Tasodifiy hikoya: Bahor simfoniyasi
Sensiz gul ham tikandir menga, Olismi yaqin bo’lgin yagonam. Barcha dil izxorlarim atalgan senga, ...davomi

Бахтнинг олис манзили.
Добавил: | rustam89 (12.07.2014 / 15:38) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 12969 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Тоблантирган синов...
Кунларни бирида бир қиз ва йигит интернетда танишиб қолишди. Улар узоқ суҳбатлашишди. Кунлар, ойлар ва йиллар ўтди. Кейин телефон рақам алмашилди. Телефондаги суҳбатлар... Ойлар, йиллар гаплашдилар. Бу пайтда иккаласида ҳам илиқ муносабат шаклланиб, у севгига айланганди. Лекин улар ҳалигача бир-бирини ҳаётда кўришмаганди. Фақат бир-бирларини расмлардан танишарди. Қиз йигитни учрашувга таклиф этди. Йигит бошида рози бўлмади. Кейин розилик берди. Улар эртаси куни бир боғда учрашишга келишишди. Қиз эрта келишини сабрсизлик билан кута бошлади. Роса кутди. Тонггача қандай вақтни ўтказишни ҳам билмади. Ухлай деса кўзига уйқу келмади. Ҳаёл суриб ётиб, ухлаб қолди. Кўзини очса тонг! Жуда хурсанд уйғонди. Ювиниб бўлиб, эрталабки нонуштани тайёрлади. Ота-онаси қизидаги юз ўзгаришларини кўриб, бир-бирларига кулиб қўйишди. Нонуштадан кейин улар ишга кетишди. Қиз сочларини тараб, турмаклаб, юзларига оро берди. Кўп эмас, озгина. Юзини ўнг томонида озгина доғи бор. Ҳар доим шу доғидан уялиб юради. Лекин ўзига ярашиб туради. Барибир уялади. Шу жойига кўпроқ оро бериб, билинтирмасликка ҳаракат қилади. "Яна йигит уни кўриб, фикри ўзгариб қолмасин”, - деб ўйлайди. Тайёр бўлгач у йўлга тушди. Боғга бориб, учрашув белгиланган жойда йигит йўқ эканини кўрди, ҳайрон қолди. "Кечикмаслиги керак эдику” дея ўзига пичирлади. Телефонини олиб йигитга, яни Анварга телефон қилди:
-Алло. Ассалому Алекум Анвар ака. Қаердасиз?
-Салом Саида. Мен шу ердаман.
-Кўрмаяпманку! Ўша айтилган жойда турибманку. Йўқсиз!
-Ҳа, келиб бўлдингизми? Мен вақтли келгандим. Эрталаб уйда чой ичишга ҳам улгурмагандим. Шу сабабли, турган жойиздан тўғридаги кафеда ўтирибман. Илтимос шу ерга келсангиз. Узр, кутиб тура олмадим. Эшитишимча, "Қизлар учрашувга кеч чиқади”, дейишганди. "Шунга улгураман”, - деб ўйлабман.
-Йўқ, ҳижолат бўлманг. Ҳозир бораман