Беғуборим эдинг- ку. .. Муаллиф: Ғиёсиддин Ғаффоров 2 - кисм Davomi
Добавил: | Qayumov (12.10.2014 / 00:02) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 23879 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
II
Бир қанча йилдан сўнг.
Кузнинг совуқ кунларининг бирида,
кузни муздек ёмғирлари остида
Акмал қўлида катта сумка билан
йўлдан юриб кетаяпти. Уст боши
жиққа ҳўл. Уйга кетяпти. Уйда уни
кутиб оладиган ҳеч кими йўқ. На
онаси, на синглиси. Ҳеч кими йўқ,
ўзидан бўлак. Ёши 30 га етиб қолган.
7 йил умри бесамар кетди. Тўғри,
ҳаётнинг қора томонини кўрди,
лекин бу билан ҳеч нарсага
эришолмайди. Топмади, фақат
ёқотди. Ҳозир унинг ўртоқлари 2 ёки
3 боланинг отаси бўлса керак. Ўтган
умридан афсусланмаяпти, фақат
ёқотганидан афсусланаяпти. Онасини
ҳар кун тушида кўрарди. Қорни оч
бўлса, овқат бераётган, чанқаса, сув
ичираётган, бетоб бўлса, бошини
силаётган бўларди. Чўчиб уйғониб
кетарди. Атрофи зим-зиё қоронғулик,
хонадош махбуслар хуррак отиб ётган
бўларди. Шу билан қайтиб
ухламасди... Маҳалласига етиб келди.
Таниш кўчалар, ерларда сув
тўпланиб қолган, "ҳали ҳам асфалт
қилинмапти”, - деб ўзига ўзи
гапирди. Кўлмакни айланиб ўтди.
Йўлида давом этди. Ёмғир ҳеч тинай
демасди, қайтага баттар ёғарди.
Уйини узоқдан кўрди. Лекин
шошмади, чунки уни ким кутиб
оларди? "Уйим 7 йил ичида қаровсиз
қолиб, бир аҳвол бўлиб ётгандур”, -
деб ўйлади. "Эшик қулф бўлса керак.
Калити кимда экан? Қўшнимиз
Бахтиёр акада бўлса керак, ҳар
доимгидек», деб яна пичирлади.
Уйининг эшигига яқинлашди. Қулф
йўқ. Қизиқ, эшик очиқ. Ким бор экан.
Ичкарига кирди. Ичкарида хонада
бир аёл билан қизнинг шарпаси
кўринди. "Наҳотки!” - деб юборди...
"Наҳотки мени алдашган бўлса? Онам
билан синглим тирик эканми? Нима
сабабдан мени алдашди. 7 йил мен
уларни ўлди деб юрдимми? Лекин,
агар тирик бўлишса нега мендан
хабар олишмади?” - деб хонага
яқинлашди. Эшикни очишга қўлини
олиб борди. Ўйлади: «Ҳозир
ичкарида онам бор. Мени кўриб,
ҳаяжонланиб кетадилар. Йиғлаб
юборадилар» - деб. Эшикни очди.
Йўқ. Ичкарида уни онаси ва синглиси
йўқ экан. Бошқа, бегона аёл билан
қиз ўтирибди. Ҳаммалари бир-
бирларини кўриб шошиб қолишди.
Аёл билан қиз қўрқиб кетди. Акмал
ўзини, ўз уйида бегонадек ҳис қилди.
"Булар ким экан?” - деган саволни
ўзига берди. Жавоб тополмади.
Кимсизлар деб сўради? Аёл: «Биз шу
ерда яшаймиз», деб жавоб берди.
Юзидан уни бу бегона, усти боши
ҳўл, соқоллари ўсган кишидан
қўрқаётганини сезиш мумкин эди.
Акмал, ҳеч нима демай, ортига
чиқиб кетди ва қўшниси Бахтиёр
аканинг уйига чиқди. Эшикни
тарқилатганди, Бахтиёр аканинг ўзи
эшикни очди. Акмални кўриб,
жилмайиб қўйди. Қучоқлашиб
кўришишди. Кейин уйига таклиф
қилди. Бахтиёр аканинг хотини чой
ва нон олиб келиб қўйди. Бахтиёр
ака гап бошлади: "Акмал. Сендан
кейин онанг ва синглингнинг
мурдасини уйдан топишди. Сени
олиб кетишганидан кейин ҳол- аҳвол
сўрагани қўшнилар киришганда
кўриб қолишди. Ёрдам беришга кеч
бўлган экан. Уларни ўзимизнинг
қабристонга кўмдик. Уйингга 3 - 4 ой
ўзимиз қараб турдик. Кейин бир аёл
қизи билан ижарага уй қидириб
юрган экан. Уйни кўрсатдик,
тарихини айтдик. Маъқул тушди.
