Любовь исторические
Тэги: | любовь | uzbxxx | ehtiros | sevgi |
Добавил: | VOR (07.12.2018 / 17:48) |
Рейтинг: | (2) |
Прочтений: | 12933 |
Комментарии: | 7 |
Қизил рўмолча (
Шержон аксарликдан телба бўлиб қайтди.
-Бошига нимадир урилган, - дейишди қўшнилар.
-Йўқ, парашюти очилмай қопти.
-Ундаймай, у кимнингдир ишқида... куйган эди.
«Деди-деди» бўлди, чин сабабини ҳеч ким билмади. Шержонни ўзи айтмади, ҳол сўраган одамга тиржайиб қараб тураверди. Ҳеч қачон гапирмади. Она куйди, ёнди... кўникди.
-Тўнғичимнинг пешонаси шу экан. Унга асраган сандиқ тўла сарполарим... укасига насиб экан. Шержонимга барибир биров қизини бермайди.
Ҳа, бермас эди. Оёғими, қўлими ногирон бўлганда ҳам уйлаб қўйишарди. Тегирмончининг оқсоқ қизи бор эди. Олим малимнинг кенжасининг кўзи ғилай чиқди. Момо уларга умид билан оғиз солди, мулзам бўлиб қайтди. Ҳатто қишлоқ гўрковининг мохов қизига-да борди, кўнишмади. Эси оққан ўғилга биров хотин бўлмади. Чин-да... болалар жинни, жинни деб эрмак қилиши бежизмас-да. Шержоннинг ақли ёш гўдакчалик ҳам ишламади.
Илгари қандай йигит эди... Ҳамманинг эсида бор. Ҳатто раиснинг хотини қизимни бераман деб шаъма қиларди. Ўктам, сипо, ақл-хушли Шержон эса бировни ёқтирарди. Аксарликдан қайтиб онамга айтаман деб кўнглига тукканди. Айтиш насиб этмади. У қизни тугул, ўзлигини унутди. Бари телба тескари бўлди...
Ёлғиз Майсарагина акасининг тентаклигини тан олмади. У билан ҳудди аввалгидек гаплашди, ғамхўрлигини қўймади. Мактабдан қайтиши биланоқ акаси ҳузурига чопди, унга ўтган кунларидан воқеалар сўзлади. Ака жим ўтирди, эшитди, аммо англамади. Қўли билан оғзига имо қилди: овқат сўради.
Кутилган тўй бошланди. Шержоннинг укаси Бекжон куёв бўладиган бўлди. Онаси кўзлай-кўзлай қишлоқда донғи чиққан чеварнинг қизига совчи қўйди. Аммо акасининг касри укага ҳам ураркан. Чевар, момонинг хурматини жойига қўйди, лекин кўнмади. Назарида, қизининг жинни қайноға хизматида бўлишини истамади. Бироқ... сал вақт ўтиб Майсара гап келтирди:
-Она, Моҳира опамникига яна боринг.
-Нега, қизим?
-Моҳира опамнинг ўзи айтди. Мактаб боғида учратиб секингина айтди.
Момонинг кўзлари порлади. Эртасига тўртта патирни дастурхонга ўраб бошига қўйдию, янги ковушини элчиликка судради. Йирилсин-а, йиртилсин, деди юраги қувониб. Чевар бўшашибгина рози бўлди... Патир синдирилди. Момо сезди. Демак, Бекжон ва Моҳиранинг кўзи кўзига аввалдан тушган. Бежиз, шу хонадонни кўнгли тортиб келмаган экан... Моҳира ҳам сулув қиз-да. Эсли, ҳаёли. Момони кўча-кўйда кўрганда қизариб паст овозда салом бериши бежиз бўлмаган. Кўндирган, уйдагиларини кўндирган!
Чевар ҳали ҳеч кимга тикмаган либослари билан фарзандини узатди. Бировга кўрсатмаган матолари билан якка қизини куёвга берди. Ҳеч ким киймаган зарчопонларни Бекжон эгнига илди. Шержон тўйни бузмасин дейишди, келин тарафнинг кўнгли алағда бўлмасин дейишди, уни тўйхонадан узоққа элтишди. Майсара тўйнинг ярмида қочди. Даштдаги кулбага шошди. Акасини ёлғизлатмади. Қанд қурс, паловдан Шержоннинг оғзига тутди:
-Ака, бизникида тўй бўляпти. Ҳалиги Моҳира опам бор-ку... Мактабдаги энг чиройли қиз эди. Энди келинопам бўлади. Ҳамма синфдошларим ҳавас билан қарайди. Тонгда рўмолча оламан. Сизгаям оламан. Ундан атир ҳиди келади...
Шержон пинакка кетганди.
