Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Shunaqasiyam bolarkan 3.uzr a chozilib ketti,hali kop lekin!
3 bo'lim. Tanishtiruv. 1 kun uchun haddan tashqari kop oylavorganimu korvorganimgami manam tezda uhl...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar

Бева мухаббат.

Тэги:бева | мухаббат
Добавил:VOR (09.12.2018 / 06:57)
Рейтинг:rating 249474 article (1)
Прочтений:13652
Комментарии:8
Бева муҳаббат

Эру хотин. Бахтли, аҳил оила. Севиб, севишиб турмуш қурганлар. Бир-бирларини еру кўкка ишонмайдилар. Ўзаро ғамхўр, суянч, елкадошлар. Фарзандлари ҳақида билмайман — бунинг воқеага дахли ҳам йўқ. Эътиборни чалғитмаймиз.

Эрнинг топиш-тутиши жуда яхши. Ўзига тўқ, бадавлат. Аёлнинг рўзғор тутими баракали. Ҳамма уларнинг муносабатига ҳавас қилади. Иккиси ҳам хушрўй. Идеал оила тимсоли.

Ҳаётнинг синовлари келибди. Эр (асослими, асоссизми) қамалибди. Иши терговга ошибди. Гумондор сифатида судгача қамоққа ташлабдилар. Хотин бечора эрини қутқариш учун қариндошлар, танишлар, бегоналар, қўшнилар — ҳаммани ишга солибди. Уддасидан чиқолмабди. Энг зўр адвокатларни ёллабди. Эплашолмабди.

Кимдир терговчи билан шахсан, гувоҳларсиз гаплашиб, пул таклиф қилиш кераклигини айтибди. Терговчини йўқлаб борибди. Дардини ва таклифини айтибди.

Терговчининг хотинларга суяги йўқ экан. Аёлнинг ҳусни, қадди – қоматига маҳлиё бўлиб, бошидан ақлу ҳуши учибди. Оғзидан сўлаги оқиб дебди:

— Масала суддамас, аввало, терговда ҳал бўлади. Эрингизни тақдири менинг қўлимда. Истасам, қонуннинг шунақанги нуқталарини топаманки, у суд залидан озодликка чиқиб, бағрингизга қайтади.

— Оғзингизга сиққан пулингизни сўранг, топиб бераман. Фақат эримни озод қилинг, илтимос.

— Менга пул керакмас. Сўрайдиган бошқа нарсам бор.

— Нима?

— Бир тунни мен билан ўтказасиз. Бир кечангизни менга бағишлайсиз. Кўнглимни ололсангиз, эрим озодликда, деб ҳисоблайверинг. Хотиржам бўлинг, сизни ўзимга мунтазам ўйнаш қилиш ниятим йўқ. Фақат бир кеча!

Аёлнинг нафратини таърифламайман. Ўзини ҳақоратлангандай ҳис қилганини айтмайман. Бу шундоқ ҳам тушунарли.

Вужуди севгани, суйгани, ҳалолу покизаси — эридан бошқасининг тафтини билмаган покиза аёл нимани ҳис қилса, шуни бошидан кечирибди. Руҳи синибди.

Уйига сиғмабди. Нафақат уйи, дунёларга сиғмай қолибди. Бировга айтолмабди. Тилидан чиқаролмабди. Сирдош тополмабди. Эрини кўйлакларини юзига босиб юм-юм йиғлабди. Ўйлабди, ўйига етолмабди. Қийналибди.

Вақт эса ўтиб бораверибди. Терговчи ҳам унга босим қилмабди, бағримга кел, деб ортидан югурмабди. Жавобни жимгина кутибди.

Аёл қарорга келибди. Терговчининг таклифини қабул қилибди…

…Улар тунни бирга ўтказибдилар. Аёл бошқа эркак тафтини ҳис қилиб кўрибди. Хилватдан ким қанчалар қониқиш ҳосил қилгани менга қоронғу…

Терговчининг мардлиги ҳам бор экан. Ваъда қилганидек, аёлнинг эрини суд залидан озодликка чиқариб берибди. Оила яна баҳамжиҳат яшай бошлашибди. Эрни ишлари тикланиб кетибди, аёл ҳамон уйнинг севимли, жонсарак бекаси вазифасида экан. Бахтли дамлар қайтиб келибди.