Кейин ижарада пул тўлаб тура
бошлашди. Ҳаммасини йиғиб
келаяпман. 1 йил олдин ўша
пуллардан озгинасига уйингни
таъмирлатдим. Қолган ҳаммаси
турибди. Жойлашиб олганингдан
кейин бераман. Ҳоҳласанг ҳозир.
Ижарадагилар яхши одамлар.
Уйингда хона кўп. Ҳоҳласанг бирга
яшайверасан. Ҳоҳласанг улар чиқиб
кетишади. Уларга шундай деб
айтганман. Фақат ўзлари экан.
Қишлоқда укаси бор ҳолос. Бошқа
ҳеч кими йўқ. Кўриб гаплашиб кўр”,
деди. Акмал бир марта чуқур
хўрсиниб қўйди. Бахтиёр аканинг
хотини, яъни Гулнора опа косада
Акмалга овқат олиб келди. Акмалнинг
қорни оч эди. Овқатни еб олди.
Бахтиёр ака Акмалга: "Ҳоҳласанг
бугун бизникида қол, эрталаб уйинга
чиқиб таништириб қўяман. Ёки
ҳозир», - деди. Акмал: «Ҳозир чиқа
қолайлик. Уст бошим ҳўл. Ювиниб
ўзимни ўрнимда дам оламан.
Уйимни, жойимни соғинганман.
Шунча чидаб, бугун чидай олмасам
керак» - деб жавоб қайтарди. Бахтиёр
ака дастурхонга дуо қилганларидан
кейин ўрниларидан туришди. Кейин
Акмални уйига чиқишди. Кўча эшик
ичкаридан ёпиқ экан.
Тарқиллатишгандан кейин ичкаридан
«Ким?» деган овоз эшитилди. Бахтиёр
ака «Мен», - деб жавоб қайтардилар.
Кейин аёл киши эшикни очди.
Акмални кўриб, яна чўчиб кетди.
Бахтиёр ака Акмални таништирди.
Ичкарига киришди. Бахтиёр ака, аёл
билан эшик ичкарисида гаплашиб
қолди. Акмал сумкаларини ичкарига
қўйди. Биринчи онасининг хонасига
борди... Ўзгариб кетибди... Деярли
онасини эслатадиган ҳеч нима
қолмаган. Шкафни очиб, онасининг
кийимларини қаради. Ҳаммаси
жойида турган экан. Орасидан бир
рўмолни олиб, ҳидлади. Онасининг
ҳидини қумсаган экан. Тўйиб-тўйиб
ҳидлади. Кўзларидан ёш томчилаб,
рўмолни ҳўл қила бошлади. Кейин
онасининг кўйлагни олиб қаттиқ
бағрига босди. Ичида "Мени
кечиринг онажон”, - деди. Рўмол ва
кўйлакни жойига қўйиб, кўзларидаги
ёшларни артиб, синглисининг
хонасига юрди. У ерда синглисини
ҳеч нарсасини кўрмади. Бу хонада
ҳозир яшаётган қизнинг нарсалари
бор эди ҳолос. Қайтиб чиқиб,
ўзининг хонасига кирди. Ҳамма
нарсаси ўшандек турибди. Бирор
нарса жойидан қўзғатилмаган. Чуқур
хўрсинди. Стулга ўтириб, чўнтагидан
сигарета чиқариб лабига қистирди.
Бошқа чўнтагидан гугурт олиб,
сигаретани ёқди. Бир марта чуқур
тортди. Кейин нимадир ҳаёлига
келиб, сигаретани деразадан
ташқарига отиб юборди. Шкафдан
кийимларини, сочиқларини олиб,
ювингани чиқиб кетди... 30
минутлардан кейин соқоллари
олинган холатда чиқиб келди.
Бахтиёр ака бу пайтда она ва қиз
билан ичкарида гаплашиб
ўтиришганди. Уни келганини кўриб,
ўтиришини таклиф қилди. Акмал,
аёлга қаради. 40-45 ёшлар
атрофидаги аёл. Қизга ҳам бир қараб
қўйди. У 20-22 ёшлар атрофида.
