Tasodifiy hikoya: Dugonalar.(2-qism)
Ziyoda qilmishiga yarasha bir umrlik jazo olgandi. U endi yurolmas ekan bir umr nogiron bo’lib qoldi...davomi

ҚИЗИЛ ҚИРЛАР ОРТИДА 2
Добавил: | SaRDoR_UmRZoQoV (17.08.2018 / 04:12) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 8566 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Дадам шунақа одам. Гилосхўр чумчуқларга, бутун томорқани пайҳон қилиб ташлайдиган қуёнларга ҳам озор еткизишимизни хохламайди. Дадамнинг меҳридан семириб кетган шалпангқулоқларимиз шунақа кучга кирганки, бир хамла билан уйчаларини эшигини бузишиб, кечгача тутқич бермай яйраб юришади.
Хуллас, бизда жонзотларнинг истаган тури топилади. Типратикан, илон, қурт-қумурсқа....Ит-мушук, сигир- бузоқларни ёзиб майдалашиб ўтирмадим. “Ўзимизда тиқилиб ётибди “ деб оғзимга урасиз. Тўхтанг! Тошбақамиз хақида айтмабманку. У жудаям катта. Мингта боланинг қулочига сиғмайди. Хуллас, у бир вақтлар денгизда яшаган. Қайси денгиз деяпсизми? Яшаворинг! Биз яшаган жойлар аввал денгиз бўлганини билмайсиз шекилли. Биз биламиз. Чиғаноқлар топиб Содиқов домлага кўрсатганимизда айтган.
-Бекорга водий тўрт томондан тоғлар билан қуршалмаган. Миллион йиллар олдин бу ерларда катта денгиз бўлган. Кейин аста-секин қуриб тугаган.
Тошбақамиз ўша денгиздан ягона эсдалик. Телевизорда кўратилган аллақайси оролдаги энг катта тошбақалар ҳам бизникини олдида жимитдек кўринади. Ишонаверинг! Унга бойчечак, бинафша, қизғалдоқ баҳона тирмашишни яхши кўрардик.. Баландликда шабада зўр бўлгани учун варрак ҳам зўр учарди...
Лаббай! Нима дедингиз? А тушундим.
Чалкаштириб юбордима! Сиз тошбақамизни тирик деб ўйладингизми? Йўқ, адашибсиз. Ўзи шунақа одатим бор, эртакчилигим учун бироз оширворишни яхши кўраман. Шундай қилмасам, у росттакам тошбақадан миллион мартта зўрлигини сизга тушунтириб беришим осон бўлармиди?
Тошбақамизнинг тўлиқ номи Тошбақатоғ. У шаҳарчамиз кунгайидаги қирмизи қир. Нимаси яхши экан дейсизми? Бир пас шошмасангиз айтиб бераман. Унинг обрўси анча баланд, шошма-шошарлик билан таърифлаб бўлмайди. Буни қирни тоққа айлантириб олганмиздан ҳам билсангиз бўлади. Шаҳарчамизга ёзда келган меҳмонлар кечқурун ташқарида ётиб қолишса борми, ярим кечаси “дод” деб, Тошбақатоғ томонга ишора қилишарди. Ойдинда янада ваҳимали кўрингувчи улкан эркатойимизни аждархо, диназавр ёки девга ўхшатганлари ҳам учраб турарди. Қўрққанга қўш кўринади деб шунга айтсалар керак. Аслида, битта олди ва битта орқа томондаги тепаликлар унинг оёғи, кичикроқ бош ва тошкосаси бор. Унақасига қарасангиз ҳам, бунақасига қарасангиз ҳам дев, аждарга сира ўхшамайди. Йил бўйи унга чиқишни яхши кўрамиз. Айниқса баҳорда. Амаллаб бошига чиқиб олсак борми, бутун шаҳарча бизни кўриб тургандай ”Эхе-хе-хе-хе” деб дунёни бошимизга кўтарамиз, томоғимиз бўғилиб қолгунча шеър,қўшиқларлар айтиб чарчамаймиз..
Тошбақатоғнинг тупроғи ҳам, тошлари ҳам қип-қизил. Еттинчида ўқиб юрганимда Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлари”ни ўқиб, ёзувчи тасвирлаган тарихий воқеаларнинг бошланиши биз томонларда рўй бермаганмикин деб ўйланиб қолгандим. Ха нима, бўлиши мумкин эмасми? Хов анави бетон кўприк ўрнида Тохирнинг андижонлик тоғойиси Мавлоно Фазлиддин тархи асосида қурилган ёғоч кўприк бўлгандир. Ёдингизда бўлса, ёғий яқинлашганда Тоҳир ўртоқлари билан унга ўт қўяди... Тўғри, асарда Тошбақатоғ ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ аммо жой ва дарё номи бир, қирнинг ранги ҳам ўша. Балки қир, ёмғир сувларида ювилавериб шундай ғаройиб шаклга кириб қолганмикин? Билмадим. Билганим шуки, ҳамма уни яхши кўради.
1986- йил баҳори эди. Март тугаб, апрель охирлаб қолганида ҳам қирга чиқиш ортга сурилаверди. Уф! Ҳар йилги анъанамиз бузиладими? Бу вақтгача икки марта чиқиб тушган бўлар эдик. “Кимдир Тошбақатоғдан қулаб чил-парчин бўлибди, бўрилар кўпайиб ёш қизни ғажиб ташлашибди” деган миш-мишлар урчиб, биз болалар ҳам қаттиқ назоратга олинган эдик. Ичимизга чироқ ёқса ёришмайди. Орқадаги адирларга чиқиб кўрдик. Гул кўп. Бойчечакларнику гапирмай қўя қолай. Аммо ўзимизнинг Тошбақамиз бошқача эдида. Назаримда у ҳам хафа. Биз томонга қараб мўлтираганча мунғайиб турарди. Бизни соғингани аниқ эди. Нимадир қилиш керак! Нимадир ўйлаб топиш шарт!
Топдим! Топдим! Тошбақатоғ хақида эртак тўқишим керак. Тўқиганда ҳам зўр қилиб, ишонарли қилиб ёзишим керак. Аммо ўхшамасачи? Э, ҳамманинг ишониши шарт эмас. Хамида ишонса бўлди. Бирга чиқиб келамиз. Тўхтанг! Хамида хақида ҳам озроқ гапири берай.
...Улар бизнинг эски ховлимизга кўчиб келишган. Уч ой ўтар- ўтмас қалинлашиб, орамиздан қил ўтмайдиган дугоналарга айланганмиз.
Йўлни-жўл, юрни-жур дегувчи болаларни кўрмаган эканман. Аввалига оғзида ютолмай қолган нон-пони бормикан деб ўйлар эканман. Чайнаб ютволсин, яна тиқилиб қолса айбдор бўлиб қолмай деб ўн минут пойлардим. Қарасам, хар куни ахвол шу. Чайнаётганини ютаман демайди. Хамиданинг ота-онаси, укалари ҳам шунақа гаплашишар экан. Уйга кириб ойимга янги қўшниларнинг антика қилиқларини айтиб берсам, улар кула-кула Хамиданинг оғзида нон-пони йўқлиги, фақат шунақа гапиришини тушунтириб бергандилар.
-Улар ўзбекмасда қизим. Миллати бошқа. Тилини ҳам бир пасда ўрганиб ҳам олишинг мумкин.