Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Hayolotmi Hayotmi?Tanlov uchun"Fantastika"
...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 >>

Ehtiyot bulish eshiklar yopiladi keyingi bekat ayriliq

Добавил:Aliakbar_072 (11.02.2021 / 01:06)
Рейтинг:rating 250264 article (0)
Прочтений:6251
Комментарии:Комментарии закрыты
Hikoyam boshida shuni aytmoqchimanki bu hikoyani men yozmaganman va kim yozganini bilmayman xam . Men bu hikoyani 1-1,5 yil oldin bir saytda uqib qolgandim va juda yoqib qolgani uchun "заметки"ga sohranit qilgandim . Bugun uni szlarga havola qilmoqchiman . Aytgancha agar ero hikoya yoki extirosli joylarini umuman yuq agar shu niyatda kirgan bulsangiz bemalol ciqib ketishingiz mumkin . «Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат Пушкин!»
Поезд қўзғаган онда Бахтиёр бир қалқиб тушди. Боши вагон ичидаги тутқичга урилди. Пешонасини ушлаб ён-верига аланглади. «Ҳеч ким кўрмадимикин».
Рўпарасида аллақандай газетани варақлаб ўтирган аёлдан бошқа вагонда ҳеч ким йўқ эди. Соат ҳам ўн бирдан ошиб қолган. Ўзи бунақа пайтда одам кам бўлади метрода?

Бахтиёр чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, ловуллаб турган пешонасига босди. Ишқилиб, ғурра бўлмаса гўргайди.
Беихтиёр қаршисидаги аёлга тикилди ва... таниди. Бу Саида! Худди ўшанинг ўзи, бошқа биров бўлиши мумкин эмас.

— Саида!
Бу исмни беихтиёр тилига кўчирди. Аёл чўчиб, аввал икки ёнига, кейин қаршисидаги йўловчига қаради:
— Бахтиёр!
— Сиз...
— Ҳа... тузукмисиз? Танимабман.
— Шунча йил ўтиб, учрашган жойимизни қаранг.
— Буям тақдир-да!

Тақдир! Қанчалар қудратли ва беомон куч. Шу қадар қудратлики, бутун инсоният, замону макон унинг измида.

Бахтиёр бир пайтлар қаердадир ўқиган, алҳол миясига келиб урилган бу фикрдан ўзи ҳам донг қолди. Чиндан-да ғалати. Ўн йил аввал эрнинг юзасида туриб, бир-бирига видо айтган, бир-биридан кўнгил узган икки инсон айни дамда эр остида бақамти келиб туришибди. Ўшанда ким ўйлабди, дейсиз...

— Саида, уйдагилар тузукми? Болаларингиз...
— Раҳмат, худога шукур, ўзингизникилар яхши юришибдими?
— Раҳмат, Худога шукур!

Яна нима десин? Жим қолишди. Қизиқ, бир пайтлар икковлари соатлаб гаплашишар, вақт ғизиллаб ўтганини сезмай қолишар, уларнинг назарида вақт ҳам, суҳбат ҳам туамайдигандек эди. Энди- чи. Икки оғиз ҳол-аҳвол сўришгандан кейин гапригани бирорта сўз қолмаган бўлса?

Саида кўзларини қўлидаги газетага қадади. Бир нуқтага қадалган нигоҳларидан ҳеч нарса ўқимаётганини аниқлаш қийин эмасди. Бахтиёр ҳам унга термилган куйи нималарнидир ўйлаётгани, ўзи истамаган ҳолда хотиралар уммонига ғарқ бўлгани кўриниб турарди.

Саида! Бу исм бир пайтлар унинг фикру ёдини, жисму жонини, бутун борлиғини забт этганди. Усиз ҳаётни, тирикликни тасаввур қила олмай қолганди. У ўзини бу дунёга айнан Саида аталмиш беназир хилқат билан учрашиш, севиш ва севилиш, фоний умрни фақат у билан бирга яшаб ўтиш учун келган, деб биларди ўша пайтлар.

Ўша пайтлар... у битирувчи курсда, Саида эса биринчи курсда ўқирди. Муҳаббат тарихи бошқаларникидан деярли фарқланмасди. Ўқиш баҳона танишишди, кўнгил қўйишди. Кейин дарсдан кейинги учрашувлар, боғ сайри, кинотеатрнинг томошалари залида кечган бахтиёр дамлар... Ҳамма-ҳаммаси Бахтиёрнинг хотирасида бамисоли сандиқ тагида сақланадиган энг нодир буюмлар сингари эҳтиётлаб келинарди.

Саида билан кечган мас`уд дамлар бир кун келиб, ана шундай нодир хотираларга айланади, деган ўй у пайтлар хаёлга ҳам келмасди. Биров унга Саида пайти келиб, уники эмас, этти ёт бегонанинг ҳасмига айланади, деса, нақ ёқасига чанг солган бўларди. Аммо, на иложки, яралганнинг эмас, Яратганнинг иродаси муқаррардир.

Одатда битирув имтиҳонларини топшириб, қўлига диплом олган собиқ талабанинг олдида икки йўл туради: ё шаҳарда қолиб, бирор тузукроқ ишга жойлашиш ё бўлмаса, кўч-кўронни орқалаб, қишлоққа қайтиш. Албатта, шаҳарда қолишга имконияти, тузукроқ таниш-билиши бор одам иккинчи йўлни танламайди.