Акмалга улар онаси билан
синглисини эслатиб юборишди. Жим
ўтиришибди.
Бахтиёр ака гап бошлади:
- Акмал, мана мен Ҳафизахон билан
гаплашдим. (аёлга қараб қўйди).
Мана уларни қизлари, Лайлохон.
Ҳоҳласанг чиқиб кетишади. Бошқа
ижарага уй топиб. Ўзим қарашиб
юбораман. Ҳоҳласанг қолаверишади.
Энди бу сенга боғлиқ бўлган нарса.
- Бахтиёр ака, ҳозир бир нарса дея
олмайман. Ҳозирча яшаб
тураверишсин. Ўзимга келиб олишим
керак.
- Ҳўп. Бир нарса керак бўлса,
тортинмай ёнимга чиқавергин.
- Ҳўп. Раҳмат сизга.
Ҳафизахон опа, Бахтиёр акани
кузатгани чиқиб кетди. Акмал
хонасига кириб кетди. Ҳовлидан
Бахтиёр аканинг аёлга айтаётган
гапини эшитиб қолди:
"Ҳафизахон, сиз ҳеч нарсадан
қўрқманг. У одам ўлдириб, қамалган
бўлса ҳам, ўзи ёмон боламас.
Сабабини айтганманку. Ҳеч ҳам
қўрқманг. Ўз ўғлингиздек муомала
қилаверинг”. Акмал мийғида қисқа
қилиб, кулиб қўйди...
Эртаси куни, Акмал қайтиб келгани
сабаби билан кичик йиғин қилишди.
Маҳалладан одамлар келиб, Акмал
билан қуюқ кўришиб кетишди.
Акмални танишлари, синфдошлари,
курсдошлари ҳам келишди.
Ҳафизахон опа, мезбонликни жойида
қилиб қўйди. Акмал ҳамма билан
ҳол-аҳвол сўрашиб чиқди.
Кеч тушиши билан ҳеч ким қолмади,
ҳамма тарқалди. Акмал ўз хонасига
кириб, ҳаёл уммонига ғарқ бўлди. У
шу уйдаги аввалги хотираларини
эсларди. Ҳовлида юрган онаси...
Ошхонада овқат тайёралаётган
синглиси... Синглисини эслаб, унга
бўлган ўша пайтдаги нафрати эсига
Бир қанча йилдан сўнг.
Кузнинг совуқ кунларининг бирида,
кузни муздек ёмғирлари остида
Акмал қўлида катта сумка билан
йўлдан юриб кетаяпти. Уст боши
жиққа ҳўл. Уйга кетяпти. Уйда уни
кутиб оладиган ҳеч кими йўқ. На
онаси, на синглиси. Ҳеч кими йўқ,
ўзидан бўлак. Ёши 30 га етиб қолган.
7 йил умри бесамар кетди. Тўғри,
ҳаётнинг қора томонини кўрди,
лекин бу билан ҳеч нарсага
эришолмайди. Топмади, фақат
ёқотди. Ҳозир унинг ўртоқлари 2 ёки
3 боланинг отаси бўлса керак. Ўтган
умридан афсусланмаяпти, фақат
ёқотганидан афсусланаяпти. Онасини
ҳар кун тушида кўрарди. Қорни оч
бўлса, овқат бераётган, чанқаса, сув
ичираётган, бетоб бўлса, бошини
силаётган бўларди. Чўчиб уйғониб
кетарди. Атрофи зим-зиё қоронғулик,
хонадош махбуслар хуррак отиб ётган
бўларди. Шу билан қайтиб
ухламасди... Маҳалласига етиб келди.
Таниш кўчалар, ерларда сув
тўпланиб қолган, "ҳали ҳам асфалт
қилинмапти”, - деб ўзига ўзи
гапирди. Кўлмакни айланиб ўтди.
Йўлида давом этди. Ёмғир ҳеч тинай
демасди, қайтага баттар ёғарди.
Уйини узоқдан кўрди. Лекин
шошмади, чунки уни ким кутиб
оларди? "Уйим 7 йил ичида қаровсиз
қолиб, бир аҳвол бўлиб ётгандур”, -
деб ўйлади. "Эшик қулф бўлса керак.
Калити кимда экан? Қўшнимиз
Бахтиёр акада бўлса керак, ҳар
доимгидек», деб яна пичирлади.
Уйининг эшигига яқинлашди. Қулф
йўқ. Қизиқ, эшик очиқ. Ким бор экан.