Кунлардан бир кун икковлон, одатдагидек, ширин суҳбат қуриб ўтирарканлар, эр бахтдан масрур, кўтаринки кайфиятда гап бошлаб қолибди:

— Судга олиб кетишаётганда, судья камида 8 ёки 10 йил берса керак, деган ўйда эдим. Ичкаридаги камерадошларим ҳам менга қўйилаётган моддаларни эшитиб, шундай фикрга келгандилар. Улар орасида жиноят кодексини анча мунча юристдан яхши биладиганлари талайгина. Ишонгандим. Ўзимни руҳан тайёрлашга ҳам тушгандим. Мўъжизани қараки, мени суд залидан озод қилишди, қўйилган ҳамма моддаларни олиб ташлашди. Хайратланарли.

Аёл, балки эрим ниманидир сезган ёки эшитган бўлса, атайлаб гапни узоқдан бошлаяптимикан, дея зимдан разм солибди. Эрининг кўзларида эса яна ҳаётдан завқланиб яшашни бошлаган, аёлини улкан меҳр ва муҳаббат билан қадрлайдиган инсонни кўрибди.

Аёл ёстиқдошининг кайфияти яхшилиги, руҳи тетиклигидан фойдаланиб, балки ўзаро муҳаббатларининг кучига ишонганиданми, ҳаммасини шу заҳоти турмуш ўртоғига айтиб беришга қарор қилибди. Шу тариқаси елкасидаги тоғдек

юкни қулатиб ташлашни истабди.

Барини айтибди. Терговчининг таклифини ҳам… Унинг шаҳар четидаги хонадонида ўтказган тунини ҳам… Унгача эрини қутқариш учун қилган бари ҳаракатлари зое кетганию, терговчининг шартини эшитганидан сўнг руҳининг қанчалар азоб чекканини ҳам… Ҳаммасини…

Эр индамай эшитибди. Жимгина эшитибди. Унинг юзидан нималарни ўйлаётганини ҳам, хаёлидан нелар кечаётганини ҳам англаб бўлмасмиш…

Эр уни урмабди. Сўкмабди. Идиш-товоқ ҳам синдирмабди. Пичоққа қўл югуртирмабди. Аёлни кўчага улоқтирмабди. Бақириб-чақирмабди.

Ўрнидан турибди. Аёлининг кўзига қарабдида, биргина гап айтибди:

— Сен менга хиёнат қилдинг.

Уйдан бош олиб чиқиб кетибди. Аёл унинг ортидан, “шу ифлосликка сиз учун рози бўлдимку, терговчининг таклифига сизни озод кўриш учун кўндим-ку, номусимни оиламиз учун, сиз учун қурбон қилдим-ку”, дея йиғлаб қолаверибди.

Оила бузилибди. Шу билан улар бошқа кўришмабдилар. Эрнинг ҳам, аёлнинг ҳам кейинги тақдиридан бехабарман...
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
 M Lola [Off] (23.03.2022 / 18:25)
Siktirishga siktiribsan nima qilardin etib ypqqan bosa yana bildirmi siktirib yurvurmisanmi
 M !!!ЦАРЕВНА!!! [Off] (18.12.2018 / 18:33)
 Как суждено, так все и будет
xiyonat evaziga baht qurib boladimi


hiyonat qib san qib san etish kere emasdi hech qachon
 M DeeLayla [Off] (12.12.2018 / 18:13)
 Kenayishka
Eri tog"ri qibdi. Puli borakan 8 yil berishgan bosa 2yarim 3yilda chiqarvosa boladi i pul bilan uyodayam osonro(ozodlik davridaka maza qilibmasu har xolda osonroq) hayot tashkil qbersa bolardi
 A shah9997 [Off] (12.12.2018 / 02:06)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Хиенат бу
z A zomin [Off] (10.12.2018 / 09:50)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Ayolni onasinikiga qarab ketiga tepish kerak edi
 A YuRaGImSaN [Off] (10.12.2018 / 00:20)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Muhabbati, irodasi, sabri va sadoqatini sinash uchun, berildan sinov uqubatini oson yo'l bilan aylanib o`tib katta xato qilibdi...
 A Ali_7 [Off] (09.12.2018 / 23:09)
 БИТС БИТС (^_^)
Бу ерда аёл бечора эмас!

Факт шуки у хиёнат қилди!
G A Glavliter [Off] (09.12.2018 / 19:02)
Бечора аёл! Эри учун ҳар нарсага тайёр экан!
Всего: 8
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top