Чиндан келин саломда, Майсара биринчилардан бўлиб келин қўлидан каштали дастрўмол олди. Суюниб юзига босди. Келин яна битта тутқазди.
-Катта акангизга...
Моҳира опаси фаросатли, сўрамасидан берди... Майсара югуриб даштга кетди. Гулдор каштали рўмолчани акасининг юзларига босди.
-Майин-а майин?..
Шержон жилмайди. Қизиқсиниб рўмолчани очди, тикилди-тикилди. Майсара ўртоқларига мақтаниш учун яна қишлоққа чопди. Шержон рўмолча четидаги ёзувларга тикилиб қола берди. Ўқишни билмади. Қизил ип билан тикилган битикларини англамади...
Моҳира келин бир келин бўлди. Момонинг қўли совуқ сув кўрмади, Майсарага-да уйда иш қолмади. Бекжон бахтни туйди. Шержон ҳам қаровсиз қолмади... Кўйлаклари тоза, дазмолланган бўлди, соч соқоли олинган бўлди, оч-наҳор қолиб кетмади.
Момо Майсарани узатсам, ўзим ҳам оёғимни бемалол узатаман, армонсиз кетаман деб хаёл қилди. Шержонни келинига ишонди, Бекжон бироз тошбағр, аммо Моҳира ундаймас. У тирик экан, ўғли хор бўлмайди.
Майсара мактабни тугатиши билан совчи келди. Момо танлади, қизи бош эгди. Учрашув белгиланди. Майсара юзи упа кўрмаган. Кўзи қалам кўрмаган. Қизиқди... учрашувга хушрўй бўлиб боришни истади. Келинопасидан уялди, шу сабаб Моҳира гўдагини боғдаги беланчакда аллалаган чоғ хонасига оёқ босди. Токчадаги пардоз буюмларидан шоша пиша юзига сурган бўлди. Кейин... чиққиси келмади. Моҳиранинг хонаси унга азалдан сирли бўлган. Айниқса, калитли сандиқчаси бошқача кўринган. У бир марта кўриб қолганди: Моҳира калитни шолча остига қўярди. Майсара беихтиёр шолчани сурди: калитни кўрди. Деразадан мўралади: келинопаси ўғлини ухлатиб, дарахтдан олма узиб челак тўлдирарди. «Фақат кўз ташлайман». У шундай деб сандиқчани очди. Ичи тўла... мактуб чиқди.
-Билардим... Бекжон акам билан зимдан севишганини сезардим.
Қизгина ишқий хатлардан бирини қўлига олди. Ҳали хат ушламаган қўллари титради. Дуч келган сатрига кўз югуртирди.
“Аскарликдан қайтишимиз билан тўй қиламиз, Моҳира. Фақат сен мени кутгин. Яна бошқаларга... рози бўлмагин. Менга атаб рўмолча тик. Четида... исмимиз ёзилган бўлсин.
Сени ўйламаган куним бўлмади, Моҳи. Ойга тикилдим: сенга ўхшамади. Гулларга боқдим: сенга ўхшамади. Момиқ булутлар ҳам бошқача бўлди. Мажнунтол сочлари зулфингга тенг келмади. Моҳира, оз қолди, оз. Учрашув онларини хаёлан ўйлаб юрагим гупиллайди. Сен ҳам мени ўйлармикинсан? Нега бир бора мактуб битмайсан?.. Кутаман.
Сенинг Шержонинг”.
Майсаранинг кўзлари тинди. Шоша пиша бошқа мактубларни очди. Барининг остида Шержон исми битилган бўлди. Барчаси оташ бўлди, олов бўлди. Сандиқча нега ёниб кул бўлмади бу сатрлардан? У вақтни ҳам унутиб мактубларга термулиб қолди. Йиғлади...
-Сиз... -Моҳира бир сандиқчага, бир ерга қаради. Қўллари билан этагини ғижимлади. Майсара у кутганидек, ғазаб қилмади, йўқ... келинопасини бағрига босди.
-Майсаражон... -ўкраб юборди Моҳира. –Менсиз унинг ҳоли не кечарди? Бу ерга... келмасам бўлмасди, бўлмасди.
Майсара хонадан сирғалиб чиқиб ариқ бўйида оёғини сувга тиқиб, ёш болалар билан ўйнаб ўтирган акасининг елкасига қўл босди. Акаси гулдор рўмолчани ариққа ботириб пешонасига босарди. Ундан оқаётган томчилар кўз ёшидек юзидан қуюларди. Акаси бунга куларди, йиғлаётган одамдек куларди. Рўмолча четидаги “Ш.М” ёзувлари ҳам йиғларди... Қизил бўёққа бўялиб йиғларди.