Ичкарига кирди. Ичкарида хонада
бир аёл билан қизнинг шарпаси
кўринди. "Наҳотки!” - деб юборди...
"Наҳотки мени алдашган бўлса? Онам
билан синглим тирик эканми? Нима
сабабдан мени алдашди. 7 йил мен
уларни ўлди деб юрдимми? Лекин,
агар тирик бўлишса нега мендан
хабар олишмади?” - деб хонага
яқинлашди. Эшикни очишга қўлини
олиб борди. Ўйлади: «Ҳозир
ичкарида онам бор. Мени кўриб,
ҳаяжонланиб кетадилар. Йиғлаб
юборадилар» - деб. Эшикни очди.
Йўқ. Ичкарида уни онаси ва синглиси
йўқ экан. Бошқа, бегона аёл билан
қиз ўтирибди. Ҳаммалари бир-
бирларини кўриб шошиб қолишди.
Аёл билан қиз қўрқиб кетди. Акмал
ўзини, ўз уйида бегонадек ҳис қилди.
"Булар ким экан?” - деган саволни
ўзига берди. Жавоб тополмади.
Кимсизлар деб сўради? Аёл: «Биз шу
ерда яшаймиз», деб жавоб берди.
Юзидан уни бу бегона, усти боши
ҳўл, соқоллари ўсган кишидан
қўрқаётганини сезиш мумкин эди.
Акмал, ҳеч нима демай, ортига
чиқиб кетди ва қўшниси Бахтиёр
аканинг уйига чиқди. Эшикни
тарқилатганди, Бахтиёр аканинг ўзи
эшикни очди. Акмални кўриб,
жилмайиб қўйди. Қучоқлашиб
кўришишди. Кейин уйига таклиф
қилди. Бахтиёр аканинг хотини чой
ва нон олиб келиб қўйди. Бахтиёр
ака гап бошлади: "Акмал. Сендан
кейин онанг ва синглингнинг
мурдасини уйдан топишди. Сени
олиб кетишганидан кейин ҳол- аҳвол
сўрагани қўшнилар киришганда
кўриб қолишди. Ёрдам беришга кеч
бўлган экан. Уларни ўзимизнинг
қабристонга кўмдик. Уйингга 3 - 4 ой
ўзимиз қараб турдик. Кейин бир аёл
қизи билан ижарага уй қидириб
юрган экан. Уйни кўрсатдик,
тарихини айтдик. Маъқул тушди.
Кейин ижарада пул тўлаб тура
бошлашди. Ҳаммасини йиғиб
келаяпман. 1 йил олдин ўша
пуллардан озгинасига уйингни
таъмирлатдим. Қолган ҳаммаси
турибди. Жойлашиб олганингдан
кейин бераман. Ҳоҳласанг ҳозир.
Ижарадагилар яхши одамлар.
Уйингда хона кўп. Ҳоҳласанг бирга
яшайверасан. Ҳоҳласанг улар чиқиб
кетишади. Уларга шундай деб
айтганман. Фақат ўзлари экан.
Қишлоқда укаси бор ҳолос. Бошқа
ҳеч кими йўқ. Кўриб гаплашиб кўр”,
деди. Акмал бир марта чуқур
хўрсиниб қўйди. Бахтиёр аканинг
хотини, яъни Гулнора опа косада
Акмалга овқат олиб келди. Акмалнинг
қорни оч эди. Овқатни еб олди.
Бахтиёр ака Акмалга: "Ҳоҳласанг
бугун бизникида қол, эрталаб уйинга
чиқиб таништириб қўяман. Ёки
ҳозир», - деди. Акмал: «Ҳозир чиқа
қолайлик. Уст бошим ҳўл. Ювиниб
ўзимни ўрнимда дам оламан.
Уйимни, жойимни соғинганман.
Шунча чидаб, бугун чидай олмасам
керак» - деб жавоб қайтарди. Бахтиёр
ака дастурхонга дуо қилганларидан
кейин ўрниларидан туришди. Кейин
Акмални уйига чиқишди. Кўча эшик
ичкаридан ёпиқ экан.
Тарқиллатишгандан кейин ичкаридан
«Ким?» деган овоз эшитилди. Бахтиёр
ака «Мен», - деб жавоб қайтардилар.
Кейин аёл киши эшикни очди.
Акмални кўриб, яна чўчиб кетди.
Бахтиёр ака Акмални таништирди.
