Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: NOMUS... ( III )
Taqdir sinagan, aka-singil.........davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

Оила

Добавил:Akoshka (18.02.2021 / 22:29)
Рейтинг:rating 250283 article (0)
Прочтений:12216
Комментарии:2
— Ойимни кўриб келмоқчиман. Соғиниб кетдим.
— Соғинган бўлсанг бориб кўриб кел. Хоҳласанг, бир-икки кун туриб келсанг ҳам майли.
Турмуш ўртоғининг гапларидан, бефарқ бўлиб айтган гапларидан Ҳуморанинг юрагини яна шубҳа-гумонлар кемира бошлади. Кўнгил осмонини қоп-қора булутлар қоплаб олди. Онасини соғингани ҳам ҳаёлидан фаромуш бўлди. “Севмайди! Аниқ севмайди. Бошқани... Ҳа, бошқани севган. Менда кўнгли йўқ. Бўлганида бунчалик бефарқ бўлиб гапирмасди. Бормисан, йўқмисан демайди-я, тавба! Ахир мен ҳам одамман! Мен ҳам аёлман. Унинг меҳридан баҳраманд бўлгим, у учун суюкли, азиз бўлгим келади. Озгина... Озгина меҳр кўрсатиш, бир кафтгина меҳр бериш шунчалик қийинми?..” Ҳумора изтиробларини қайта юрагига кўмганича, кўзларидаги ёшни қўллари билан сидириб, ошхонага ўтиб кетди.
•••••
— Элдор ака, тўйимиздан кейин ҳеч айлангани чиқмадик. Бугун кинога борайлик. Уйда битта ўзим сиқилиб кетяпман.
— Э, Ҳумор, нима бор кинода. Ишдан чарчаб келдим. Шунақа чарчаганманки, ишхонада тушликдан кейин фақат уйга келиб, маза қилиб мизғиб олиш ҳақида ўйладим. Эртага ишларим бугунгидан ҳам кўп. Бошқа пайт борармиз.
Элдор шундай деб, ётоққа кириб кетди. Ҳумора яна тушкунлик, шубҳа-ю гумонлар, изтироблар гирдобида қолди. Юзлари аламдан қизиб кетди. Элдорнинг ухлаганини билдирган хуррак эса баттар аламини келтирди. Шу кунгача йиғилиб келган изтироблар аламини йиғидан олди...
•••••
— Нимага бугун ёзган смсимга жавоб ёзмадингиз?
— Ишда эдим-ку! Сенга бекорчиманми? Иш жуда кўп эди, ҳатто тушликка зўрға вақт топдим. Сен смс ёзмадингиз дейсан.
— Тушлик қилгани вақт топибсиз-ку! Битта “Ҳа” ёки “Йўқ” деб ёзиб, жўнатиб юбориш шунчалик қийинми?!
— Мен унақа нарсаларга йўқман! Смс ёзиш, кино, театрга бориш, қўлтиқлашиб сайрларга чиқиш ёқмайди. Ҳумор, ўзи сенга нима бўляпти? Ғалати бўлиб қолгансан. Агар уйда зерикаётган бўлсанг, онангларникига бориб кел. Улар ҳам хурсанд бўлиб қолишади.
Ҳуморанинг қулоқларига гап кирмасди. “Ҳамма айб ўзимда. Севги, муҳаббат йўқ нарса, муҳаббат тўйдан кейин, оилада пайдо бўлади, дедим. Кўрмаган, билмаган одамимга, ота-онам ёқтирган инсонга индамай тегиб кетавердим. Мана, энди ўтирибман... Бир калима ширин сўзга зор бўлиб! Пешонам қурсин. Айни ўйнаб-куладиган пайтимда шундай аҳволда ўтирсам-а? Яна мана шу бемеҳр инсон билан бутун умр яшашни бўйнимга олганман. Эҳ...”
•••••
— Нима бўлди?! Ҳуморага нима бўлди?
Кўзлари юмуғ-у, қулоғига таниш овоз эшитиляпти. Бу Элдор акасининг овози. “Тирик эканман”. Ҳаёлидан ўтди Ҳуморанинг.
— Йўлдан ўтаётганда машина туртиб юборибди. Ҳавотирли жойи йўқ. Фақат оёғи ва чап қўли озгина шикастланган. Бир-икки ҳафта ётиб, даволанса, ҳаммаси яхши бўлади.
Шифокорнинг гапларини эшитиб бўлиб, ёнига келган Элдорнинг нафасини сезиб, Ҳумора кўзларини очди.
— Элдор ака... Мен... Мен... кўрмай қолдим.
— Гапирма. Ҳаммаси яхши бўлади. Тезда тузалиб кетасан. Ўзим қарайман. Қўлларидан тутиб турган қўлнинг тафтини, меҳрини илк бор ҳис қилди Ҳумора.
•••••
— Бугун ишга бормайсизми?
— Йўқ. Икки ҳафталик таътил олдим. Сенга ўзим қарайман. Онангни овора қилгим келмади.
Хумора Элдорни биринчи марта кўраётгандек қаради. Ҳамиша ишим дейдиган одам, икки ҳафта ишга бормаса-я! Яна уни деб!
— Эгнингдаги кўйлагингдан касалхона ҳиди келиб қолибди. Кел, мана бунисини алмаштириб қўяман. Қўлингни эҳтиёт қилиб киргизасан.
Турмуш ўртоғининг авайлаб, бирор жойига озор бериб қўймаслик ниятида жуда эҳтиёткорлик билан кўйлагини алмаштиришига ёрдам беришини кўраркан, Ҳуморанинг юраги титраб, йиғиси томоғига тиқилди.
“Тўғри айтишган экан... Муҳаббат оиладан, меҳрдан яралади, эътибордан яралади. Бир кафтгина меҳрдан
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
N A Nozim [Off] (12.10.2022 / 23:29)
Дахшат зур
 A Sardor [Off] (21.02.2021 / 05:23)
 Sardorchik
Gap yuq
Всего: 2
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top