Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Nima bo`lsa ham SEVAVERAMAN...
-MAJNUN-...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar

we(k)adan internetdagi muxabbat 2

Добавил:weka7777 (11.07.2014 / 09:10)
Рейтинг:rating 51386 article (0)
Прочтений:12480
Комментарии:Комментарии закрыты
Мен бирор марта пул юбор,
демаганман! Эрим уйимизда
нима бору, нима йўқлиги билан
ҳеч қачон қизиқмасди. Доим
мен бозорга чиқардим, доим
мен пулни харажат қилардим.
Тоҳирнинг эътибори остида
мен аёллигимни ҳис этдим.
Унинг меҳри, қайсарлиги,
жавобгарлик ҳиссини ўз
зиммасига олганлиги мени шу
даражада ром этдики, усиз
дунёни тасаввур эта
олмайдиган бўлиб қолдим.
Скайп қурғур ёқилган вақт ҳам
бемалол ечиниб, уй
кийимларини кияверардим. Бу
қилиғим бошимга битган бало
бўлишини қайдан билибман?!
Шу тариқа тўққиз ой ўтди.
Тоҳир ишини ташлаб, мени
кўриш учун дийдоримга
ошиқди. ”Мен энди Италияга
қайтиб келолмайман, сен учун
кетяпман. Никоҳ ўқитишим
шарт”, деди келишидан олдин.
Аэропортда ўзим кутиб олдим.
Бўйи мендан пастроқ экан,
қилиқлари хам негадир
ёқмади... Ресторанда ўтирдик,
сал жиркандим. Ресторандан
чиқиб хайрлашдик.
Кечаси соат учлар чамаси эрим
қўнғироқ қила бошлади
"Назира, мен ёмон туш кўрдим,
менга хиёнат қилмадингми?!”.
"Жиннимисиз... қандоқ
ёдингизга тушдим?!
Тинчликми?” Овозим
қалтирарди, "талоғим бор-ку”,
деб ўзимни овутардим.
Эртасига Тоҳир билан бирга
никоҳ ўқитиш учун муллага
борадиган кунимиз, телефоним
жиринглади. "Назира,
уйдамисан? Гаплашиб олишим
керак!” Бу эримнинг овози эди.
Худди сезгандек...
Тохирнинг уйида ишлари
кўпайиб кетди. Биласиз,
узоқдан келган одам
зиёфатдан бери келмайди. Мен
эса шу бир ҳафта ичида ўз
муаммоларимни ҳал қилишим
керак эди. Эрим чиройли,
келишган, мулойим, ўқимишли
инсон. Ҳар бир инсоннинг ҳам
камчилиги бўлади, баъзида кўп
ичади, кейин оиласида эрка
ўсганлиги учун дангаса...Уни
кўришим билан йиғлаб
юбордим. Ахир деярли бир йил
кўришмаганмиз! Аламим эса
ичимни кемириб борарди?
Қандай кечирай? Кечира
оламанми уни?! Тоҳир-чи, унга
берган ваъдаларим бор... Тўғри,
менинг тенгим эмас, биз
умуман мос эмасмиз, унинг
ёқимсиз қилиқлари асабимни
қўзитади... Лекин, эрим кўз
очиб кўрганим, обрўйим... Бир
ой хабаримни олмади-я!
-Ажрашишга ариза беринг.
Талоғимни бергансиз!
-Йўқ, мен ажрашмайман,
фарзандларимизни отасиз
қолдириш гуноҳ! Талоғингни
берган бўлсам, мен буни тан
олмайман. Иккинчидан муллага
борамиз, олам гулистон яна
никоҳлаб қўяди.
-Мен сиз билан яшашни
истамайман! Оғир кунларимда
мени ташлаб қўйдингиз!
Қаердан пул топдинг? Ким сени
боқди дедингизми?
-Кечир, сендан бошқаси менга
керакмас! Мана арендага
мошина олдим, энди ҳаммаси
яхши бўлади. Ишларимиз
юришиб кетади, билмадим
нима жин урди, сени кўргим
келмай қолганди. Кечир
Назира, илтимос!