Бахтиёр оилада ёлғиз ўғил эди. Ота-она биттаю битта жигарбандини ўзидан йироқлатгиси келмайди. Қолаверса, шаҳарда қолишнинг ҳам ўзига яраша мураккаб томонлари бор. Айниқса, ётоқхонадаги «иззати» битган битирувчи ўзига дурустроқ бошпана топиши керак.

У аллақачон дипломни қўлтиққа қистириб, қишлоққа жўнаворган бўларди. Ҳеч бўлмаганда, бирор мактабга бориб, тарихдан дарс бера олишига кўзи этади. Аммо, Саида-чи! Ота-онаси қизларини чекка қишлоққа узатишга кўнишармиди? Ҳар қалай шаҳар ва қишлоқ, шаҳарлик ва қишлоқи ўртасидаги тафовут, барибир, билинади.

Нега бу ҳақда Бахтиёр ҳам, Саида ҳам сал эртароқ, кинотеатрнинг нимқоронғи залида, хиёбоннинг хилват бурчакларида ёки дарсдан кейин ҳувиллаб қоладиган аудиторияларда бир- бирининг пинжига кириб ўтирган пайтларда ўйлашмади. Вақти- соати келиб дўппи тор келганида, икковиям нима қиларини билмай қолди.

Бахтиёр ота-онасининг ра`йини беш қўлдек биларди. Муҳаббати ҳар қанча кучли бўлмасин, уларнинг хоҳишига қарши боришни ўзига эп кўрмайди. Ҳамма гап қизнинг ота-онасида қолганди. Саида уйдагилар билан маслаҳатлашиб келган куни айтган гапи шу бўлди

— Адам билан учрашаркансиз!

Нуфузли идоранинг қуйироқ рутбадаги ходими уни ўз кабинетида, хиёл тунд кайфиятда қарши олди. Гап бошлашдан аввал ҳўкизнинг қанча гўшт қилишини чамалаган қассобдай йигитга бошдан оёқ синчков разм солиб чиқди.

— Қизим — мени энг катта бойлигим, — деди вазмин оҳангда ота йигитнинг элкаси оша деворда илинган алламбало жадвалларга ма`носиз тикилиб. — Шу пайтгача унинг кўнглига қараб келдик. Қизимизнинг бахти учун ҳамма нарсага розимиз. Фақат у кўзимизнинг ўнгида бўлса деймиз. Шаҳарда ўсган қиз даланинг оғир шароитига чидолмайди. Ҳозир кўзига ҳеч нарсага кўринмаслиги мумкин. Лекин вақти келиб, афсусланиб қолишини истамаймиз. Иккинчидан, биз – хўжаларданмиз. Сизлар-чи?

Бахтиёр иш битириш илинжида ёлғон гапиришга ўрганмагани учун, очиғини айтиб қўя қолди:
— Йўқ, бизнинг на хўжа, на саид, на эшонларга алоқамиз бор. Шу оддий ўзбекмиз, холос.

Отанинг узун бўйни яна бироз чўзилганддек, кибрли қиёфаси янада такаббурлик касб этгандек бўлди:
– Унда хўжалар қораларга қиз бермаслигини яхши биласизларми?

Билади, ба`зилар ўз суҳбатдошини менсимай сизлагиси келмаса, негадир сенсирашга ҳам тили бормаса, худди шу тарзда – иккинчи шахс, кўпликда мурожаат қилишини ҳам билади.

— Майли, мен-ку одам айиришни унча хушламамайман. Лекин барибир, қизимни Тошкентдан олиб кетишларига икки дунёдаям йўл қўймайман. Ана, хоҳласанглар, шу эрда қолинглар, тузукроқ ишга жойлашиб, уй-жой масалаларини ҳал қилинглар, ана ундан кейин яна бир ўйлашиб кўрармиз. Тушундингларми?

— Тушундик, деди Бахтиёр истеҳзо билан. — Энди биз кетаверайликми?..

Ҳар қалай Саиданинг отаси Бахтиёрга қанчалик нохуш таассурот қолдирган бўлса, куёвликка номзод ҳам унда яхши фикр уйғотмагани аниқ эди. Қиз билан кейинги учрашувдаёқ ҳаммасига нуқта қўйилди.

Ҳаммаси қанчалар шиддатли, эҳтиросли бошланган бўлса, шу қадар тез ва совуққонлик билан якун топди.

Охирги учрашув чоғида:
— Дадангиз билан мен бир-биримизга тўғри келмадик, — дея дангал гап бошлади Бахтиёр. — Бизга ўхшаган қора халқ вакиллари у кишига мос келмас экан. Қолверса, қизларини қишлоққа бермас эканлар. Мен эса ота-онамни ташлаб келгим йўқ.

Ўшанда қизнинг нигоҳларида чақнаган қўрқув, алам, ҳайрат ва нафратнинг муштарак акси ҳамон Бахтиёрнинг кўз ўнгидан кетмайди.
— Ҳали шунақми? Ўлсам ҳам сени дейман, сенсиз бир лаҳза яшолмайман, жоним жаҳоним
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top