Ичкарига киришди. Бахтиёр ака, аёл
билан эшик ичкарисида гаплашиб
қолди. Акмал сумкаларини ичкарига
қўйди. Биринчи онасининг хонасига
борди... Ўзгариб кетибди... Деярли
онасини эслатадиган ҳеч нима
қолмаган. Шкафни очиб, онасининг
кийимларини қаради. Ҳаммаси
жойида турган экан. Орасидан бир
рўмолни олиб, ҳидлади. Онасининг
ҳидини қумсаган экан. Тўйиб-тўйиб
ҳидлади. Кўзларидан ёш томчилаб,
рўмолни ҳўл қила бошлади. Кейин
онасининг кўйлагни олиб қаттиқ
бағрига босди. Ичида "Мени
кечиринг онажон”, - деди. Рўмол ва
кўйлакни жойига қўйиб, кўзларидаги
ёшларни артиб, синглисининг
хонасига юрди. У ерда синглисини
ҳеч нарсасини кўрмади. Бу хонада
ҳозир яшаётган қизнинг нарсалари
бор эди ҳолос. Қайтиб чиқиб,
ўзининг хонасига кирди. Ҳамма
нарсаси ўшандек турибди. Бирор
нарса жойидан қўзғатилмаган. Чуқур
хўрсинди. Стулга ўтириб, чўнтагидан
сигарета чиқариб лабига қистирди.
Бошқа чўнтагидан гугурт олиб,
сигаретани ёқди. Бир марта чуқур
тортди. Кейин нимадир ҳаёлига
келиб, сигаретани деразадан
ташқарига отиб юборди. Шкафдан
кийимларини, сочиқларини олиб,
ювингани чиқиб кетди... 30
минутлардан кейин соқоллари
олинган холатда чиқиб келди.
Бахтиёр ака бу пайтда она ва қиз
билан ичкарида гаплашиб
ўтиришганди. Уни келганини кўриб,
ўтиришини таклиф қилди. Акмал,
аёлга қаради. 40-45 ёшлар
атрофидаги аёл. Қизга ҳам бир қараб
қўйди. У 20-22 ёшлар атрофида.
Акмалга улар онаси билан
синглисини эслатиб юборишди. Жим
ўтиришибди.
Бахтиёр ака гап бошлади:
- Акмал, мана мен Ҳафизахон билан
гаплашдим. (аёлга қараб қўйди).
Мана уларни қизлари, Лайлохон.
Ҳоҳласанг чиқиб кетишади. Бошқа
ижарага уй топиб. Ўзим қарашиб
юбораман. Ҳоҳласанг қолаверишади.
Энди бу сенга боғлиқ бўлган нарса.
- Бахтиёр ака, ҳозир бир нарса дея
олмайман. Ҳозирча яшаб
тураверишсин. Ўзимга келиб олишим
керак.
- Ҳўп. Бир нарса керак бўлса,
тортинмай ёнимга чиқавергин.
- Ҳўп. Раҳмат сизга.
Ҳафизахон опа, Бахтиёр акани
кузатгани чиқиб кетди. Акмал
хонасига кириб кетди. Ҳовлидан
Бахтиёр аканинг аёлга айтаётган
гапини эшитиб қолди:
"Ҳафизахон, сиз ҳеч нарсадан
қўрқманг. У одам ўлдириб, қамалган
бўлса ҳам, ўзи ёмон боламас.
Сабабини айтганманку. Ҳеч ҳам
қўрқманг. Ўз ўғлингиздек муомала
қилаверинг”. Акмал мийғида қисқа
қилиб, кулиб қўйди...
Эртаси куни, Акмал қайтиб келгани
сабаби билан кичик йиғин қилишди.
Маҳалладан одамлар келиб, Акмал
билан қуюқ кўришиб кетишди.
Акмални танишлари, синфдошлари,
курсдошлари ҳам келишди.
Ҳафизахон опа, мезбонликни жойида
қилиб қўйди. Акмал ҳамма билан
ҳол-аҳвол сўрашиб чиқди.
Кеч тушиши билан ҳеч ким қолмади,
ҳамма тарқалди. Акмал ўз хонасига
кириб, ҳаёл уммонига ғарқ бўлди. У
шу уйдаги аввалги хотираларини
эсларди. Ҳовлида юрган онаси...
Ошхонада овқат тайёралаётган
синглиси... Синглисини эслаб, унга
бўлган ўша пайтдаги нафрати эсига