Унинг ялиниб ёлворишлари
қалбимни эритса-да, "кетинг бу
ердан, мен сиз учун ўлганман!”,
дейишга куч топа олдим.
Эримнинг номардлигини
баҳона қилиб, уйдан ҳайдадим.
Мен Тоҳирни кутардим. Орадан
уч кун утгач, у ажрашишга
ариза берганлигини айтди.
Аввалига қўрқиб кетдим, кейин
эса... Кўз олдимдан йиғлаётган
эрим кетмасди.
Телефон жиринглади. Аёл
овози: "Сиз Назирами?!
Худодан қўрқмайсизми?
Менинг фарзандларимни
отасиз қолдираяпсизми, ҳали?
Виждон борми сизда?! Агарда
эрим мен билан ажрашса,
сизни ер муштлаб қарғайман!
Муддаосини айтганидан кейин
отаси уйга қамаб қўйган. Мен
болаларим билан онамнинг
уйига келдим. Биздек
камбағалларнинг уволи тутсин
сизни! Юборган пулининг
тайини йўқ, бор пулини фақат
сизга юборган эканда! Худодан
сизга қайтади ҳали!”. Бу
гапларни эшитиб бошим
айланди. Нима қилиб қўйдим?
Мен, мусичанинг хам инини
бузишга қўрқадиган аёл битта
оилани бузяпманми?! Ахир у
юборганди. Мен бир сум
сўраганмидим?! Оилангга пул
жунатяпсанми деб сўрардим-
ку! Эркак зоти ҳам шу
даражада ёлғончи бўладими?
Тоҳир менга тез-тез қўнғирок
қилиб ҳасратлашар,
уйдагиларни тинчитиши билан
мен билан учрашишни
айтарди.
Кўп ўтмай бир дугонам фирма
очаётганлигини айтди,
корхонага ҳисобчи керак экан.
Уйда ўтириб бўлса ҳам
ишларимни юритиб бергин
пулини тўлайман деди у.
Тоҳирга эрга тегиш ниятидан
қайтганлигим учунми, йўлим
очилди. Икки ҳафтада 200
доллар ишладим. Эрим
бозоримни қилгани учун бу
пулларни ундан яширдим ва
Тоҳирни чақириб 200
долларини қайтариб бердим.
-Буни хотинингга олиб бор. Мен
ҳамма қарзимни бир ой ичида
тўлайман, фақат бир илтимос,
биз бошқа учрашмаймиз.
-Нима?! Учрашмймиз?! Сен
меники бўласан, билдингми?
Устингдан арз қиламан! Ҳамма
СМСларинг менда бор. Эрингга
кўрсатаман, яланғоч тушган
суратларинг-чи, скайп
қаршисида ечинганларинг
эсингдами? Сен мендан
қутилиб бўлибсан! Сен ҳали
мени шунга чақирганмидинг!
Мен сен учун ижарага уй олдим,
ҳозир мен билан борасан!
Турган жойимда қотдим!
Бундай жавобни, рости
кутмаган эканман. У мени
судраб таксига миндирди.
Хаёлим ўзимда эмас, нима
бўлаётганлигни англасам-да,
ўзимни бошқара олмасдим.
Бир уйга кирдик, ёлвордим,
йиғладим, фойдаси бўлмади.
Унинг жирканч баданини куриб
дилим беҳузур бўлди. Ярим
шиша коньякни симириб
ичдим. У ёғини эслай
олмайман...
Шу тариқа Италияга ёзилган
смслар, яланғоч суратларим
туширилган дисклар Тоҳир
томонидан тез-тез
эслатиладиган қуролга
айланди. Бу жирканч
хонадонга кундузи мен эмас,
менинг оёқларим борарди.
Эрим билан ярашдик, аниқроғи
ўзи уйга келиб кетмайман энди,
деб туриб олди... Никоҳ
ўқитамиз, деган заҳоти ичимни
бир илон тишлайди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top