳаммани боши берк кўчага қамаш учун қотилликни режалаштирган бўлиб чиқса-чи? Бирорта эси паст маняк деб ўйлашлари учун машиналарга ўқ узиб турган. Ўзи истаган кишини
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top