Tasodifiy hikoya: Super latifalar 4-qism...
Generalni o'g'li ,,Askar-askar" o'ynayabdikan. Otasi yoniga kelib. -O'g'lim mana bu chapdagilar kim...davomi
Generalni o'g'li ,,Askar-askar" o'ynayabdikan. Otasi yoniga kelib. -O'g'lim mana bu chapdagilar kim...davomi
100% xaqiqat
Добавил: | SooLtaNofF (21.09.2014 / 23:46) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 9495 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
"100 % ҲАЗИЛ, 200 % ҲАҚИҚАТ"
Эҳ йигитлар сиз шоҳу кабир,
Қани тоқат, қаноат, сабр,
Ҳар икки гап орасида бир,
" Россияга кетаман" дейди.
Қотган нонга ўтмас тишлари,
Санчилади ғазаб нишлари,
Сал юришмай қолса ишлари,
"Россияга кетаман!" дейди.
Орзу қилар тилла кошинни,
Ичмоқ бўлар тонглари шинни,
Кўнгли тусаб қолса мошинни,
"Россияга кетаман!" дейди.
Ҳар жойда бир қичқирар хўроз,
Ташвишлар бир кун бўлар соз,
Сабр қилиб турмайин бироз,
"Россияга кетаман!" дейди.
Тингламаслар қалб ноласини,
Узиб кўнгил-дил порасини,
Уйга ташлаб беш боласини,
"Россияга кетаман!" дейди.
У юртда ҳам бор кўп азоблар,
Гапим тинглаб қилманг ғазаблар,
Кимни кўрсам бузиб асаблар,
"Россияга кетаман!" дейди.
Ўз юртига бойланмай йўли,
Бир савобга шайланмай дили,
Ҳали "Р"га айланмай тили,
"Лассияга кетаман!" дейди.
Бу не аҳвол, бу не кўргулик,
Бош кўтариб бўлмас юргулик,
Чимилдиқда ўчмайин пилик,
"Россияга кетаман!" дейди.
Майли боринг кўнгил хўп деса,
Кўринг ўша юрдан мўъжиза,
Россияда юрганлар эса,
"Ўзбегимга қайтаман!" дейди
Эҳ йигитлар сиз шоҳу кабир,
Қани тоқат, қаноат, сабр,
Ҳар икки гап орасида бир,
" Россияга кетаман" дейди.
Қотган нонга ўтмас тишлари,
Санчилади ғазаб нишлари,
Сал юришмай қолса ишлари,
"Россияга кетаман!" дейди.
Орзу қилар тилла кошинни,
Ичмоқ бўлар тонглари шинни,
Кўнгли тусаб қолса мошинни,
"Россияга кетаман!" дейди.
Ҳар жойда бир қичқирар хўроз,
Ташвишлар бир кун бўлар соз,
Сабр қилиб турмайин бироз,
"Россияга кетаман!" дейди.
Тингламаслар қалб ноласини,
Узиб кўнгил-дил порасини,
Уйга ташлаб беш боласини,
"Россияга кетаман!" дейди.
У юртда ҳам бор кўп азоблар,
Гапим тинглаб қилманг ғазаблар,
Кимни кўрсам бузиб асаблар,
"Россияга кетаман!" дейди.
Ўз юртига бойланмай йўли,
Бир савобга шайланмай дили,
Ҳали "Р"га айланмай тили,
"Лассияга кетаман!" дейди.
Бу не аҳвол, бу не кўргулик,
Бош кўтариб бўлмас юргулик,
Чимилдиқда ўчмайин пилик,
"Россияга кетаман!" дейди.
Майли боринг кўнгил хўп деса,
Кўринг ўша юрдан мўъжиза,
Россияда юрганлар эса,
"Ўзбегимга қайтаман!" дейди